Telegram Web Link
❗️Шота Руставели кўчасида 3 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланади

26 октябрдан бошлаб 80-, 114- ва 127-сонли автобуслар Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатни қайтадан бошлайди.

👉 @r_kusherbayev
🔥55👍28👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кирилл Кабанов: “Мигрантларга такси ва доставкада ишлаш таъқиқлансин!”

Россия «Инсон ҳуқуқлари» бўйича кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов мигрантлар учун доставка ва такси соҳаларини ёпишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу чора ижтимоий инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига тушадиган юкни камайтиради ҳамда мамлакатга мигрантлар оқимини қисқартиради.

“Қанча кам имконият бўлса — шунча кам таҳдид”, — деди Кабанов.


👉 @r_kusherbayev
👎367👍44🤯27👏13🔥7😱7
❗️“Хазина топилди” деган хабар ёлғон бўлиб чиқди

Қорақалпоғистонда соҳилдан хазина топилгани ҳақида тарқалган хабарга Маданий мерос агентлиги изоҳ берди.

Аниқланишича, ҳеч қандай археологик ёки маданий қимматга эга топилма аниқланмаган. Тасвирлардаги тангалар — бугунги кунда муомалада бўлган 2018 ва 2022 йилда чиқарилган 200, 500 ва 1000 сўмлик тангалар экани маълум бўлди.

👉 @r_kusherbayev
🤯84👎32😱13👍11👌4🔥2👏2🙏2
❗️Ўзбекистонда дабдабали тўй ва маъракаларга қарши “гуруҳ” тузилди

Тўй ва маросимларда исрофгарчиликка чек қўйиш, одоб-ахлоқ ва миллий қадриятларни тарғиб этиш мақсадида янги 90 кунлик дастур ишга туширилди.

Дастур Республика маънавият ва маърифат маркази, Маҳалла уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида амалга оширилади.

Асосий мақсад, “Маромийлик” маданиятини шакллантириш. Oртиқча исрофни олдини олиш. Тўй ва маъракаларни ихчам ва миллий анъаналарга мос ўтказиш.

👉 @r_kusherbayev
👍386👏35🤯21👎19🔥10👌4😱3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда тинч ва осуда ҳаёт давом этаётгани, шубҳасиз, Ички ишлар органлари ходимларининг фидокорона хизмати самарасидир. Улар — халқ фаровонлиги, тартибот ва хавфсизлик посбонлари сифатида туну кун меҳнат қилади.

Агробанк "Қаҳрамонлар" лойиҳасининг янги сонини айнан шу соҳа вакиллари учун бағишлади. Унда Хоразмлик Баҳодир Қаландаровнинг хизмат йўли ва юртга садоқати акс этган.

Видеони Агробанк YouTube саҳифасида тўлиқ томоша қилиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev
👍72👎32🔥7😢2
Ислоҳотларнинг ҳақиқий самараси жойларда кўринади

Ижтимоий соҳада қабул қилинаётган ҳар бир қарорнинг қадри унинг инсонлар ҳаётига қай даражада ижобий таъсир кўрсатаётгани билан белгиланади. Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари Янгийўл туманида бўлиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан танишди.

Учрашувда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида фикр алмашилди.

Депутатлар Оилавий болалар уйида ҳам бўлиб, тарбияланувчиларнинг турмуш, таълим ва тарбия шароитларини ўрганди.

Мулоқотнинг асосий мақсади жойлардаги масалаларни тинглаш, улар учун амалий ечим топиш ва “инсон қадри ҳамма нарсадан устун” деган тамойилни ҳаётга татбиқ этишдан иборат бўлди.

👉@r_kusherbayev
👎50🔥5👍3😱3👏2
❗️Океанларда 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди

Лондондаги Қиролича Мария университети олимлари огоҳлантирмоқда. Дунё океанида ҳозир 170 триллионга яқин пластмасса бўлаклари мавжуд. Улар нафақат сувда, балки ҳавода, дарёларда ва ҳатто инсон танасида ҳам топилмоқда.

Олимларнинг айтишича, ҳатто агар инсоният бугун пластик ишлаб чиқаришни тўхтатса ҳам, океанлардаги чиқиндиларни йўқотиш учун 100 йилдан ортиқ вақт керак бўлади.

Пластикнинг микрозаррачалари одамда қандли диабет, юрак касалликлари ва ичак фаолияти бузилишига олиб келиши мумкин.
“Эртага ишлаб чиқаришни тўхтатсак ҳам, невараларимиз океанларни бизнинг изларимиздан тозалашга мажбур бўлади”, — деди профессор Кейт Спенсер.


👉 @r_kusherbayev
😢226🤯30🔥15👎9😱6👍5👏3👌3
❗️Дубай шаҳзодаси анъанавий лочин ови учун Навоийга келди

Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум лочин билан ов уюштириш мақсадида Ўзбекистонга келди.

Лочин ови Навоий вилоятида амалга оширилади.

👉 @r_kusherbayev
👎630👍117😢18🔥11🤯10👌9👏8
Болаликда жиноят содир этганлар энди судланмаган ҳисобланади

Энди 18 ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган ва унинг учун белгиланган жазони тўлиқ ўтаб бўлган шахс судланмаган ҳисобланади.

Шунингдек, вояга етмаганлар учун озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум этишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.

👉 @r_kusherbayev
👍152👎117🤯11🔥6😱4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманида 144 туп дарахт мораторий талаблари зид равишда кесиб ташланди

Интернет ижтимоий тармоқлари орқали 25 октябр куни тунда дарахтлар кесилаётгани ҳолати Экология вазирлиги инпекцияси томонидан ўрганилди.

Ўрганишда Тошкент шахар Яккасарой тумани Нукус кўчаси ва Бобур кўчаси кесишмасидан бошлаб, Бобур кўчаси бўйлаб автомобил йўли ёнидаги жами 144 туп дарахт (Можжевельник) кесиб кетилганлиги аниқланди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу дарахтлар Тошкент шахар ҳокими ўринбосари Б.Раҳмоновнинг ўсиб турган дарахтлар ўрнига бошқа дарахтлар экиш тўғрисидаги топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунги вақтда
кесиб ташланган.

Бу Президент Фармонига асосан жорий этилган мораторий талабларига зид ҳисобланади.

25 октябрдан дарахтлар кесилган ҳудудда манзарали дарахтлар экиш ишлари бошлаб юборилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 620 млн 472 минг сўмни ташкил этмоқда.

Аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга тегишли жазо кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Айни вақтда прокуратура органларининг бу масалада холис ва қонуний кўмаги керак. Чунки Яккасарой тумани экология ходимлари босим остида ушбу ҳолат бўйича тезкор чора кўриш учун ўрганиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришга йўл қўйилмаган. Шу боис, ҳолат Экология вазирлиги назоратида ўрганилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
1😢361🤯91👎53😱22👍12🔥7👌4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Чустдаги заправкада портлаш оқибатида бир киши вафот этди

Наманган вилояти Чуст туманида фаолияти тўхтатилган АЁҚШда чақнаш содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 25 октябрь куни соат 18:47 да “Бирлик” маҳалласида юз берган.

Ёқилғи сақлаш цистернасини кўчириш пайтида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани оқибатида чақнаш рўй берган. Портлаш вақтида пайвандчи сифатида ишлаган бир ишчи ҳалок бўлган.

👉 @r_kusherbayev
😢119🤯7🔥6👍3
Экология бўлимларини ҳокимларга бўйсундириш катта хато. Чунки дарахт кесишга ҳокимият одатда шерик бўлади.

Қандай қилиб, чора кўрадиган одамни ҳокимга бўйсундириш мумкин?

Демак яқин кунларда Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳам ҳеч бир тўсиқсиз кундузи ҳам дарахтларни кесдириш имконига эга бўлади. Афсус...

👉 @r_kusherbayev
👍381😢105🤯43👏13👎10🙏3👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу ҳақиқатни халқ ҳам Президентимиз ҳам билишлари керак»!

Охиригача кўринг ва фикр қилинг!

👉 @r_kusherbayev
130👍969🔥61😢57🤯35👏29😱13👌7👎1
❗️Трамп Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги C5+1 саммитини 6 ноябрь куни Вашингтонда ўтказишни режа қилгани айтилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
1👍384👎54🤯7👏5🔥2😱1
2025/10/27 04:00:17
Back to Top
HTML Embed Code: