Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Тошкент шаҳридаги “Заковат-арена”да одатдаги ўйинларимиздан бирини ўйнаб ўтирувдик, бошловчи орада Абдуқодир Ҳусановнинг голи ҳақида хабар бeрди. Залнинг реакцияси видеода👆

Ҳусанов ҳаммамизнинг ушалган умидларимиздек: руҳлантирувчи ва бирлаштирувчи омилга айланди.

“Ҳусанов таъсири” деган феномен ҳақида ҳали кўп гапирсак керак.

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзордаги мактабда дарсга кириб ўқувчиларга дўқ қилган маҳалла раиси мавзуси кенг муҳокама бўляпти.

Тарқалган видеода икки жиҳат бор: бири раиснинг хулқи-муомаласи бўлса, иккинчиси бу иш дарс пайти бўлгани.

Видеода раис ўзини анча "бемалол", тўғрисини айтганда, қўпол тутган, "ота-онангга дўнқайтириб пол арттираман" деган хунук сўзларни ишлатган. Бу кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўляпти.

Таълим масканида вояга етмаган болаларга ота-онасини аралаштириб бундай хунук гапириш ўсмирларга ёмон таъсир қилиши табиий. Шунинг учун умумтаълим ва тарбия билан шуғулланишни мутахассис-педагогларга берганмиз. Айнан улар билади болалар билан қандай ишлаш, қандай гаплашиш кераклигини. Бунақа сўзлар дарсхоналарда айтилмаслиги керак!

Яна бир масала: раис кириб мулойим маданият билан болаларга "партага чизма" деганида нима бўларди, масалан?

Қанчалик маданиятли-маданиятсиз бўлмасин, нияти қандай бўлмасин, дарс жараёнига ташқаридан аралашувга йўл қўйилмайди.

Мендаги маълумотларга кўра, мактабга, дарс жараёнига бундай аралашувлар ҳамон тизимли равишда давом этмоқда.

Масалан, Миробод туманидаги мактаблардан бирига турли ташкилотлар томонидан 10 дан ортиқ текширувлар ўтказилган. Бечора мактаб педагог жамоасининг қандай стресс ва босимда бўлганини ва бу таълим жараёнига қандай таъсир қилганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Майли, агар бу текширувлар ёшларнинг тарбияси учун эътибор ва масъулият дейилса ҳам, бунинг ўз қонун-тартиби бор ва энг асосийси, дарсни бузмасдан қилиниши шарт.

Ҳукуматнинг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сон қарори билан мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартибга солинган.

Унга кўра, ваколатли органлар таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш жараёнида: 1) текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этиши; 2) таълим-тарбия жараёнларига халақит бермаслиги керак.

(Ўзи маҳалла раиси мактабни текширишга қандай ваколати бор?)

Умуман, дуч келган одам эшикни шарт очиб кириб келиб фалон жойданман дейиши, ўқитувчи бунга хўп деб бир чеккада қўл қовуштириб туриши ва у одам дарсда истаганини қилиши мумкин эмас.

Дарс бу ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги жараён. 45 дақиқа айнан ўқитувчи ва ўқувчига ДАРС учун берилган.

Ҳурматли умумтаълимга масъул органлар, мактаб директорлари, ўқитувчилар! Мактаб ва синфхоналар эшиги тепасига катта ҳарфлар билан ушбу ёзувларни ёзиб қўйинглар: "ДАРС КЕТЯПТИ. КИРМАНГ!" деб.

Кейин ким келса марҳамат деб дарсга киритаверманглар, ҳимоя қилинглар дарсни, ҳеч бўлмаса, шу иши ёқмаётганини кўрсатиш орқали. Бир четда қўл қовуштириб туриш нимаси?

Албатта, ҳаётда турли вазиятлар бўлади. Баъзан болаларни эплаш қийин. Баъзан ўқитувчилар ўзи кучи ҳам етмайди, ўқитувчига турли нарсалар улоқтирган, ёмон сўзлар айтган, ҳатто қўл кўтарган ўқувчиларни ҳам кўрдик. Шундай пайтда ўқитувчи ўзи мурожаат қилсагина, ваколатли одамлар кириши керак дарсхонага.

Дарсхона муқаддас! Ким бўлса ҳам қонунда белгилангандан ортиқ аралашмасин, қонунда белгиланган тартибга кўра аралашсин, видеодаги каби ўқувчиларнинг ота-онасига нисбатан ёмон сўзлар ишлатиб босим қиладиганлар эса тегишли жавобгарликка тортилсин.

Чунки дарсдан олиб қўйилган ўша 5-10-30 дақиқалар бизга кейин қимматга тушади.

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фейсбукда журналист Раъно Алиева ёзмоқда:

“Истъдодли ўзбек ўғлони, таниқли халқаро журналист Бобур Комиловнинг акаси Ўткир Комиловга жигар кўчириб ўтказиш операциясига маблағ борасида шу дамларгача кўпгина жойларга мурожаат қилиб кўрдик... Аммо сўнгги чора сифатида қанчалик қийин бўлмасин, яна сизларга юзланишга мажбурмиз. Оз-оз тўпланиб, дарё бўлганидек, сизларнинг мурувватингиз, қўлловингиз ҳозир энг ҳал қилувчи паллада жуда зарур.

Хабарингиз бор – Ўткир Комилов ҳиндистонлик шифокорнинг дорилари ёрдамида операциясиз даволанишни танлаган эди. Бошида бир оз ижобий ўзгариш бўлгандай бўлдию, аммо кейин вазият яна ёмонлашди. Охири шифокорлар жигар инплантациясидан бошқа чора йўқ, деб узил-кесил айтишгач, бошимиз жуда қотиб қолди. Донор топилганда ҳам Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга 30 минг доллар атрофида пул керак, бунча маблағни эса топишимиз имконсиз эди. Ўткирнинг аҳволи эса кундан кунга оғирлашмоқда.

Буни қарангки, биз бош қотириб турганимизда президент ташаббуси билан 2023 йилда ташкил қилинган Миллий Тиббиёт Марказидаги шифокор дўстлардан яхши хабар олдик. Давлатимиздаги жонкуярлар туфайли Ҳиндистонлик энг малакали хирург Ўзбекистонга келиб, жуда муҳтож бўлган касалларни ордер асосида бепул операция қилишига имкон туғилибди. Ўткир бу имкониятни қўлдан бой бера олмаслигини тушунди ва операцияга рози бўлди. Аммо энди донор муаммо эди. Донор албатта қариндош бўлиши шарт экан. Донор муаммоси узун ҳикоя, шунинг учун охирини айтаман. Узоқ изланишлар ниҳоясида Ўткирнинг синглиси, уч фарзанднинг онаси, айни пайтда қўлида бир ёшли гўдаги бор Зуҳра Комилова акасига ўз жигарини беришга аҳд қилди. Бундай жасоратни ҳамма сингиллар ҳам қила олмайди. Илоҳим икковларини ҳам Аллоҳ паноҳида асрасин, илоҳим режадаги амалиёт омадли, муваффақиятли кечсин.

Зуҳра Тошкентга келиб, керакли текширувлардан ўтди, шифокорлар унинг жигари акасига тўғри келишини айтишди. Аммо бир муаммо бор экан. Давлат асосий бемордан пул олмайди. Аммо донор учун, унга сарфланадиган дори-дармон учун 60.000.000 (олтмиш милён) сўм миқдорида тўлов қилиш керак экан. Айни пайтда бунча маблағни излаб тополмадик. Ўткир Комилов шу кунларда Вирусалогия Марказига операцияга тайёргарлик кўриш учун ётқизилди. Ҳатто операция куни ҳам аниқланди. Агар ҳаммаси жойида бўлса, 17 февраль куни Ҳиндистонлик хурургнинг навбатдаги ташрифи вақтида режадаги операция ўтказилади. Бироқ...

Бироқ донор учун керакли маблағ йўқ. Боримизни йиққанимизда, қарз- қавола қилганимизда ҳам бунча пулни тополмаймиз. Шунинг учун яна бир бор Сизларга – ҳиммати баланд, оқибатли, саҳоватли, беминнат, бағрикенг инсонларга юзланаяпмиз. Кўп бора айтганимиздек, аввало Ҳақдан, қолаверса, шу азиз Халқдан бошқа нажоткоримиз йўқ. Сиз учун арзимас бўлган сумма бугун энг ҳал қилувчи паллада турган Ўткир Комилов учун ҳаёт–мамот масаласи бўлиши мумкин. Майли, ўзингиз оғринмайдиган кичкина сумма бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг онаси номидаги мана бу 8600061053537824 (Муслима Комилова) картага ташласангиз🙏!

Ҳеч бирингиз хаста бўлманг, ишингиз шифокорга тушмасин, ҳамиша соғ- саломат бўлинглар. Сизларнинг дуоларингиз ва кўмагингиз билан Аллоҳим Ўткир Комиловга ҳам шифо берса, жигарим деб ўз жигарини акасига илинаётган Зуҳрага ҳам енгиллик берса ажабмас. Хуллас, сизга суянамиз ва ишонамиз🙏🙏🙏. Ўтган галги мурожаатларимизга лаббай деган барча юртдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Гарчи йиғилган маблағ Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга етмаган бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг шу кунгача даволанишига катта кўмак бўлди.

Яна бир илтимос ушбу постни имкон қадар бўлишсангиз. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин!🤲🤲🤲

Ўткир Комиловнинг онаси Муслима Комилованинг карта рақами:
8600061053537824”

Пост тугади.

Раҳматлик Бобур Комилов ҳақида аввал ёзгандим. Бир оиладан учинчи ўғилнинг бошига шу ёмон дард келди. Саховат қилиш имконингиз бўлса, аяманг, яхшилар.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги дарсни бўлиш мавзусига мос видео чиқиб қолди. Афсуски, бу ҳазил эмас, бу сатира, аччиқ кулгули ҳақиқат яъни.

P.S. Видеодаги "шапалоқ уриш" жойини оқламайман, зўравонликка қаршиман.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янги тартиб омонатчиларни ҳимоя қилиш учун жорий этиляпти” — Мақсудбек Қурбонбоев

Бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида банкларни ихтиёрий тугатиш тартиби ҳақида гапирилди. Илгари бу жараён бир босқичли бўлган бўлса, энди Марказий банк рухсатномани икки босқичдан сўнг беради. Депутат Екатерина Смесова бу ўзгариш сабабларини ўзбек тилидаги саволи билан аниқлаштирди.

Қонунни ишлаб чиқувчиларнинг жавобига кўра, мақсад – омонатчилар маблағларини биринчи навбатда тўлиқ қайтарилишини таъминлаш. Чунки аввалги тартибда банк тугатилгандан сўнг, омонатчилар ўз пулларини олишда муаммоларга дуч келиши мумкин эди.

“Омонатчиларни ўз эгаларига қайтариш лозим. Бироқ ҳозирги омонатларни биринчи бўлиб тўланишини назорат қиладиган механизм мавжуд эмас. Икки босқичли рухсат бериш амалиёти айнан шу муаммони бартараф этиш мақсадида жорий этилмоқда”,
— деб жавоб берди Қонун лойиҳасига масъул қўмита аъзоси, депутат Мақсудбек Қурбонбоев.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Yangi O‘zbekiston” universiteti barcha adabiyot ixlosmandlarini she'riyat tadbiriga taklif qiladi

Universitetimizda 15-fevral kuni “Fonus” she'riyat tadbiri bo'lib o'tadi. Ushbu tadbirda zamonaviy adabiyot namunalarini iqtidorli ijodkorlarning xususan, Izlam toʻplami mualliflarining o'zidan jonli tarzda eshitishga muvaffaq bo’lasiz.

📖 Shoirlar, musiqiy chiqishlar va eksklyuziv auksiondan iborat tadbirimiz adabiyot va she’riyatga qiziquvchilar uchun unutilmas bo'lishiga ishonamiz.

👉Ro'yxatdan o'tish: https://forms.gle/2Xs6e6bsjzBofN7Y9
🗓 Tadbir vaqti: 15-fevral, 10:30 da.
📍 Manzil: "Yangi O'zbekiston" universiteti (Movarounnahr ko'chasi 1)

Men o’zimni sendan izladim

🔁 English

#izlam #adabiyot #shoirlar

⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун каналимда "Бобур куни"

Бугун, ижозат берсанглар, каналда "Бобур куни" деб эълон қиламиз. Бобур ҳақида қизиқарли илмий-оммабоп бир нечта пост чиқаришга ваъда бераман. Шарҳларда сиз ҳам у киши ҳақида билган фактларингиз, фикрларингизни ё шеърларидан сатрларни ёзиб кетинг.

Бобурнинг тили

Бобур даҳоси етарлича тарғиб қилинмаган деб ҳисоблайман. Бобурнинг номини, "Бобурнома"сини, саркардалигини, қурган давлатини кўпчилик билади. Лекин Бобур бизга қолдирган меросни кенг оммага тушунарли қилиб тарғиб қилиш етарли эмас. Хусусан, Бобурнинг тилимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини оммалаштириш керак.

Масалан, Бобур шоҳ ўлароқ зодагонларга хос мураккаб жумлалар тузса, унга ярашаверар эди. Аммо у жуда содда, равон, замондошлари тушунадиган тилда "Бобурнома”да айрим жой номларининг келиб чиқишини қизиқ тушунтирган.

“Қарши” мўғулча сўздир, қабристонни мўғул тилида “қарши” дейдилар. Афтидан, бу ном Чингизхон юришидан сўнг қўйилган. (Бобурнома. 2008. 58-б.)

Конибодом “Бобурнома”да Кандибодом шаклида келади ва ҳозир тушунилганидек “бодом кони” (бодом кўп жой) маъносида эмас, “бодом шаҳри” (“канд” – шаҳар) маъносида қўлланади (Бобурнома. 2008. 58-б.)

Кашмирни Бобур “тоғ шаҳри” деб тушунтиради. “Айтишларича, бу тоғ халқини “кас” деб аташаркан. Менинг хаёлимга шундай фикр келди: ҳиндистонликлар “шин” (ҳарфи)ни “син” деб талаффуз қиладилар. Бу тоғда эътиборга молик шаҳар Кашмир бўлиб, ундан бошқа шаҳар ҳақида ҳеч гап йўқ. Шу сабабли Кашмирни “Касмир” деб атаганлар. (Бобурнома. 2008. 204-б.)

Бўка – зўр, кучли одам. “Самарқанд ҳокими бўлган пайтлари шайбонийлардан элчи келади. Бу элчи ўзбак улусида полвон сифатида машҳур экан. Ўзбаклар зўр кишини бўка дер эмиш. Шунда Жонибек: “Бўкамусен? Бўка бўлсанг, кел, курашайлик” деган экан. Бу элчи ҳар қанча узр сўраса-да, қўймай кураш тушадилар. Жонибек йиқитади. Мардона киши эди. (Бобурнома. 2008. 40-б.)

Такасекретку – Андижон шимолидаги дара номи. “Аввал Юнусхон билан Андижоннинг шимол тарафи – Сайҳун дарёсининг ёқасидаги Такасекретку деган ерда. Бундай номланишининг боиси шуки, тоғ этаги бўлганидан бу ерда дарё шундай тор жойдан оқадики, ривоят қилишларича, у ердан така сакраб ўтган экан. (Бобурнома. 2008. 33-б)

#boburkuni #boburday


@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналда “Бобур куни” давом этади

Бобуринг хатолари

Бобур Мирзо ҳам ҳар бир банда каби хато қилган.

Лекин буюкларнинг хатолари оқибати ҳам буюк бўлади. Буни англаган Бобур "Бобурнома"ни ёзар экан ўзига шафқат қилмайди, хатолариё заиф томонларини ҳам тан олиб, батафсил ёзиб ўтади. (Шляпамни ечаман!)

Масалан, Андижонни иккинчи марта эгаллагандан кейин шундай фармон беради: “Ким ўз мулкини таниса, қайтариб олаверсин”. Чунки бундан олдин Бобурнинг душманлари унинг тарафдорларининг мол-мулкини тортиб олган эди.

Фармон атай қасд олиш, чегарадан чиқишгача олиб келади. Аскарлар подшо фармонини рўкач қилиб, рақибларининг барча мол-мулкини тортиб ола бошлашган.

Бобур фармони хато бўлганини ва халқни ўзига қарши қилиб қўйганини таъкидлайди. Шу сабаб ҳам Андижонда халқ орасида «Ур Бобур» деган ибора қолиб кетган.

Унинг ўзи тан олган хатоларидан яна бири – Исмоил Сафавий билан бўлган иттифоқи. Бунда мавжуд вазиятни, халқнинг дунёқараши ва кайфиятини ҳисобга олмагани унга қимматга тушганини ёзади.

Яъни Бобур Шайбонийхон ўлимидан сўнг асирга тушиб қолган опасини қутқариш учун жияни Мирзохонни элчи қилиб юборади ва иттифоқ тузилади. Шиаларнинг кийимини кийиб, Самарқандга кириб борганда, халқнинг ихлоси қайтганини кўради. Ҳолбуки, Самарқандни аввалги эгаллаганларида халқ уни яхши кутиб олганди.

Шунинг учун Бобур "Давлат қўлингга киргач, халқни унутма" деган мазмунда хитоб қилади:

Давлатқа етиб меҳнат элин унутма,
Бу беш кун учун ўзингни асру тутма,
Борғони кел эмди, ёд қилмай, эй дўст,
Бориш-келишингни лутф этиб ўксутма.


Постга нима учун "Мумтоз давра" хонимларининг "Бобурий маликалар" композициясини илова қилганимни тушундингиз :) Камина Бобурнинг опаси Хонзодабегим ролида.

#boburkuni #boburday

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бобурнинг зарарли одатлари ва иродаси

Бобур зарарли одатларидан қутулишда иродали бўлган

“Бобурнома”да Бобур ўзининг майга ружуъ қўйганини тан олган.

Кўп май ичганидан, соғлиғини йўқота бошлаган шоҳга табиблар “Кундалик қадаҳлар сонини икки баробарга камайтиринг” деб маслаҳат берадилар. Бобур қадаҳлар сонини икки баробар камайтирса-да, ҳажми аввалгисидан икки баробар катта қадаҳлар ясатишни буюради.

Шунга қарамай, Бобур ўз ҳаётида ҳал қилувчи даврда бир аҳд билан майдан умуман ва бир умрга воз кечган. Ўз қўли билан қадаҳларни синдирган ва умрининг охиригача майни оғзига олмаган.

Бу билан аъёнларга ва фуқарога кучли ирода кўрсатгани тилларда достон бўлган.

#boburkuni #boburday

@shahnozxon
"Кўҳи нур" тарихи

Кўҳи Нур ҳеч бир соҳибига бахт келтирмаган

Айнан Бобурдан бошлаб машҳур “Кўҳинур” олмоси ҳужжатларда қайд этила бошлаган. Унгача эл оғзида ушбу олмоснинг ёши ҳақида турли тахминлар айтилиб юрган, ҳатто уни эрамизгача 56-асрда яшаган ҳинд қаҳрамони Викрамадитяга тегишли бўлган деган тахминлар ҳам учрайди.

Кўҳинур ўз соҳиблари бошига ҳамиша бало олиб келгани айтилади. Бобурнинг қўлига ушбу олмос ўғли Хумоюн томонидан жангда эришилган ўлжа сифатида тортиқ қилинади.

Версиялардан бирига кўра, Хумоюн олмосни Малва рожасини мағлуб этгач, унинг хазинаси билан бирга қўлга киритган. Жангда ўлган рожанинг хотини ўғилларининг жонини сақлаб қолиш эвазига Хумоюнга “Кўҳинур”ни тортиқ қилади.

Шундан кейин Хумоюннинг ўзи оғир дардга чалинади, ортидан Бобур заҳарланади.

Сўнг олмос бир неча авлод бобурийлар тожини безайди ва охир-оқибат Британия қироллик тожига қадалади.

Эрон ва Ҳиндистон, кейинчалик инглиз монархларига тегишли бўлган ушбу олмос ҳеч қачон сотилмаган ва сотиб олинмаган, фақат тортиқ қилинган, ўлжа олинган ёки мерос қилиб берилган.

#boburkuni #boburday

@shahnozxon
Олти буюк бобурий

Инглиз тарихчилари бобурийларнинг олти нафарини буюк бобурий дейишади.

Булар – Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Носириддин Муҳаммад Ҳумоюн, Жалолиддин Муҳаммад Акбар, Нуриддин Муҳаммад Жаҳонгир, Шаҳобиддин Муҳаммад Шоҳи Жаҳон ва сулоланинг охирги буюк вакили Аврангзеб Оламгир.

Носириддин Муҳаммад Ҳумоюннинг буюк хизматларидан бири давлатни қайта эгаллагани ҳисобланади.

Жалолиддин Муҳаммад Акбарнинг сиёсатда, маданиятда бунёдкорлик ишлари кўп. Фотиҳпур-Сикридан ташқари Аллоҳобод (асли Илоҳобод) деган шаҳарни у қурдирган.

Шаҳобиддин Муҳаммад Шоҳи Жаҳон бунёдкорликка энг кўп эътибор берган ва шу соҳани яхши билган одам бўлган. У Тожмаҳалдан ташқари Деҳли яқинида Қизилқалъа, Шоҳжаҳонобод деган мажмуаларни ҳам қурдирган.

Аврангзеб Оламгир отаси мамлакат хазиналарини жуда ҳам кўп сарфлаб юборгани учун камроқ харжлашга интилган. Лекин унинг ўша вақтда ишланган суратларида кийим-кечаклари шунчалик кўпки, уни ҳамма нарсадан воз кечган одам, дейиш мушкул. У «Фатавойи Оламгирий» деган китоб ёзилишида бош бўлган. Аврангзебнинг ўзи Қуръон кўчириб, ундан келган маблағ эвазига яшаган деган гаплар ҳам бор.

Постга нима учун "Мумтоз дара" хонимлариинг "Бобурий маликалар" композициясини илова қилганимни тушундингиз :) Камина Бобурнинг опаси Хонзодабегим ролида.

#boburkuni #boburday

@shahnozxon
Бугун каналимда “Бобур куни”ни ушбу хушхaбaр билан тугатиш ёқимли:

Флоренциядага машҳур “Палаццо Строцци” қасрида “Бобурнома” тақдимот қилинди

Буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан “Бобурнома” асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимотлари ўтказилди.

Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.

Флоренция шаҳридаги тарихий “Палаццо Строцци” қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома” асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, “Палаццо Строцци” мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини, “Sandro Teti Editore” нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб, “Бобурнома”нинг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.

#boburkuni #boburday
USAID тугатилиши ортидан грантлар назорати кучаядими?

АҚШ Ҳукумати самарадорлик департаменти раҳбари Илон Маск USAID агентлиги тугатилишини ва уни қайта тиклаш режаси йўқлигини маълум қилганди. Билишимча, агентлик неча йиллардан буён Ўзбекистонда ҳам таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва иқтисодий ривожланиш каби соҳаларга 500 миллион долларга яқин грант ажратиб келарди. Энди унинг йўқолиши бу соҳаларга қандай таъсир қилади, деган савол туғилиши турган гап.

USAID билан боғлиқ вазият фонида Қонунчилик палатаси депутати Нодир Тилаволдиев хорижий грантлар устидан назоратни кучайтириш таклифини илгари суряпти. Унинг фикрича, бу орқали жамиятга ёт мафкура ва ғоялар кириб келишининг олди олинади.

Шу билан бирга, грантлар шаффофлиги таъминланиб, уларнинг қандай ва қайси мақсадда ишлатилаётгани устидан ҳам аниқ назорат ўрнатиларкан. Бунда, грантлар шаффофлиги ва назоратнинг қай даражада ва қандай механизмлар орқали амалга оширилиши муҳим деб ўйлайман.

@shahnozxon
⚡️⚡️⚡️Сенсация!

Ҳозиргина “Янги Ўзбекистон” университетида бўлиб ўтган китоб аукционида Ўзбекистон Миллий университети талабаси
12 млн сўмга китоб тўплами сотиб олди! Айфон эмас, китоб олди! “Akademnashr” нашриётининг “Излам” тўплами махсус нашрига талаба шунча пулни қизғанмади. Арзийди!

Айниқса, хорижлик ўқитувчи-профессорлар олдида бирам ғурурландим.
Қойил! 👏👏👏

@shahnozxon
2025/07/06 20:34:59
Back to Top
HTML Embed Code: