Кимгадир яхшилик қилмоқчи бўлсангиз, ҳеч қандай шартларсиз, кутилмаларсиз қилинг, акс ҳолда бу ишингиз яхшилик эмас, балки қандайдир келишув бўлади: мен сенга мана бу хизматни қиламан, эвазига мана бу иш ёки хизматни қиласан ёки ҳаққини тўлайсан.

Йўқ, ростдан ҳам яхшилик қилмоқчи бўлсангиз, эвазига ҳеч нарса кутманг, сўраманг ҳам.

Агар қачондир ўша яхшилик қилган одамингиздан кутган нимагадир эришолмасангиз, уни нонкўрликда айбламанг, шунчаки, ҳаётда ҳар хил одам бор, деб қўяверинг ва яхшилик қилишда давом этинг.

Қилган яхшиликларингиз мукофотини эса ҳеч нарсани унутмайдиган ва яхшиликларга зиёдаси билан, такрор-такрор мукофот берувчи Зотдан кутинг. Ишонинг, шу вақтгача ҳеч бир яхшилик ерда қолмаган!

Лекин кимдир сизга яхшилик қилса, уни қарз сифатида қабул қилинг ва эвазига ўша яхшилик мислича ёки ундан зиёда қилиб қайтаринг ёхуд ҳаққига чиройли дуо қилинг. Бу — ҳақиқий Набавий суннат бўлади.
Рамазондан кучга, ғайрату шижоатга тўлиб чиққан иймонимизни кам-камдан, майда-майда, оз-оз қилиб заифлаштирамиз.

Бир ёмон нарсани кўрамиз, кўзимизни бир муддат узолмай қоламиз;

Беҳуда гап-сўз, фойдасиз иш билан машғул бўлиб қоламиз;

Кимнидир ғийбат қиламиз;

Намозларимизни ёлғиз, кечиктириб ўқиймиз;

Зикр, дуоларга вақт ажратмаймиз;

Садақа, яхшиликларни "унутиб" қўямиз;

Китоб ўқимаймиз, янги билимларни ўрганмаймиз.

Буларнинг ҳаммасини бирданига қилмаймиз, албатта. Аста-секин, бўлиб-бўлиб қиламиз, хаёлда эса ҳалиям ўша тақводор, ибодатгўй авлиёлигимизча қоламиз...
Истанбулда бир акадан нарса олишим керак бўлиб қолди. Қўнғироқлашиб, қўним орқали манзилга етиб бордим. Мени кўриб:

– Ия, ўзимиз қатори экансизку, овозингиздан биздан катта бўлсангиз керак, деб ўйлабман, – деди.

Ўзидан ёшини сўрасам, 78-йилман, дейди. Ундан 8 ёш кичкинаман аслида 😄

Ҳа, ёшимга нисбатан катта кўринаман ва ёшимам ўзи анча катта бўлиб қолди 😄

Умуман, катта ёшли, виқорли, салобатли (😜) кўринишни яхши томонлари кўп:

- жамоат транспортида жой беришади;
- тўй-маъракаларда хизмат қилдиришмайди;
- давраларда тўрга ўтқазишади;
- гапингизга ишонишади, қулоқ солишади;
- ақлли гапларни айтсангиз, ярашади;
- хуллас, ҳурмат-иззатдасиз 😄

Яна фикрлар борми )
Бугун ноёб кун. Бугун тарихда фақат бир марта бўладиган кун. Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайдиган, бошқа такрорланмайдиган кун.

Шунинг учун бугуннинг ҳар лаҳзасидан унумли фойдаланишга, келажагимиз учун фойдали ўтказишга ҳаракат қилайлик.

Ҳаммага бугунги куни фойдали, самарали, қизиқарли ва қувноқ ўтишини тилаб қоламан.
Биздан олдин келиб, биздан аввал кетишди. Биздан кейин келиб, биздан олдин кетганлар ҳам бор.

Биз ҳам бир куни албатта борамиз...
Баъзи инсонлар айрим лойиҳалар туфайли танилади, машҳур бўлади. Уларни ўша лойиҳаларсиз, лойиҳаларни эса уларсиз тасаввур қилиш қийин бўлади. Ҳар иккиси бир-бирига ассоциация ҳосил қилади ва фалончи деганда лойиҳа, лойиҳа номи айтилганида фақат ўша одам тасаввурга келади.

Агарда машҳурлиги, лойиҳани фақат ўз кучим билан, ўз меҳнатим билан шу даражага етказганман, деса ва лойиҳасиз ҳам ўша машҳурлик, ўша таъсир кучини сақлаб қоламан, деса адашади. Фақат лойиҳасиз машҳур бўлиб, кейин бирор лойиҳани бошлаганлар ўз йўлларида яна силлиқ давом этишлари мумкин. Ҳаётда бунга мисоллар кўп.

Менимча, "Кун.уз" жамоаси "Субъектив" лойиҳасини тўхтатиб, бошқа, янги, оригинал лойиҳага қўл уришгани маъқул. Чунки юқоридаги гап: ассоциациядан қутилиш қийин. Лекин катта аудитория, тайёр платформадан ҳам воз кечиш қийин. Уч-тўрт йиллик меҳнатларни инобатга олсак, менимча, яхшигина пулга сотиб юборган маъқулроқ )

"Субъектив"нинг собиқ муаллифи Жамшидхон Зиёхоновга кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламан.
Устозимдан бомдодда ухлаб қолибман, маслаҳат беринг, деб сўрадим. Уч нарсани тавсия қилдилар:

Хуфтондан кейин дарҳол ухлаш;

Ётишдан аввал Оят ал-Курсийни ўқиш, "Ихлос", "Фалақ" ва "Нас" суралари билан кафтга дам солиб, бутун танага суртиш;

Уйқу олдидан бир литр сув ичиш.

Учинчи услуб аниқ фойда бераркан 😅😅😅
Оғиз тўлдириб гапирадиган одамлардан:

шубҳаланаман;
қўрқаман;
эҳтиёт бўламан.

Чунки одатда улар уч нарсага ишониб катта гапиришади:

куч-қудрати;
мол-дунёси;
мансаб-мартабаси.

Бу ишонган нарсалари шунчалик мўрт ва бевафоки, узоқ ва барқарор суяниб бўлмайди.
Mutolaa иловаси ҳақида биринчи хабар топганимдаёқ болалар учун планшетга ўргатиб бергандим. Эртаклар, ҳикоялар, аудиокитоблар, жонли рейтинг, ўйинлар ва фильмлар - бугунги "алфа" авлод эҳтиёжларига тўла мос келади.

Бугун шу лойиҳанинг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотнинг юксак савияда ўтказилгани ўзбек маданияти юқорилигидан дарак бериб бир қувонтирса, юзи иссиқ қадрдонлар дийдори кўзга қувонч, қалбга сурур берди.

Тақдимот давомида Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" асари ҳақидаги ҳужжатли фильм ҳам намойиш этилди. Фильмни этим жимирлаб, кўзим ёшга тўлиб томоша қилдим )

Ташкилотчиларга юксак савияли тадбир, ажойиб мобил илова ва таклиф учун раҳмат!
Америка Қўшма Штатлари деган "қудратли" давлатнинг талабаларини Исроил деган давлат махсус хизмати қўрқитяпти. Қойилмисизлар? Ким кимга хизмат қиляпти, ким кимни бошқараяпти?

🇮🇱Моссад америкалик талаба намойишчиларга таҳдид қилмоқда, намойишчилар юзни таниш технологияси орқали аниқланиши, уларнинг сертификатлари фойдасиз бўлиб қолиши, келажакда уларни иш билан таъминлашда муаммоларга дуч келишларини айтиб ўтди.
Бутун бойлиги, уй-жойи, ҳатто хотинини қиморга тикканларни кўрдик.

Давлат ва халқ пулини қиморга тикиб юборган банкирларни кўрдик.

Бор-будини қиморга тикиб, устига устак катта қарзга ботиб, сўнг жонига қасд қилганларни кўрдик.

Қимор сабабли ҳаёти барбод бўлганларни, оиласи, мансаби, обрўсидан маҳрум бўлганларни кўрдик.

Қўрқаманки, довга Ватанни, конларимизни, катта-катта заводларимизни, халқимизнинг эрки, номуси ва обрўсини тикиб юборишмасин!

Қимордан фақат ўйнатганлар ютган, ўйнаганлар эмас! Рухсат берганлар, рухсат бердирганлар ҳам айнан ўшалар – қимор ўйнатадиганлар!
Фейсбукда Исломни янги қабул қилганлар саҳифаси бор. Алоҳида кириб, янги видео ва хабарларни мазза қилиб кўриб чиқаман.

https://www.facebook.com/NEWMUSLIMREVERT?mibextid=ZbWKwL
Бу дўстлик ва қардошлик тамойилларига зид!

Сўнгги вақтларда Туркия жуда кўп ўзбекистонликларни ҳеч қандай сабабсиз ортга қайтариб юборяпти, бир неча йилларга депорт қилинмоқда.
Истанбул аэропортида ўзбекларга жуда паст назар билан қаралиб, қўпол муомала қилинмоқда.

Тўғри, бунга ўзимиз ҳам қисман айбдормиз, лекин бир қисм одамни деб бутун миллатга нисбатан бундай муомалада бўлиш дўстлик, қардошлик тамойилларига мутлақо зид.

Афсуски, Ўзбекистон ҳукумати, олий раҳбарият ўз фуқароларига нисбатан қилинаётган бу номуносиб муомалага қарши ҳеч қандай чора кўраётгани йўқ.

Нега бизда ҳам Туркия фуқароларига нисбатан айни тартиб ва чоралар қўлланилмаяпти? Бизнинг улардан қаеримиз кам?
Бундан роппа-роса бир йил аввал - 2023 йил 3 май куни Ўзбекистондаги хусусий лоукастер - Centrum Air авиакомпанияси ўзининг биринчи йўловчи рейсини Тошкент-Термиз-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширган эди.

Ўтган бир йил давомида авиакомпания ҳам энига, ҳам бўйига ўсди. Дунёнинг кўплаб давлатлари ва шаҳарларига парвозларни амалга оширди. Бугун қатор шаҳарларга доимий ва чартер рейслар йўлга қўйилган, самолётлар қаторига янги ва замонавий ҳаво кемалари келиб қўшилмоқда.

Мен компанияга кейинги фаолиятида омадлар тилаб қоламан, парвозлари баланд ва бехатар бўлсин. Профессионализм, тажриба ва малака борасида янада юксак савияларга кўтарилсин.

PS: 10 ойдирки ушбу авиакомпания билан ҳамкорлик қилиб келяпман. Компания рекламаларида менинг ҳам ҳиссамни кўришингиз мумкин )
2024/05/04 14:44:07
Back to Top
HTML Embed Code: