Telegram Web Link
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

—Ҳаммага сабр, қоракўзларим!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улар бизга эргашишади, қоракўзларим!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
⚡️2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маоши уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантирилади. Мутасаддилар 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини киритиши лозим — фармон


———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Qarshi shahriga Hisorak suv omboridan ichimlik suvi tarmog‘i tortiladi

Shavkat Mirziyoyev mas'ullarga bu bo‘yicha topshiriq berdi.

Shuningdek, shaharda kanalizatsiya tizimini yaxshilash ishlarini ham shu oyda boshlash shartligi qayd etildi.

Bunga xalqaro moliya institutidan 60 million dollar jalb qilingan.
—Яхши хабар!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Қашқадарё вилояти ММТ бошқармасига ҳам янги хизмат автомашинаси берилди!

—Хайрли бўлсин, қоракўзларим!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Академик лицей, Техникум, ОТМ, 2-мутахассислик, Ўқишни кўчириш — қайси платформалар орқали қачон ҳужжат топшириш мумкин?

Академик лицейларга қабул (10 июньдан 10 июльгача)
👉 my.edu.uz

ОТМ ва техникумларга қабул (5 июньдан 25 июньгача)
👉 my.uzbmb.uz

Магистратура мутахассисликларига қабул (1-июльдан 30 июльгача)
👉 magistr.edu.uz

Техникумни аъло баҳо билан тамомлаган абитуриентларни суҳбат асосида ОТМга қабул қилиш (5 июльдан 25 июлга қадар)
👉 my.edu.uz

Иккинчи мутахассисликка қабул (10 июльдан 10 августга қадар)
👉 my.edu.uz

Ўқишни кўчириш (15 июльдан 5 августгача)
👉 transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
👉 my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
#Кадровик
Қисқаришга тушган ходимга меҳнат таътилини бериш


Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар! Кўплаб саволлар келиб тушмоқда: қисқаришга тушган ходимга таътил бериш мумкинми? Албатта, мумкин. Қонунчиликда бунинг учун ҳеч қандай чеклов йўқ. Фақатгина бунда белгиланган тартибга амал қилиш керак.

Мисол тариқасида тасаввур қилинг, ходим биринчи иш йилида фаолият бошлаган. Меҳнат кодексининг 227-моддасига кўра, биринчи иш йили учун йиллик меҳнат таътили узлуксиз олти ой ишлагандан сўнг берилади. Бироқ бу ходим олти ой ишламаган бўлса ҳам таътилдан фойдаланолмайди дегани эмас. Агар иш берувчи ва ходим ўртасида келишув мавжуд бўлса, олти ой тўлмасидан олдин ҳам таътил бериш мумкин.

Бундан ташқари, шу модданинг учинчи қисмига асосан, алоҳида тоифадаги ходимларга — яъни биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги борлар, 18 ёшга тўлмаганлар, таълимни меҳнат билан уйғунлаштириб олиб бораётганлар — иш берувчи улар таътилга ариза билан мурожаат қилса, таътил беришга мажбур.

Масалан, иккинчи гуруҳ ногирони бўлган ходим қисқаришга тушди ва олти ой ишламаган. Агар у таътил сўраб мурожаат қилса, иш берувчи унинг аризасини қаноатлантириши шарт.

Кейинги иш йилларига келсак, яъни иккинчи ва ундан кейинги иш йилларида ҳам ходим қисқаришга тушган бўлса, 228-модданинг 4 ва 5-қисмларига асосан қуйидаги тоифадаги ходимларга таътил бериш мажбурий:
👉 биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлар;
👉 18 ёшга тўлмаганлар;
👉 иш ва таълимни уйғунлаштирувчилар;
👉 аёллар (туғиш таътилидан олдин ёки кейин).

Шунингдек, ишлаётган эркакларга ҳар йилги таътил уларнинг хоҳишига кўра, рафиқаси туғиш таътилида бўлган пайтда берилиши мумкин.

Таътил пайтида ходим қисқариш бўйича икки ойлик огоҳлантириш муддатини ўтаётган бўлиши мумкин. Таътилда бўлгани билан бу муддат тўхтамайди. Лекин агар ходим касал бўлиб, вақтинча меҳнатга лаёқатсиз ҳолатда бўлса, бундай пайтда огоҳлантириш муддати тўхтатилади.

Меҳнат кодексининг 263-моддасига кўра, ходим меҳнат таътилларида бўлган вақтда уни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас.

265-моддага кўра эса, ходим таътилда бўлгани ҳолда ҳам огоҳлантириш муддати ўтаверади. Фақат касаллик, давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган пайтдагина муддат тўхтатилади.

Яна бир истисноли ҳолат: агар меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари сабабли, яъни 261-модданинг 2-қисми, 4- ва 5-бандлари асосида бекор қилинса — ходимга таътилни “натура шаклда” (яъни жисман) бериш мумкин эмас. У ҳолда 234-моддага мувофиқ таътилнинг қопламаси тўлаб берилади, аммо таътилнинг ўзи бериламайди.

Таътил берилган ҳолда эса, таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган сана деб ҳисобланади.

МКнинг 230-моддага кўра, фақат иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида шартномани бекор қилиш чоғида таътил берилса бўлади. Агар имтиёзли тоифага кирмаган бўлса, иш берувчи хоҳласа таътил беради, хоҳламаса бермаслиги мумкин. Аммо юқорида санаб ўтилган имтиёзли тоифага кирувчи ходимлар ариза ёзса, иш берувчи таътил беришга мажбур.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Техника назорати бўлими томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
#истеъфо

Президент ёрдамчиси Магрупов Азиз Юлдашевич лавозимидан озод этилди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
#тайинлов

Мирзиёева Саида Шавкатовна Президент администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
#тайинлов

Алламжонов Комил Исмоилович Президент администрацияси раҳбарининг мустақил маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Администрациядан яна уч амалдор ишдан кетди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Администрациянинг Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;

Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов Президент Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ҳар уччала ҳодимнинг бўшаш сабаби сифатида бошқа ишга ўтиши муносабати билан эканлиги кўрсатилган.

Уларнинг қайси лавозимда фаолиятини давом эттириши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
2025/06/28 18:54:41
Back to Top
HTML Embed Code: