Telegram Web Link
Хориждаги ҳамюртларимиз иштирокидаги қонунбузарликлар эфирда муҳокама қилинади

“Адолат” социал-демократик партиясининг навбатдаги мунозара клуби “Жамиятда фуқароларимизнинг одоби, хулқи ва ахлоқий фазилатлари” мавзусига бағишланяпти.

29 апрель куни ўтказиладиган бу тадбирда ижтимоий тармоқлар ва жамиятда кузатилаётган салбий ҳолатлар, хориждаги ҳамюртларимиз иштирокидаги қонунбузарликлар муҳокама қилиниши кутиляпти.

Қонунчилик палатаси депутатлари, ТИВ, ИИВ, маънавий муассасалар ва олимлар иштирокидаги бу очиқ мунозарада салбий омиллар таҳлили ва ечимлар муҳокамаси бўлиб ўтиши режаланган.

Ҳар бир фуқаро шу халқ ва мамлакатнинг халқаро майдондаги юзидир. Мавзуга бефарқ бўлмаганлар Мунозара клубида бемалол иштирок этиши ва кузатиши мумкин. Шахсан ўзимга қизиқ ва қатнашиш ниятим бор.

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХДП депутати ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқи бўйича расмий сўров юборди

Сўнгги пайтларда Қонунчилик палатасидаги айрим депутатлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратяпман. Улар аҳолини қийнаётган муаммоларга биринчилардан бўлиб муносабат билдиришяпти, фақат гап билан эмас, амалий қадамлар билан ҳам ечим излашаётгани кўриняпти.

Масалан, яқинда ХДП депутати Зулайҳо Акромова “Enter Engineering” компаниясидаги ишчиларнинг ойлик маошлари кечикиши ҳақида жонкуярлик билан фикр билдириб чиқди. Унинг сўзлари ҳар қандай бефарқ инсонни ҳам ўйлантириши мумкин: “Мана шундай обрўли, қўл остида 52 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар фаолият олиб борадиган катта компания ўз ходимларининг иш ҳаққини ўз вақтида бермаётганлиги жуда ачинарли ҳолат”, — деди у.

Мазкур ҳолатларни кўриб чиқиш ва меҳнат қонунчилигининг бузилиши юзасидан Бош прокурор Н.Йўлдошев ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Зохидовга депутатлик сўрови юборилди.

Мени қувонтираётгани, кўп йиллар давомида камроқ кўзга ташланган Халқ демократик партияси ўз халқи дардига кўпроқ эътибор қарата бошлади, одамлар ҳаётидаги реал муаммоларни кўриб, уларни ҳал қилишга киришди. Бу ўзгаришни сезмаслик мумкин эмас. Шундай давом этишсин.

@shahnozxon
Меҳриноз Аббосова Марказий банк раиси маслаҳатчиси этиб тайинланибди.

Марказий банк сайтида маълум қилинишича Меҳриноз Аббосова Марказий банк раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади.

Шу пайтгача шоира Меҳриноз Аббосова Ёш ижодкорлар кенгаши раиси ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимларида муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган. Хусусан, “Дуэл”, “Викистипендия”, “1000 китоб” каби лойиҳалар бевосита Меҳриноз номи ва фаолияти билан боғлиқ (албатта, бошқаларнинг меҳнатини камситмаган ва эътироф этган ҳолда)

Меҳриноз янги иш жойида ҳам муваффақиятли фаолият юритиб катта ишларни амалга оширишига ишонаман. Марказий банкни ва Меҳриноз Аббосовани бу мақбул қарор билан табриклайман!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари юзасидан ХДП расмий муносабат билдирди

Ёнғин… Болалар…
Янгиқўрғон туманида 4 ёшли гўдак ҳаётдан кўз юмди. Бошқа ҳудуддаги ёнғинда эса яна бир нечта бола ҳалок бўлди. Ҳар бир хабар — юракни тешади.

Бу ҳолатлардан келиб чиқиб, Халқ демократик партияси депутати Фирдавс Шарипов ўз муносабатини билдирди. Депутатнинг фикрича, бундай вазиятларда содда ҳамдардлик етарли эмас — тизимли муаммоларни ҳал қилиш зарур.

“Ҳеч қандай ёнғин тасодифий содир бўлмайди. Бунга сабаб бўлаётган омиллар бор ва уларга қарши аниқ чоралар кўрилмас экан, бундай фожеалар такрорланаверади,” — деди Шарипов.

Мазкур воқеалар юзасидан ФВВга расман депутатлик сўрови юборилгани маълум қилинди. Унда давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳолати, техник жиҳозланиш даражаси, қутқарув хизматларининг тезкорлиги ва масъулларнинг тайёргарлиги каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган.

ХДП хавфсизлик масаласида сусткашликка йўл қўймаслик кераклигини таъкидламоқда ва бу соҳада ислоҳотлар албатта амалга оширилиши лозим, деб ҳисоблайди. Ахир инсон ҳаётидан муҳимроқ ҳеч нарса йўқ.

@shahnozxon
Сигарет тутуни ортидаги йўқотилган миллиардлар

Яқинда ТДИУ олимлари ўтказган тадқиқот аччиқ ҳақиқатни очиб берди: Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари муомаласи 9,6% ни ташкил этади.

Ноқонуний сигареталар тарқатишнинг маркази эса Фарғона водийси бўлиб қолмоқда. Олиб борилган тадқиқотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари саъй-ҳаракатлари туфайли бутун мамлакат бўйича ноқонуний савдонинг улуши 2023 йилдаги 22 фоиздан 2025 йил март ойига келиб 10 фоизгача пасайган бўлса-да, Фарғона водийсида сигаретларнинг ноқонуний савдоси улуши 21 фоиздан юқори даражада ўзгаришсиз қолган. Бу Фарғона водийсида сотиладиган ҳар бешинчи сигарет ноқонуний эканлигини англатади. Водийдаги "пешқадамлар" орасида доимгидек Наманган (деярли 34%), Қўқон (32 фоиздан ортиқ) ва Марғилон (31 фоиздан ортиқ) шаҳарларини кўриш мумкин. Нега айнан Фарғона водийсида вазият бу қадар жиддийлиги мени ўйлантириб қўйди.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, контрабанда давлат хазинасига 494,7 миллиард сўм зарар келтирибгина қолмай, халқимиз фаравонлиги йўлида амалга оширилиши мумкин бўлган имкониятларни ҳам йўққа чиқаради. Мулоҳаза қилинг, бу маблағга замонавий тиббиёт марказлари, кутубхоналар, IT-зоналари бунёд этиш мумкин эди! Ёки ўша пулларни – оғир касалликлар билан курашаётган, ёрдамга муҳтож аёлларимизнинг муолажаларига йўналтирса бўларди! Қанчадан-қанча қишлоқ жойлардаги аёллар ва болаларнинг ҳаёти яхшиланиши мумкин эди!

Шунчаки томошабин бўлмай, давлат ва жамоатчилик биргаликда ноқонуний тамаки савдосига қарши курашиш учун қатъий чораларни кучайтиришимиз зарур.

Контрабандага қарши курашишда сизнинг таклифларингиз қандай?
БААда Ўзбекистонга ишонч барқарор: Саида Мирзиёева
Мусулмон донишмандлар кенгаши томонидан эътироф этилди!

 
Саида Мирзиёева ҳар йили ўтказиладиган Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофотининг ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди.

Президент ёрдамчиси бугун БААда Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом билан учрашган ва унга ушбу нуфузли мукофот ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилга ҳақида хушхабар айтилган.

Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти инсоният тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган жисмоний ва юридик шахсларга топшириладиган нуфузли ва мустақил халқаро мукофотдир. У 2019 йил февраль ойида Абу-Дабида Рим папаси Франциск ва Ал-Азхар университетининг Бош имоми Аҳмад ат-Таййиб ўртасидаги тарихий учрашув шарафига таъсис этилган. Ўша учрашувда улар «Инсоний биродарлик» тўғрисидаги ҳужжатни имзолагандилар.

Айниқса сўнгги пайтларда “Амирликлар ўзбекистонликларга виза бермас экан”, “БААда ўзбекистонликларга муносабат ёмонлашган”, деган хабарлар тарқалган бир пайтда Президент ёрдамчисига кўрсатилган
бу эътибор ёқимли мужда каби қалбларга ором берди.

Ҳеч қачон алоҳида шахсларнинг қилмишлари давлатлар ўртасига низо сола олмайди!

Ушбу мукофот миллатлараро ва конфессиялараро мулоқотни ҳамда тотувликни рағбатлантирувчи ва қўллаб-қувватловчи рамзий аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан Саида Мирзиёеванинг ҳакамлар ҳайъатига киритилиши Ўзбекистондаги реал ўзгаришларнинг эътирофидир.

Қолаверса, ушбу хабар ортида бугун бутун дунё гендер тенглиги таъминланган, аёллар ҳуқуқларига катта эътибор берилаётган, қизларининг илм олишига рағбат берадиган, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини қўллайдиган Марказий Осиёдаги энг катта ва энг прогрессив мамлакат – Ўзбекистонни кўриб турибди!

Ўзбекистон тўғри йўлда. Бирлашган Араб Амирликлари билан муносабатлар барқарор ва дўстона давом этмоқда!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Парламентимизда кўпчилик блокини тузиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Бир пайтлар ҳамма партиялар мувозанатни сақлашга ҳаракат қиларди. Ғоявий фарқ қилсаям, кези келганда келишарди. Энди эса йўқ. Позициялар очиқланди. Ғоялар ва сиёсий қарашлар ҳилма-хиллиги устун келмоқда

Шу жойида ЎзЛиДеП чиқарган меҳнатга оид қонун лойиҳаси худди сиёсий лакмус қоғози бўлиб берди. Социал-демократлар қарши чиқди. Етакчи партия ўз қонун лойиҳасини ўтказолмади.

ЎзЛиДеП етакчиси Актам Хаитов сўл ғояли фракциялар билан келишиш қийинлашганини, фракция ўзига ўнг қанотда янги "ўртоқ" излаётганини айтди.

Менимча парламентда янги босқич бошланяпти. Фракциялар энди фақат кўпчилик овоз билан қонун ўтказишнимас, ўзаро блок орқали таъсирни оширишни режалаштиришяпти.

Хўп, бу интервью — қайси иттифоққа ишора экан?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий мамлакатларда айрим ҳамюртларимизнинг ножўя хатти-ҳаракатлари телеэфирда моҳакама қилинди.

Кеча “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган мунозара сессиясида жамиятимиздаги ахлоқий ўзгаришлар, ёшлар тарбияси ва ота-оналар масъулияти муҳокама этилди.

Тадбирда таъкидланишича, айрим ёшларимиз хорижий юртларда одоб-ахлоқ меъёрларига зид хатти-ҳаракатлар содир этмоқда. Бу бутун миллат шаънига доғ туширмоқда.

Бу оғриқли масала. Чунки фарзанд тарбияси фақат боғча-мактабда ёки маҳалла эмас, аввало оилада, она бағрида бошланади.

Маънавий баркамол ёшлик – она қўлида тарбия топади.
Шунинг учун ҳар бир ота-она фарзандининг ким билан, қаерда, нима билан банд эканига бефарқ бўлмаслиги керак.

Тарбия – бу меҳр, назорат ва ибрат.
Ахлоқ – бу миллат юзи.
Ўз фарзандимизнинг юзи орқали бутун юртни намоён қиляпмиз.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шодликни улашдик – кўпайди
Қайғуни улашдик – камайди... (с)

Видеодаги воқеа менга ҳам мактабга калиш кийиб бориб буллингга учраганимни эслатди. Афсуски, менинг дардимни фейсбукка ёзиб чиқадиган ўқитувчим ҳам, фейсбукнинг ўзи ҳам йўқ эди у пайтлар. Ҳатто буллинг (кўплашиб бир одамни махаралаш) деган тушунча ҳам, унинг муаммо экани ҳам тан олинмасди, оддий болалараро муносабат дейиларди.

Энди ҳам буллинг бўлса керак мактабларда. Болаларга бу худди ўғрилик, қотиллик, қароқчилик, фирибгарлик каби ёмон одат эканини тушунтириш керак. Чунки аксар ҳолларда болаларга хос шафқатсизлик билан қилинадиган бу одат ёмон оқибатлар келтириб чиқаради.

Ҳамманинг ҳам тармоққа улашиб қайғусини камайтирадиган ё шодликка айлантириб берадиган одами бўлмаслиги мумкин.

@shahnozxon
Парламентда кўпчилик блоки тузилди

Икки партия фракцияси– “Миллий тикланиш” билан ЎзЛиДеП – “Тараққиёт блоки”ни тузишибди.

Ўзи охирги кунлардаги парламентдаги муҳокамалардан кўриниб қолганди – кўпчилик овози билан иш битмайди, гап натижа беришда.

Бу сиёсий блокнинг ҳақиқий қиймати — халқ учун фойда беришида бўлади.

Агар қонунлар янада пухта тайёрланса, парламентда турли нуқтаи назарлар очиқ муҳокама этилса, унда бунақа сиёсий блоклардан наф бор. Акс ҳолда, бу шунчаки навбатдаги пиар ҳамкорлик бўлиб қолади.

Мени қизиқтираётган савол: бу бирлик қанчагача давом этади? Ҳар бир блок вақтинчалик эмас, стратегик бўлиши керак. Ҳар бир фракция керак бўлса очиқ танқид билан ҳам чиқиши керак. Шундагина бу ҳамкорлик халқда ишонч уйғотади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси ўтказилади

Олимпиада 7-13-май кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Унда Туркия, Озарбайжон, Беларус, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон жамоаларидан 202 нафар иштирокчи қатнашади.

Ал-Хоразмий номидаги III Халқаро Математика ва Информатика олимпиадаси илк маротаба 2 та фан (математика ва информатика)дан ташкил этилмоқда.

Барчага омад тилаймиз ва Ўзбекистон жамоаси учун мухлислик қиламиз!

@shahnozxon
Фирибгарлар ечиб олган пулни банклар ўз-ўзидан қайтармайди – судлашиш керак!

Тармоқларда “банк картасидан фирибгарлар томонидан пул ечиб олинса ва бу ҳолат банк ёки тўлов ташкилотларининг киберхавфсизлик қоидаларига амал қилмагани туфайли содир бўлса, келган зарар айнан банкларнинг ҳисобидан қопланади” деган хабар кенг тарқалмоқда.

Бу жуда яхши. Аммо “деталларда Иблис яширин” дейишади-ку. Айнан деталларни билиб олмасак, ортиқча кутилмалар ва тушунмовчиликлар юзага келади, сарсон ҳам бўламиз.

Хуллас, бунинг ўзига яраша тартиби бор.

Аввало, фирибгарлик билан пул ечиб олингани, яъни жиноят бўйича жиноят иши қўзғатилади.

Жиноят иши доирасида банкнинг киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этмаганлиги юзасидан экспертиза ўтказилади. Экспертиза натижасида бу факт тасдиқланиши керак.

Ундан кейин жиноят натижасида етказилган зарарни банк ҳисобидан ундириш бўйича судга талаб киритилиши мумкин.

Бу билан кибержиноятни содир этган шахс жазосиз қолиб кетмайди, албатта. Уни қидириб топиш, жавобгарликка тортиш терговнинг вазифаси.

Айбдор кибержиноятчи топилиб жавобгарликка тортилади. Шунда банк регресс тартибда тўлаб берган моддий зарарини жиноятчидан ундириш бўйича судга талаб билан чиқиши мумкин.

Лекин шу тартиблар орқали бўлса ҳам пулларнинг қайтарилиши жуда яхши! Демак, банклар киберхавфсизликни кучайтиради, жиноятчининг топилишидан уларнинг ҳам манфаатдорлиги ортади, одамларга эса йўқолган пуллари қайтарилиши мумкин (агар ўзлари соддалик қилиб шахсга доир маълумотлар ва СМС-кодларни ҳаммага айтаверишмаса).

@shahnozxon
"Бемалол ижод қилиш" – бу бировнинг ҳақини ейиш дегани эмас, Юлдуз опа!

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг мурожаатини кўрдим. Умумий мазмун: "Шоирлар шеърига муаллифлик ҳуқуқи даъво қилиб бизни ижод қилгани қўймаяпти, қонунларни қайта кўриб чиқинглар".

Қонунлар, хусусан, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунлар ҳам халқаро ва миллий тажрибалардан келиб чиқиб, қолаверса, халқаро ҳуқуқ талаблари ва стандартлари асосида ёзилади. Бутун дунёда ишлайдиган қонунлар нима учун Юлдуз Усмоновага ёки унинг тарафдорларига келганида истисноли бўлиши керак, қайта кўрилиши керак?

Юлдуз опа, сизга ва сиз тарафкашлик қилаётган санъаткорларга СУД орқали ажрим чиқарилиб, жавобгарлик белгиланяпти. Суд ҳамма томонни эшитиб, фактларни кўриб ажрим чиқаради. Сиздек юлдузларга жавобгарлик белгилар экан, айниқса ҳушёр бўлса керак: акс ҳолда адвокатларингизу мухлисларингиз қўядими?

Кейин сиз халқ артисти сифатида сал кенгроқ ўйлашингиз керак эмасми? Дунё фақат сизу шогирдларингизнинг манфаатидан иборат эмас-ку. Одамларда бировнинг ижодини, интеллектуал меҳнатини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантиришга давлат мукофоти ва унвонлари соҳиби сифатида сиз ҳам масъул эмасмисиз?

Муаллифлик ҳақи ҳимоя қилинмагани учун бизда янги ғоялар кам, асосан "ғоя импорти" устида ўтирибмиз. Кўчирилган қўшиқлар, сифатсиз таржима қилинган сўзлар, нусхаланган клипларга тўлиб кетди-ку ҳамма ёқ. Кўчирмакашлик ва бировнинг ақлий меҳнатидан ҳеч бир малолсиз фойдаланиш бизнинг қон-қонимизга сингиб кетди. Бу бизни бошқаларга ғоявий қарам қилиб, ҳатто ўз гапимизни бир таъсирли тарзда айта олмайдиган даражага келтирди. Бу ерда сиз айтган асл ватанпарварлик намунаси айнан ўзингиздан бўлиши керак эмасми: ўзимизнинг миллий ижодкорларни қўллаб-рағбатлантириш, ҳеч бўлмаса уларнинг ҳақини миннатсиз адо этишни тарғиб қилиш шаклида.

Ҳақини даъво қилган ижодкорларга мухлисларингиз ғазабини йўналтирмай, бировнинг ижод маҳсулига беписанд қараш ортидан келадиган катта ижтимоий-иқтисодий ва ҳатто сиёсий зарарларни ҳам ўйланг, опа. Сиз ахир кўлмакдаги балиқ эмассизки, бунча тор қарасангиз масалага. Аллақачон ижод океанида эркин сузаётган, ҳатто мактаб яратган ижодкорсиз.

Ҳурматли хонандалар. Муаллифлик ҳуқуқи билан бўлаётган бу можароларга ижобий қаранглар, чунки барча масалалар қонуний майдонга кўчяпти. Репертуарингизни бир қараб чиқинглар, қўшиқлар матнлари муаллифлари билан боғланиб розилигини олиб расмийлаштириб қўйинглар. Шунда турли шов-шувлар ва суд ишлари бўлмайди. Шоирларнинг ҳам меҳнатини қадрланглар.

Яхши ибрат кўрсатинглар, ортингиздан келаётганлар бировнинг муаллифлигини қадрлашни сизлардан ўргансинлар. Ватанга шундай бир хизматни ҳам қилинглар, одамларни бировнинг ҳақини эъзозлашга шахсий ибрат орқали ўргатинглар.

Албатта, бу тўловларни ҳужжатлаштириб, шартномасини қилинглар. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни расмийлаштиришда шартномалар фақат ЁЗМА тузилиши керак!

@shahnozxon
Уруш йилларида чинакам инсонпарварликни улуғловчи ўзбек оиласи ҳақида эшитмаган инсон бўлмаса керак! Бу темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан янги фильм премьера қилинади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан суратга олинган фильм "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20 да намойиш этилади.


Турли миллатга мансуб бўлган 15 нафар болаларни асраб олган Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган инсонпарварлик мана, 80 йилдирки, нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг энг илғор давлатлари томонидан ҳам эътироф этиб келинмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухолифатга микрофон тегди(ми)?

Парламентда мухолифат тўғрисида қонун лойиҳаси кўрилмоқда.

Айтишларича, янги қонун лойиҳаси парламентдаги мухолифат ҳуқуқларини кафолатлайди. Биринчи марта мухолифат учун аниқ кафолатли, таъсирга эга ҳуқуқий асос яратиляпти, дейиляпти.

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, мухолифатнинг қонун ишлаб чиқишда реал иштироки ортиши кутиляпти. Яъни “ҳамма бир томонда” деган даврлар тугайди.

Шунингдек, мухолифат “Ҳукумат соати”да амалдорларни бемалол савол-жавоб қилиш имкониятига эга бўлади. Ҳар чоракда савол-жавоб мавзусини ҳам таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Реал синов энди бошланади. Мухолифат бўлмоқчи бўлганларга ҳам, бошқаларга ҳам.
Forwarded from Alisher Qodirov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълимга хиёнат

Куни кеча Қуйи палатада Ҳисоб палатасининг ўтган йилги ҳисоботи эшитилди. Депутат Шаҳноза Жолдасова одий таълим масъулларига аччиқ саволлар берди.

Хусусан, олий таълим тизимида 500 га яқин ўқитувчида сохта — кўчадаги принтердан чиқарилган сертификатлар бор. Ана шу “қоғозлар” орқали улар қўшимча устама олишяпти!

Ҳаттоки, айрим талабаларга ҳам ноқонуний устамалар тўланган экан. Бу шунчаки қоидабузарлик эмас, бу — таълимга нисбатан хиёнат.

Бу муаммога кўз юммаслик керак. Ахир шифокор ҳам, муҳандис ҳам, ўқитувчи ҳам айнан бу тизим орқали етишиб чиқади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Георгий тасмаси эмас, Шараф тасмаси билан👏👍🙏

Буни кўриш ва ортидаги маънони туйиш ёқимли!

Бугун фақат Шараф тасмаси тақиладиган кун.

Хотира ва қадрлаш куни Ватан учун жонбозлик кўрсатган ва жон берган барчани хотирлаймиз, ҳақларига дуо қиламиз.

Бу урушни қоралаш, ёмон кўриш куни!

@shahnozxon
Интернетда хавфсиз муҳитга эҳтиёж бор

Каналимнинг мурожаат ботига бир канал ҳаволасини қолдириб кетишибди, кирсам – даҳшат! Вояга етмаган қизларнинг суратларини қаторлашиб, устига турли шарманда гаплар ёзишибди. Тушундимки, кимдир болаларнинг тармоқдаги суратларини олиб, улардан ноқонуний контент яратиб тарқатмоқда ва каналига одам йиғяпти. Бу – ҳақиқатдан даҳшат!

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда жиноятларнинг тури кўпайди, кибержиноятлар, терроризмга ёллаш, ёлғон ахборот билан манипуляция қилиш, шантаж... Афсуски, болалар ҳам бу жиноятлар қурбонига айланишмоқда.

Эшитишимча, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳадемай муҳокамалар бошланади. Истардимки, лойиҳада мана шундай ноқонуний контентларга қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор берилса. Чунки интернет маконида хавфсизликни, айниқса, болаларнинг ҳимоясини кучайтиришга катта эҳтиёж бор.

Шу билан бирга, ота-оналардан ўз фарзандларига интернетда хавфсизлик қоидаларини тушунтириб, ўргатиб боришлари зарурлигини ҳам эслатмоқчиман.

#ИнтернетХавфсизлиги
#НоқонунийКонтентгаҚарши
#РақамлиСаводхонлик
2025/07/04 09:28:17
Back to Top
HTML Embed Code: