Telegram Web Link
🔘 Нега триллион долларлик сунъий интеллект "пуфаги" ҳақида хавотирлар ортяпти?

Bloomberg манбасининг ёзишига кўра, инвесторлар ҳозиргача сунъий интеллект (СИ) соҳасига тарихда кузатилмаган миқдорда маблағ йўналтиришган. Улар ушбу технология орқали катта натижаларга эришишга умид қилишмоқда. Аммо бу сармоялар ўзини қандай оқлаши — ҳали ҳеч кимга аниқ эмас.

Ҳатто СИ тарафдорлари ҳам бу соҳадаги бозор ҳаддан зиёд тез ўсиб, реал имкониятлардан узоқлашиб кетаётганини тан олмоқда. Шу билан бирга, улар технологиянинг узоқ муддатли истиқболига ишонишади: СИ бутун соҳаларни ўзгартириши, касалликларга қарши курашишга ёрдам бериши ва умумий инсоний тараққиётни тезлаштириши мумкин, деб ҳисоблашади.

Таҳлилчи компания Bain & Co. ҳисоб-китобига кўра, 2030 йилгача СИга бўлган эҳтиёжни қондириш учун зарур ҳисоблаш қувватларини яратиш мақсадида СИ-компаниялар ҳар йили камида 2 триллион долларлик даромадга эга бўлиши лозим. Аммо уларнинг тахминларига кўра, ҳақиқий даромад бу миқдордан тахминан 800 миллиард долларга кам бўлиши мумкин. Шу билан бирга, маълумот марказлари атрофидаги “тилла излов”дан фойда олиш учун кўплаб кичик компаниялар ҳам бозорга кириб келмоқда.

🔃 Сўнгги бир йил ичида ишлаб чиқувчилар “қайтиши камаяётган сармоя таъсири”ни ҳис қилдилар: катта маблағлар сарфланса ҳам, кутилган ютуқлар амалга ошмаяпти. Айрим компаниялар ўзларининг баландпарвоз ваъдаларини оқлай олмади. Масалан, OpenAIнинг август ойида чиқарилган GPT-5 модели аввалги шов-шувли кутилмалардан сўнг жуда тинч қабул қилинди.

↔️Оддий ҳолатда “технологик пуфак” шу пайтда ёрилади — яъни инвесторлар ўз кутилмалари ҳаддан ташқари бўлганини англаганида. Илк босқичдаги умумий ҳаяжон ва оммавий сармоя киритиш давридан кейин бозорда секин, лекин узоқ давом этувчи пасайиш бошланади: компаниялар фойда йўқота бошлайди, ёки битта йирик воқеа бўлиб, келажакка бўлган ишончни йўқотади — натижада сармоядорлар бозордан чиқиб кетадилар.

Батафсил
:
⬇️⬇️⬇️
рус review.uz/qci
инг
review.uz/en/qci

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏21👍1
🖥 Хорижий ОАВ нигоҳида: Ўзбекистоннинг ТДТ доирасидаги иқтисодий ташаббусларининг амалга оширилиши таҳлили

Француз тилида нашр этиладиган халқаро онлайн нашр International Diplomat саҳифасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг мақоласи чоп этилди. Материалда Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) доирасидаги иқтисодий ташаббусларини амалга ошириш жараёни таҳлил қилинган.

👀 Мақолада таъкидланишича, ТДТ саммитлари барқарор иқтисодий интеграция учун мустаҳкам асос яратди. Ўзбекистоннинг ташаббуслари — Турк инвестиция жамғармасини ташкил этишдан тортиб рақамли платформалар ва “яшил коридорлар”ни жорий этишгача — минтақанинг транспорт йўналишлари рақобатбардошлигини ошириш мақсадида институционал мустаҳкамлаш ва амалий татбиқ этишни талаб қилади.

🔝 Мақолани "International Diplomat" нашри сайтида тўлиқ ўқиш мумкин

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👌1
🎠Ўзбекистонда ўйинчоқ бозорида импорт катта улушга эга, лекин ривожланиш учун катта имкониятлар бор.

🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳолашларига кўра, мамлакатда 100 дан ортиқ ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритмоқда, 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 15 млн долларга етган. Ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини пластмасса ва ёғочдан тайёрланган маҳсулотлар ташкил этади. Шу билан бирга, бозорнинг 70–75%ини импорт маҳсулотлар эгаллаган бўлиб, уларнинг асосий қисми Хитойдан келтирилади, айниқса электрон ва механик ўйинчоқлар сегментида импорт устунлик қилади.

📈 2024 йилда ўйинчоқлар импорти 35 млн долларига етди, шундан ярмидан кўп қисми механизмсиз пластмасса буюмларга тўғри келади. Шу билан бирга, ўзбек ишлаб чиқарувчилари арзонроқ маҳсулотлар ва кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган ўйинчоқлар сегментида ўз мавқеини сақлаб қолмоқда, бу эса уларга рақобатбардош нархлар таклиф этиш имконини бермоқда.

📉 Импорт устун бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон ўйинчоқлар бозорида экспорт салоҳияти изчил ортиб бормоқда — экспорт ҳажми 6,3 млн долларга етди. Асосий экспорт йўналишлари сифатида Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Озарбайжон ажралиб туради. Ҳозирча Ўзбекистоннинг улуши МДҲ мамлакатлари умумий ўйинчоқлар импортида тахминан 0,3%ни ташкил этади, бу эса қўшни мамлакатлар бозорларига экспортни кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратиб беради.

📎 Дунё ўйинчоқ бозори, етакчи ўйинчоқ ишлаб чиқарувчилар ва ривожланиш йўналишлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда ўқиш мумкин:

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/n6a
рус review.uz/n6a
инг
review.uz/en/n6a

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1
🇹🇷 Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг Габала саммитидаги иқтисодий ташаббуслари

👀 Туркий давлатларнинг Саноат альянси, "Туркий яшил йўлаклар" тизими ва "Яшил трансформация" консорциумини ташкил этиш;

👀 Органик қишлоқ хўжалиги бўйича Экспертлар гуруҳини ташкил этиш ва туркий органик маҳсулотларнинг ягона брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш;

👀 Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш ҳамда халқаро ва миллий молия институтлари билан ҳамкорлик дастурини қабул қилиш;

👀 Сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт бўйича “йўл харитаси"ни қабул қилиш.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2👏1
💻 OpenAI ва Nvidia умумий қиймати 1 трлн долларлик СИ бозорини ўзаро боғланган битимлар тармоғи орқали қўллаб-қувватламоқда

Bloomberg нашрининг хабар беришича, сунъий интеллект соҳасидаги триллион долларлик бум ўзаро боғланган бизнес битимлар тизими орқали қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги хавотирлар тобора кучаймоқда — бунга соҳа иштирокчилари ўртасидаги келишувлар ва ҳамкорликлар тўлқини сабаб бўлмоқда.

📉 Тарихда ҳали бу каби улкан маблағлар салоҳияти юқори бўлса-да, ҳанузгача фойда келтириш жиҳатидан тўлиқ синаб кўрилмаган технологияга йўналтирилмаган эди. Энг қизиғи шундаки, бу сармояларнинг кўп қисми қай йўсинда бўлмасин, соҳаининг икки етакчи компанияси — Nvidia ва OpenAI билан боғлиқ.

🔝 Улар ўртасида тузилаётган янги келишувлар тўлқини тобора кўпроқ хавотир уйғотмоқда: тобора кенгаяётган ва мураккаблашиб бораётган ўзаро боғлиқ битимлар тармоғи СИнинг триллион долларлик бозори атрофидаги ҳаяжонни сунъий равишда қўзғатиши мумкин. Бу жараён деярли барча иқтисодий соҳаларни қамраб олмоқда — қарз ва фонд бозорларидан тортиб, кўчмас мулк ҳамда энергетикагача, чунки сунъий интеллект инфратузилмасини барпо этиш жараёни ҳаётнинг барча йўналишларига кириб бормоқда.

📊 Ушбу компаниялар уч йил олдин инвестиция бумни бошлаб берган бўлса, ҳозир уни ўзлари қўллаб-қувватлаб келмоқда. Улар булутли хизмат кўрсатувчилар, СИ ишлаб чиқувчилари ва стартаплар билан янги, кўп ҳолларда бир-бири билан кесишувчи ҳамкорлик келишувларини имзоламоқда. Бу орқали улар на фақат бозорни сунъий равишда катталаштираётгани, балки кўплаб компанияларнинг тақдирини ўзаро боғлаб, эҳтимолий бозор инқирози ёки асоссиз ўсиш хавфини ошираётгани кузатилмоқда.

📊Fақатгина OpenAI компаниясининг ўзи ҳисоблаш қувватларини таъминлаш мақсадида Nvidia, AMD ва Oracle билан қиймати 1 трлн доллардан ошиши мумкин бўлган келишувлар тузган. Шу билан бирга, компания ҳали ҳам катта миқдорда маблағ сарфламоқда ва яқин йилларда мусбат пул оқимига эришишни режалаштирмаётгани айтилмоқда.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
рус review.uz/uyc
инг
review.uz/en/uyc

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2👏1
🧠Инфографика: 2017–2024 йилларда Ўзбекистонда АКТ соҳасининг ривожланиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда АКТ соҳасининг ривожланиш динамикасини тақдим этди.

⬆️ 2017 йилдан бошлаб IT-хизматлар ҳажми 7 баробарга ошиб, 2024 йилда 57 трлн сўмга етди.

🫥 IT-хизматлар экспорти 2017 йилда 151 млн доллардан 2024 йилда 641 млн долларгача кўпайди.

🧊 2017 йилда мобил алоқа станциялари сони 20 мингтани ташкил этган бўлса, 2024 йилда 85 мингтани ташкил этиб, 4 баробарга кўпайган. Оптик толали алоқа линиялари эса 25 минг кмдан 293 минг кмга етиб деярли 12 баробарга ошган.

🫥 Охирги 7 йил давомида интернет каналлари тезлиги 1 сонияда 110 Гбитдан 4200 Гбитгача етиб, 38 баробар ошган.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/bi9
рус review.uz/bi9

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
(Давоми)

🧠 Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожланишида IT-йўналиши

IT-Парк аъзолари фаолияти учун яратилган қулай шарт-шароитлар натижасида охирги тўрт йил ичида кўрсатилган IT-хизматлар ҳажми фақатгина IT-Парк доирасида 1 трлн сўмдан 20,5 трлн сўмгача кўпайди.

⬆️ Резидентлар сони 411 тадан 2600 тагача, шу жумладан хорижий компаниялар сони 14 тадан 642 тагача ортди.

📈 2020 йилда экспорт ҳажми 16 млн доллар бўлган бўлса, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 455 млн долларга етган.

🧊 IT-Паркнинг умумий экспортдаги улуши эса 50%дан ортди.

🫥 Экспортнинг асосий қисми - 46 фоизи - Шимолий Америкага йўналтирилади ва қолган 54 фоизи эса Европа Иттифоқи ва Буюк Британия (21%), МДҲ ва Осиё-Тинч океани минтақаси (27%) ҳамда Яқин Шарқ (6%) улушига тўғри келади.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/bi9
рус review.uz/bi9

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗺Инфографика: 2017–2024 йилларда Ўзбекистонда АКТ соҳасининг ривожланиши (+видео)

🖋 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахасси Фарҳад Туткабаев "Ўзбекистон24" телеканалида эфирга узатиладиган "Факт" информацион дастурида Ўзбекистонда АКТ соҳасининг ривожланиши динамикаси натижаларини тақдим этди.

2017 йилдан бошлаб IT-хизматлар ҳажми 7 йил ичида 7 баробарга ошиб, 2024 йилда 57 трлн сўмга етди.
Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожланишида IT-йўналишига алоҳида эътибор қаратилади. Охирги тўрт йил ичида кўрсатилган IT-хизматлар ҳажми фақатгина IT-Парк доирасида 1 трлн сўмдан 20,5 трлн сўмгача кўпайди.

▶️Тўлиқ видео
ℹ️ Инфографика

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
🇰🇿 Инфографика: 2017-2024 йилларда Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2017–2024 йиллар даврида Марказий Осиё давлатлари ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик динамикасини акс эттирувчи қисқача шарҳ ва инфографикалар тўпламини тайёрлади.

📊 2017–2024 йиллар давомида Марказий Осиё мамлакатларининг Россия билан товар айланмаси 24 млрд доллардан 47 млрд долларгача ошди. Экспорт ҳажми 7 млрд доллардан 14,8 млрд долларга, импорт эса 16,9 млрд доллардан 32,3 млрд долларга етди.

📉 Минтақа мамлакатлари ўзаро савдо ҳажмларини ўртача 2–3 баробарга оширган. Жумладан, Қозоғистон1,7 баробарга, Қирғизистон2,6 баробарга, Тожикистон2,1 баробарга, Туркманистон 3,3 баробарга, Ўзбекистон эса 2,5 баробарга ўсишга эришган.

📊 Россиянинг Марказий Осиё минтақаси билан умумий савдодаги ўрни юқори даражада сақланиб қолмоқда. 2024 йилда унинг минтақанинг ташқи товар айланмасидаги улуши 18,6%ни ташкил этди. Экспортдаги улуш 9,7%дан 11,4%гача ошган бўлса, импортда 30,6%дан 26,3%гача пасайган. Бу ҳолат етказиб бериш манбаларининг диверсификацияланаётганини кўрсатади.

📈 Минтақанинг Россия товар айланмасидаги улуши 4,1%дан 6,4%гача, экспортда — 4,8%дан 7,5%гача, импортда эса 3,0%дан 4,9%гача ошди.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/plj
рус review.uz/plj
инг
review.uz/en/plj

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
(давоми)

🇷🇺 Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдоси

📊 2024 йилда Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажми 8,1%га ўсиб, 43,5 млрд доллардан 47,0 млрд долларга етди.

📉 Энг катта ҳисса Ўзбекистон 14,5% (+1,5 млрд доллар) ва Қозоғистон 4,0% (+1,1 млрд доллар) ҳиссасига тўғри келди. Қирғизистон савдоси 25,3% (+785 млн доллар)га, Тожикистон савдоси 15,6% (+266,8 млн доллар)га ошган бўлса, Туркманистон билан савдо ҳажми 6,7% (−100 млн доллар)га камайган.

📊 Савдо айланмаси таркибида Қозоғистоннинг улуши тахминан учдан бир қисмни (59,8%) ташкил этади, Ўзбекистоннинг улуши тахминан тўртдан бир қисмга тенг (24,7%). Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг улушлари мос равишда 8,3%, 4,2% ва 3,0%ни ташкил қилади.

📈 Россиянинг умумий ташқи савдо таркибида Марказий Осиё улуши ҳали ҳам нисбатан кичик бўлиб, тахминан 6,4%ни ташкил этади.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/plj
рус review.uz/plj
инг
review.uz/en/plj

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2👍1👏1
🇺🇿🇷🇺Инфографика: Ўзбекистон-Россия савдоси ва кооперацияси: рақамлар ва тенденциялар

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасида стратегик мулоқотнинг турли йўналишларини ҳамда аниқ тармоқлар бўйича амалий лойиҳаларни қамраб олган ҳамкорлик муносабатлари шакллантирилди.

📊 2024 йилда икки томонлама ўзаро савдо ҳажми 11,6 млрд доллардан ошди, бу эса 2023 йилга нисбатан 14,5%га кўпдир. Экспорт ҳажми 5,4%га ошиб, 3,7 млрд долларни ташкил этди, импорт эса 19,3%га ўсиб, 7,9 млрд долларга етди.

📊 2024 йил якунлари бўйича Россиянинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 17,6%ни ташкил этди.

📊 Россиянинг умумий импорти таркибида Ўзбекистоннинг улуши 2024 йилда 2,2%га етди.

📈 2023–2024 йиллар давомида Россиянинг мамлакатимиз иқтисодиётига йўналтирган инвестициялари ҳажми тахминан 3,4 млрд долларни ташкил этди.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/hzn
рус review.uz/hzn

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
(давоми)

🇷🇺Ҳамкорлик истиқболлари: экспорт имкониятлари

📊Энг катта салоҳият агроозиқ-овқат соҳасида кузатилмоқда. Россия ҳар йили янги сабзавотлар — помидор, карам ва бодринг каби маҳсулотларни 1,3 млрд долларгача импорт қилади, бу бозорда Ўзбекистоннинг улуши тахминан 10%ни ташкил этади.

📉 Енгил саноат соҳасида Россиянинг аёллар кийими импорти тахминан 1,5 млрд долларга, эркаклар кийими импорти эса 1,1 млрд долларга баҳоланади.

📊 Машинасозлик соҳасида вакуум насослари бозори ҳажми тахминан 1,3 млрд долларга яқин, кир ювиш машиналари бозори эса 438 млн доллар атрофида баҳоланади.

📈 Органик кимёвий моддалар, полиуретан ва силикон маҳсулотлари бўйича ҳам имкониятлар сақланиб қолмоқда, уларнинг жами импорт ҳажми йилига 700 млн доллардан ортиқни ташкил этади.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/hzn
рус review.uz/hzn
инг
review.uz/en/hzn

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍1👏1
(давоми)

🇷🇺Ҳамкорлик истиқболлари
Саноат кооперациясини чуқурлаштириш

📊 Ўзбекистон ва Россия ўртасида агросаноат мажмуаси, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, енгил саноат ҳамда барқарор ривожланиш лойиҳалари соҳаларида ҳали тўлиқ ишга солинмаган катта салоҳият мавжуд.

📉 Тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини шакллантириш, логистика харажатларини камайтириш ва етказиб бериш жараёнларининг барқарор ҳамда прогноз қилинадиган бўлишини таъминлаш зарур.

📊 Энг долзарб йўналишлардан бири сифатида етакчи Россия компаниялари («Мираторг», «Агрокомплекс» ва бошқалар) билан қўшма корхоналар ташкил этиш ташаббусини илгари суриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/hzn
рус review.uz/hzn

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
📓 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тайёрланган таҳлилларда 2017-2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларидаги ўзгаришларининг таҳлили.

📖
Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажми 2,5 бараварга ортиб, соҳа ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2017 йилдаги 38,1 фоиздан 47,4 фоизга кўтарилди. Соҳадаги инвестицион фаоллик ҳам сезиларли даражада ошди — 2017 йилдан 2024 йилгача хизматлар соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2,2 бараварга ўсиб, 112,6 трлн сўмни ташкил этди.


📖
Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 34 фоизга ўсиб, 81,5 млрд кВт·соатга етди. Электростанцияларнинг умумий ўрнатилган қуввати 2017 йилдаги 14,4 ГВтдан 2024 йилда 23,3 ГВтгача кўпайди. Айниқса, иссиқлик электростанциялари ва иссиқлик электр марказлари фаол ривожланди, уларнинг қуввати 12,5 ГВтдан 17,3 ГВтга етди.


📖
Ўзбекистон иқтисодиётининг трансформациясида тўқимачилик тармоғи устун йўналишлардан бирига айланди. Натижада қўшилган қийматнинг жадал ўсиши ҳамда иқтисодиётдаги улушининг 2,4% дан 2,8% гача ошиши кузатилди. Ўтган йил якунига кўра тармоқ саноат ишлаб чиқаришининг 14%ини, мамлакат экспортининг 10,8%ини ташкил этди, унда 500 мингдан ортиқ киши меҳнат қилди ва 9 мингга яқин корхона фаолият юритди. 8 йил ичида ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробарга ошиб, 10 млрд. долларга етди.


📖
«Тўсиқсиз туризм» инфратузилмасини кенгайтириш доирасида 93 мамлакат фуқаролари учун виза бекор қилинди. Электрон виза орқали 56 мамлакат фуқаролари мамлакатимизга ташриф буюриши мумкин. 47 давлат фуқаролари учун транзит визасиз беш кунгача туриш ҳуқуқи берилади. 76 давлат фуқаролари учун туристик визани расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди.


📖
Ҳозирги кунда электротехника саноатида 900 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, уларнинг асосий қисмини кичик корхоналар ташкил этади, тармоқдаги деярли барча корхоналар хусусий ҳисобланади. Сўнгги 8 йилда тармоққа жалб қилинган инвестицияларнинг умумий ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил этди, шундан 576 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келади.


📖
2017 йилдан бошлаб IT-хизматлар ҳажми 7 йил ичида 7 баробарга ошиб, 2024 йилда 57 трлн сўмга етди. 2017 йилда мобил алоқа станциялари сони 20 мингтани ташкил этган бўлса, 2024 йилда 85 мингтани ташкил этиб, 4 баробарга кўпайган.
Охирги тўрт йил ичида кўрсатилган IT-хизматлар ҳажми фақатгина IT-Парк доирасида 1 трлн сўмдан 20,5 трлн сўмгача кўпайди. Резидентлар сони 411 тадан 2600 тагача, шу жумладан хорижий компаниялар сони 14 тадан 642 тагача ортди.


Обуна бўлиш
:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍21👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази рейтингида Ўзбекистон банк сектори (+видео)

🖋 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахасси Жаъфар Хидиров "Ўзбекистон24" телеканалининг "Иқтисод24" информацион дастурида 2025 йил III чораги якунлари бўйича «Банклар фаоллик индекси» асосида янгиланган банклар рейтинги натижаларини тақдим этди.

Ҳисобот даврида банк тизими активлари жами 863 трлн сўмни (71,2 млрд доллар) ташкил этди, мажбуриятлар эса 734 трлн сўмга (60,6 млрд доллар) етди. Кредитлаш суръати мўътадил равишда секинлашиб, 14% даражани қайд этди. Шу билан бирга, жамғарма ва омонатлар ўсиши юқори даражада сақланиб, тахминан 28%ни ташкил этди.


▶️Тўлиқ видео

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
📍 Айритом трансчегара савдосининг янги марказига айланмоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқоти натижалари

🟨 Эркин савдо зонаси афғон фуқароларига визасиз ташриф буюриш имконини беради.

🧾 Тадқиқот натижаларига кўра, харидорларнинг катта қисми (91 фоиз) савдо марказига, асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш мақсадида ташриф буюрган.

🛒 Ташриф буюрувчиларнинг қарийб ярми (48 фоиз) бу ердан кийим-кечак сотиб олишини, 38 фоизи маиший техника, яна 14 фоизи эса фармацевтика маҳсулотлари харид қилишини билдирган.

✍️ Респондентларнинг катта қисми (71 фоизи) Айритомдаги товар ва хизматлар нархлари бошқа бозорларга нисбатан бироз арзонроқ эканини таъкидлаган.

Марказ ўрганишлари шуни кўрсатмоқдаки, Айритом савдо ҳудудига қизиқиш ортиб бормоқда. Унинг инфратузилмавий салоҳияти минтақавий савдо марказига айланиш имконини яратади.


Батафсил:
ўзб review.uz/oz/3cag
рус review.uz/3cag

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2👏2
🇺🇿 Маҳалла тизимида янги босқич

👀 Президент нутқидан муҳим таклифлар:

📰 Вилоят ҳокимлари 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 млрд сўмдан йўналтиради. Яна 236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгартиради.

📰 “Ташаббусли бюджет” мақсадлари учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 млрд сўм ажратилади.

📰 Солиқ қўмитаси “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади. Рейтингдаги 100 маҳаллага “Ташаббусли бюджет” тизимида инфратузилма харажатининг 75%и ва қўшимча ҳар бирига 2 млрд сўм ажратилади.

📰 Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 млрд сўмдан ажратилади.

📰 Ҳокимлар ва “маҳалла еттилиги” маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, камида 200 минг аҳолини банд қиладиган микролойиҳаларни шакллантиради.

📰 Келаси йилдан мева-сабзавотга ихтисослашган 2 минг 682 та маҳаллага саноат олиб кириш учун имтиёзли ресурслар, аввало, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш лойиҳаларига берилади.

📰 Маҳалла тизими учун масъул раҳбарлар ишчи гуруҳи тузади ва 28 та туманга бориб, улардаги ишсизлик, камбағаллик ва жиноятчиликни келаси йили 2 карра қисқартириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

📰 Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси бўш турган 5 минг квадратгача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин.

📰 Сотувдан тушган маблағнинг 70%и маҳалланинг ўзида қолади ва инфратузилмага сарфланади.

📰 Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилинади.

📰 Бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинади. Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутади.

📰 Эндиликда “еттилик”, маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб беради.

📰 Вилоят ва туман ҳокимлари ҳам ҳар бир маҳалла кесимида қиладиган ҳар ойлик ишларини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, одамларга мурожаат йўллайди. Ҳар ойда маҳалла аҳолиси билан бевосита учрашиб, ОАВлар орқали қилинган ишлар бўйича халққа ҳисобот беради.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/piu
рус
review.uz/piu

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🔥1
🕊Бугун Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади

👀Дунёнинг етакчи “ақл марказлари” экспертлари, шунингдек, Марказий Осиё, МДҲ, Европа, Осиё ва Америка мамлакатларидан, халқаро ташкилотлардан (ЕХҲТ, ШҲТ, БМТ, ЕИ) 300 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этмоқда.

🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов «Фарғона водийси — янги иқтисодий имкониятлар макони» мавзусида маъруза билан иштирок этади.

Кун тартибида — Хўжандда март ойида эришилган келишувларни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари. Бу лойиҳалар Марказий Осиёнинг энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудуди — 17 миллион аҳолига эга Фарғона водийсида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишончли таъминот занжирларини яратиш, савдо ва инвестицияларни кенгайтириш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган.


🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2👏1
2025/10/31 14:56:22
Back to Top
HTML Embed Code: