Telegram Web Link
🇺🇿🇪🇺Инфографика: Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлиги

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Брюссель шаҳрига ташрифи доирасида, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ўзбекистоннинг сўнгги 8 йил ва жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо ва инвестициявий ҳамкорлиги динамикасини акс эттирувчи инфографикаларни тайёрлади.

📶 2017-2024 йиллар давомида Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми 2,4 баробар - 2,6 млрд доллардан 6,4 млрд долларгача ўсди.

🔝 2024 йилда экспорт ҳажми 26,9%га ўсди (2023 йилга нисбатан)
🔝 Импорт ҳажми эса ўзгаришсиз қолди.

🔝 ЕИ мамлакатлари Ўзбекистонга саноатни ривожлантириш учун зарур бўлган «дастгоҳлар, асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари», кимё моддалар ва бошқа маҳсулотларнинг асосий етказиб берувчиларидан ҳисобланади.

📊 Ўзбекистонда ЕИ мамлакатлари капитали иштирокидаги мингга яқин корхона фаолият кўрсатмоқда.

🪧 2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан ўзаро товар айланмаси $5 млрдни ташкил этди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/l70
рус review.uz/l70
инг
review.uz/en/l70

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
(давоми)

🔝 Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан инвестициявий ҳамкорлик

📊 2024 йилда ЕИ мамлакатларидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми (ЕИ мамлакатларининг молия ташкилотларини ҳисобга олган ҳолда) 77%га ўсди ва 4,1 млрд долларни ташкил этди (2023 йилда – 2,3 млрд доллар).

🇪🇺 Шу билан бирга, 2024 йилда 2017 йилга нисбатан, ЕИ мамлакатларидан жалб қилинган инвестицияларнинг йиллик ҳажми 18 баробар ошди (2017 йилда – 222 млн доллар, 2018 йилда – 324,1 млн доллар).

📉 2024 йилда инвестицияларнинг энг катта ҳажми Германия – 1,4 млрд доллар, Нидерландия – 1,1 млрд доллар, Кипр – 858,9 млн доллар, Чехия – 137,8 млн доллар, Италия – 99,8 млн доллар, Швеция – 97,5 млн доллар ва бошқалардан жалб қилинган.

📈 2017-2024 йиллар давомида ЕИ мамлакатларидан (жумладан, ЕИ молия ташкилотларидан) жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 12,4 млрд долларни ташкил этди.

🇺🇿 Ўзбекистонда ЕИ мамлакатлари капитали иштирокидаги мингга яқин корхона, шу жумладан, Германия капитали билан 201 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/l70
рус review.uz/l70
инг
review.uz/en/l70

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
🖥Хорижий ОАВларда: Ўзбекистон — Бельгия ҳамкорлиги

Белгиянинг машҳур EUReflect медиа платформасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг Ўзбекистон ва Белгия ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

👀 Мақолада Ўзбекистон, Европа Иттифоқи ва Белгия ўртасидаги холисона иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ўзаро манфаатли жараён экани, кўп жиҳатдан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Белгияга бўлажак давлат ташрифи муваффақиятини белгилаб бериши таъкидланган.

🔝 Мақолани бу ерда ўқишингиз мумкин

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
📁#Инфографика: Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан 2025 йил сентябрь ойидаги савдоси

📍2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг 32,4% МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.

✔️ Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг март ойида 14,3%га ўсиб, $19,3 млрд. ташкил этди

◼️экспорт – $7,9 млрд. (+19,4%)
◼️импорт – $11,4 млрд. (+11%)

✔️МДҲ мамлакатлари билан савдо айланмасида энг кўп улушлар Россия (49%), Қозоғистон (18%), Беларусь (4%) ва Туркманистон (4%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/o5i
рус review.uz/o5i
инг
review.uz/en/o5i

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
📊 Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

1️⃣Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил сентябрь ойида 1162 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 16,2 фоизга ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 18,5 фоизга сезиларли даражада ортган.

📝 ИФИ қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

🔼хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 2,3 фоизга ошган;
🔼товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 38 фоизга ошган;
🔽фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,3 фоизга камайган;
🔼товар белгилари бўйича компонент 13,8 фоизга ортган.

🇺🇿 2025 йил сентябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Андижон (44,6 %), Хоразм (42,9 %), Жиззах (41,8 %) ва Тошкент вилоятларида (41,3 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган.

Исломбек Сапарматов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил
:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/0mz
рус review.uz/0mz

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2👏2
☑️#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2025 йил сентябрь ойидаги ЕОИИ билан савдо алоқаси

4️⃣Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси $14,3 млрд. (+11,6%) ташкил этди. Шундан:

◾️экспорт – $4,9 млрд.
◾️импорт – $9,4 млрд.

🇷🇺Россия билан ташқи савдо айланмаси 8,4%га ўсди ва $9,4 млрд. ташкил этди.

🇰🇿Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 15,5%га ўсди ва $3,4 млрд. ташкил этди.

🇧🇾Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 36,9%га ўсди ва $694 млн. ташкил этди.

🇰🇬Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 14,7%га ўсди ва $673 млн. ташкил этди.

Батафсил:

ўзб review.uz/oz/i1b
рус
review.uz/i1b
инг
review.uz/en/i1b

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2👍1👏1
Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
Ўзбекистоннинг “яшил” энергетикага ўтиши учун янги имкониятлар 📊Сўнгги 8 йилда мамлакатимизда электр станцияларининг умумий ўрнатилган қуввати 79 фоизга ўсиб, 24,4 минг МВтга етди. 2024 йил охирига қадар Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида умумий қуввати 4…
(давоми)

🔋Биоэтанол ишлаб чиқариш ҳажми бўйича топ мамлакатлар

📉 ОПЕКнинг июль ойидаги ҳисоботига кўра, 2024 йилда дунё бўйича суюқ биоёқилғининг умумий ишлаб чиқарилиши кунига қарийб 3,2 млн баррелни ташкил этган.

📊 2050 йилда биоэтанол ишлаб чиқариш ҳажми икки бараварга ошиб, кунига 6,4 млн баррелга етиши прогноз қилинмоқда.

🇺🇸 2024 йилда 16,2 млрд галлон биоэтанол ишлаб чиқарилган. АҚШда биоэтанол ҳажми 2030 йилга бориб кунига 1,4 млн баррелдан ошиб кетиши, кейин эса барқарорлашиши кутилмоқда/

🇧🇷 Бразилия биоэнергетиканинг сўзсиз флагмани ҳисобланади – 2024 йилда у кунига 0,8 млн баррель биоёқилғи, шу жумладан: биоэтанол ва биодизель ишлаб чиқарди. 2030 йилларнинг охирига келиб, ишлаб чиқариш кунига 1 млн баррелга ўсиши ва 2050 йилгача бу даражани сақлаб қолиши кутилмоқда.

🇨🇦 Канада 2030 йилга келиб жами биодизель ишлаб чиқаришни кунига 0,15 млн баррелгача оширишни мақсад қилиб, “HVO” ва синтетик авиаёқилғини ривожлантирмоқда. 2024 йилда Канадада ишлаб чиқарилган биоэтанол ҳажми 1,76 млрд литрни ташкил этди.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2025

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/ypu

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥21👏1
Дам олиш кунларида нима ўқиш мумкин⁉️

📍«Иқтисодий шарҳ» журнали таҳририяти сиз учун дам олиш кунларига мўлжалланган китоблар тўпламини тайёрлади:

1️⃣ “Антимўртлик. Хаосдан қандай фойда олиш мумкин?”
Китобда инқирозлар, йўқотишлар ва хатолардан фойда кўриш қобилиятини тавсифловчи “антимўртлик” тушунчасини киритган бўлиб, унинг ривожлангани сайин “хаос”, яъни олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳалокатли ҳодисалар билан тўқнашганда янада кучланиши акс эттирилган.

2️⃣ Бойлик ва қуч-қудрат
Америка жамоатчилигининг сиёсий хоҳиш-истаклари ва Вашингтонда қарор қабул қилувчи амалдорлар томонидан олиб борилаётган сиёсат ўртасидаги ўзаро муносабат ўрганилади.

3️⃣ Дамбиса Мойонинг “Хаос қирралари” китоби
Бозор ва давлат капитализми, глобал интеграция ва протекционизм, демократия ва автократия самарадорлиги ўртасидаги танлов каби жиддий масалалар кўриб чиқилган.

4️⃣ “Шовқин. Инсон ҳукмларининг номукаммаллиги”
“Шовқин” тушунчаси – инсоннинг ҳукм юритишидаги тизимсиз хатолар ва унинг олдини олишнинг эҳтимолий усуллари атрофида қурилган.

5️⃣ Хертел-Фернандеснинг “Давлатни эгаллаб олиш” китоби
Муаллиф 1970 йилдан бери консерватив фаоллардан бўлган ўнг лоббист гуруҳлари Америка сиёсатидаги ўзгаришларга: касаба уюшмалари таназзули, партиявий қутбланиш, бойликнинг ўсиши ва пировардида сиёсий ҳокимиятнинг кескин қайта тақсимланишига қандай ҳисса қўшганини баён этади.

📖Сизларга мароқли ҳордиқ тилаймиз!

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
Ўзбекистоннинг “яшил” энергетикага ўтиши учун янги имкониятлар 📊Сўнгги 8 йилда мамлакатимизда электр станцияларининг умумий ўрнатилган қуввати 79 фоизга ўсиб, 24,4 минг МВтга етди. 2024 йил охирига қадар Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида умумий қуввати 4…
(давоми)

🔋Биоэтанол ишлаб чиқариш салоҳияти - Бразилиянинг муваффақиятли тажрибаси

🇧🇷 Бразилия этанол дастури ProAlcool (Brazilian Ethanol Program) нефть инқирозига жавоб сифатида 1975 йилда ишга туширилган. 2000 йилларга келиб, Бразилия ёқилғи бўйича ҳақиқий энергетик мустақилликка эришди.

📉 Бразилия Тоғ-кон саноати ва энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, биоэтанол секторида тўғридан-тўғри ва билвосита 1,5 млндан зиёд кишининг бандлиги таъминланган.

“Шакарқамиш – этанол” агросаноат занжирининг ривожланиши қишлоқ хўжалигини рағбатлантириб, қишлоқ ҳудудларига инвестицияларни жалб қилди ва фермерлар даромадини оширди.

♻️ Бразилия тажрибаси Ўзбекистон учун қийматлироқ, чунки у биоэнергетика нафақат экологик, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали эканини кўрсатди. У янги тармоқ, иш ўринлари ва экспорт салоҳиятини яратади.

🇺🇿 Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан, хусусан, пахта чиқиндиларидан биоэтанол ишлаб чиқариш имкониятларидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаган. Ҳисоб-китобларга кўра, 3,5 млн тонна “қуруқ” ўсимлик чиқиндиларини қайта ишлаш орқали биоэтанол ишлаб чиқариш йилига 700 млн литрга етиши мумкин.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2025

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/ypu

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💊Инфографика: 2017–2024 йилларда Ўзбекистон фармацевтика саноатининг ривожланиши (+видео)

🖋 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахасси Жамшид Ахматов "Ўзбекистон24" телеканалида эфирга узатиладиган "Факт24" информацион дастурида Ўзбекистонда фармацевтика саноатида амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини тақдим этди.

📈 2017-2024 йилларда Ўзбекистон фармацевтика бозори ҳажми 1,8 бараварга ошиб, 2 млрд долл.ни ташкил этди. Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 бараварга ўсиб, 2024 йил якунида 4,7 трлн сўмни ташкил этди.

▶️Тўлиқ видео
ℹ️ Инфографика

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍2👏1
✔️ Тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароитлар кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшмоқда!

🔝 Турли соҳаларда бирдай муваффақиятли фаолият юритаётган таниқли тадбиркор аёл Ҳабиба Холиёрова билан суҳбат.

✂️Таҳририят интервьюдан парчалар келтиради:

🔝 Дастлабки ишни ота-онам билан хонадонимизда ҳолвапазликдан бошлаганмиз. Очиғи, ҳолва учун керакли шакарни, ҳолвага зарур маҳсулотларни насияга олиб, қўлбола усулда турли ҳолвалар тайёрлаганмиз.

🔝Менинг тадбиркор аёл сифатида шаклланишимда, аввало, Президентимизнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаши, яратилган имтиёзлар, кредит билан боғлиқ муаммоларнинг барҳам топтирилгани айни муддао бўлмоқда.

🔝 Бугун ҳеч муболағасиз айта оламанки, тадбиркорлик соҳасида иш бошлаб янглишмадим. Аввало, ишнинг мақсади, самараси қандай бўлишини англашга ҳаракат қилдим. Тадбиркорликка оид адабиётларни мунтазам равишда кузатиб боришга интилдим.

🔝Дастлаб ўзим туғилиб ўсган Ғузор тумани аҳолиси учун обод хонадонлар қуришда қулайлик яратишни мақсад қилганмиз. Бу турмуш ўртоғимнинг қарорлари бўлди. Қийинчиликларни бирга енгдик.

🔝 Яқинда Ўзбекистон “Тадбиркор аёллар” ассоциацияси томонидан имтиёзли кредит сертификатига эга бўлдим. Ҳар йили “Энг фаол тадбиркор аёл” туман, вилоят, республика кўрик-танловларида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдаман.

🔝 Корхонамизнинг даромади ҳисобидан “Меҳрибонлик уйи”га давомий тарзда ижтимоий кўмак бериб келяпмиз. “Тинчлик” маҳалласидаги 5 нафар боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди. 12 нафар кам таъминланган хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берамиз.

Янги Ўзбекистон тадбиркори билан суҳбат

Одил Олимжонов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/lic
рус review.uz/lic

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2🔥2
🏗 Инфографика: 2017-2024 йилларда Ўзбекистонда қурилиш материаллари соҳасининг ривожланиши

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистон қурилиш материаллари соҳасининг 8 йил давомида ривожланиш динамикаси келтирилган.

📈 8 йилда қурилиш материаллари соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми баробарга ортди.

📊 2017–2024 йилларда соҳада жами 10,8 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилган бўлиб, шундан 2,2 миллиард доллари 2024 йил ҳиссасига тўғри келди.

👆2024 йилда қурилиш материаллари экспорти ҳажми 831 млн долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 11,7 баравар юқори.

👍 2024 йилда қурилиш материаллари соҳасида фаолият юритаётган корхоналар сони 9,6 минг нафарга яқин бўлиб, 2017 йилга нисбатан 875 нафарга кўпайган.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/kuw
рус
review.uz/kuw

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2👏1
🇺🇿 Ўзбекистонда 99,99 фоиз тозаликдаги селен ва теллур ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

UIMF 2025 форумида Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) “Технологик металлар лидери” мукофотини қўлга киритди ва ТМК томонидан саноатда янги босқични белгилайдиган муҳим маълумот эълон қилинди:

“2026 йилдан бошлаб комбинат молибден ва вольфрамдан ташқари селен ва теллур каби юқори тозаликдаги компонентларни — 99,99% гача тозаликда етиштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.”


🔹 Маълумот учун, ўтган йили ТМК илк бор 99,9% тозаликдаги металл ренийни Европа мамлакатларига экспорт қилган эди.

ТМК – Ўзбекистоннинг критик минераллар салоҳиятини глобал саҳнага олиб чиқаётган ишончли овоз.

🗄🗄🗄🗄
Реклама ҳуқуқи асосида

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍1👏1
Табиатга инвестиция йўналтириш: яшил иқтисодиётни молиялашнинг янги механизмлари

Табиатни муҳофаза қилиш молиялаштирилиши — бу барқарор инвестицияларнинг янги соҳаси бўлиб, сўнгги йилларда периферий йўналишдан инвесторлар, корпорациялар ва ҳукуматлар учун жуда муҳим соҳага айланди.


📊Жаҳон банкининг баҳолашларига кўра, 1995–2020 йиллар давомида дунё бўйича ҳар бир киши ҳиссасига тўғри келадиган яратилган капитал 47 фоиздан зиёдга ошган бўлса, тикланувчи табиий капитал 20 фоизга камайган. Бу эса биохилма-хиллик ҳамда экотизим хизматларининг кескин қисқариб бораётганини кўрсатади.

📉Фақатгина 2022 йилнинг ўзида табиатга зарар етказувчи фаолиятларга тахминан 7 трлн доллар йўналтирилган. Шу жумладан, 1,7 трлн доллар — зарарли давлат субсидиялари шаклида, 5 трлн доллар эса хусусий сектор таъсири орқали сарфланган.

📊 Баҳолашларга кўра, 2030 йилга бориб биохилма-хилликни сақлаш бўйича дунё бўйича умумий йиллик молиялаштириш талаби 722 миллиард доллардан 967 миллиард долларгача етиши кутилмоқда. Ҳозирги кунда эса бу йўналишдаги молиялаштириш ҳажми 120–143 миллиард доллар атрофида.

📈Ҳозирги вақтда дунёда биохилма-хилликни сақлаш учун ажратилаётган маблағларнинг 80 фоиздан ортиғи давлат сектори ҳиссасига тўғри келса, хусусий сектор улуши 20 фоиздан камни ташкил этмоқда.

Юсуп Жумабаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/jlg
рус review.uz/jlg

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥21👏1
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Обид Арзикулович Хакимов Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

🖋 2019 йилдан буён О.Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

🖊 Таржимаий ҳол

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥3👏1
🖥Хорижий ОАВларда

Ўзбекистон
ва Белгия: Европа Иттифоқи билан стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи сари

Туркиянинг нуфузли The International Asia Today медиа платформасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг мақоласи эълон қилинди.

👀 Мақолада Ўзбекистон–ЕИ ҳамкорлигидаги ўсиш, GSP+ имкониятлари, Европа инвестициялари ва Бельгия билан саноат, энергия ва фармацевтика соҳаларида янги лойиҳалар ҳақида сўз боради.

🔝 Мақолани бу ерда ўқишингиз мумкин

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
🖥Хорижий ОАВларда

Ўзбекистон
Финляндия ҳамкорлиги: ҳамкорликнинг янги динамикаси ва амалий йўналишлари

Мисрнинг нуфузли SEE (SADA ELBALAD ENGLISH) медиа платформасида
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими Афзал Артиков мақоласи эълон қилинди.

👀 Мақолада Финляндия тараққиёт моделининг барқарорлиги ва Ўзбекистон ислоҳотларининг динамикалиги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос яратаётгани таъкидланган. Шунингдек, 2019–2024 йилларда Ўзбекистон–Финляндия савдоси 3 баробардан ортиқ ошиб, 152 млн долларга етгани, фин технологиялари ва таълим тизими тажрибасини жорий этиш истиқболлари қайд этилган.

🔝 Мақолани бу ерда ўқишингиз мумкин

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
2025/10/31 02:52:50
Back to Top
HTML Embed Code: