Telegram Web Link
🏢“Ёш чегарачилар” ҲАЛга ташриф

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сиёсий фанлар доктори Отабек Хасанов ҳамда бир гуруҳ маънавий-маърифий соҳа вакиллари Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

✳️Танишув давомида вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан буюк саркарда ва соҳибқирон Амир Темур шахси ҳақида бадиий кўриниш намойиш этилди. О. Хасанов ҳарбий-академик лицейда ўқиши давомида юқори натижалар ва муваффақиятга эришаётган ўқувчиларга ўзининг “Лидерлар китоби” номли янги китобини совға қилиб, бугунги кун ёшлари зиммасидаги энг катта масъулият - Ватан равнақи учун хизмат қилиш эканини алоҳида таъкидлади.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏆Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар жамоалари ўртасида «Дог биатлон» мусобақаси бўлиб ўтмоқда

🦮Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳудудида ташкил этилган мазкур мусобақада Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ҳамда Божхона қўмитаси жамоалари ўз хизмат итлари билан иштирок этишмоқда.

Беллашувлар 4 майга қадар давом этади.

www.tg-me.com/customschannel
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Ўзбекистон 24" телеканали: "Амир Темур издошлари" фан олимпиадасида "Ёш чегарачилар" ҲАЛ жамоаси совриндорлар қаторидан жой эгаллади

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Ўзбекистон 24" телеканали: Чегарачиларга янги уй-жойлар топширилди

🖥 Лавҳани Smart TV да томоша қилиш учун манзил: youtube.com/@sarhad_24

www.tg-me.com/sarhad_uz
“Ғалаба боғи”да илк бор мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали ўтказилмоқда

🔰Пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда Қуролли Кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар, металлургия, кимё саноати ҳамда текстил соҳасида икки мақсадга мўлжалланган 20 га яқин ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, 50 та ташкилот, 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар ва ихтирочилар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

🎥 https://youtu.be/sRur3Ffc2sc

Mudofaa.uz
☘️ “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси

💠Мамлакатимизнинг чегараолди ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган чақириққача тайёргарлик ёшидаги ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни чегара хизматига қизиқтириш ва босқичма-босқич тайёрлаб бориш мақсадида, ўтказиб келинаётган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг 2-босқичи ўз якунига етди.

🔹Жумладан, мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ҳам кўтаринки руҳда ўтказилиб, унда жами 6 та жамоа 16 та шарт бўйича ўзаро баҳс олиб борди. Якуний натижаларга кўра, Шуманай туманининг “Турон” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, ҳал қилувчи босқичга йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб жамоаларга ҳарбий қисм қўмондонлиги ва ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.⤵️
2024/05/22 16:28:35
Back to Top
HTML Embed Code: