Telegram Web Link
1-синфга онлайн қабул бугун — 20 июнь куни соат 09:00дан бошланади.

Электрон аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.

Агар сизда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари орқали жавоб олишингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
8❤‍🔥2
Президент топшириғига биноан, Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та янги мактаб-автобуси тақдим этилди. Ушбу ажойиб совға тумандаги 20 та олис мактабда таҳсил олаётган 750 нафардан зиёд ўқувчига хавфсиз ва қулай тарзда ўз синфхоналарига етиб бориш имконини беради.

Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍7022🔥10💯1
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1851
❗️Президент фармонига билан:

2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;

қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;

тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

Бунда тегишли давлат органида тест синовларини махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий ўтказиш масаласи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мурожаатлар таҳлили, ўрганишлар ва сўровномалар натижаларига кўра ҳал этилади.


Telegram | Instagram | Facebook
22👍4
❗️Президент фармонига билан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

▪️ишга кириш жараёнида танловнинг суҳбат босқичига давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ёки давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг вакилларидан экспертларни жалб қилиш;

▪️ танлов якунларига таъсир кўрсатган ва бартараф этиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланган тақдирда, тегишли давлат органига танлов комиссиясининг қарорини бекор қилиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш.

Telegram | Instagram | Facebook
16👍7
❗️Президент фармонига кўра:

▪️республика ижро этувчи ҳокимияти органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 500 нафар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 1 000 нафар номзоддан иборат Миллий кадрлар захираси шакллантирилади;

▪️маҳаллада фаолият кўрсатиб, сўнгги икки йиллик иш фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларидан иборат 1000 нафар Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тавсиясига асосан лавозимларга танловсиз тайинланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍276
❗️Президент фармонига кўра:

Давлат органларидаги инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари:

кадрлар сиёсати бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ёки унинг филиаллари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

ҳар уч йилда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан аттестациядан ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍123
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍123
❗️Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этиладиПрезидент фармони

2026 йил 1 январдан бошлаб:

қуйидаги асосий йўналишлардаги эришилган натижалар бўйича Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади:

давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш самарадорлиги;

давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;

давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар;

рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
22👍6👏1
❗️Президент фармонига мувофиқ:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
6👍6🤷2😍1
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
12👍6😱4
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22😱112
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2411🤷9👏21
❗️Президент фармони билан 10 та муҳим ҳужжат тасдиқланди.

Жумладан:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати;

Республика, ҳудудий ва туман даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри;

Миллий даражадаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом;

Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом;

Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низом.

Telegram | Instagram | Facebook
15👍141🤷1
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ўзларига тегишли бўлган ошхоналарни тўлиқ аутсорсинг асосида ташкил этиши, уларда соғлом овқатланишни кенг жорий қилиши ҳамда ширинликлар, ёғли, хамир солинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек, одам соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа турдаги маҳсулотларнинг савдосини чеклаши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍204👏1
❗️Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаси — махсус унвон бериладиПрезидент фармони

Давлат органлари раҳбарлари 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларига, истисно тариқасида бир марта, улар эгаллаб турган лавозимига мувофиқ, бироқ, улардаги мавжуд махсус унвонлардан (мартаба ёки малака даражалари) паст бўлмаган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари берилишини таъминласин;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари учун қўшимча тўловлар жорий қилингунга қадар давлат хизматчиларига амалдаги махсус унвонлари (мартаба ва малака даражаси) бўйича қўшимча тўловлар (устама, ҳақ) тўлаш давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
12👍5
❗️Энди хорижий хизмат сафарларининг самарадорлиги баҳоланади

Президент фармонига кўра:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қатор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда Хорижий хизмат сафарларининг самарадорлигини баҳолаш услубиятини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
7👍3
❗️23 июнь куни – БМТнинг Давлат хизмати куни доирасида ҳар бир вазирлик ва идорада давлат хизматчиларининг оила аъзолари учун “оила куни” тадбирлари (family day) ташкил этиладиПрезидент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
14👍4🔥43❤‍🔥2🕊2
❗️Президент фармони билан:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍289👀2
Qorasuv mavzesidan shu yil oxirigacha topshiriladigan xonadonlar!

To’lov turlari:
- 100% to’lovda 50 mln'gacha chegirmaga ega bo’ling;
- gibrid to’lov va qolgan qismini ipoteka asosida xarid qilish imkoniyati;
- individual shartlar asosida to’lov.

Bundan tashqari loyiha xonadonlariga gibrid to’lov shartlari asosida boshlang’ich 50% to’lovni amalga oshirib, qolgan qismini oyiga 7 mln so’mdan to’lab borish imkoniyati mavjud.

Xonadonlar 28 m² dan 74 m² gacha.

Loyiha 2025-yil yakunigacha foydalanishga topshiriladi.

📍 Mirzo Ulug'bek Tumani Qorasuv-6 Rishton 106 uy.

Biz bilan bog'laning

Murojaat uchun:
333633336
336411414

Instagram | Telegram
16👍3
2025/07/09 18:55:07
Back to Top
HTML Embed Code: