Telegram Web Link
Халқ банки майизчиликни қўллаб-қувватлашнинг янги усулини таклиф қилмоқда

Аграр соҳада юқори қўшимча қиймат яратадиган йўналишлардан бири – майизчилик. Энди ушбу йўналишда фаолият юритмоқчи бўлган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва тадбиркорлар учун "Халқ банки" махсус кредит маҳсулотини жорий этди.

Янги кредит қарийб 100 млн сўмгача миқдорда, 18% йиллик ставкада, 36 ойдан 60 ойгача муддатда тақдим этилади.

Кредит маблағлари айланма маблағларни тўлдириш, майизбоп ер хариди (e-auksion орқали) ва техник жиҳозлар сотиб олиш каби мақсадларда фойдаланилиши мумкин.

🔗 Батафсил маълумот

👉 @r_kusherbayev
👎54👍47🤯2
❗️Енгил қоидабузарликларга — аввал огоҳлантириш, кейин жарима

Йўл ҳаракати қоидаларини енгил тарзда бузган ҳайдовчиларга нисбатан жазо тартиби юмшатилди. Энди айрим енгил ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган ҳайдовчиларга жарима эмас, балки ДПХ инспектори томонидан оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш берилади.

Бу огоҳлантириш фақат бир марта, яъни бир йил ичида бир мартагина қўлланилади. Агар ҳайдовчи шу турдаги қоидабузарликни бир йил ичида такрор қилса, унда белгиланган тартибда жарима қўлланилади.

👉 @r_kusherbayev
👍344😱15👏14👎4🔥4🤯2
❗️Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди

Қўқондаги корхонадан суюқ аммиак сизиб чиқди. Барча фуқаролар ва завод ишчилари воқеа жойидан фавқулодда бошқа жойга кўчирилди.

2025 йил 16 май куни Қўқон шаҳридаги "Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals" корхонасида аммиак моддаси сизиб чиқиши ҳолати рўй берди. Вагондан махсус идишга аммиак ўтказиш пайтида шланг ёрилиб, тахминан 10 фоиз модда завод ҳудудига чиқиб кетди.

Ҳодиса жойига тегишли идоралар етиб борди, фуқаролар ва ишчилар эвакуация қилинди. 10 нафарга яқин шахс тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Заводга олиб борадиган йўллар вақтинча ёпилди. Ҳозирда вазият назорат остида.

👉 @r_kusherbayev
😢138👍84🤯20😱20👎8🙏6👌3👏1
❗️Навоийда 2 млрд сўмлик олтинни ўғирлашга уринган завод ходимлари ушланди

Улар 2 кг дан ортиқ ярим тайёр олтин маҳсулотини заводдаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйгани фош бўлди.

Навоийдаги 3-сонли Гидрометаллургия заводида 2 уста ва 1 аппаратчи 1,5 кг соф олтин сақланган 2 кг маҳсулотни яширинча ўғирлашга уринган. ДХХ ва ИИО томонидан ўтказилган тадбирда уларнинг ҳаракати тўхтатилди. Маҳсулот қиймати 2,1 млрд сўм.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍262👎49😱37😢17🤯15🔥10🙏6👏4
❗️Метеўзгаришларга таъсирчан одамлар учун оғир кун

Республикада атмосфера босими ва магнит бўронлари одамларга салбий таъсир қилмоқда.

Олмаота ионосфера институти сўнгги 9 соатда 4–5 баллик, бугун тонгда эса 6–7 баллик магнит бўрони қайд этилганини маълум қилди.

Қуёшдаги чақнашлар оқибатида ажралган плазма Ер магнитосферасига таъсир қилмоқда. Мутасаддилар шанба-якшанба кунлари ҳам магнит бўронлари давом этишини тахмин қилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍56🤯17😱6👎3👏1🙏1
❗️Икки вилоятнинг собиқ ҳокимлари — Е.А. Салиев ва А.А. Махмудалиев сенаторлик мақомидан маҳрум этилди.

Бу ҳақда 2025 йил 30 апрелда қабул қилинган Олий Мажлис Сенатининг СҚ-120-V-сонли қарорида белгиланган. Унга мувофиқ, улар тегишлича Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари таркибидан чиқарилди.

👉 @r_kusherbayev
👍301👏19🔥14😢7😱4👌1
«Довут ота» чегара-божхона пости катта инспектори 3 миллион сўм пора олгани учун 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Суд уни коррупция билан боғлиқ жиноятда айбдор деб топди.

👉 @r_kusherbayev
👍284👎68😱20🔥15😢7🤯6👏1
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевни туғилган куни билан табриклади. Тўқаев бугун 72 ёшга тўлди.

👉 @r_kusherbayev
👍159😱24👎19🔥11👏9🤯5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Андижон вилоятида ўн кишини ҳажга жўнатиш учун 50 минг доллар олган эркак ушланди.

Андижон вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида ҳаж зиёратига юбориш эвазига 10 нафар фуқародан 50 минг долларни олаётган шахс қўлга олинди.

1966 йилда туғилган шахс ўзгалар мулкини алдаш ва суиистеъмол қилиш мақсадида ўн кишининг ҳар биридан беш минг доллардан олган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍90👎18🔥10👏6🤯4😱4👌1
7528313.pdf
1.7 MB
❗️Ҳукумат қарори: болалар хавфсизлиги учун мактаб ва боғчалар олдига 30 км тезликда ҳаракатланиш белгиси ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябргача Ички ишлар вазирлиги томонидан мактаб ва боғчалар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўрилади. Жумладан, мазкур таълим муассасалари олдига соатига 30 километрдан ортиқ ҳаракатланишни тақиқловчи йўл белгилари, радар ва махсус техника воситалари ўрнатилади.

👉 @r_kusherbayev
👍219👏17👎16👌2🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда кучли бўрон кузатилмоқда

Бугун Тошкент шаҳри ва атрофида кучли шамол ва бўрон кузатилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирмоқда. Жумладан:

Эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш;
Дарахтлар ва электр устунлари яқинида турмаслик;
Реклама щитлари ва дарахтлар ортига яшринмаслик;
Автомобилларни дарахтлар остида ёки енгил конструкцияли қурилмалар ёнида қолдирмаслик лозим.

👉 @r_kusherbayev
👍107😱37👎7😢7👏6🤯6🔥3
❗️Пойтахтда кучли шамол: Қаерга мурожаат қилиш керак?

Тошкент шаҳрида содир бўлаётган кучли шамоллар натижасида турли нохуш ҳолатлар рўй бермоқда. Мутасадди ташкилотлар аҳолини эҳтиёт бўлишга ва фавқулодда ҳолатлар юзасидан тезкор равишда мурожаат қилишга чақирмоқда.

Фавқулодда ҳолатларда қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:
1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.

Агар синган ёки хавфли дарахтларни кўрсангиз, Экология вазирлигига мурожаат қилинг: (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, 1157, 1207.

Агар узилган электр симларига дуч келсангиз, дарҳол хабар беринг:
1154 (Энергетика вазирлиги).

Ҳокимлик ва тегишли идоралар фуқароларни ҳушёрликка чақиради ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия этади.

👉 @r_kusherbayev
👍129😢23👎9👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изоҳ ўзингиздан!

Эркин Хушматов ижодидан.

👉 @r_kusherbayev
👍327👏43🔥34😢26😱11👎10🤯10👌6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тойлоқда йўл-транспорт ҳалокати оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳалокати оқибатида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят кодексининг 269-моддаси 3-қисми “а” банди (икки ва ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

👉 @r_kusherbayev
😢125👍49👎6🔥4👏3😱1
❗️Икки ИИБ ходими пора билан ушланди

“Судья”ликка даъвогарлик қилган икки нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора олган пайтда ушланди.

Тошкент вилояти ИИБ ходими терговдаги фуқарога енгил жазо тайинлаш ваъдаси билан 20 минг доллар, Янгийўл тумани ИИБ ходими эса қамоқдаги маҳкумга жазони қисқартиришни ваъда қилиб 24 минг доллар пора олган вақтида қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍345👏54🤯25😱21🔥13👎3😢3
❗️Олий таълим вазирлиги: Талабалар учун ягона форма жорий этилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, университет ва институтларда ягона талабалар формаси жорий этилиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Вазирликка кўра, ҳеч қандай мажбурий форма жорий этилиши назарда тутилмаган.

Олий таълим муассасалари ўз тарих ва қадриятларидан келиб чиқиб, корпоратив услуб ва рамзларини ихтиёрий равишда шакллантириши мумкин. Бу ташаббуслар эстетик ёки маркетинг мақсадларида амалга оширилиши мумкин, лекин талабаларнинг эркинлиги ва ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади.

👉 @r_kusherbayev
👍211👎25👏14😱3👌3🔥1🤯1
❗️Сўнги қўнғироқ тадбирлари 24 май куни ўтказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, ўқув йилининг охирги куни якшанбага тўғри келгани сабабли “Сўнгги қўнғироқ“ тадбирлари 24 май шанба куни ўтказилади.

👉 @r_kusherbayev
👍143😢16👎13🔥5🤯2👏1
2025/07/11 22:35:58
Back to Top
HTML Embed Code: