Telegram Web Link
Чой дамлашга қодир жин...

Хапа бўлманглар-у,  Сенатнинг қайсидир воқеа муносабати вазиятни назоратга олиши менга раҳматли Ҳожибой Тожибойнинг фақатгина чой дамлайдиган жин ҳақидаги латифасини эсимга солади.

Кеча Фурқат туманидан Гулираъно Қосимова қўнғироқ қилиб,  троллар хуружидан ҳимоя сўради.  Айтишича,  унинг шахсиятини бадном қилишга ҳаракатлар яна кучайибди,  бу борадаги шикоятларига ҳеч ким қулоқ солмаётган экан.  "Ахир,  ишимни Сенат назоратга олган эди-ку"  деди йиғлаб.

Унга тасалли берадиган сўз тополмадим,  чунки троллар армияси аллақачон мавжуд тизим билан ҳамкор - эҳтимол унинг яширин хоҳиш-иродасини тамсил этувчи тўдадир,  чунки уларнинг қаршисида фақатгина Президент ва унинг оиласи ҳимояланган.  Кимдир оилани ҳақорат қилса,  дарров тутиб қамалади,  бошқалар учун бу қонун ишламайди:  аризамиз асосида тролларга қарши ИИВнинг Киберхавфсизлик бошқармаси бошлаган суриштирувларнинг тўхтаб қолгани бунга мисолдир.

Гулираъно синглим,  бардам бўл,  тизимнинг ўзи шунақа - ўхшаши йўқ қонунсизлик даврига ўтдик.  Троллар тугул ўзини эркакман деб кўкрагига уриб юрган баъзилар ҳам менга қўнғироқ қилиб,  сенинг ахлоқинга оид  нималарнидир шаъма қилмоқда.  Сенинг мисолингда кўз олдимда  Ўзбекнинг ҳимояланмаган, мудом маломатга нишон аёли гавдаланади.  Овсар оломон,  импотент ҳуқуқ ва фақат баёнот беришга қодир сенатдан ортиқ ҳимоя кутма,  Аллоҳ ҳабибинг бўлсин!

Абдураҳмон Ташанов,
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси.

👉 @r_kusherbayev
😢558👍221🤯41🔥31😱11👏6🙏5👌4👎3
Rasul Kusherbayev
❗️Россияда ўзбекистонлик мигрантлар иштирокида ЙТҲ содир бўлди Амур вилоятида ишчиларни олиб кетаётган автобус енгил машина билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Автобусда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркия фуқаролари бўлган. Ҳодиса 16 октябр куни Свободний шаҳри…
❗️Россиянинг Амур вилоятидаги ЙТҲ бўйича расмий маълумот

Миграция агентлиги хабарига кўра, Амур вилоятида ағдарилган автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.

Бу маълумот Ўзбекистоннинг Хабаровск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида аниқланган.

👉 @r_kusherbayev
😱46👍31🙏15👏5🔥4👎2🤯1😢1
🎁 YANGIYO'L AHOLISI UCHUN MAXSUS TAKLIF!
⭐️ Farzandingiz uchun o'qish narxidan MAXSUS CHEGIRMA!
🚌 Avtobus xizmati BONUS!

📣 Salam xalqaro maktabi — Toshkent shahar Yangihayot tumanidagi filialida qabul davom etmoqda!

Farzandingizning kelajagi — eng katta investitsiyangiz!
Salam International School’da farzandingiz nafaqat bilim oladi, balki hayot uchun zarur ko‘nikmalarni ham egallaydi.

Bizning afzalliklar:
🌍 Pearson xalqaro dasturi
📚 Ingliz, o‘zbek, rus, arab va xitoy tillari
🥋 Sport va qo‘shimcha to‘garaklar
🍲 3 mahal to‘yimli ovqatlanish
🛡 Xavfsiz va zamonaviy muhit

📲 Ro'yxatdan o'tish uchun
👉 https://forms.amocrm.ru/rcrlrwm

📍 Manzil: Yangihayot tumani
📞 Telefon: +998 55 513 36 00
👌11👍8👎1🔥1👏1
Rasul Kusherbayev
❗️Ваҳшийлик: Наманганда 7 ёшли қизалоқ зўрланди Янгиқўрғон туманида 38 ёшли эркак ўз қариндоши бўлган 7 ёшли қизалоқни зўрлагани учун қўлга олинди. Қизалоқ ҳозир шифохонанинг жонлантириш бўлимида. Маълум бўлишича, у аввал ҳам жинсий жиноятлар учун икки марта…
❗️Депутат педофилларга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилишни таклиф қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилноза Азизова болаларга нисбатан ҳар қандай жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини қонун даражасида белгилашни таклиф қилди.

“Намангандаги воқеа — фақат бир педофилнинг разолати эмас, бу жиноятни йиллар давомида ‘ахлоқ тузатиш ишлари’ деган юмшоқ ифода билан оқлаб келган тизимнинг юзи. Боланинг ҳаёти билан ўйнаш мумкин эмас. Бу фақат жиноят эмас — инсонийликка қарши қўзғолон”,
— деди депутат Азизова.

👉 @r_kusherbayev
👍1.05K🔥74👏52👎7😱6👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ички ишлар ходимидан пул талаб қилган шахслар ушланди

Жиззахда икки нафар шахс ички ишлар ходимини ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиб, овозли ёзувларни ички ишлар органи раҳбариятига тақдим этмаслик эвазига аввал 15 миллион, кейин эса 12 миллион сўм талаб қилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👎50🤯30👍25👌7😢2🙏2
🔈 Ҳурматли тадбиркорлар!

Тадбиркорлик фаолиятингизга қайси давлат органи кўпроқ аралашади? Текширишлар сони кўпайдими? Тадбиркорларни текшириш соҳани тартибга солишга ва тадбиркорлар фаолияти сифатини оширишга хизмат қилаяптими?


👍Бефарқ бўлманг: сизнинг объектив фикрингиз муҳим. Ушбу маълумотлар тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

👍 Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола: https://forms.gle/WcGC8bMByYocFrRm7
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71😱7🔥3👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода тинчлик кучга киргач, бозорларда яна жонланиш кузатилмоқда

Тинчлик кучга кирганидан сўнг, Ғазо секторидаги бозорларда ҳаракат ва савдо фаоллиги яна тикланди. Сотувчилар дўконларини очиб, маҳаллий аҳоли кундалик эҳтиёж молларини харид қилиш учун кўчаларга чиқмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍939👏139😢81🔥43🙏28👌4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик Украинага таслим бўлди

Бухоролик 31 ёшли Зухриддин Йўлдошев Россия армияси сафида жанг қилганидан сўнг украин ҳарбий дрони олдида қуролсиз ҳолда таслим бўлди.

Унинг айтишича, Россия полицияси уни “гиёҳвандлик”да айблаб, қамоқ ёки фронт ўртасида танлов қилишга мажбурлаган. Йўлдошев армияда тартибсизлик ва алдов ҳукмронлигини, ҳарбий жиҳозларни ўз ҳисобига сотиб олганини айтган.

У Ўзбекистон ҳукуматидан ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍270😢190👎33🤯24😱6👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бу қанчалик адолатли қарор?

Аслида, йўллар ва автотураргоҳлар — жамоат мулки. Улардан фойдаланиш имконияти барча фуқаролар учун тенг бўлиши керак. Аммо бепул жойлар қисқариб, пуллик тизимлар кўпайиши — бу оддий ҳайдовчиларнинг манфаатларига қарши ҳаракат ҳисобланади.

Агар мақсад шаҳар марказида ҳаракатни тартибга солиш бўлса, бу бошқа йўллар билан ҳам ҳал этилиши мумкин эди — масалан, қулай жамоат транспорти ёки резидентлар учун имтиёзли автотураргоҳ тизими орқали.

Бироқ, фақат пул тўлай оладиганлар учун қулайлик яратиш — бу адолат эмас, балки “шаҳар фойдаланувчиларини саралаш” дегани.

Аҳоли фикри ҳисобга олинмаган ҳар бир “ташкил этилган қулайлик” — янги ноқулайликнинг бошланиши бўлади.

👉 @r_kusherbayev
👍673🔥54😢26👏22🤯9👎4😱1
❗️Самарқандда дарёдан қум-шағал қазиб олганлар табиатга 43 млрд сўм зарар етказди

Оқдарё туманидаги “М.М.М.Н” фермер хўжалигига тегишли экскаватор ва юк машинаси ёрдамида Қорадарёдан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олингани аниқланди.

Экология вазирлиги маълумотича, бу ҳаракат натижасида табиатга 43 млрд 12 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Ҳозирда техникалар жарима майдонига олиб кирилган, ҳужжатлар эса вилоят прокуратурасига юборилган.

👉 @r_kusherbayev
😱111👎85👍29🤯22😢7👌2👏1
❗️Ер бу ҳафта охирида қуёшдаги коронал тешик сабаб магнит бўрони кутилмоқда

Россия қуёш астрономияси лабораторияси маълумотига кўра, қуёшда бир неча ойдан бери кузатилаётган ўрта ҳажмдаги коронал тешик охирги ойда катталашган ва энди Ернинг геомагнит муҳитини издан чиқариши мумкин.

Бу ҳолат дам олиш кунлари магнит бўронларини келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас.

👉 @r_kusherbayev
😱71👎12🙏11👍2🔥2👏2😢1
❗️Жиззахда АЭС учун янги темир йўл қурилади

Жиззах вилоятида қурилаётган атом электр станцияси учун 9 км янги темир йўл қурилади, деб маълум қилди АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Абдужамил Калмуратов.

Унинг айтишича, лойиҳа тўлақонли давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмоқда, яъни ҳеч қандай халқаро кредитлар жалб этилмаган.

👉 @r_kusherbayev
👎278👍84👏8👌4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Новокузнецкда банк ходималари ҳақиқий талончига ишонишмаган, текширув деб ўйлашган

Россиянинг Новокузнецк шаҳрида содир бўлган ҳодиса ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеода банкка кирган эркак пул талаб қилаётгани, аммо ходималар буни шунчаки текширув деб ўйлаётгани кўринади.

Суҳбатдан парча:
— Сизга ҳамма пул керак эди-ку?
— Ҳаммасини бер, ҳаммасини!
— Бизда яна пул бор.
— Керак эмас.
— Нега?

Ҳозирда полиция эркакни қидирмоқда, жиноят иши қўзғатилган.

👉 @r_kusherbayev
👍103🤯22👏11🔥8😱7👌5🙏3
❗️Германияда дунёдаги илк вертикал сузувчи қуёш станцияси ишга тушди

Германиянинг SINN Power компанияси мамлакатдаги биринчи вертикал сузувчи қуёш электр станциясини ишга туширди.

Лойиҳа Баварияда жойлашган бўлиб, унинг қуввати 1870 кВт, йиллик ишлаб чиқариши эса 2 млн кВт/соатни ташкил этади — бу юзлаб хонадонларни электр билан таъминлай олади.

Станциянинг Skipp-Float тизими қуёш панелларини вертикал жойлаштириш имконини беради. Бу усул ёруғликни яхшироқ қабул қилиб, эрталаб ва кечки пайтларда ҳам барқарор энергия ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Шу билан бирга, тизим сув экотизимига зарар етказмайди ва сув ҳавзасининг атиги 4,65% қисмини эгаллайди.

👉 @r_kusherbayev
🔥74👍52👏20😱2🤯1
❗️Ягона намунадаги электрон гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди

2025 йил 15 октябрда Ҳукуматнинг 642-сонли қарори билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни якунлаганликни тасдиқловчи ягона электрон гувоҳнома намунаси тасдиқланди.

📄 Энди автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлашни муваффақиятли тугатганлар учун гувоҳнома имтиҳон комиссияси баённомаси асосида электрон шаклда расмийлаштирилади.

💻 Электрон гувоҳномалар eavtotalim.uz” орқали Ягона ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектларига реал вақтда тақдим этилади.

Гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай тўлов ёки йиғим ундирилмайди.

👉 @r_kusherbayev
👍89👌9🙏4🔥3😱2😢2
❗️Хитой дунёни ҳайратда қолдирди

Хитой Тибет платосида жойлашган улкан қуёш панелли фермани ишга туширди.

Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда жойлашган бу мега-лойиҳа 420 км² майдонни тўлиқ қуёш панеллари ва шамол генераторлари билан қоплаган.

Ишлаб чиқарилган энергия 1600 км масофагача узатилади, шунингдек, мамлакатнинг 48 минг км узунликдаги юқори тезликдаги темирйўлларини электр билан таъминлайди.

The New York Times таъкидлашича, бу дунёдаги энг йирик ва инновацион “яшил энергия” лойиҳаларидан бири бўлди.

👉 @r_kusherbayev
👍312🔥87😱25😢12👎9🤯7👌3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўчага ахлат ташлаганни ақлини киритиб қўйди!

Бу ҳам жамоатчилик назоратига киради.

👉 @r_kusherbayev
👍1.2K🔥137👏84👎11👌9😱1
❗️Финландия президенти Ўзбекистонга келади

Финландия президенти Александр Стубб 30–31 октябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, бизнес анжуман, Дипломатия университетида маъруза ва ташқи сиёсат бўйича экспертлар билан учрашувлар режалаштирилган.

Президент делегацияси таркибида парламент депутати, Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳи раиси Вилле Скиннари ҳам иштирок этади. Унга Финландиянинг етакчи савдо-саноат компаниялари вакиллари ҳамроҳлик қилади.

📅 Қайд этиш жоиз, Финландия президентининг Ўзбекистонга охирги расмий ташрифи 1992 йилда, президент Мауно Койвисто даврида бўлган.

👉 @r_kusherbayev
👍364🔥36👎30👏9🤯5👌4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Навоий, Сурхондарё ва Тошкентда коррупция ҳолатлари фош этилди

1️⃣ Навоий вилоятида — Қизилтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи “my.gov.uz” орқали келиб тушган мурожаат бўйича ижобий хулоса бериш эвазига 3000 доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари уни пулни хизмат хонасида олган вақтда ушлади.

⚖️ Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича иш қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

2️⃣ Сурхондарё вилоятида — Жарқўрғон туман Мажбурий ижро бўлими раҳбарининг ўринбосари ва давлат ижрочиси хорижга чиқиш таъқиқини бекор қилиш ва фермер хўжалиги ерларини аукционга чиқармаслик эвазига 600 доллар ва 10 млн сўм олган.

⚖️ Уларга нисбатан 168-модданинг 3-қисми “в” банди билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

3️⃣ Тошкент шаҳрида — адвокатлик бюроси адвокати ва адвокатлик ҳайъати аъзоси қамоқдаги фуқарони уй қамоғига чиқариш эвазига 14 минг доллар талаб қилган.
ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан улар пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

⚖️ Ушбу адвокатларга нисбатан 168-модданинг 3-қисми “а, в” бандлари ва 211-модданинг 2-қисми “б” банди асосида жиноят иши қўзғатилди, улар ҳам қамоққа олинди.

👉 @r_kusherbayev
🔥46👍44👎5😢5👌3
2025/10/24 15:49:02
Back to Top
HTML Embed Code: