Telegram Web Link
Qaror_bojxona.pdf
1.4 MB
2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:

ҳаво транспортида — 1000 доллар (амалда 2000 доллар);

темир йўл ва дарё транспортида — 500 доллар (амалда 1000 доллар);

автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар;

халқаро курьерлик жўнатмалари орқали — 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);

халқаро почта жўнатмалари орқали — 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26😱20🤷72🤷‍♀2👀2
Асадулла Қаюмов “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” бошқарув раиси этиб тайинланди.

Шу муносабат билан у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24😱4🤩3
Зиёвиддин Бадриддинов Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

У 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
🤷19👍14🤓5😱3👏2
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Осиё кубогини қўлга киритгани билан табриклади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍965🕊3
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони

Фармонга кўра:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱4🤷21
Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22❤‍🔥2
❗️Давлат органлари ва ташкилотларининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўладиПрезидент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
👍28👀4😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.

Президент табригини Одил Абдураҳмонов ўқиб эшиттирди. Бош вазир Абдулла Арипов медалларни, ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов эса автомобиллар калитини эгаларига топширди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍71❤‍🔥61
❗️Давлат идораларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари мустақиллиги ва фаолияти самарадорлиги оширилади Президент қарори

Унга кўра:

Коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади;

Агентлик коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, уларнинг ходимларини стажировка ва аттестациядан ўтказиш ҳамда малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди;

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги тақдимномалари улар фаолият олиб бораётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади;

коррупцияга қарши курашиш бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди;

Соғлиқни сақлаш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот” АЖларнинг коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилди;

мазкур бўлинмалар раҳбарлигига Агентлик ходимлари тайинланади ва уларга Агентликнинг бўлим бошлиғига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари қўлланилади;

Агентлик бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг ҳар йили қисқа муддатли малака ошириш курслари ҳамда ҳар уч йилда аттестациядан ўтказилишини ташкил этади;

Агентлик томонидан бўлинмалар раҳбар ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этишни келишиш тартиби, улар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ҳамда ходимларнинг касбий стандартлари тасдиқланади;

"E-anticor.uz" электрон платформасида аноним сўровномалар ўтказиб, натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍383👀1
❗️Президент фармони:

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланади.

Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти сифатида қайта ташкил этилади.

Шунингдек:

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини ташкил қилинади;

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.

Фармон билан қуйидаги 2 та Кенгаш ташкил этилиб, унинг аъзолари таркиби тасдиқланди:

Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш;

Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш.


Telegram | Instagram | Facebook
👍32🤷73🔥2
❗️ Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

Тасдиқланган Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:

чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 млн сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍291❤‍🔥1🤷1
Эндиликда таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактабларнинг битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан битирувчи синфларнинг якуний аттестациясида таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍113🤷9😱8👏7❤‍🔥3😍2🤝211
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
👍21👀9😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍302❤‍🔥21🕊1👀1
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик маданият: устувор йўналишлар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан “Жамиятда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда экологик соҳа мутахассислари, жамоат арбоблари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Суҳбат давомида атроф-муҳит муҳофазаси, жамоатчилик онги, таълим ва ҳуқуқий тарғибот каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил ҳавола орқали.

Telegram | Instagram | Facebook
👍161🔥1🤷1
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Тадбир Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилди. Тадбир очилишида иштирокчиларга Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди.

Ушбу тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, минтақамизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларига асос солди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍221
Openbudget’да ютган маҳаллалар кейинги 2 та мавсумда қатнашолмайди

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1 мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилди. Бунда, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.

Бундан ташқари, 2024 йилги 2 мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2 мавсум ҳамда 2026 йилги 1 мавсумларда танаффус берилади.

Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.

Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍462❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги учрашув қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍17😍21🤷1
Дубайдаги ўзбекистонликлар ўртасидаги пичоқвозлик визасиз режимга таъсир кўрсатиши мумкин

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

ТИВ матбуот котиби

Telegram | Instagram | Facebook
👍39😱21👨‍💻1👀1
2025/07/10 23:29:50
Back to Top
HTML Embed Code: