👍74❤17💯4⚡2🕊2🔥1
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия ТИВга нота юборди
“…Россия Федерациясининг тегишли идораларини Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмасликка чақириб қоламиз.
Москвадаги ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига Элчихонамиз томонидан нота юборилиб, Россия ТИВдан ушбу ҳолатга изоҳ бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари яққол бузилганлиги акс этганлиги, бу эса қабул қилиб бўлмас ҳолатлиги таъкидланиб, куч ишлатар ташкилот вакилларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш сўралди”, дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.
Telegram | Instagram | Facebook

👍78❤10🔥6🕊3😱1🤝1
❗️Рақобат қўмитаси томонидан “Beeline”га ойлик ва кунлик абонент тўлови ечиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди.
Бунда:
➖ Ойлик абонент тўлови ечиш вақтида маблағ етарли бўлмаса, кунлик абонент тўлови автоматик тарзда ечиб олинишини бекор қилиш.
➖ Абонентга кунлик хизматдан фойдаланишни ихтиёрий равишда (масалан, USSD-код орқали) танлаш имкониятини бериш.
➖ Абонент ҳисобидан ойлик ёки кунлик абонент тўловларини қарзга ечишга йўл қўймаслик ҳамда жорий этиладиган ўзгаришлар ҳақида абонентларни ўз вақтида хабардор қилиш кўзда тутилган.

👍111❤18👏6🤝2🤷♀1⚡1
❗️1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида;
2-босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари айрим туман (шаҳар)ларда электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
❗️“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
❗️“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Агар сизда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, вазирликнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари орқали жавоб олишингиз мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
❤28👍5🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Қўқон шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи аъзоларини ушлади.
Ноқонуний гуруҳ тузган шахс ва гуруҳнинг аъзоси аввал ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, 20 йилдан 23 йилгача жазо муддатини ўтаган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Ноқонуний гуруҳ тузган шахс ва гуруҳнинг аъзоси аввал ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, 20 йилдан 23 йилгача жазо муддатини ўтаган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Telegram | Instagram | Facebook
👍26❤13🤩3🔥1😱1
ХДП: Конституцияга зид бўлган тартибни бекор қилиш керак
Тошкент шаҳрида йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланишга оид жорий қилинган чеклов кенг жамоатчилик томонидан турли фикр ва эътирозларга сабаб бўлмоқда. Унга кўра, эндиликда ҳар бир ҳайдовчи ўз ҳудудида ва унга туташ ҳудудда такси фаолиятини амалга ошириши белгиланган.
Таъкидланишича, йўналишсиз такси фаолияти билан боғлиқ жорий қилинган чеклов турли ноқонуний фаолиятларни бошланишига, уларни эркин меҳнат фаолиятини олиб боришга тўсқинлик қилишга, шунингдек энг асосийси фуқароларимизни конституциявий ҳуқуқларини чекланишига олиб келади.
Шулардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасидаги ХДП фракцияси транспорт вазиридан ушбу масалада аниқ тушунтириш бериш юзасидан сўров юборди ҳамда транспорт соҳасида муаммоларни бартараф этиш юзасидан ҳукумат соатида депутатлар саволларига жавобларни эшитиш учун транспорт вазири таклиф қилинганлигини қайд этди.

👍33❤11💯6😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ойлиги Хоразмда!
Ёшлар ойилиги доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшларнинг билими ва салоҳиятини ошириш мақсадида турли танловлар, илмий-амалий семинарлар, учрашувлар, энг фойдали лойиҳалар тақдимотлари ва шоу-концертлар ўтказилмоқда.
Ана шундай ёшлар байрамининг навбатдагиси 11 июнь куни Кўҳна Хива шаҳридаги Арда Хива мажмуасида байрамона кайфиятда ва жуда юқори атмосферада бўлиб ўтди.

👍8❤7
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди — ДХХ
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❤21😱6👍2🤝2👀1
Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда
16-17 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 июнь кунлари Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-44 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

❤18👍6🔥2🤷1
Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги инсонларнинг ҳалокатига ва Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашувига олиб келган Исроилнинг Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдиради.
Барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз.
Кенг кўламли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган жиддий вазиятнинг янада кескинлашуви хавотир уйғотмоқда.
Ўзбекистон минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва можаронинг кескинлик даражасини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёрлигини билдиради.

👍22❤9🤓1
❗️ Транспорт вазирлиги: такси ҳайдовчиси лицензия талабномасида ўзи кўрсатган ҳудудда ҳеч қандай чекловсиз фаолият юрита олади
Биринчидан, йўналишсиз такси фаолиятини лицензиялаш транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан қатъий назар, такси ҳайдовчиси танловига кўра лицензия талабномасида кўрсатган ўзини-ўзи банд қилиш ҳудуди бўйича амалга оширилади.
Яъни, такси ҳайдовчисининг автомобили қайси ҳудудда рўйхатдан ўтганидан қатъий назар ўзи хоҳлаган ҳудудда фаолият юрита олади.
Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси дастлаб ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва бунда такси фаолиятини амалга ошириш ҳудудини ўзи танлайди. Шундан сўнг, лицензия олиш учун композит ариза топширади.
Иккинчидан, йўналишсиз такси лицензия варақасида кўрсатилган (ўзи танлаган) ҳудудда ва ёндош ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) фаолият кўрсатиши лозим.
Яъни, чеклов лицензияда кўрсатиладиган ҳудуд учун ўрнатилган. Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси ўзи танлаган Тошкент шаҳрида фаолият юритиши учун лицензия олганидан сўнг фаолиятини Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятида олиб боришига рухсат этилади.
Учинчидан, автомобилнинг давлат рақами қайси ҳудудга оид бўлса, лицензия фақат айнан шу ҳудуд учун берилиши лицензия талаб ва шарти ҳисобланмайди.
Яъни, автомобилнинг бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтказилганлиги лицензия беришни рад этиш учун асос бўлмайди.

❤29👍8🤓3
❗️Президент фармони билан:
2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
▪️Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.
▪️Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
➖ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм,
➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм,
➖ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
➖ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;
▪️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилди.

❤29🕊3🥰2🤷1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экологик технологиялар бўйича биринчи халқаро кўргазма — Тошкентда
Тошкентда 19–21 июнь кунлари Eco Expo Central Asia 2025 — Марказий Осиёдаги илк халқаро экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда Туркия, Германия, Япония, Саудия Арабистони ва яна 25 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган мутахассислар ва компаниялар ўз лойиҳалари билан иштирок этиши айтилмоқда.
Кўргазмада “яшил” технологиялар, қайта тикланадиган энергия, чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ва ҳаво ресурсларини самарали бошқариш каби муҳим соҳалардаги ечимлар намойиш этилади.
Шунингдек, шаҳар бўйлаб махсус бепул автобуслар қатнови ташкил этилган бўлиб, жадвал билан Экология вазирлиги телеграм-канали орқали танишиш мумкин: www.tg-me.com/ecogovuz/46910
Тадбирда қатнашиш бепул, лекин олдиндан рўйхатдан ўтиш лозим: 👉 ecoexpo.uz

❤15👍4😱1
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.
Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

❤40👍19🤓2
Forwarded from DAVLAT XIZMATCHISI (iSoʻrovnoma)
Маҳаллангиз ҳудудида фаолият олиб бораётган қуйидаги давлат хизматчиларининг қайси бири фаолиятидан мамнунсиз.
Ҳозирги кунда маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳодимлар орасида энг муҳум ходим деб қайси лавозимди ҳисоблайсиз?
⌛️ Ижтимоий сўровнома 2025 йил 20 июнь куни соат 20:00 гача давом этади
📊 Маълумот учун Ўзбекистон Республикасида 208 та туманда 57 мингдан ортиқ маҳалла ходимлари фаолият олиб боради.

• Маҳалла раиси
• Ҳоким ёрдамчиси
• Ёшлар етакчиси
• Хотин қизлар фаоли
• Ижтимоий ходим
• Профилактика инспектори
• Маҳалла солиқ ходими
• Маҳалла банкири
⌛️ Ижтимоий сўровнома 2025 йил 20 июнь куни соат 20:00 гача давом этади
📊 Маълумот учун Ўзбекистон Республикасида 208 та туманда 57 мингдан ортиқ маҳалла ходимлари фаолият олиб боради.
🤷20❤15👀2
Президент вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди.
Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.
Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.

👍21❤3😱2