❗️Мубашшир Аҳмад суд ҳукми устидан шикоят бермайди — адвокат
Диний уламонинг адвокати Абдуллоҳ Содиқнинг маълум қилишича, Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) суд ҳукмига апелляция бермасликка қарор қилган.
Адвокатнинг сўзларига кўра, домла «тақдирга таслим бўлган» ва яна оворагарчиликларда юришни хоҳламаган. Шу билан бирга, адвокат суд ҳукмидан норозилигини билдирган — у суд жараёнида айблов моддалари бўйича жиноят таркиби йўқлигини исботлаганини айтди.
Маълумот учун, 8 октябр куни суд Мубашшир Аҳмадни айбдор деб топиб, 2,5 йилга озодликдан маҳрум этган эди.
👉 @r_kusherbayev

😢398👎88🤯25👍17👌4👏2
❗️2026 йилдан айрим давлат идораларининг туман бўлинмалари ҳокимликка ўтади
Келаси йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида 9 та вазирлик, қўмита ва агентликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимликлар тузилмасига ўтказилади.
Бу қарор маҳаллий бошқарувни соддалаштириш, тизим самарадорлигини ошириш ва ҳокимликлар фаолиятини натижадорликка йўналтириш мақсадида қабул қилинди.

👎178👍51😢15🤯12🔥5😱4👏2
❗️Президент Администрациясида кадрлар ўзгариши
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан қуйидаги тайинлов ва озод этишлар амалга оширилди:
🔹 Сардорбек Улуғбекович Умурзаков — Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилди.
🔹 Алишербек Азизович Пайгамов — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.

👎131👍50😱14🤯5👏2🔥1
Халқаро суд Исроилни Ғазога гуманитар ёрдам киритишни таъминлашга мажбур қилди
БМТнинг Олий суди (ICJ) қарорига кўра, Исроил оккупация қилувчи давлат сифатида Ғазо секторига гуманитар ёрдам киришини таъминлаши шарт. Бу қарор Исроил жорий этган блокадага нисбатан танқид сифатида баҳоланмоқда.
Суд, шунингдек, БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги — БАПОР (UNRWA) нейтраллик ва холислик тамойилларини бузмаганини тасдиқлади, Исроилнинг айбловларини рад этди.
Қарор маслаҳат характерига эга бўлса-да, у сиёсий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади ва Исроилга БМТ ҳамда Ғазо ва Ғарбий соҳилда фаолият юритаётган гуманитар ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича босимни кучайтиради.

👍267👏45🔥21🤯3😢3
❗️Ҳаж учун навбатга онлайн ёзилиш имконияти яратилди
Эндиликда фуқаролар Ҳаж сафари учун уйдан чиқмасдан онлайн навбатга ёзилишлари мумкин. Бунинг учун “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди.
Лойиҳа орқали шаффофлик таъминланади, инсон омили ва қоғозбозлик бартараф этилади.
📲 Навбатга ёзилиш учун:
➖ www.my.gov.uz
➖ www.haj-umra.gov.uz сайтлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

👍125👎8👏4🔥1
"Wizz air"нинг Ўзбекистон фуқароларини дискриминация қилгани ҳақида қўшиқ яратилди
Кўплаб Ўзбекистон фуқароларига (жумладан, менга ҳам) дискриминацион муносабат қилиб келган "Wizz air" ҳақида канадалик машҳур қўшиқчи Dave Carroll қўшиқ куйлабди.
Қўшиқ учун қаҳрамон сифатида "Wizz air"дан жабр кўрган, аниқроғи Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун самолётга қўйилмаган Суҳроб Убайдуллаев.
Сухроб "Wizz air"ни Италиядаги халқаро судга бериб, унинг ўзбекистонликларга нисбатан дискриминацион муносабати ва ҳаракатлари учун адолатли суд қарори қабул қилиниши учун курашмоқда.
"Wizz air"ни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистонга олиб кирган ва уни ҳимоя қилиб келганлар хулоса қилишлари керак: сизнинг ватандошларингизни камситадиган компания Ўзбекистонда ишламайди.
Келинг барчамиз дискриминацияга қарши турайлик ва Сухробни қўллаб-қувватлайлик!
Қўшиқ қуйида: 👇👇👇
https://youtu.be/YE24a8NOh4w?si=qoHbCVxLHnk7k_f7

YouTube
Don’t Fly Wizzness Class by Dave Carroll (United Breaks Guitars creator's new airline protest song)
Sixteen years after his viral United Breaks Guitars trilogy shook the aviation industry & changed the way corporations think about customer service, Canadian singer-songwriter Dave Carroll is back with another musical message for the airline world. His new…
👍500🔥86👏44👎6👌3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда бир оила уйидан ажралиб, кўчада қолди
Яккасарой туманида яшовчи оила 1996–1997 йилларда оғзаки келишув асосида сотиб олган ҳовлисидан маҳрум бўлди. Улар ҳужжатларни расмийлаштиришга улгурмаган ва кейинчалик уй ҳокимлик томонидан тадбиркорга сотилган.
Расмийлар бу ҳудуд “бўш ва қаровсиз” бўлганини айтса, уй эгалари ҳокимлик хатога йўл қўйганини даъво қилмоқда.
Куни кеча уй бузиб ташланди ва етти нафар одам кўчада қолди.

😢294👎77🤯48🔥8👏4👍3
❗️Ортиқча солиқ тўлаб ўтирманглар
1 октябрдан кластерларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган. Лекин ҳанузгача айрим кластерларимиз солиқ ҳисоботини 12 фоиздан ҳисоблаб топшираётган экан.
Биргина Самарқанд вилоятида Бизнес-омбудсман кўмагида бу солиқ тури қайта ҳисоб қилиниши натижасида, кластерларнинг 117 млн сўмдан ортиқ маблағи тежиб берилибти.
Сизларга давлат томонидан яратилган имкониятдан фойдаланишни унутманг!

👍110🤯24👎3🔥2👏2
Дональд Трамп: 1 ноябрдан Хитой товарларига 155 фоизлик бож жорий этилади
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой маҳсулотларига нисбатан бож ставкалари кескин оширилишини маълум қилди.
🗓 «1 ноябрдан бошлаб Хитойга 155 фоизлик божхона божлари жорий этилади», — деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, у Хитой билан эҳтиёткор муомала қилишни хоҳлаган, аммо Пекин кўп йиллар давомида АҚШга нисбатан қаттиқ сиёсат юритган.

“Бизда ишни тушунмайдиган президентлар бўлган. Улар Хитой ва бошқа давлатларга биздан фойдаланишга йўл қўйишган”, — деди Трамп.
👉 @r_kusherbayev
👍127🤯53👎28😱17🔥6👏5👌5🙏3
❗️Чакана савдодаги акция ва чегирмалар бўйича янги тартиблар
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, эндиликда:
➖ алкоголь, тамаки ва никотин маҳсулотларига акция ёки чегирма қўллаш тақиқланади;
➖ чегирма эълон қилинганда кўрсатиладиган “аввалги нарх” — сўнгги 30 кун ичидаги энг паст нарх бўлиши шарт;
➖ нархни сунъий равишда ошириб, кейин тушириш орқали “чегирма” сифатида кўрсатиш ман этилади;
➖ акция ёки чегирма ҳақидаги маълумотлар солиқ органларига 10 кун олдин тақдим этилиши керак;
➖ қоидаларга риоя қилмаган тадбиркорларга жавобгарлик чораси қўлланади.

👍146👏18👎12🔥2👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қизиқ маълумот: Баъзи қушлар ўрмон ёнғинларини илк босқичдаёқ “ўчира олади”
Улар ёнғиндан чиққан ҳашаротлар ва кичик жонзотларни овлаш учун ёнғин манбаси атрофида айланиб юради ва шундай қилиб ўт ёйилишига тўсқинлик қилади.
Яъни, табиатдаги айрим қушлар ўрмон экотизимининг табиий “ёрдамчилари” ҳисобланади.

👍398👏76🤯14🔥11👌1
91 нафар финалчи “Zakovat-Gambit”да беллашди
Тошкентда IV “Zakovat-Gambit” шахмат турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги беллашувда 2 200 дан ортиқ шахмат ихлосмандлари иштирок этди, улар орасидан энг кучли 91 нафар иштирокчи финалга йўл олди.
Финал бешта гуруҳда ўтказилиб, ҳар бир гуруҳдаги шахматчилар юқори натижа учун кураш олиб боришди. Турнир доирасида махсус меҳмонлар — Германиялик гроссмейстер Маттиас Блюбаум ва Болгариялик собиқ жаҳон чемпиони Антоанетта Стефанова иштирокчилар билан суҳбатлашиб, ўз тажрибаларини баҳам кўришди.
Бу йилги турнирнинг умумий соврин жамғармаси 620 миллион сўмни ташкил қилди.

👍193🔥10👏9👎5😱2
❗️Тошкентда журналистлар ИИБга олиб кетилди — ИИВ ва Taftish.uz турлича изоҳ берди
23 октябрь куни Taftish.uz нашри журналистлари фуқаролар мурожаатини ўрганиш пайтида Юнусобод тумани ИИО ходимлари томонидан ИИБга олиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.
Нашр баёнотига кўра, журналистлар хизмат вазифасини бажараётганда техника воситаларига шикаст етказилган ва телефонлари олиб қўйилган.
ИИВнинг расмий баёнотига кўра, воқеа Юнусобод тумани прокуратураси ўтказган сайёр қабул пайтида журналистлар ва фуқаролар ўртасида жанжал чиққани билан боғлиқ.
ИИО ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида жанжал иштирокчиларини ИИБга олиб бориб суҳбат ўтказган.
ИИВ бу ҳолатни ОАВ фаолиятига тўсқинлик сифатида талқин этиш асоссизлигини билдирди ва “журналистларга зўравонлик қилинган” каби хабарларни рад этди.

👎362🤯64👍22😱18👏4😢4🔥1
Humans атрофида нималар бўлмоқда?
Сўнгги вақтларда Humans билан боғлиқ ишлар кўпчиликнинг диққатини тортган.
Дастлаб 2024 йилнинг сентябрида Марказий банк Humans компаниясига тегишли UPAY брендига эга Мароқанд тўлов ташкилоти фаолиятини олти ойга чеклаб қўйган эди. Натижада унинг банк ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш хизматлари чекланди.
Ўшанда Марказий банкнинг собиқ раиси Мамаризо Нурмуратов фуқароларнинг пуллари букмекерлик компанияларига ноқонуний ўтказилгани сабабли Мароқанд лицензияси вақтинча тўхтатилганини билдирган эди.
Шу йилнинг июль ойида PAYWAY тўлов ташкилоти ҳаммуассиси ва кузатув кенгаши аъзоси Беҳзод Ботиров Ўзбекистонда қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этгани учун ҳибсга олинди.
Humans гуруҳига тегишли UPAY тўлов ташкилотининг 6,5 йилдан ортиқ вақт давомида бош директори лавозимида ишлаган ва илгари Humans топ-менежери бўлган Ботиров 4-июль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди қарори билан ҳибсга олинган. У Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари — “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш"ни бузганликда айбланмоқда.
Сентябрда суд “терговдан яшириш ва далилларни йўқ қилиш хавфи борлиги"ни асос қилиб, ҳибсга олиш муддатини 2026 йилнинг февралигача узайтирди.
Ўз ўрнида Humans вакиллари, адвокатлар терговга “айбловларни рад этувчи барча ҳужжатларни” тақдим этишган бўлса-да, булар етарлича инобатга олинмаётганини билдиришмоқда. Humans тадбиркор Беҳзод Ботировнинг қамоққа олинишини “ишнинг номутаносиб ва асоссиз ҳолатлари” деб атаб, ҳуқуқий амалиётда бу турдаги иқтисодий ишлар маъмурий ёки молиявий чоралар билан ҳал қилинишини таъкидламоқда.
Биласизми, бу ишлар одил судлов тизимидаги ҳамон ечилмаётган муаммо, яъни қайси ишлар корпоратив иш доирасида, қайси бири жиноят иши доирасида кўрилиши бўйича ягона ёндошувнинг йўқлиги, айримлар учун жиноят деб каралган ишлар, бошқалар учун иқтисодий ва фуқаролик тартибидаги муносабатлар билан қарашлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.
Одамларни ўйлантираётган, шубҳа ва эътирозлар пайдо қилаётган масала ҳам шу - қонунлар буюртма асосида эмас, қонун талаби бўлганлиги сабабидан барчага бир хил қўлланиши керак. Бу ишга эса бизда бош прокурор бошчилигида прокуратура деган идора жавобгар.
Мазкур иш якунида қандай тугайди ҳозирча номаълум. Бироқ иш қўзғатилишига асос бўлган ҳолатлар ва кейинчалик бўладиган суд жараёнлари очиқлик принципида ўтса, жамоатчилик асл вазиятдан хабардор, ҳақиқат нима эканлигини яхшироқ билиб олган бўлар эди.
Биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

👍69👏17😢7👎3🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда ИИБ ходимига 50 минг доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида қимор ўйинларини ташкил этган гуруҳ фош этилди. Гуруҳ аъзоларидан бири жиноят иши қўзғатмаслик учун ИИББ раҳбарига 50 минг доллар пора таклиф қилган.
Ходим бу ҳақда расман хабар берган ва ўтказилган тезкор тадбирда пора бераётган шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

👍78🤯24👎10🔥9👏3😢1
❗️Трамп: Aгар Исроил Ғарбий соҳилни аннексия қилса, АҚШ қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлади
АҚШ президенти Дональд Трамп Time журналига берган суҳбатида, агар Исроил Ғарбий соҳилни аннексия қилишга уринса, АҚШ уни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
«Бу бўлмайди. Мен араб мамлакатларига сўз берганман. Агар Исроил бу ишни қилса, у АҚШнинг барча қўллаб-қувватловини йўқотади», — деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ҳозирда араб давлатларидан катта сиёсий қўллаб-қувватлов олмоқда ва аннексия бундай мувозанатни издан чиқаради.

👏277👍86🤯18👎16🔥3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Пора олиш эмас, бериш ҳам жиноят
Бухорода ЙПХ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди.

👍112👎17😢11🔥7😱5