Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан байрам учун ишланган махсус ролик. Унда санъаткорлардан тортиб ҳоким ўринбосарларигача иштирок этибди. Барчаси таълим даргоҳида ўз мактаб даврини ёдга олган.

Ўқитувчилар партиянинг электорати ҳисобланади. Уни устига, ўқитувчилар шаънини ҳимоя қилишда, таълим тизими яхшиланиши учун жон куйдиришда «Миллий тикланиш» етакчилардан ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас.

Мен ҳам барча муваффақиятларимиз ҳаммуаллифи бўлмиш устоз ва мураббийларни байрам билан чин қалбимдан табриклайман. Шаънингиз улуғ бўлсин, азиз устозлар!

#sаylоv24
@shahnozxon
👍83👎1😢1
ДИҚҚАТ! Топганга совға бор!

Биз журналист Инобат Ахатова билан “Ҳошия” номли подкаст бошладик!

Премьера бугун соат 19:00 да Youtube каналимизда бўлади!

“Ҳошия” - бу ишчи номи. Кимки шу подкастга чиройли ва мазмунига мос ном топиб берса, 1 млн сўм картасига ташлаб берилади!

Таклифларингизни изоҳда ёзинг!

Асосийси, 19:00 да премьерани ўтказиб юборманг. Унда иккита жуда зўр меҳмон чақирганмиз, бомба!

Премьера ҳаволасини алоҳида эълон қиламиз.

Қани бошладик!

@shahnozxon
👍21😱3👏2👎1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёевадан Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан самимий табрик.

Унда, хусусан, шундай дейилади:

Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз. Айнан Сиз сабабли ижодкор, орзулари катта, ҳар қандай тўсиқларни енгишга қодир жамият шаклланади. Мамлакат келажагининг асоси бўлмиш билимли, ақлли, истеъдодли ўғил-қизлар, Ватанни севадиган, жаҳонни забт этишга тайёр ёшлар – Сизнинг заҳматли фаолиятингиз самараси.

Ишонтириб айтаманки, меҳнатингизни енгиллатиш, турмушингизни янада фаровон қилиш ҳамда ўқитувчи обрў-нуфузини энг юксак мақомга олиб чиқиш йўлида қўлимиздан келган ҳамма ишни қилмоқдамиз. Сиз шунга муносибсиз!
12👍6👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳошия

Журналист Инобат Ахатова иккимизнинг шахсий ғайрат ва истагимиз билан бошланган лойиҳанинг илк сони меҳмонлари — Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова ҳамда Параолимпия чемпиони ҳамда рекордчиси Асила Мирзаёрова.

Қизлар билан “шиша шифт”, қизлар спорти, мукофот пуллари, спортчиларнинг ижтимоий масъулияти ва оилавий ҳаёти каби мавзуларда суҳбатлашдик.

Подкастимизнинг 1-сонини шу ишчи ном билан тақдим қиляпмиз, ҳозирча.

Техник сабабларга кўра кечикиш учун узр.


Премьера бу ерда бўляпти, томоша қилинглар (лайк, улашиш, шарҳлаш олқишланади):

https://youtu.be/56IXgoFj0JY

@shahnozxon
123👍13💯3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Параолимпиада чемпиони ва рекордчиси Асила Мирзаёрова кўриш қобилиятини қандай йўқотгани ва ҳамон кўришдан умид қилаётгани ҳақида.

Балки келажакда Асилани Олимпиада чемпиони ва рекордчиси сифатида ҳам кўрармиз, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Зеро бу қиз инсон имкониятлари чегарасиз эканини яққол кўрсатиб берди.

Тўлиқ видео бу ерда:
https://www.youtube.com/watch?v=56IXgoFj0JY&ab_channel=Hoshiya

@shahnozxon
😢2513👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Отажонов ҳам ўша қовунни туширди.

Соатига 195 км тезликда машинасини ҳайдаб мақтаниб инстаграмига қўйди– 2,3 миллион обуначиси бор!

Сал аввал Олимпия чемпионимиз шундай қилган эди. Боласини машина олдига ўтқизиб тезликни оширганлар ҳам бор. Йўлда хавфли манёврлар қилиб видеога олиб тармоққа жойлагани етмаганидек, тартиб посбонларига ҳурматсизлик қилганлар ҳам бемалол юрибди тил учида узрини сўраб.

Хуллас, ҳаммаси машинасининг тезлигини ошириб мақтанади, аллақандай ноқислик синдроми бор буларда. Секинроқ юрса "ўлиб қолади", тез юрганлар эса бегуноҳ болаларни ўлдиряпти.

Йўллардаги автоҳалокатларда мана шу “тарғиботчи”ларнинг айби бор, ўзлари буни англайдими-йўқми, ҳақиқат шу. Улар одамларнинг ҳаётини хавфга қўйиш эвазига эришиладиган оний “кайф”ни тарғиб қилар экан, автотеррористлар тегирмонига сув қуйиб, билвосита қотилликка ундашяпти. Чора эса арзимас жарима ва узр бўлиб қоляпти – бу чора эмас, бу ҳуқуқбузарларни тарбияламайди, бетаъсир амал холос.

Яна қанча бола ўлиши керак бундайларга қарши жиддий чоралар жорий этилиши учун? Ёки уларнинг “авторитети” қўрқитяптими? Қўрқитмасин, бегуноҳ ўлиб кетаётганларнинг оҳ-нолалари қўрқитсин. Праваси олиб қўйилсин, улови мусодара қилинсин, хуллас, зарарсизлантирилсин. Улар ўзи хавфли манбага айланиб боряпти тобора.

@shahnozxon
👍34💯54👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2-дебат санаси эълон қилинди

Сиёсий партиялар вакиллари ўртасидаги жонли эфирда ўтказиладиган 2-дебат 4-октябр куни соат 17:00 да Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида бўлади.

Унда бешта партия янги ташаббусларини билдиради. Қизиқ, бу сафарги дебатда устунлик ким томонда бўларкин?

Бундан аввалги дебат 27-сентябрь куни ўтказилганди. Унда бешта партия ўз дастур ва стратегиялари билан тақдимот қилганди.

Ҳар ҳафта дебатлар — бу яхши, сиёсий майдон анча жонланяпти.

#sаylоv24
@shahnozxon
👎7👍2
Кўча-кўйда, корхона-ташкилотларда хато ёзилган эълонлар, матнларни кўриб қоламиз. Афсуски, орфографик, стилистик хатолар жуда кўп учрайди ва бунга кўпчилик эътибор ҳам қилмайди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази @softil_bot ни ишга туширди. Агар сиз ҳам йўлингизда хато ёзилган пешлавҳаларни кўрсангиз, бот орқали сурат ва локацияни юборсангиз, марказ ходимлари жойга чиқиб, хатони масъуллар билан биргаликда тўғрилашар экан. Хуллас, яхши ўйланган ташаббус, фойдали бот, эслаб қолинг, @softil_bot

Cурат
👍9😱4
Бугун операга тушдим.

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Жорж Федерик Ҳенделнинг (1685 - 1759) машҳур “Тамерлано” операси италиялик режиссёр Стефано Пода талқинида қўйилди.

Операнинг илк жаҳон премьераси бундан 300 йил олдин бўлган ва ғарб санъати дурдонасига айланган.

Албатта, асарда тарихга муқобил қарашлар акс этган. Лекин сюжет оригиналлиги, драматизми, тагмаънолари билан “шедевр” яралган — тан бермай иложи йўқ.

Стефано Пода эса мумтоз асар сюжетини “брутал хайтек” декорациялар (айланиб турадиган улкан отнинг боши ўзи алоҳида ҳайрат), динамик ва нафосатли рақслар, ёрқин ва қимматбаҳо костюмлар, айниқса, ўзбек анъанавий мусиқаси билан уйқаш қилиб катта шоуга айлантирган.

Асар сюжетида Амир Темур ва Боязид зиддияти ҳамда Боязиднинг қизи ва Амир Темур ўртасидаги муҳаббат қиссаси ётади. Нафрат билан эгиз туғилган, уруш доялик қилган муҳаббат фожиасини кўрасиз.

Ролларда ёрқин ижрочилар:

Амир Темур - Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва яна бир қатор давлатлар халқ артисти Женисбек Пиязов

Боязид — испаниялик тенор Хуан Санчо

Боязиднинг қизи Астерия — аргентиналик Вероника Кангеми

Бибихоним — Юлдуз Ражабова.

Жами 200 дан ортиқ ижрочилар иштирок этган йирик масштабли саҳна асари бўлибди.

Мазза қилдим! Ташкилотчилар, санъаткорлар — ҳаммаларига раҳмат!🙏 Бравоо👏👏

@shahnozxon
👍3210👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки даҳшатдан шунчаки қойилгача!

Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг аввалги ва ҳозирги ҳолати.

Тубдан ўзгартириб янгиланибди.

Ўқитувчи сийланмагунича келажак ўзгармас. Устозларга бундай сийловлар бардавом бўлсин!

@shahnozxon
11👏6💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тўйимиздан 3 кун ўтиб тренировкага чиқиб кетганман” — Диёра Келдиёрова

“Келинлар қўзғалони”даги кенжа келин Нигора бизнинг кунларда😍

Тўлиқ видео бу ерда:

https://youtu.be/56IXgoFj0JY

@shahnozxon
👍2811
ХДП ноқулай об-ҳавода ишчи ходимларнинг ишга 1 соат кейин келиб, 1 соат аввал кетишларини таклиф қилмоқда

«Дебат Холл»да бўлиб ўтаётган дебатнинг 2-раундда аҳолини ташвишлантираётган масалалар бўйича жамоатчилик фаоллари ва сайловчилар билан савол жавоб ўтказилди.

Халқ демократик партияси вакили Малика Қодирхонова
сайловчилар саволларидан келиб чиқиб, ноқулай об-ҳавода ишчи ходимларнинг иш вақтларига ўзгартириш киритишни таклиф қилди:

Глобал иқлим ўзгариши бутун дунёга ўз таъсирини ўтказмоқда. Ва ушбу муаммо Ўзбекистонда 2 баробар юқори. Биз аномал об-ҳаво шароитида (жуда иссиқ ва жуда совуқ вақтларда) ишчи ходимларнинг ишга 1 соат кейин келиб, 1 соат аввал кетишларини таклиф этамиз.


Ўтган йилгидек аномал совуқ бу йил ҳам кузатилса, бу таклиф ишчи ходимлар учун айни муддао бўлса керак.

#saylov24
@shahnozxon
👍26👎53💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Гуллар шаҳри"да "Адолат" партияси билан учрашув бўлиб ўтди

Партия етакчиси Робахон Махмудова Наманган вилоятида бўлиб, ҳудуд сайловчилари билан учрашди.

Партия фуқароларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга, ўз фикрларини эрки ифода этишга ундамоқда.

Учрашув "Адолат" социал-демократик партиясининг янги сайловолди дастурини таништириш, фуқаролар билан бевосита мулоқот ўрнатиш ва уларнинг муаммоларини тинглашга қаратилган.

#saylov24
@shahnozxon
👎7👍2🤔1
Массачусеттс технология институти вице-президенти Эрик Гримсон Ўзбекистонда маъруза қилади!


Эрик Гримсон - асли канадалик, ахборот технологиялари мутахассиси, дунё тан олган машҳур олим, Массачуссетс технологиялар университети академик ривожланиш бўйича канцлери. Сунъий интеллектни ривожлантириш ассоциацияси аъзоси.

Гримсон "Келажакка тайёргарлик: барча соҳада сунъий интеллект" мавзусида "Янги Ўзбекистон" университетида маъруза қилади.

Маъруза вақти: 15 октябрь соат 16:00
Маъруза жойи: Янги Ўзбекистон университети

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfKWCA3MoquAf28pWemZU2kAZ3dvQ0xBnl6aZ5qKcVYxhU4TA/viewform

Жойлар чекланган, шошилиш керак!

@shahnozxon
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеп сайловолди дастурини кўргазмали тарзда тушунтиряпти

Сайловга 19 кун қолди. Партиялар эса тарғибот ишларини ўтказишда ҳамда талаб ва таклифларини таништиришда давом этмоқда.

ЎзЛиДеп ҳам ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларини таништирмоқда (видеода👆)

Видеода партия таълим, тиббиёт, тадбиркорлик, қурилиш ва соҳалари бўйича келгуси режалари билан таништириб, ўз мақсад ва вазифаларини таъкидлаб ўтган.

Таъкидланаётган барча таклифлар яхши албатта. Аммo уни келгусида амалда бажарилгани кўриш ундан-да яхши.

#saylov24
@shahnozxon
👎5👍4😱1
Интеллектни ошириш ва дунёга бошқача назар билан қарай бошлашнинг ягона усули бу — мутолаа.

Шунингдек, илм-фан оламидаги сўнгги тадқиқотлар, Ўзбекистонда юз бераётган ижтимоий ҳодисаларга муносабат ва шахсий мулоҳазаларни ҳам кузатиб бориш лозим. "Safar" канали шундай контентларга бой, каналга обуна бўлинг👇

@safarblog
👍4👎31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Пробний” сакрашга ҳам имкон йўқ эди”

Параолимпия чемпиони ва рекордчиси Асила Мирзаёрова тарихий рекордни ўрнатиш йўлидаги сўнгги тўсиқларни қандай енггани ҳақида.

Бу қиз ҳақиқий қаҳрамон! Асарлар ёзилиб, фильмлар олинса арзийдиган шахс.

@shahnozxon
👍3610
2025/07/08 17:16:56
Back to Top
HTML Embed Code: