Telegram Web Link
Ўзбекистонда блогерлик фаолияти тартибга солиниши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида ўтган давра суҳбатида АОКА томонидан соҳани тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.

“Лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида белгилаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.

Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган” дейилади хабарда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍82🤷93❤‍🔥2👏2👀2
❗️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, яъни ишланмайдиган кун. Шу сабаб, бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


Telegram | Instagram | Facebook
👍31👀5
❗️Бугун Ўзбекистонга нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Жума куни ҳарорат пасайиб, Фарғона водийсининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шанба-якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво +30…+35 даражагача исийди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍261👏1
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди ҳамда "Хотира нури" композицияси билан танишди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37🤷32👏2
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табригидан:

— Ҳужжатларнинг далолат беришича, фашизмга қарши қонли жангларда ўша пайтда 6,8 миллион нафарни ташкил этган аҳолимизнинг қарийб 2 миллион нафари иштирок этган. Шундан 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда мислсиз қийноқ ва азоблар туфайли ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтган.

Ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 мингга яқини жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани, 301 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга, 70 нафардан зиёди учала даражадаги “Слава” орденига сазовор бўлгани, ҳеч шубҳасиз, юртимиз вакиллари томонидан уруш майдонларида кўрсатилган жасорат ва матонатнинг юксак амалий эътирофидир.

Мамлакатимиз уруш йилларида фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айлангани, республикамиздан жанг майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилгани ўша суронли даврнинг яна бир унутилмас саҳифасини ташкил этади.

Уруш олови ичида қолган ҳудудлардан юртимизга 170 дан ортиқ завод ва фабрика кўчириб келтирилди, қисқа муддатда 280 та янги корхона бунёд этилди.

Халқимиз ғоят оғир ва мураккаб шароитда уруш ҳудудларидан ўлкамизга олиб келинган 1,5 миллионга яқин инсонни, жумладан, ота-онасидан жудо бўлган 250 минг нафар етим болани бағрига олиб, уларга меҳр-мурувват кўрсатди.

Тарих китобига муҳрланган бундай мисолларни бугун яна бир бор эсга олар эканмиз, ҳар қандай вазиятда ҳам инсоний эътиқодига содиқ қолган олижаноб ва бағрикенг халқимизнинг буюк гуманистик фазилатларига таҳсин ва тасаннолар айтамиз.

Telegram | Instagram | Facebook
👍55👏5❤‍🔥311🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик учун ташаккур... Озодлик учун ташаккур... Ҳаёт учун ташаккур! Келажагимизни ҳимоя қилганларга чуқур таъзим ва абадий хотира. Сизнинг жасоратингиз бебаҳо ва ўлмас, сиз авлодлар қалбида абадийсиз.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😍5😱21
❗️ 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари тизими ишга тушади — Ҳукумат қарори

Жарима баллари қайси қоидабузарликлар учун қўлланилиши билан танишинг 👆🏻

0,2 баллдан 2 баллгача бўлган жарима баллари фақат ЙПХ инспектори томонидан аниқланган қоидабузарликлар бўйича ҳисобланади. 12 ой ичида 12 балл тўплаган ҳайдовчилар 6 ойдан 3 йилгача гувоҳномасидан маҳрум бўлади.

Ҳайдовчига жарима балли ёзилганидан кейин у 6 ой давомида бошқа қоидабузарлик содир этмаса, унинг жарима балларидан 2 жарима балли чегириб ташланади.

12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида кейинги даврда қоидаларни биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😱19👀5🤷2🔥1
Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади

2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21
Президент фармони:

2025 йил 1 июндан
нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍262😱1😍1
Президент фармони:

2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍572
“Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳавола: https://regulation.adliya.uz/project/6294/12680?contentLang=oz

Telegram | Instagram | Facebook
👍14
10 мингдан ортиқ обуначига эга блогерлар реклама орқали даромад топганда солиқ тўлайди

Қонун лойиҳасида инфлюенсер ва веб-сайт эгаси ўзининг аккаунти, оммавий ҳамжамияти ёки веб-сайти орқали реклама ёки даромад келтирувчи бошқа фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳам назарда тутилмоқда.

Атамаларга ҳам аниқлик киритилмоқда. Хусусан:

Инфлюенсер — онлайн-платформадаги ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда ўн мингдан ортиқ обуначига эга бўлган блогер.

Веб-сайт эгаси — веб-сайтдан фойдаланиш тартибини, шу жумладан ушбу веб-сайтда контент жойлаштириш тартибини мустақил равишда белгилайдиган жисмоний ёки юридик шахс.

Telegram | Instagram | Facebook
👍81🤓16😱6🤷42😍2👨‍💻2🎉1👀1
❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (ДСБА)да малака оширувчилар контингенти ДХРА (АРГОС) томонидан шакллантирилади

Президент фармони (05.05.2025 й. ПФ-78-сон)га кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб:

ДСБА томонидан қисқа муддатли курсларда фақатгина "Сиёсий" ва "Бошқарув" гуруҳларига мансуб давлат хизматчиларининг малакаси оширилади.

Академиянинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим дастурларида таҳсил оладиган давлат хизматчилари контингенти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан шакллантирилади.

Агентлик Академия билан бирга:

2025 йил 1 декабргача давлат фуқаролик хизмати "Ёрдамчи" гуруҳи лавозимлари учун;
2026 йил 1 мартгача "Сиёсий" ва "Бошқарув" гуруҳлари лавозимлари учун базавий компетенциялар моделини ишлаб чиқади.

Академияда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

Қисқа муддатли курслар якунлари бўйича давлат хизматчиларининг олган билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41🤷54🔥3👏1🕊1
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида муддати 6 ойгача бўлган қуйидаги қайта тайёрлаш таълим дастурлари жорий этилади:

геосиёсат, глобал хавфсизлик, барқарор ривожланиш, лойиҳа бошқаруви каби йўналишларда Президент Администрацияси топшириғига мувофиқ ташкил этиладиган махсус курслар;

"Раҳбар аёллар" дастури (ташаббускор аёлларнинг раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида);

"Келажак лидерлари" дастури (истиқболли ёшларни давлат хизматига жалб этиш мақсадида);

"Тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш" дастури;

"Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш" дастури;

"Кадрлар захирасини шакллантириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш" дастури;

"Давлат дастурлари ва лойиҳаларини самарали бошқариш" дастури.

❗️Қайта тайёрлаш таълим дастурларига номзодлар рўйхатини ДХРА (АРГОС) шакллантиради ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Академияга тақдим этиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32🤝321
❗️Президент фармонига кўра:

Эндиликда Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида ташкил этиладиган малака ошириш курслари доирасида давлат хизматчиларининг Конституция, Ўзбекистон тарихи ва маданияти, давлат тили ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари бўйича билимлари мажбурий баҳоланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3822🔥2
2025/07/12 08:41:13
Back to Top
HTML Embed Code: