Telegram Web Link
Муротжон Азимов жазони ижро этиш муассасасида

Вилоят ҳокими бошчилигидаги масъул раҳбарлар бугун жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюриб, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан учрашди.

Ташриф доирасида муассасадаги шароитлар, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, уларнинг қайта ижтимоийлашувига қаратилган ишлар ҳамда таълим ва меҳнат билан бандлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Шунингдек, маҳкумлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар тингланди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍3
«Кибр эпидемияси» га чалинманг, ҳурматли депутат!

—Илгари Олий мажлис қонунчилик палатасига сайланган депутатларни вилоятлар ёки олис чекка ҳудудлар фаолиятини ўрганаётганини кўриш "лоторея" эди.

Ўзи депутатларни жиним суймайди. Бир вақтлар бир партияни шаҳар кенгаши раиси бўлганман. Айрим партияларни аҳволи, сиёсий иродасини жуда яхши биламан.

Шахноза Холмахматова, доим эл ардоғида бўлинг.«Кибр эпидемияси» га чалинманг😁. Сизни хурмат қиламан!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ТЕКШИРИЛМАЙДИ?

❗️1. Президент фармони билан белгиланган мораторий (тақиқ) даврида

Мазмуни: Айрим йилларда кичик тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотлари фаолиятини текширишга мораторий эълон қилинади. Бу рўйхатга давлат мактаблари ва боғчалар ҳам киради.

Қонунчилик асоси:

📃Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4477-сон қарори, 2019 йил 27 сентябрь.

📃Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5949-сон фармони, 2019 йил 14 май

> “2020 йил 1 январдан 3 йил муддатга кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширувлар тўхтатилади”


2. Текширув ваколатсиз, рўйхатдан ўтказилмаган бўлса

Мазмуни: Ҳар қандай текширув прокуратура органида олдиндан рўйхатдан ўтказилиши шарт. Акс ҳолда текширув ноқонуний ҳисобланади.

Қонунчилик асоси:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат назорати тўғрисида”ги Қонуни, 2014 йил 14 май, 376-сон

8-модда:


> “Давлат назоратини амалга ошириш учун ваколатли орган ёзма топшириқ ва тегишли режа асосида, прокуратура орқали рўйхатдан ўтказган ҳолда назоратни амалга оширади.”

3. Таълим жараёнига тўсқинлик қилувчи асоссиз текширув

Мазмуни: Дарс пайтида, имтиҳонлар, баҳолаш ёки болаларнинг психологик ҳолатига салбий таъсир қилувчи ҳолатларда текширув ўтказилиши мумкин эмас.

Қонунчилик асоси:

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, 23-модда:

> “Таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, уларнинг тинч ва хавфсиз муҳитда таълим олиши таъминланади.”

4. Ваколатсиз ташкилотлар томонидан текширув

Мазмуни: Ҳар бир давлат органи фақат ўз ваколатлари доирасида текшириш ўтказиши мумкин. Масалан, ИИВ, экология, ёки санитария хизматлари фақат махсус ҳолатлардагина мактабни текшириши мумкин.

Қонунчилик асоси:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат назорати тўғрисида”ги Қонуни, 12-модда:

> “Назоратчи ўзининг ваколати билан чекланган ҳолда ҳаракат қилиши шарт.”



5. Давлат аттестациясидан кейин қисқа муддатда қайта текшириш

Мазмуни: Яқинда аттестациядан ўтган таълим ташкилотини асоссиз ҳолда қисқа муддат ичида қайта текшириш мумкин эмас.

Қонунчилик асоси:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 сентябрдаги 570-сон қарори

> “Мактабгача таълим ташкилотларини давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом


6. Оғзаки топшириқ асосида текшириш ўтказиш

Мазмуни: Текшириш фақат ёзма асосда, расмий ҳужжат билан бошланиши мумкин. Оғзаки кўрсатма билан текширув ўтказиш тақиқланади.

Қонунчилик асоси:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат назорати тўғрисида”ги Қонуни, 9-модда:

> “Текширув фақат ёзма топшириқ асосида бошланиши шарт. Оғзаки кўрсатма ёки ташаббус билан олиб борилган назорат ноқонуний ҳисобланади.”


❗️Билишимиз лозимки, ҳеч бир ташкилот:

🚨расмий ҳужжатсиз,

🚨оғзаки кўрсатмасиз,

🚨прокуратура рухсатисиз,

🚨асосли сабабсиз
таълим муассасасини текшира олмайди.


Бундай ҳолатлар аниқланса, бу ҳақда юқори турувчи ташкилотларга ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат этиш тавсия этилади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👌1
Forwarded from Xavfsiz internet yordamchisi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Hozirda shunga o'xshash holatlar ko'paymoqda.
Hurmatli fuqarolar e'tiborli bo'ling !!!
👍10🎉2💯2
Мазкур ҳудуд учун овоз берайлик!

https://tashabbus.sport.uz/vote/7/103/b0c91dcc-b03a-4236-8fd2-9f85fd709b48

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
💯4👍2
Имтихонлар «автомат», ёки «механикада»топширилади?

Биламизки, «права» олишда бир қанча мураккабликлар мавжуд.


Имтихонлар «автомат», ёки «механикада»топширилиши бўйича савол қийнаётир, қоракўзлар!

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 821-сон қарори

"Автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, алмаштириш ва йўқотилганда тиклаш тартиби тўғрисида" изомнинг 20-бандида белгиланган:

Имтиҳон автомобили механик (қўлда бошқариладиган) ёки автоматик узатмалар қутисига эга бўлиши мумкин,-дейилган.

Агар фуқаро автоматик узатмали машинада имтиҳон топширса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномасида "фақат автомат узатма учун" деган чеклов қайд этилади.

❗️ Бу чеклов халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган ва ҳайдовчилик гувоҳномасида 78-код билан белгиланади (яъни — "фақат автомат машина бошқариш мумкин" дегани)

Савол: Имтихонлар «автомат», ёки «механикада»топширилади? Механикада топшириш мажбурийми?

@Rasmiykanal_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
RASMIY.UZ | Официальные новости
Имтихонлар «автомат», ёки «механикада»топширилади? Биламизки, «права» олишда бир қанча мураккабликлар мавжуд. Имтихонлар «автомат», ёки «механикада»топширилиши бўйича савол қийнаётир, қоракўзлар! Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг…
Пост давоми:

❗️Масалан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари (ЙҲҚ) ва Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси талабларида ҳам аниқ қайд этилганки, автоматик узатмалар қутисида ўрганиб, гувоҳнома олган шахслар механик узатмага эга машинани бошқариш ҳуқуқига эга эмаслар,-дейилган.
—Ғалатимасми?, Кимдир "ҳоооов" деворсин😅!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
🔥3👌1
Илгари депутатларни сайланганлик муддати тугагандан сўғин ёҳуд телпизорларда кўрардек.

Бўларкану, бир миндей пастга тушса. Сайловолди берилган ваъдаларни бажарса, а😊!.

Наргиза Саломова, бир олам респектлар😎.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
🙏6
Борми оғриқ?

"Demokrat" uz канали вилоятдаги Қашқадарё журналисти И. Абдуллаевани обрўсизлантиришга уриняпти.

ОАВ тўғрисидаги қонун (22-модда) Журналист ўз фаолиятини амалга оширишда қонун ҳимоясида бўлиб, унинг шахсий дахлсизлиги ва касбий фаолияти кафолатланган. Уни таҳдид қилиш, таъқиб қилиш ёки тазйиқ ўтказиш мумкин эмас,-дейилган.

Тегишли ташкилотлар назоратга олса бўлармиди?

—Хўш, Қашқадарё ОАВ ходимларига "тош" отилмаяптими?

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍5💯2
—Ички аъзо ҳам "падарланъат" бўлиб кетганаканда а😄!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
😐5🤩4💯2
ММТВ тизими Номенклатура илова.zip
3 MB
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ходимлар номенклатураси янги таҳрирда тасдиқланди. 2025 йил 16 - май, 157-сонли буйруғи ва иловалари

#Янги_ҳужжат

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍1
Таълим даражаси юқори бўлмаган ("қизил") мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак?

Бошқа ҳудудлардаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган вакант соатлар бўйича 15 майдан 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилади.

Ўқитувчи-педагоглар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

🔹 мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;

🔹доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка;

🔹олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.

Ишчи гуруҳ таркибига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, кадрлар бўйича менежер (инспектор), психолог, мактаб касаба уюшмаси вакили киритилади.

Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади.

Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб ҳар йили 5 августга қадар Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш ва суҳбат натижаларига кўра сараланган ўқитувчи-педагоглар ҳақидаги маълумотларни електрон платформага киритади.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ишламоқчи бўлган ўқитувчи-педагоглар:

🔹тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

🔹дарс бераётган фани бўйича биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши;

🔹бошқа ҳудудда камида бир йил педагогик фаолият юритган бўлиши;

🔹амалда фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатида мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.


———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍1
"Зангори экран"да учрашув

"Бу - Ўзбекистон ССР президенти И.А. Каримов иштирокидаги иккинчи ана шундай кўрсатувдир. У рамзий равишда "Имконият чегарасида" деб аталади"

"Совет Ўзбекистони" газетасининг 1991 йил 30 май сонидан

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👌4🙏2🤩1
#xushxabar Prezident qaroriga ko'ra, aholining Qurbon hayiti bayramini munosib oʻtkazishi uchun qulay shart-sharoit yaratish maqsadida 2025-yil 7-iyun (shanba) kuni 6 kunlik ish haftasi tartibi boʻyicha ishlaydigan xodimlar uchun qoʻshimcha dam olish kuni etib belgilandi.

Demak, ish haftasining turidan qat'i nazar barcha xodimlar ketma-ket 3 kun dam olishadi: 6,7,8-iyun. Dushanba 9-iyundan barcha ishga.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍12👌4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазир Х. Умарова Қашқадарёдаги ОТМ фаолияти билан танишди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қашқадарё вилоятида жойлашган Шаҳрисабз давлат педагогика институтида бўлди.

Унда вазир ўқув биносининг ҳолати, аудиториялар, машғулот жараёнлари, Талабалар турар жойи ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔰 Шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув давомида ташаббус ва таклифларга қулоқ тутилди ҳамда талабаларнинг касбий тайёргарлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

📍 Вазир Ҳилола Умарова кун давомида Шаҳрисабз давлат педагогика институти қошидаги Ёшлар марказида ҳам бўлиб, талабалар ҳамда масъуллар билан суҳбатлашди.

📊 Маълумот ўрнида: айни пайтда марказда Институтнинг Тасвирий санъат, Технологик таълим ва Мусиқий таълим йўналишларида таҳсил олаётган жами 317 нафар талабага икки сменада ўқув машғулотлари ташкил этилган.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍10👌4
Олий таълим муассасаларига киришда 20 та тоифа абитуриентлари учун имтиёзлар бор

10
. Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари
Президентнинг 2020 йил 21 апрелдаги [ПҚ-4688-сон] қарорига асосан бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолибларига олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёз берилади.

11. «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги [468-сон] қарори билан «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолибларига давлат олий таълим муассасаларига ўқишга имтиҳонсиз киришда имтиёз берилади.

12. «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги [393-сон] қарорига кўра, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

13. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар
Президентнинг 2021 йил 9 августдаги [ПҚ-5216-сон] қарори асосида олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга тўлмаган) чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

14. Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги [393-сон] қарори билан Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди.

15. Халқаро имтиҳон тизимлари сертификатларига эга абитуриентлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги [468-сон] қарорига кўра, илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга ўқишга киришда мазкур фан доирасида тестдан озод этилади ва максимал балл берилади.

16. Коллеж ёки техникумдаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар
Вазирлар Маҳкамасининг 9 июндаги [322-сонли] қарорига мувофиқ, коллеж ёки техникум дипломидаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар контракт асосида ОТМга қабул қилинади. Бунда тавсияномага эга абитуриентлар орасида алоҳида тест ўтказилади, улар орасидан юқори балл тўплаган 500 нафаригина ОТМга кира олади.

17. Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун тавсиянома
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги [402-сон] қарори билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун ОТМга киришда қўшимча 4 фоизли грант ажратилади.

18. Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга абитуриентлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрдаги [675-сон] қарори билан камида 5 йил иш стажига эга фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берилади.

19. Профилактика инспекторлари
Президентнинг 2021 йил 30 ноябрдаги [ПҚ-23-сон] қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторлари қуйидаги ОТМга кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍6
Тушларимда аён бўлишича, ҳокимликларда кадровий ўзгаришлар бўладурғон эмиш.

1-..... Ў. Қ.(К-н)

«Кимгадир тушиш, кимгадир кўтарилиш, эмиш» дейди. Семичкачи холалар....

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
🤩13👍3🕊2😐2👌1
Шаҳар тинчми?
🙏8🕊6👌3😐3
Кадровий ўзгаришларда ванга ҳоламизни башорати ҳам ҳеч нима бўлмай қолди....

—Июнь ойи "мезза" ой бўладида.Гаплар кўп, қоракўзларим!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
🤩9👍6🕊2😐2
2025/07/13 06:57:02
Back to Top
HTML Embed Code: