Telegram Web Link
Тошкентнинг меъморий мероси ва модернизм услубидаги ўзгаришларига бағишлаб чоп этилган “A Modernist Capital” китоби АҚШда тақдимот қлиинди.

Нью-Йоркдаги Rizzoli нашриёт-матбаа уйида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда чоп этилган ушбу китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида шаҳарнинг меъморий юксалиши, унинг модернист нафосати ҳамда “Панорама” кинотеатри (1964), Давлат санъат музейи (1974) ва “Ўзбекистон” меҳмонхонаси (1976) каби диққатга сазовор бинолари ҳақида шўба муҳокамаси бўлиб ўтди.

Мунозарада Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Метрополитен музейининг архитектура ва дизайн бўйича санъат арбоби Абраҳам Томас ва “Cartier” жамғармасининг стратегик лойиҳалар директори Беатрис Грене иштирок этдилар. “The Grand Tourist” подкастининг бошловчиси Ден Рубинштейн модераторлик қилди.

Бундай китобларнинг чоп этилиши ва халқаро майдонда тарғиб қилиниши жуда муҳим ва зарур деб ҳисоблайман. Улар юртимиздаги меъморий бирликлар ва иншоотларнинг бузилмай сақланиб қолиши учун қайсидир маънода балки кафолат бўлади деган умидим бор. Шунинг учун Жамғарманинг бу каби ишларини олқишлайман ва қўллаб-қувватлайман.

@shahnozhon
Барча опа-сингиллару ака-укаларни бугунги байрам билан табриклайман.

Бугунги кун фақат аёллар учун эмас, бутун жамиятимиз учун муҳим байрам — эркинлик, ҳурлик, тенглик ва бирдамлик куни.

Ҳар бир хонадонда ва ҳар бир эркакнинг ҳаётида аёл бор — демак, бу ҳамманинг байрами. Бекорга календарда қизил қилиб белгиланмаган-ку.

Бизда аёлларни ардоқлаш ва эъзозлаш бобомерос анъана. Вақтида Тўмарисни саркарда ва давлат раҳбари сифатида бошига кўтарган эл бу. Шунга кўра бизнинг байрам — ҳаммамизнинг байрам билан ҳаммани қутлайман.

@shahnozxon
Тошкентда 132 минг қути ноқонуний тамаки йўқ қилинди, бироқ вазияти ҳали ҳам жиддий

Тошкентда 132 минг қути тамаки маҳсулотининг йўқ қилиниши мамлакатимизда тамаки контрабандаси муаммосининг жиддийлигини яна бир бор кўрсатди. Ўзбекистонда 2024 йил давомида 512 та ҳолатда қиймати 61,6 миллиард сўмлик, 2,9 миллион қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари аниқлангани контрабанда ҳажмининг ортиб бораётганидан далолат беради.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, 2025 йилнинг феврал ойи ҳолатига кўра ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдодаги улуши 11.1 %ни ташкил қилган. Контрабанда тамаки маҳсулотлари ҳудудлар кесимида ҳисобланганда, энг катта кўрсаткич Фарғона водийсига тўғри келмоқда — 29,4 %.

Тамаки контрабандаси нафақат давлат бюджетига салбий таъсир кўрсатади, балки аҳоли саломатлигига ҳам хавф туғдиради. Ноқонуний маҳсулотлар сифат назоратидан ўтмагани сабабли, уларнинг истеъмоли оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, контрабанда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга рақобатбардошликни пасайтиради ва иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади.

Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, контрабанда ҳажмининг ортиши ташвишланарлидир. Масалан, 2025 йилнинг шу давригача бўлган муддат давомида 137 та ҳолатда 9,3 млрд сўмлик (305 000 қути) тамаки билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Бу эса, амалдаги қонунчилик ва назорат механизмларини янада кучайтириш зарурлигини, контрабандага қарши қурашни янгни босқичга олиб чиқиш зарур эканлигини кўрсатади.

Контрабандага барҳам бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, чегара назоратини кучайтириш ва аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш зарур. Фақат шундагина биз тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосини чеклаб, жамият саломатлиги ва мамлакат иқтисодий барқарорлигини ҳимоя қила оламиз.
Кеча бир дилбар, бир баланд суҳбат бўлди.

Кеча шоира Гулжамол Асқарованинг ижодига бағишланган мушоира кечасида қатнашдим.

“Миллий ифтор” шаклида ўтказилган кечага ҳақиқий мумтоз миллий либосларда бориш керак экан. Мен-ку иш билан бўлиб зарур либосларни топа олмадим, лекин бошқа иштирокчилар бу шартни бажаришибди. Худди Бибихоним, Нодирабегим, Увайсий, Хонзода бегиму Анбар Отинлар даврасига тушиб қолгандек бўлдим.

Фаол ва адабиётга мафтун аёллар: олималар, шоиралар, журналистлар, шифокору раҳбар аёллар – хуллас, дилбар шахслар йиғилди.

Гулжамол Асқарованинг шеърларини ўқидик, мумтоз қўшиқлар тингладик, Дилноза Кубаевадан кечамиз қаҳрамонинг ижод намуналарини эшитдик, шеърият, адабиёт, миллий либослар ҳақида суҳбатлашдик – мазза қилдик.

Яъни “Миллий ифтор”да нафақат оғиз очдик, Ҳамза таъбири билан айтганда, “фикр очдик”, маънавий озуқа олдик.

Бизга шундай шаклдаги маданий йиғинлар кўпроқ керак, бу миллий анъаналар фақат таому либос билан эмас, адабиёт, илм, санъат ва маданиятда ҳам намоён бўлишини, бу бизнинг миллий генетик кодимиз эканини кўрсатувчи муҳим тадбирлардир.

Йиғин деса фақат овқат ейишу рақс тушишни (бунга қаршилигим йўқ) тушунилмаслигимиз керак. Ёки расмий кийимда минбардаги зерикарли маърузаларни тинглаш ҳам биз истаган нарса эмас. Мушоира, адабий суҳбат, илмий мунозара, интеллектуал ўйинлар – булар мулоқотнинг замонавий ва савияли шакллари.

Шундай шаклларни оммалаштириб, миллий қадриятларимизни тарғиб қилаётган “Ўзбеклигим – ўзлигим” такшилотига кўплаб ташаккурлар!

Гулжамол Асқарова эса беназир!
Халқ шоираси унвонига лойиқ.
Видеода ўқилган шеърининг ўзиёқ айтиб турибди.

#milliyiftor

@shahnozxon
Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоатчилик олдида шаффоф бўлиши керак

Қонунчиликда “нодавлат ташкилотлар фаолиятига аралашиш мумкин эмас” деган кафолат бор, аммо амалиётда баъзи бюрократик тўсиқлар ёки чекловлар нодавлат ташкилотларнинг эркин ишлашини қийинлаштириб келганини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Энди, бу тўсиқларга барҳам бериляпти. Янги қонунга кўра, агар мансабдор шахслар ННТ фаолиятига ноқонуний аралашса, жазоланади. Бу эса нодавлат ташкилотлар ўз вазифасини эркин ва тўлақонли бажариши учун янги йўл очади.

Бундан ташқари, жамоатчилик назорати расман кучаяди. Яъни, фуқаролик жамияти институтлари тайёрлаган хулосаларни давлат органлари бир ой ичида кўриб чиқиши шарт. Кўриб чиқмаслик оқибати маъмурий жарима бўлади. Бу жамоатчилик фикрининг ҳеч қандай эътиборсиз қолмаслигини таъминлайди.

Шунингдек, янги тартибга кўра:

– Талончилик ёки фирибгарликка алоқадор шахслар жамоат фонди оча олмайди.
– Чет элдан келган маблағлар ва лойиҳалар ҳақида жамоатчиликка очиқ маълумот берилиши шарт.

Янги қонун – эркин фуқаролик жамияти ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш йўлида муҳим ижобий қадам деб ишонаман.
Сизнинг фикрингиз муҳим!

Ўзбекистонда инсонларнинг овқатланишга бўлган муносабатини ўрганиш мақсадида тадқиқотчилар аноним сўровнома ўтказишмоқда.

Бир неча дақиқа вақтингизни аямасдан қисқагина сўровномада қатнашсангиз, жамият учун манфаатли лойиҳага фойдангиз тегади. Тадқиқотчилар ҳам Сиздан миннатдор бўлишади.

Маълумотлардан фақат умумий таҳлил мақсадида фойдаланилади.

Сўровнома бу ерда: https://forms.gle/QcmruJ6HUn4eUxeKA

Олдиндан раҳмат!

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дабдаба ва ҳашамга ўчлик ҳақиқий бахт келтирмайди. Дунёнинг манаман деган бойлари “Ҳашамат — қолоқлик белгиси” дея ҳаёт тарзида, тўй-маъракасида, саёҳатда , ҳамма жойда минимализмни танлаяпти. Чунки моддий бойликлар доимо ўзгариб туради, уларга боғланган ҳаёт эса беқарор бўлади.

Бахт — бу руҳий хотиржамлик, самимий муносабатлар ва маънавий бойликда.

Умид ёшлардан. Биздаги ҳашаматга ўч одатларни улар ўзгартира олади Республика маънавият ва маърифат марказига профессионал ва таъсирли тарғибот учун раҳмат — ёшларга етиб борадиган қилиб мавзуни тушунтирибди.

Чунки бугунги аудитория, айниқса, ёшлар рақамли муҳитда яшайди.

Роликни албатта кўринг.

#yangiruhiyat #maromiylik

@shahnozxon
Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. 

Ушбу сўзлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг бундан 8 йил аввал БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқидан олинди. Ўшанда Давлат раҳбари Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази барпо этилишини маълум қилган ва жаҳон ҳамжамиятини маърифат йўли билан жаҳолатга қарши курашишга даъват этган эди.


Ана шу даъватнинг амалий ифодаси сифатида 2018 йилда дунёда ўхшаши йўқ мегалойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш учун тамал тоши қўйилган.

Дунёда ислом цивилизациясининг ҳақиқий моҳиятини кўрсатадиган марказлар кўп эмас. Ўзбекистонда қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай бетакрор масканлардан бири бўлади.

Куни кеча ушбу кенг миқёсли лойиҳани халқаро ҳамжамиятга тақдим этишга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчилари географияси шуни кўрсатдики, бу лойиҳа халқаро ҳамжамият эътиборида. Италия, Туркия, Малайзия ва бошқа кўплаб давлатлар қурилаётган марказга ўз музейлари ва кутубхоналаридан ноёб экспонатлар тақдим этишга тайёр. Болонья университети ўзбек олимлари учун бир миллиондан ортиқ китобдан фойдаланиш имкониятини бермоқда.

Бу марказ Ўзбекистоннинг бой маданий ва илмий меросини дунёга намойиш этишга хизмат қилади. Айниқса, ёшлар учун тарих ва маърифат ўчоғи бўлиши аниқ.
2025/06/30 00:17:40
Back to Top
HTML Embed Code: