Telegram Web Link
❗️Ёшга доир пенсия “проактив шаклда” — фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлган фуқароларга уларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳамда фуқароларнинг шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, фуқаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

Агар фуқаро унинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинланган пенсия миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, у тайинланган ёшга доир пенсияни рад этиш ҳуқуқига эга.

Бунда фуқаро хабарномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан ёхуд давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилиши керак.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ва сўровнома 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

❗️ Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32🤝2🤷21❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

Етакчилар ҳузурида қабул қилинган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍241🤝1
Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш визаси талабларини енгиллаштириш чоралари кўрилади — Президент фармони

“2025—2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланишича, Ташқи ишлар вазирлиги 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси сифатида ишлаб келган Алишер Агзамходжаев Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, А.Агзамходжаев 2017-2025 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги, 2018 йилдан буён эса бир вақтнинг ўзида Болгариядаги элчиси лавозимларида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34😱6👏41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молиявий барқарорлик — тўғри қарордан бошланади

📱Zoomrad мобил иловаси орқали 100 миллион сўмгача бўлган маблағни қисқа вақт ичида, онлайн тарзда расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Шартлар оддий;
Жараён шаффоф;
Ечим тез ва ишончли.

Тўсатдан юзага келадиган харажатлар учун энди енгил ва замонавий ечим бор.

📲 Иловани ҳозироқ юклаб олинг.

Реклама

Telegram | Instagram | Facebook
👍731
❗️Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 июндан:

Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари
атрофидаги йўлларда Йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган тезлик чегарасини дам олиш кунлари, таътил даврлари ва 19.00 дан 07.00 га вақт оралиғида ушбу аҳоли пункти учун рухсат этилган умумий тезлик чегарасигача ошириб ҳаракатланишга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😱2🤷2
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍38
❗️Айрим шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари 20 фоизга оширилади

Президент фармонга кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади:

сайёр тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида;

тиббиёт бригадасига белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқча қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бири учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,3 фоизи миқдорида – шаҳарларда, 0,5 фоизи миқдорида – туманларда;

оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) марказий шифохоналарида шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари – 20 фоиз, ўрта тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари – 10 фоиз миқдорида оширилади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик лавозим маоши (базавий тариф ставкаси)нинг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍312🤷2
❗️2025 йилда Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг 3 та йўналишига қабул очилади

Президент фармонига кўра, Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида:

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб "Ҳудудларни комплекс ривожлантириш", "Давлат бошқаруви" ва "Инсон ресурсларини ривожлантириш" магистратура мутахассисликлари бўйича;

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб "Давлат сиёсати" ва "Давлат молиясини бошқариш" магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Магистратура дастурлари хориждаги нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ва модуллар бўйича ташкил этилади.

❗️Магистратурани давлат гранти асосида тамомлаган битирувчиларга камида 3 йил давлат органи ёки ташкилотида ишлаб бериш мажбурияти юкланади. Бунда магистратурани грант аосида тамомлаган нодавлат сектор вакилларини давлат хизматига жалб этиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍366
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Словенияда таълим олиб, юртимизга қайтгандан сўнг сунъий интеллект лойиҳаларини ривожлантирмоқчи бўлган ўзбекистонлик талаба билан суҳбатлашди:

"Бу ерда эришилган катта натижаларни халқимизга етказишда сизлар кўприк бўласизлар".


Telegram | Instagram | Facebook
👍535👏4😱1
❗️ 2025 йил 1 июлдан республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.

Шунингдек, 2025 йил 1 июлдан 15 та туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини (Тажриба-синов лойиҳаси) жорий этиш доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини ошириш;

тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.

Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍304
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Охирги 20 йилда илк бор ўтказилган Ўзбекистон-Словения саммити икки мамлакат муносабатларида янги босқичнинг бошланиши сифатида тарихга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк бор: Самарқанд 2025 йилда БМТнинг Давлат хизмати форумига мезбонлик қилади

2025 йил 23-25 июнь кунлари Ўзбекистон илк маротаба БМТнинг нуфузли Давлат хизмати форумига мезбонлик қилади.

Глобал тадбир вазирлар, юқори мартабали давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

Форум мавзуси: 2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш.


Ташкилотчилар:
▫️БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA)
▫️Рақамли технологиялар вазирлиги
▫️Стратегик ислоҳотлар агентлиги
▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Telegram | Instagram | Facebook
👍244👀1
Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса фақат Камбағал оилалар реестридаги оилаларга кўрсатилади.

Шунингдек, камбағал оилалар "қизил" ёки "сариқ" тоифадан «яшил» тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади.

Маълумот учун: 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилаларни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимлаш белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍18🤷3
❗️Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан:

I ва II гуруҳ
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга 50 млн сўмгача субсидия ажратилади. Бунда:

субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;

жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍362
Ижтимоий тармоқларда “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда.

Мудофаа вазирлиги шуни маълум қиладики, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.

Шуни алоҳида такидлаш керакки, бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт.

Ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва жиноий жавобгарликка тортилмаганини маълум қиламиз. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мудофаа вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
👍27🤓64😱4🕊1
❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни вақтинча тўхтатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 26 майидан 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинади.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2025 йил 1 августдан давом эттирилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
👍212
Италия бош вазири Жоржа Мелони 28−29 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф бир ой олдин амалга оширилиши керак эди, аммо у Рим папаси Францискнинг ўлими туфайли қолдирилганди.

Telegram | Instagram | Facebook
16👍13
Президент қарори билан Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади.

▫️ 2025 йил 1 сентябрдан хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади.

▫️ 2026 йил 1 январдан
мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:

🔹 текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди;

🔹 мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади;

🔹 2-марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган миқдорларда жарима қўлланади;

🔹 жарима қўлланилган тадбиркорларга 1 йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди.

▫️ 2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қуйидаги қўшимча шартлар киритилади:

фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги;

дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги.

Telegram | Instagram | Facebook
👍284
❗️Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшга етди

Йиллар кесимида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:

1991 йилда – 66,4 ёш
1995 йилда – 69,1 ёш
2000 йилда – 70,8 ёш
2005 йилда – 71,8 ёш
2010 йилда – 73 ёш
2015 йилда – 73,6 ёш
2020 йилда – 73,4 ёш
2024 йилда – 75,1 ёш

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.

Telegram | Instagram | Facebook
😱16🤷12👍11🔥4👨‍💻4🤝4👀32😍1🤓1
2025/07/08 21:58:05
Back to Top
HTML Embed Code: