Telegram Web Link
🖋 Ўзбекистонда бизнес муҳити мустаҳкамланмоқда

Барқарор ижобий кутилмалар шароитида реал секторда фаоллик ошмоқда; асосий ҳиссани қурилиш ва хизматлар соҳаси қўшмоқда, саноатда эса ўртача суръат сақланиб турибди.

📊 Сентябрь ойида бизнес муҳити бўйича умумий индикатор ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 бандга ошиб, 57 бандни ташкил этди.

📈Кутилмалар ижобийлигича қолмоқда. Хусусан, респондентларнинг 68%и келгуси 3 ойда бизнеси янада яхшиланишини, 62%и талаб ўсишини, 52%и эса ишчилар сони кўпайишини кутаётганлигини билдирган.

➡️Саноатда амалий фаолликнинг мўътадил жонланиши кузатилмоқда, жорий ҳолат индекси 2 бандга ошиб, 43 бандни ташкил этди.

➡️ Қишлоқ хўжалигидаги бизнес муҳити индекси ўтган йилга нисбатан 3 бандга яхшиланиб, 66 бандни ташкил этди.

➡️Хизматлар соҳасида бизнес муҳити индекси ўтган йилга нисбатан 11 бандга яхшиланиб, 57 бандга етди.

➡️Қурилиш тармоғида бизнес муҳити сезиларли яхшиланмоқда, умумий индекс ўтган йилга нисбатан 21 бандга ўсиб, 63 бандни қайд этди.

📈 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг сентябрь ойида ўтказилган сўров натижалари яқин истиқболда бизнес фаоллигининг ўсишини кўрсатмоқда — барқарор талаб ва ижобий кутилмалар фонида ишлаб чиқариш ҳажми кенгаймоқда, нархлар эса барқарорлигича қолмоқда.

Гаипов Зоҳиджон
Иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлиги ва инвестицион фаолликни ўрганиш шўъбаси

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/k1g
рус review.uz/k1g
инг
review.uz/en/k1g

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
🌐 17 октябрь — Халқаро камбағалликка қарши курашиш куни

📍 Жорий йил БМТ Бош Ассамблеяси 17 октябрни Халқаро камбағалликка қарши курашиш куни сифатида белгилаганига 32 йил тўлди. Бу сана 1987 йилда Париждаги Трокадеро майдонида бўлиб ўтган йиғилиш хотирасига бағишланган бўлиб, ўшанда кескин камбағалликка қарши биргаликда ҳаракат қилишга умумий чақириқ янграган эди.

🇺🇿 Ўзбекистон фақатгина камбағалликни икки баробар камайтиришни эмас, балки мутлақ камбағалликни бутунлай бартараф этишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Президент таъкидлаганидек: «Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар натижасида 2030 йилгача камбағалликни икки баробар камайтириш бўйича ўз олдимизга қўйилган мажбуриятни белгиланган муддатдан олдин амалга оширишга интилаяпмиз.
Бундан ташқари, бугун биз янада юксак марра қўйишга тайёрмиз. 2030 йилгача халқаро мезонлар асосида Ўзбекистонда мутлақ камбағалликни бутунлай бартараф этиш учун барча имкониятлар мавжуд ва биз албатта бу мақсадга эришамиз».


🔫Тараққиёт фақат даромадлар ўсишига эмас, балки таълим, соғлиқни сақлаш ва уй-жойга кириш имкониятларининг кенгайишига ҳам таянади. Халқаро экспертлар изчил ислоҳотларга таянган иқтисодий трансформация ҳал қилувчи аҳамият касб этишини таъкидлайдилар.

Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумда Жаҳон банкининг камбағалликни қисқартириш бўйича глобал директори Луис Фелипе Лопез-Кальва қуйидагини таъкидлади: "Бизнинг бу ерда йиғилишимиздан мақсад — камбағалликни қисқартириш борасида жаҳон етакчисига айланган Ўзбекистон тажрибасини ўрганишдир".


🇺🇳 Ўзбекистон тажрибаси БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида юқори баҳоланди. Ўзбекистон монетар ва кўп ўлчовли камбағалликка қарши курашиш бўйича эришилган натижаларни тақдим этди.

🖊 Ушбу сана муносабати билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази камбағаллик кўрсаткичлари динамикаси, ижтимоий қўллаб-қувватлаш воситалари ва амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига оид инфографикаларни тайёрлади.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
📊 2021 йилда камбағаллик даражаси 17% ни ташкил этган бўлса, 2024 йил охирига келиб у 8,9% га тушди, 2025 йилнинг биринчи ярмида эса 6,8% га камайди. Бундай ижобий силжиш мақсадли ислоҳотлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурлари мажмуаси орқали таъминланди.

📈 Муҳим жиҳат шундаки, фаол ислоҳотлар даврида 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1🤯1
🖋 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2024 йилда аҳоли реал даромадлари 10,7 фоизга ўсди. Фуқаролар турмуш даражасини оширишда асосий омиллардан бири ҳисобланган иш ҳақи умумий даромадлар таркибида 42,6 фоизни ташкил этди.

📉Кўрилган чоралар натижасида 2017–2024 йиллар давомида ўртача иш ҳақининг реал ўсиши 47%ни ташкил этди. Бу аҳолининг кўп қисми учун молиявий барқарорликнинг мустаҳкамланганини кўрсатади.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотларига кўра, «Маҳаллабай» тизими жорий этилгандан икки йил ўтиб, ишсизликни камбағаллик сабаби сифатида кўрсатган оилалар улуши 31 фоиздан 24 фоизга тушди. Камбағалликни касб ёки таълим йўқлиги билан боғлаганлар улуши 36 фоиздан 18 фоизга камайди. Шунингдек, оилада ногиронлиги бўлган шахс мавжудлиги камбағаллик омили сифатида 18 фоиздан 9 фоизга тушди.

Ҳоким ёрдамчилари ва ижтимоий ходимлар институти ижтимоий муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👌2🔥1👏1
🏛 Айритом трансчегара савдосининг янги марказига айланмоқда (+видео)

🖋 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Моҳира Мирхошимова ва Латофат Буриева "Ўзбекистон24" телеканалининг "Иқтисод24" информацион дастурида Айритом эркин савдо зонаси фаолиятини комплекс баҳолаш натижаларини тақдим этишди.

▶️Тўлиқ видео

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥21👍1👏1
🇺🇿Инфографика: Фарғона водийси — янги иқтисодий имкониятлар макони

I Фарғона тинчлик форумида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг “Фарғона водийси — янги иқтисодий имкониятлар макони” мавзусидаги маърузаси тингланди. Асосий эътибор минтақани чегара низолари кун тартибидан ривожланиш кун тартибига ўтказишдир.

🖊 Марказ ҳисоб-китобларига кўра, Фарғона водийси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг ягона иқтисодий майдони сифатида шаклланмоқда.

📖 "Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти Фарғона водийсида бизнесни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, логистика ва саноат кооперациясини жадаллаштириш бўйича инфографика ва асосий нутқ тезисларини, шунингдек тавсиялар эълон қилади:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍1👏1
📊 Сўнгги 8 йилда водийнинг жами ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда қарийб 4 баробар ошиб, 7,9 млрд доллардан 19,8 млрд долларгача етди. Шу даврда реал ўсиш 60%ни ташкил этиб, ўртача иқтисодий кўрсаткичдан 56%га ошди.

📈 Ўзбекистон ЯИМда Фарғона водийсининг улуши 17,2%ни ташкил этмоқда, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ эса 1,9 минг долларни ташкил этади.

🖋 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 ва 2024 йилларда Night-Time Light маълумотлари асосида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур давр мобайнида Фарғона водийсида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 68%га ўсиб, 1,8 минг доллардан 3,0 минг долларга етган.

⬆️ Аҳоли сонининг сезиларли даражада 15,1%га ошганига қарамай, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ЯҲМ 37 %га ўсди. Бу кўрсаткич мамлакат бўйича ўртача даражадан 3,9 фоиз бандга юқори.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/h5n
рус review.uz/h5n

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2👏1
📊 2017–2024 йиллар давомида водийнинг учта вилояти — Андижон, Наманган ва Фарғонада умумий қиймати 31,2 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

📈 Сўнгги 8 йил ичида Фарғона водийсининг учта вилоятида 975,7 мингта янги иш ўрни яратилди, бу мамлакат бўйича яратилган янги иш ўринларининг 18,5%ини ташкил этади. Шу билан бирга, водий ҳудудларига жалб қилинган инвестициялар улуши мамлакат бўйича умумий кўрсаткичнинг 16,5%ини ташкил қилди.

📉 Кичик бизнес, якка тадбиркорлар ва хонадонлар томонидан яратилаётган қўшимча қиймат Фарғона водийсида 3,5 баробарга ошиб, 180,4 трлн сўмга етди.

📊 Водий ЯҲМида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 72%ни ташкил этди, бу республика бўйича ўртача кўрсаткич54,3%дан анча юқори.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/h5n
рус review.uz/h5n

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥21
🖋 Марказ таҳлилига кўра, ташаббус ва таклифларни амалга ошириш Фарғона водийси салоҳиятини тўлиқ очишга ёрдам беради:

👀 Фойдали қазилма конларини биргаликда ўзлаштириш ва саноат кооперацияси бўйича уч томонлама дастур ишлаб чиқиш.

👀 Чегара ҳудудларида инвестицияларни жалб этиш мақсадида имтиёзли солиқ режимига эга ЭИЗ ташкил этиш.

👀 Давлатлараро даражада агросаноат кластерлари тармоғини яратиш

👀 Қўшма туристик зоналар ва кластерлар, транспорт-логистика марказларини яратиш

👀 Энергетик салоҳиятни ўрганиш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, ҚТЭМ бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни пухта ишлаб чиқиш, Ўзбекистоннинг CASA-1000 лойиҳасида иштирокини таъминлаш

ва бошқалар

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/h5n
рус review.uz/h5n

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍2👏1
🇪🇺 Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги (КШҲТ) янги битимнинг Ўзбекистон учун афзалликлари

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи ва ЕИ билан янги КШҲТ битимининг имзоланиши мамлакат учун янги истиқболларни очмоқда.

📝 Экспертлар баҳолашича, ушбу битим Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

🖋 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази асосий афзалликларни қайд этди:

👀 Иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш — ЕИ билан инвестициялар ва савдо ҳажмини ошириш.

👀 Европа бозорларига кириш — техник тўсиқларни бартараф этиш орқали ўзбек товарларининг ЕИ бозорига чиқишини енгиллаштиради.

👀 Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш — экологик тоза ва инновацион лойиҳаларга алоҳида эътибор.

👀 Рақамли трансформация — рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик иқтисодий рақобатбардошликни оширади.

👀 Янги шартнома асоси бизнес учун очиқ ва ошкора шароитларни яратади.

📎 Янги КШҲТ битим Ўзбекистоннинг глобал иқтисодий жараёнларга интеграциясига муҳим қадам бўлади, бу Самарқанддаги «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» форумида таъкидланган эди.

Батафсил:
ўз review.uz/oz/yyc
ру review.uz/yyc

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1👏1
❗️❗️❗️«Иқтисодий шарҳ» журналининг 2025 йилдаги 9️⃣-сони

➡️Ушбу сон мавзуси: Марказий Осиё тарихий трансформация жараёнларида

⬇️ Ушбу сонда ўқинг:

УСТУВОР МАСАЛАЛАР


🔝Марказий Осиёда ҳамкорликнинг янги уфқлари
Асосий иқтисодий йўналишлар шарҳи

🔝Минтақавий ҳамкорликни фаоллаштириш
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Хонкенди шаҳридаги саммити тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН ЖАҲОНДА

🔝Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ривожланишидаги ўрни
ШҲТнинг
Тяньцзинь саммити контекстида

МАМЛАКАТДА

🔝Ўзбекистон иқтисодиётининг
барқарор ривожланиши трансформацияси

Рақамлаштириш ва сунъий
интеллектни жорий этиш шароитида


🔝Тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароитлар кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшмоқда!
⚡️Тадбиркор Ҳабиба Холиёрова билан суҳбат⚡️

🔝Ўзбекистоннинг “яшил” энергетикага ўтиши учун янги
имкониятлар

Пахта чиқиндиларидан биоэтанол
ишлаб чиқариш ҳақида

🔝Қашқадарёнинг саноат
соҳасидаги салоҳияти

Вилоятда маҳаллийлаштиришни
ривожлантириш истиқболлари ҳақида

🔝Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш
Ўзбекистон учун Япония тажрибаси

🔝Тўплаган тажриба ва кўникмаларимиз юртимиз
равнақига хизмат қилади

🔝 Қоракўл тумани “Мирзақалъа” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Азамат Рўзиев билан интервью

ЖАҲОН ТРЕНДЛАРИ ВА АМАЛИЁТЛАРИ

🔝Жаҳон макроиқтисодиётининг
замонавий йўналишлари

Асосий кўрсаткичларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирига доир

🔝Хэлфорд Маккиндернинг
“Хартленд” китоби

“Дунёни ўзгартирувчи фикрлар”
туркумидан
📖
Book Review

⚡️Юклаб олиш
📍Иқтисодий шарҳ
📍Экономическое обозрение

‼️
«ИҚТИСОДИЙ ШАРҲ» журналининг барча сонлари мавжуд ✔️CLICK ✔️PAYME ✔️Visa / MasterCard

💻 Нашрга обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин!

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2👏1
🏠 Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ижобий динамикани сақлаб қолмоқда

🔍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, кўчмас мулк бозорида йиллик динамика барқарор ўсишни сақлаб турибди.

📊 2025 йил сентябрь ойи якунларига кўра, республика бўйича уй-жой олди-сотди шартномалари сони 24,2 мингтани ташкил этди, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан битимлар сони 13,7%га ошди.

📊 Энг юқори йиллик ўсиш Сирдарё вилоятида (+35,6%), Бухоро вилоятида (+20,2%) ва Тошкент шаҳрида (+31,2%) қайд этилди.

📊 Республика миқёсида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 0,6%га ошган. Йиллик ҳисобда, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир кв.м учун ўртача нарх 4,6%га ошган.

📉 Шу билан бирга, бирламчи уй-жой бозорида нархларнинг 3%га ошгани қайд этилди. Бирламчи уй-жой бозорида энг юқори нарх ошиши Миробад, Бектемир ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Ўртача ҳисобда ўсиш 5,8%ни ташкил этди.

Жалолиддин Усмонов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:

ўзб
review.uz/oz/y1o
рус review.uz/y1o
инг review.uz/en/y1o

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2👏1🤯1
🇺🇿 Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши трансформацияси

Ўзбекистон ўсиш, инклюзивлик ва экологик барқарорликни уйғунлаштирган рақамли-экологик ривожланиш моделини шакллантирмоқда.

📊 2018–2024 йилларда жаҳон рақамли иқтисодиёти электрон тижорат, маълумот марказлари ва сунъий интеллект каби йўналишларда мисли кўрилмаган ўсишни бошдан кечирди. Бу жараён глобал даражада 27 трлн долларлик e-commerce бозори ва 175 зеттабайтгача маълумот яратилиши билан ифодаланди.

🔋 Бироқ...
Бу тараққиёт катта экологик харажатлар билан кечмоқда: 2030 йилгача маълумот марказлари 1000 ТВт/соат, 2050 йилгача эса 2000 ТВт/соат энергия истеъмол қилиши мумкин. Яъни бу — глобал электр энергиясининг 3%ига тенг.

🤖 Сунъий интеллект (СИ)
СИ камбағалликни камайтириш, таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш, экологик барқарорликка эришиш каби БМТнинг 128 та мақсадига яқинлашиш имконини бермоқда. PwC баҳолашича, 2030 йилга бориб СИ жаҳон иқтисодиётига 15,7 трлн доллар фойда олиб келади.

🇺🇿 Ўзбекистон нима қилмоқда?
"Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси асосида электрон ҳукумат, "ақлли шаҳарлар", IT-таълим ва рақамли инфратузилмага йўналтирилган йирик ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Яшил иқтисодиёт — энергетикада қайта тикланувчи манбалар улушини 2030 йилгача 54%га етказиш мақсад қилинган.
IT-хизматлар экспорти2024 йилда 1 млрд долларга, 2030 йилда 5 млрд долларга етказиш кўзда тутилмоқда.
Сунъий интеллект ва булутли технологиялар давлат бошқаруви ва бизнесга жадал интеграция қилинмоқда.

📊 Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, рақамли технологиялар, СИ ва яшил энергетика — янги иқтисодиётнинг асосий драйверлари ҳисобланади. Улар орқали камбағалликни камайтириш, иш ўринларини кўпайтириш ва экологик барқарорликка эришиш мумкин.

🇺🇿 2030–2050 йилларгача бўлган даврда Ўзбекистон учун рақамлаштириш, сунъий интеллект ва экологик ташаббусларни уйғунлаштириш – инклюзив, инновацион ва глобал трендларга мос ривожланиш моделини яратишда энг асосий йўл ҳисобланади.

Қаландар Абдураҳмонов,
ЎзР ФА академиги

"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2025

Батафсил
:
ўзб review.uz/oz/9cw
рус
review.uz/9cw

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍2👏1
Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
🇺🇿 Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши трансформацияси Ўзбекистон ўсиш, инклюзивлик ва экологик барқарорликни уйғунлаштирган рақамли-экологик ривожланиш моделини шакллантирмоқда. 📊 2018–2024 йилларда жаҳон рақамли иқтисодиёти электрон тижорат…
(давоми)

📈 Ўзбекистонда барқарор ривожланиш трансформацияси

2018–2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти рақамли трансформация ва барқарор (“яшил”) ташаббуслар фонида жадал ўсишни намоён этди:

🔹 ЯИМ 2018 йилдаги 58 млрд доллардан 2024 йилда 115 млрд долларгача ошди;
🔹 Ўртача йиллик ўсиш суръати — 5,3%
🔹 2023 йилда ЯИМ ўсиши 12% (инвестиция ва рақамли хизматлар ҳисобига)
🔹 Жалб қилинган инвестициялар ҳажми қарийб икки баравар – 2018 йилдаги 18 млрд доллардан 2024 йилда 35 млрд долларгача ошди;
🔹 Экспорт ҳажми — 27 млрд долларга етди (IT, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги ҳисобига кенгаймоқда).

⚙️ Бундай динамика 2030 йилга бориб ЯИМнинг 200 млрд доллар миқдоридаги мақсадли даражасига эришиш бўйича амалга оширилаётган давлат стратегиясини тасдиқлайди.

Бу қуйидагилар орқали амалга оширилади:

Сунъий интеллектни жорий этиш;
Рақамли иқтисодиётни кенгайтириш;
Хусусий инвестицияларни рағбатлантириш;
Ўзбекистонни минтақавий логистика ва саноат марказига айлантириш.

♻️ Рақамлаштириш, “яшил” энергетика ва технологик инновациялар Ўзбекистоннинг инклюзив ва барқарор ривожланиш моделида муҳим ўрин эгалламоқда.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2025

Батафсил
:
ўзб review.uz/oz/9cw
рус
review.uz/9cw

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1👏1
(давоми)

🎲 Ўзбекистонда рақамли ва “яшил” трансформация суръати ошмоқда

📊 2018–2024 йилларда IT-хизматлар экспорти 0,2 млрд доллардан → 1,0 млрд долларгача беш баравар ошди.

Бу соҳадаги улкан ўсиш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилди:

🫥 IT-компанияларга давлат кўмаги;
🫥 IT Park'ларнинг ривожланиши;
🫥 Кадрлар тайёрлаш ва солиқ имтиёзлари.

⚡️ Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми: 59 млрд кВт/соат → 82 млрд кВт/соат ошди.

♻️ Қайта тикланувчи энергия манбалари улуши: 2018 йилда — 22% → 2024 йилда — 46%га ошди.

🎯 2030 йилгача ишлаб чиқаришни 120 млрд кВт/соатга етказиш, ҚТЭМ улушини 54%гача ошириш режалаштирилган.

📌 Рақамлаштириш ва экологик модернизация Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш йўлидаги муҳим устуворликларидир.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2025

Батафсил
:
ўзб review.uz/oz/9cw
рус
review.uz/9cw

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1👏1
2025/10/31 07:37:42
Back to Top
HTML Embed Code: