Telegram Web Link
Қайси телеканални ёшлар ҳаёти, қизиқишлари ва дидига энг мос деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
39%
”Zo'r TV” телеканали
11%
“Mening Yurtim” телеканали
18%
“Sevimli” телеканали
21%
“Yoshlar” телеканали
11%
“Milliy” телеканали
2025 йил 1 июлдан пенсия ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Бунда:

🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;

🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;

🔹 кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

▪️ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;
▪️ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
▪️ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм;

🔹 кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёшлар куни муносабати билан ёш авлод вакилларидан бир гуруҳи «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

Шунингдек, президентнинг «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори ҳам қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2025 йил 1 июлдан:

Жонли ижрода
ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади.

Шунингдек, ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида «Жонли ижро ҳафталиги» ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент:

Ўтган йили юртимиз ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.

Билимли ёшларимиз илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди.

Бугунги кунда 30 нафар ёшларимиз дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент:

Энди топ-300 талик олийгоҳга кирганлар учун ўқиш ва яшаш харажатини қоплаш тизими янги тартибда ишлай бошлайди.

Энг аввало, STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика), энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби драйвер соҳалар учун квоталар бир неча карра оширилади.

Эндиликда банклар Топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:

Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Миллий банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади.

Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади.

Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида “Менинг касбим” республика танлови ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2025 йил 1 июлдан:

Аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари қийматининг 40 фоизини қоплаш учун Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан субсидия ажратилади.

Бироқ, ушбу миқдорлар БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қийматда қопланади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 июлдан нималар ўзгаради?

Пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади;

Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади. Шартномалар фақат давлат рўйхатидан ўтган қурилиш объектлари бўйича тузилади;

Ногиронлик пенсиялари проактив шаклда тайинланади;

Соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел жорий этилади. "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури амалга оширилади;

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил қилинади. Агентлик ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади;

Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади. Якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;

Айрим давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади;

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги тартиби жорий этилади;

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларига халқаро ташкилотлар, хорижий муассасалар ва йирик компанияларида стажировка ўташига рухсат берилади;

Экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига «экомаҳалла», «экоқишлоқ» ва «экоовул» мақоми берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

2 июль куни республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 3-5 июлда мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46 даражагача кўтарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувидан:

Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.

Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича банк-молия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва энергетикани устувор йўналиш сифатида белгилаб, 100 та лойиҳа амалга оширилади.

Президент қадриятларимиз ва маданиятимизни ўзида ифода этадиган сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилинди.

Стартапларни молиялаштиришга киритиладиган венчур сармоя миқдори 145 млн доллардан 1 млрд долларга етказилади.

Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди.

Энди Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” дастури бўйича ҳар йили 100 нафар салоҳиятли ёшлар ўқитилади. Бу ёшлар вазир ва ҳокимларга бириктирилади, икки ой уларнинг ёнида юриб, тажриба орттиради. Бир ойга хорижий стажировкага юборилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БМТ қароргоҳида ўтган анжуманда Ўзбекистоннинг маҳалла модели халқаро даражада эътироф этилди. У халқ билан давлат ўртасида мулоқотни кучайтиришда самарали восита сифатида қайд этилди.

UNDP, ECOSOC, UNFPA ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашган тадбирда маҳаллий бошқарувни ислоҳ қилиш, қашшоқликка қарши курашиш ва рақамли ривожланиш соҳасидаги тажриба юқори баҳоланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Марказий банк давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақалар фуқаролар розилигисиз қарздорликни сўндириш учун ечиб олиниши адолатга зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳоламоқда.

Шу муносабат билан, Марказий банк ташкилотларни истеъмолчиларга нисбатан адолатли бўлишга ва бундай амалиётларни тўхтатишга чақирмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ўрикзор” бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 27 июнидан “Ўрикзор”даги қурилиш маҳсулотлари бозори (савдо комплекси) аниқланган ёнғинга қарши камчиликлар ва қонунбузарликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар иш фаолияти вақтинча тўхтатилган — Тошкент шаҳар ФВВ

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик – бу нафақат меҳнат, балки орзу ва режаларни амалга ошириш йўлидир.

🏦Бизнесни ривожлантириш банки бу йўлда сизга доимий ҳамроҳ бўлади.

Биз сизнинг ташаббусларингизга ишонамиз, меҳнатингизни қадрлаймиз ва ғояларингизни бизнесга айлантириш учун барча имкониятларни тақдим этамиз.

Орзуларингизни ортга сурманг — ҳаракатни бугундан бошланг!

📞 1254

🌐 Сайт | 📱 Telegram | 📱 Instagram
1 июлдан нималар ўзгаради?

Пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади;

Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади. Шартномалар фақат давлат рўйхатидан ўтган қурилиш объектлари бўйича тузилади;

Ногиронлик пенсиялари проактив шаклда тайинланади;

Соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел жорий этилади. "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури амалга оширилади;

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил қилинади. Агентлик ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади;

Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади. Якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;

Айрим давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади;

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги тартиби жорий этилади;

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларига халқаро ташкилотлар, хорижий муассасалар ва йирик компанияларида стажировка ўташига рухсат берилади;

Экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига «экомаҳалла», «экоқишлоқ» ва «экоовул» мақоми берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2-4 июль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни вақтинча тўхтатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2025 йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2025/07/05 14:42:37
Back to Top
HTML Embed Code: