Telegram Web Link
❗️Президент фармони билан:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга кўра, давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган ташкилотлар 4 та — миллий, республика, ҳудудий ва туман даражасига бўлинади.

ДХРА (АРГОС)га давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Президент ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмаларининг аниқ рўйхати ДХРА томонидан тасдиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланди.

ДХРА (АРГОС)га давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Президент ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра:

samaradorlik.uz платформасида фаолият самарадорлиги “аъло” ва “яхши” деб баҳоланган давлат фуқаролик хизматчиси ички танловнинг тест синовини топширишдан озод этилади ва унга тест синовидан максимал балл берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби татбиқ этилмайдиган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра:

Олдинги лавозимни ёки унга тенг бўлган лавозимни тақдим этиш кафолатланган ҳамда суд қарори билан ишга (лавозимга) тикланган шахслар томонидан эгалланадиган лавозимларга ҳам танлов тартиби татбиқ этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
2025/07/06 20:11:27
Back to Top
HTML Embed Code: