Telegram Web Link
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Норин туманининг "Янги Наманган" маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиёти, аҳоли фаровонлиги ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган.

Президентимизнинг шу йил 16-17 сентябрь кунлари вилоятимизга қилган ташрифларидан кейин Норин туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари  "Янги Наманган" маҳалласини бутунлай ўзгартириб, замонавий ва кўркам муҳитни шакллантирмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли ҳамда белгиланган муддатларда якунлаш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Устоз ва мураббийлар куни муносиб нишонланди

Наманган шаҳри марказидаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида 1 октябрь – "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳрида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар, мураббийлар ва фахрий устозлар иштирок этдилар.

Тантанали маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари О.Бозоров, Б.Нуритдинов,  вилоят "Нуронийлар" жамғармаси раиси И. Нажмиддинов иштирок этдилар.

Байрам тадбирида устозларнинг бир гуруҳи "Фахрий ёрлиқ" ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, байрам дастурида элимиз севимли санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ва саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди ҳамда устозлар учун ажойиб байрам кайфияти яратилди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

❄️ Қўшни Қирғизистон, Бишкек шаҳрида қор ёғибди 😳

Нам ва салқин ҳаво мамлакатимиз ҳудудига бостириб кирмоқда.
Ҳудуднинг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати кечаси +9° гача, кундузи 18-20°гача пасаяди.

Иссиқ кийимларни тайёрланг!
Яқинларга юбориб қўямиз!
Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун, 2 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш қайтадан очилди. Бунинг учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки  3 431 700 сўмдан 8 897 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 897 000 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 5 балл.

Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:
МҲТЭКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТЭКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 10 168 000 сўмдан 11 693 200 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл. «Лабор-мигратион» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари, 30 ёшгача бўлган ёшлар, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар), «Тиббий ижтимоий экспертиза» тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 баллдан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Xalqaro press klubning “Masofada” loyihasi davom etadi!

📌Bu safar Namangan viloyatidan gapiramiz!

Prezidentimiz tashrifidan so’ng, viloyatda qanday o’zgarishlar amalga oshirilishi kutilmoqda?

Viloyat aholisining ushbu tashrifga munosabati qanday bo’ldi?

So’nggi yillarda viloyatda qanday yangiliklar qilindi?

⁉️Barcha savollarga javob bizning ko’rsatuvda!

🌐Bugun, 2-oktabr kuni, soat 19:10 da
“O’zbekiston 24” telekanalida tomosha qiling!

📱 Kanalga ulanish: https://www.tg-me.com/IPCUzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NAMANGAN — Uyg'onish davri II

Norin GESlar kaskadi – yashil iqtisodiyotni rivojlantirish va aholi farovonligini oshirishga xizmat qiladigan strategik loyiha hisoblanadi. 2026-yilda ikkinchi va uchinchi, 2027-yilda qolgan stansiyalar ham ishga tushiriladi. Har bir stansiyaning quvvati 38 megavatt bo‘lib, ularning faoliyatida qo‘shimcha ish o‘rinlari yaratiladi.

Ushbu GES-1ning foydalanishga topshirilishi nafaqat Namangan balki yurtimiz energetikasida tub burilish yasadi desak mubolag'a bo'lmaydi.

@bizningnamangan
Safe Road ЙҲХХ иловасида чиройли рақамларни сотиб олиш хизмати ишга тушди

Бунда аввал ауционга чиқарилган ва сотилмаган 1-3-категориядаги чиройли рақамларнинг барчаси жисмоний шахслар учун 7 млн сўмдан сотувга чиқарилди (базавий ҳисоблаш миқдорининг 17 баравари).

Юридик шахслар учун эса 10,3 млн сўм (25 баравар).

Юқорида айтилганидек, 1-босқичда аукционга чиқарилиб, сотилмаган рақамлар базага киритилган. 1-январдан бошлаб, исталган ҳарф комбинацияси ва рақамни терган ҳолда 7 млн сўмга чиройли рақам сотиб олиш мумкин бўлади.
#диққат
Сводка! Пахта теримида водийнинг қайси вилояти олдинда?

“Планга нисбатан процент ҳисобида..”

Далаларда пахта терими бошланган. Бир пайтлар телевизорда мана шундай сводка эълонини барча кутарди.
Ҳозир, “сводка” долзарб бўлмасада маълумот сифатида эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://www.tg-me.com/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2025/10/21 12:56:43
Back to Top
HTML Embed Code: