This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍳Ошхонадаги Това, Қозон, Газ ва Печлардаги Эски Kир ва Ёғлардан чарчадингиз?

Хар сафар тозалашга 3-4 соатлаб вакт кетказар эдим бир дугонам менга уни қандай қилиб осон тозалашни ва яна бошка Уй юмушларида жуда керакли
тавсиялар берадиган канални тавсия қилиб қолди😍

Мана 2 ойдирки хар куни кузатаман. аввалроқ бу канални билмаганим учун жуда афсус қилдим Сизларга ҳам қўшилиб олишни самимий тавсия қиламан.
👇
👇👇
https://www.tg-me.com/+kSs1NbTCJRZkMmRi
Ҳаётга саволлар билан келасан, ҳаёт эса жавоблари билан сени кузатиб қўяди. Келиш ва кетишнинг орасида бўлган вақт бир нафас олгулик. Шу бир нафасни олишдан олдин чиқармоқни билмоқ лозим. Агар диққат этиб қарасанг шу бир нафасни ютмоқлигинг сени қароринг. Уни иста ют, иста ютма. Биз ўзимиз чиқарган қарорлар қурбони бўламиз, ўзимиз танлаган йўлларни йўлчиси бўламиз. Қароримиз эса бир нафаслик муддатни гоҳ ҳуш этади, гоҳида ноҳуш. Демак қарорни танлашда адашмаслик керак... Ишонинг Қодир Аллоҳ ҳар он сизга тўғри йўлни кўрсатиб боради, сиз эса ўша тўғри йўлни танлашни ўрганинг. Бунинг учун кўзингиз билан эмас, қалбингиз кўзлари билан боқинг...

Аллох "Кўнгил кўрганини
ёлғон демади..."
Нажм сураси 11 оят*


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Камбағал инсонни бой инсондан фарқи фақат пулининг миқдорида эмас!

Кўпчилик инсонлар бой билан камбағални моддий маблағ миқдори ажратиб туради деб нотўғри фикр юритишади. Аслида эса, фарқ уларнинг - фикрлаш даражасида.
Тушунишингиз янада осонроқ бўлиши учун, камбағаллик ҳисини келтириб чиқарувчи бир нечта омиллар билан сизларни таништириб ўтаман.

Доимий норозилик.
Иши яхши эмаслигида, оиласи тинч эмаслигида фақат бошқаларни айблайвериш.

Пулларни тўғри сарфлай олмаслик.
Айримлар қўлига пул тушиши билан уни дарҳол ишлатиб юборишади. Пулни тўғри йўлларда тақсимлашни, ортганини эса йиғиб қўйишни билмайдилар.

Таваккал қилишдан қўрқиш ҳисси.
Бундай инсонлар ўзгаришларни ҳаётларига олиб киришмайди ва эски том остида яшашни давом эттираверишади.

Қизғанчиқлик.
Айримлар нафақат атрофдагиларга нисбатан қизғанчиқлик қилишади, ҳаттоки, ўзлари учун ҳам ҳамма нарсани аяшади.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
ШУКР ҚИЛГАН...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!

Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов
“Ярим аср дафтари”
дан

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Forwarded from Шаҳноза Наврўзова
🙁Фалон пулга психологдан курс сотиб олиб, натижа кўрмадизми?

🧕 Мен олий маълумотли аёллар шифокори, мотиватор, психолог Гулсора Ахмаджонова сизга бепул билимларимни тавсия қиламан:

- Ўзига бўлган ишончни қандай ошириш мумкин?
- Шахсий ривожланишда хиёнат илдизини топиш керакми?
- Соғлом оилавий муносабатларни қандай қуриш мумкин?
- Пулга нисбатан блокларни қандай ечиш мумкин?
- Фанзандни қандай тарбиялаш лозим?

Бу саволларнинг барчасига бугун 21.00 менинг каналимда жонли эфирда жавоб оласиз!

🎁 Шунингдек курсга рўйхатдан ўтиб, замонавий смартфон ва тилла узук ютиб олиш имкониятига эга бўласиз!

📱 Хозироқ каналимга ўтиб, батафсил билиб олинг👇
https://www.tg-me.com/PsixologGulixonim
https://www.tg-me.com/PsixologGulixonim
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИРОВГА ЮҚМАЙДИ
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ


✍️Хуршид Карим
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Отасидан қолган бир парча ерни талашиб кетди оға инилар.
- “Ер меники”- деди тўнғичи, - “уч ўғлим бор, биттасига уй қуриб бераман.”
- “Йўқ, меники” - деди ўртанчаси, - “домда яшаш жонга тегди, бир парча ерга зорман”
- “Отам ер сеники” - деган, акаларига эътироз билдирди кенжатой, - “ерни мен оламан”.
Уларнинг мунозарасига сингиллар аралашди:
- “Яхшиси ерни сотиб тенг тақсимлаймиз”
- “Тўппа тўғри” - тасдиқлади кичик сингил ўзига ер тегмаслигни билиб.
- “Бекорларни айтибсанлар” – ўшқирди тўнғич ўғил, - “нима, Миркаримбойни гапини эшитмаганмисан, эр киши ер сотмайди, ер сотган эр бўлмайди. Шундай экан ер меники.”
Уларнинг жанжалини эшитиб турган ер қахрланди:

Устимдан бунча талашасиз...
Меники, меники дейсиз, аслида сизлар меники....


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
❤️ 𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐝𝐚𝐧 𝐠𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐯𝐚 𝐥𝐚𝐭𝐨𝐟𝐚𝐭𝐥𝐢 𝐚𝐲𝐨𝐥, 𝐪𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 :
💎 𝐞𝐧𝐠 𝐳𝐚𝐦𝐨𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲 𝐭𝐮𝐟𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫👠,
💎 𝐨𝐟𝐢𝐬𝐧𝐨𝐲 𝐝𝐯𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💻
💎 𝐭𝐨'𝐲 𝐯𝐚 𝐬𝐚𝐫𝐩𝐨𝐛𝐨𝐛 𝐥𝐢𝐛𝐨𝐬𝐥𝐚𝐫, 👰‍♀
💎𝐛𝐚𝐬𝐚𝐧𝐨𝐬𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 𝐭𝐚𝐩𝐨𝐜𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👡,
💎 𝐨'𝐪𝐢𝐭𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢𝐥𝐚𝐫 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐟𝐨𝐫𝐦𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💼
💎 𝐭𝐫𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 💁‍♀
💎 𝐤𝐚𝐬𝐭𝐲𝐮𝐦𝐥𝐚, 𝐩𝐥𝐚𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫, 🧥
👛 𝐬𝐮𝐦𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👜

🥰🥰 𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐧𝐢 𝐁𝐫𝐞𝐧𝐝 𝐅𝐢𝐫𝐦𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐝𝐚𝐧 𝐞𝐧𝐠 𝐜𝐡𝐢𝐫𝐨𝐲𝐥𝐢 𝐧𝐚𝐫𝐬𝐚𝐥𝐚𝐫 𝐟𝐚𝐪𝐚𝐭 𝐛𝐢𝐳𝐝𝐚 🥰🥰
N𝐚𝐥𝐢𝐜𝐡𝐢 𝐯𝐚 𝐙𝐚𝐤𝐚𝐳𝐠𝐚 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+8IOew-8BRsdmYzgy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Batafsil

Фақир киши бозорчига:
– Аллоҳ учун менга мевалардан бергин - деди. Сотувчи чириган, айниганларни териб берди.

У киши халтага қараса, меваларнинг бари чириган, эзилган экан.
Чўнтагидан бир неча майда пул топиб сотувчига узатти ва:
— Шу пулга яраша бергин!- деди.
Сотувчи меваларнинг яхшисидан териб солди.

Фақир киши икки халтани олди ва "Аллоҳим, чириганларини Сен учун, яхшиларини пул учун берди!"  деди...

Умида Азиз

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
😔 Чида чида чида бир кун яхши бўлиб кетар деб ўзизга ўзиз далда бериб яшесиз.

Лекин бировлар учун кулай булган, бировларнинг манфаати учун яшаш жонизга теккан😔

Камига турмуш ўртоғиз хиёнати, пулсизлик шахсий даромад йўқлиги сизни чарчатиябдими?

Унда бу муаммоларизга мени 17-18-19- май кунлари бўлиб ўтадиган бепул дарсимда ечим топишиз аниқ😍

Ҳозироқ қўшилинг👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/+bIQwTyRhnms4Yjcy
https://www.tg-me.com/+bIQwTyRhnms4Yjcy
Ота-онангиз сизга бера олмаган нарсалар ҳақида ҳеч қачон шикоят қилманг. Улар сизга борларини берган бўлиши мумкин.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Севмоқ исбот талаб қилади.

Кечалари қоим бўлмай туриб, Аллоҳни яхши кўраман дейиш осон
.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Duo yodlashni yaxshi ko‘rasizmi? 🤷🏻‍♂

Unda bizning @Kunlik_Sahih_duolar kanalimizga obuna bo‘ling! Duolarni kunda tashlab boramiz!

Obuna bo‘ling:
@Kunlik_Sahih_duolar
Собит деган солиҳ йигит таҳорат олаётганида ариқда бир қизил олма оқиб келади. Олмани олиб, ярмини ейди ва шу пайт хаёлидан: "Эгасининг розилигини олмасдан нега едим?", деган адолатли фикр кечади. Шу ниятда олма оқиб чиққан боққа киради ва боғбонга бўлиб ўтган воқеани баён қилади.
— Олмамизни ижозатсиз еганингнинг жазоси шуки, — дейди боғбон унинг диёнатли одам эканини билиб, — тили, кўзи, оёқ-қўли йўқ бир қизимиз бор, шуни никоҳингга оласан.

Собит ноилож рози бўлади. Тўйдан кейин гўшангага кириб кўрсаки, келин бўлмишнинг ҳусну малоҳатда тенги йўқ! Қочиб ҳовлига чиқади.
— Бу менга ваъда қилинган қиз эмас-ку?
— Нега энди? — изоҳ беради қизнинг отаси. — Бу - ўша қиз. Тили йўқ деганим - фосиқ сўзни айтмайди, кўзи йўқлиги - Қуръондан ўзгага боқмаган, оёқ-қўли йўқлиги - ёмон ишга юрмаган.

Бу бахтли никоҳдан ўғил дунёга келади. Исмини Нўъмон қўядилар. У олти ёшида подшоҳ ҳаётига оид бир масалани ҳал қилиб, "Имоми Аъзам" унвонини олади. Шунда онаси дейди:
— Менинг ўғлим аслида уч ёшида Имоми Аъзам бўларди, лекин сўрамай ейилган ўша яримта олма ҳаққи у олти ёшга чўзилди.

P.S.:
Яримта олманинг ҳукми шунча бўлса, қолганини тасаввур қилаверинг ва ҳолимиз нимага бунча хароблиги ҳақида фикр қилинг!

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Toparman
Muhriddin Holiqov
#Хайрли_оқшом

Мухриддин Холиқовдан ретро қўшиқ.

Топарман.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
📝 O'zingiz uchun qulay alifboda yozavering, axir👉 @XatosizYozadi_Bot bor-ku!

Kirill alifbosida matn yozish sizga qiyinchilik tug'diryaptimi?
Yoki lotinchada harf izlab, ko'zlaringiz chalkashib ketyaptimi?

😁 Kuyinmang, matnlarni kerakli alifboga o'tkazishingizda @XatosizYozadi_Bot yordam beradi. Endi Siz, bot orqali:

➡️ Lotin alifbosidan kirill alifbosiga;
➡️ Kirillchadan lotin alifbosiga to'g'ridan to'g'ri, bexato o'tkazing.

Bot manzili:👉
@XatosizYozadi_Bot ✅️
ҚИЗ ФАРЗАНД

Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди.

Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди.

Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди.

Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди.

Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди.

Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир” ва "Унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деб ёзиб қўйди.


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
​​ОТА

Ҳозирги кунда пул топиш муаммо бўлган бир вақтда,  киракаш акаларимизда ишлар анча сусайиб қолди. Бир дўстимизни  қизи шаҳарда студент, ўқийди. Ҳозиргина қизи телефон қилиб -"Ота, имконингиз бўлса озгина пул беринг"деб қолди.
Бўлди жоним қизим ҳозирда деб менга клик оркали картасига пул ўтказиб беришимни сўради. Эрталабдан бери 110 минг сўм ишлаган экан, шундан 100 мингини ўтказиб бердик. Қўлида эса 10 минг сўм қолди. Кўзларимга ёш келди. Ёқилғисига ҳам пул қолмади. Орияти кучли бу биродарим умуман бировдан ёрдам олмайди, қийналса ҳам ўзи ҳаракат қилади.
Қизларимизни шунақа қийналиб ўқитиб, вояга етказишни ўзи осон эмас.
Ота бу қизболани энг катта ҳимоячиси.

Абдулазиз

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Қиз фарзандлар ҳасанот,  ўғил фарзандлар неъматдир. Киши ҳасанотлар эвазига мукофотланади, неъматлардан эса сўралади!..

Ҳасан Басрий


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Ҳар зулматнинг ортида нур, ҳар туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир.

Умидингиз сўнмасин, қадрдон,
яхши дам олинг.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
2024/05/15 21:29:37
Back to Top
HTML Embed Code: