Binance — O‘zbekistonda to‘liq huquqiy maqomga ega yagona xalqaro kriptobirja
Binance O‘zbekistonda Coinpay bilan hamkorlikda rasmiy faoliyat boshladi va mamlakatdagi barcha tartibga soluvchi talablarni bajardi.
Binance’ning Markaziy Osiyo, Markaziy va Sharqiy Yevropa hamda Afrika bo‘yicha mintaqaviy rahbari Kirill Xomyakov Spot.uz saytiga bergan intervyusida O‘zbekistonni mintaqadagi eng istiqbolli bozorlardan biri deb atadi. Uning so‘zlariga ko‘ra, foydalanuvchilarning faolligi yuqori, ammo kriptosavodxonlik darajasi hanuz past bo‘lib qolmoqda.
Shu sababli, Binance nafaqat infratuzilmani rivojlantirish, balki keng ko‘lamli ta’lim tashabbuslari orqali foydalanuvchilarning bilimini oshirishni ham ustuvor yo‘nalish sifatida ko‘rmoqda.
🔗 To‘liq intervyu:
Ru | Uz
🔗 Binance’ning O‘zbekistondagi komyunitisi bilan tanishing:
@binance_uz_announcements

Spot
Binance в Узбекистане: как крупнейшая криптобиржа вернулась на рынок и что это меняет
В интервью Spot региональный руководитель Binance по Центральной Азии Кирилл Хомяков рассказал, как компания адаптировалась к местному регулированию, что изменилось для пользователей и какие перспективы ждут крипторынок Узбекистана.
👍26👎5❤3
❗️ Ҳукумат қарори билан юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
➖ йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
➖ аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
➖ йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.
Бундан ташқари, 2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.
Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.
Telegram | Instagram | Facebook

👍36❤1
❗️Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатини эълон қилди.
Рўйхат: https://raqobat.gov.uz/ekskluziv-huquqlar-berilgan-hojalik-yurituvchi-subektlarning-reestri-rojhati
Telegram | Instagram | Facebook
Рўйхат: https://raqobat.gov.uz/ekskluziv-huquqlar-berilgan-hojalik-yurituvchi-subektlarning-reestri-rojhati
Telegram | Instagram | Facebook
👍11🤷3
2025 йилнинг 4 апрель кунидан 9 апрель кунига қадар Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍15👎10😱4
Тўлов_тизимлари_операторлари,_электрон_пуллар_тизимлари_операторлари.pdf
955 KB
❗️Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади
2025 йил 2 июлдан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.
Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.
Янги тартибга кўра:
➖ агар жисмоний шахс тўлов ташкилоти иловасида аккаунт очмоқчи бўлса;
➖ электрон терминал (E-POS) орқали фаолият бошламоқчи бўлса;
➖ 187,5 миллион сўмдан кўп операцияни аккаунтсиз амалга оширмоқчи бўлса;
➖ ёки мижоз ҳақидаги маълумотлар шубҳали бўлса — ташкилот мижозни текшириши шарт бўлади.
Шу билан бирга, 11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши мажбурий бўлади.
Бунда:
▪️жисмоний шахслар учун паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи;
▪️юридик шахслар учун ташкилот номи ва СТИР илова қилинади.
Ҳар бир операция таваккалчилик даражасига қараб баҳоланади ва идентификация маълумотлари алоҳида сақланади.

👎51👍41🎉3❤2🤷♀1🤷1
Ёш китобхонларга Президент совғаси — BYD Chazor автомобиллари топширилди
Ёшлар ижод саройида “Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсум ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Энг қувонарли жиҳати ғолибларнинг барчаси қизлар. Бу эса қизларга берилаётган эътибор, уларнинг билимга чанқоқлиги ва китобга бўлган қизиқиши қанчалик ортганлигининг белгиси.
Ғолиблар билан танишинг:
• Дилбархон Ҳайдарова — Тошкент шаҳар “Бўз” маҳалласидан, 10-14 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Бўронов Фирузбек, ҳисобчи.
• Ўғилжайрон Халдурдиева — Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани “Калтаминор” маҳалласидан, 15-19 ёш тоифаси ғолиби. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси. Отаси Сўюнов Абажан, якка тадбиркор, деҳқончилик билан шуғулланади.
• Мафтуна Очилова — Хоразм вилояти, “Нурли ҳаёт” маҳалласидан, 20-30 ёш тоифаси ғолиби. Онаси Очилова Дилдора, нафақада.

👍118❤🔥10❤8⚡3🤝2👎1😱1
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади
2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:
⁃ электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;
⁃ табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
⁃ Реестрларга киритилган оилаларга;
⁃ “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

👍35🤷5❤2👎2🤓1
Давлат органи ва ташкилотларининг 2024 йилдаги коррупцияга қарши курашиш рейтинги
Рейтинг баҳолаш тизимида энг юқори натижа “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (96 балл), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (95 балл) ва Марказий банк (94 балл) томонидан қайд этилди.
Энг паст натижалар Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (9 балл), Ғазначилик хизмати қўмитаси (17 балл) ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига (26 балл) тегишли.

👍27👎26👏5🤓3🕊2👀2❤1🤩1🤷1
“Матбуот уйи” сотилмаган — Давактив агентлиги
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Матбуотчилар кўчасидаги 32-уй, яъни “Матбуотчилар уйи” гўёки журналистларга эмас, қандайдир инвесторга берилгани, эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигидан (ЎзА) олиб қўйилгани тўғрисида фараз ва тахминлардан иборат бўлган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотлар тарқалмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда “Матбуот уйи” бино ва иншоотларини сотилиши назарда тутилмаган ва ЎзА мазкур бинони ягона балансда сақловчиси ҳисобланади.
Шунингдек, “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда қисқа муддатларда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиб, барча даврий босма нашрларнинг таҳририятлари мазкур бинога жойлаштирилади.

👍23👀1
Openbudget’да ютган маҳаллалар кейинги 2 та мавсумда қатнашолмайди
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1 мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилди. Бунда, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.
Бундан ташқари, 2024 йилги 2 мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2 мавсум ҳамда 2026 йилги 1 мавсумларда танаффус берилади.
Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.
Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.

👍72👎12❤1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«24 соат ишлайдиган отамни кўриб, қандай қилиб чарчашим мумкин?!» — Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍119👎35😱10🤷7🤓6👀5⚡3❤🔥2👏1
❗️Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни бўлади — Президент
Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).
Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.
Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.
Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.
Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

👍84❤🔥5💯3🤷2🔥1
Ўтган ҳафта соҳадаги муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” берилган, Каттақўрғон, Навоий, Янгийўл, Жиззах шаҳарлари, Янгиобод, Мирзаобод, Бўка ва Нукус туманлари ҳокимлари огоҳлантирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍20😱6
Президент раислигида видеоселектор йиғилишидан:
➖ туризмнинг иқтисодиётдаги улушини 7 фоизга, экспортни 10 миллиард долларга етказиш бўйича 2040 йилгача стратегия ишлаб чиқилмоқда;
➖ капсулали уйларни қуриш ва жиҳозлашга Туризм жамғармасидан 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди;
➖ сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилиги қайд этилди. Мутасаддиларга “туризм ҳалқаси”га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошлаш топширилди;
➖ ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади;
➖ жорий йилда хориждан 15 миллион турист жалб қилиш ва экспортни 4 миллиард долларга етказиш топширилди.

👍42⚡5❤1👨💻1
Мутасаддиларга барча сув ва канализация объектлари ҳужжатларини тартибга келтириб, объектларни “Сувтаъминот”га оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш топширилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍16😱4
❗️ Қонунчиликдаги янгиликлар:
➖ Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.
➖ Ҳукумат қарори билан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун компенсация хусусиятига эга бўлган ойлик устама тўланади.

👍34❤1🔥1