Қозоғистонлик блогер Ўзбекстонда ўзбек тилига эътибор ҳақида позитив чиқиш қилиб, маҳсулотларнинг барчасига ўзбек тилида маълумот ёпиштирилганини эътироф этган видеоси тармоқда бир неча кундан бери айланмоқда. "Қўл синса, енг ичида", ўзимизнинг муаммоларни ўзимиз муҳокама қилаверамизу, четдан қараб қилинган эътироф ёқимли.
Ундан ҳам ёқимлиси – Ютубда ушбу видео остидаги шарҳлар: ўзбек халқининг кичиккўнгил, очиққалб ва оқибатли экани ҳақида қардошлар ва бошқа миллат вакиллари томонидан илиқ сўзлар ёзилгани. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўзаро бирдамликка чақирилган. Бугун Қозоғистон президентининг ташрифи фонида айниқса сермаъно кўриняпти бу шарҳлар.
Яхши хабарларни ҳам кўриб туриш керак.
@shahnozxon

Муҳаббат — от миниш ё французча гапиришга ўхшайди. Ёшликда ўрганмасанг, кейин ўрганолмайсан.
Ҳозир бир фильмда шу гапни эшитиб қолдим. Сизларга ҳам улашгим келди — чиройли гап экан)

Audio
Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 7 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Abdulla Qodiriy. Yig‘indi gaplar (maqola)
Izoh: Abdulla Qodiriyning mazkur maqolasi 1926-yili “Mushtum” jurnalida chop etilgan. Tanqidiy ruhdagi mazkur hikoyasi uchun u hukumat rahbarlarini obro‘sizlantirishda ayblanib qamoqqa olinadi. Uch oylik hibsdan so‘ng adib ikki yilga ozodlikdan mahrum qilinadi. Ammo hukm e’lon qilgan kuniyoq Oxunboboyev, G‘oziyev, Ikromov, Qosimxo‘jayev va boshqalar qarorni bekor qilish to‘g‘risida sudga iltimosnoma yozadi. So‘rov qabul qilinib, adib ozodlikka chiqariladi, ammo unga matbuot eshiklari yopiladi. Qodiriyning tavallud kuni arafasida ushbu tarixiy maqolani kanalimizda e’lon qilishni lozim ko‘rdik. Atigi 7 daqiqa vaqt ajratib, shov-shuvli maqola mazmunidan xabardor bo‘ling.
📖 Matnni o‘qish uchun: https://teletype.in/@xushnudbek/Abdulla-Qodiriy-Yigindi-gaplar-maqola
🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/InfWvTYCIjE
🎙Bugungi hikoya audiosini Aziza Qurbonova o‘qigan.
📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.
#kechki_mutolaa
🔘 @xushnudbekuz

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Enter Engineering компанияси ишчиларига декабрдан бери ойлик бермаётгани туфайли ишчилар иш ташлагани ҳақидаги видео юзасидан компания расмий баёнот берди.
Компания қуйидагиларни маълум қилмоқда:
"Ходимларнинг иш ҳақи бевосита буюртмачи олдида бажарилган иш ҳажмини муваффақиятли асослаб берилишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунга кўра, ҳозирги кунда ходимларнинг февраль ойи учун маошлари тўлиқ тўлаб берилган.
Айни вақтда март ойи учун ҳажмларни асослаш жараёни кетмоқда, уларнинг якунига кўра, бутун иш ҳақи тўлаб берилади.
Яъни шундай тартиб борки, унга кўра, аввалига қурилиш объектларида олдинги ойда бажарилган ишлар ҳажми буюртмачи олдида ҳимояланиши керак. Айнан ҳимоя қилинган ҳажмлар иш ҳақини баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Сўнгра солиқларни ҳисоблаш ва ҳисоботларни топшириш, шунингдек, ходимларга тўлиқ маош бериш жараёнлари содир бўлади. Буларнинг ҳаммаси вақтни талаб қилади.
Ушбу механизмга кўра, айни вақтда Enter Engineering компаниясида ходимларга март ойи учун иш ҳақини тўлаш жараёни кетмоқда".
Шунингдек, компания ижтимоий тармоқларда тарқалган видео фейк, яъни уч йил олдинги эски видео эканини айтмоқда ҳамда асл воқеликка тўғри келмайдиган ушбу хабарларни тарқатмасликни сўрамоқда.

Telegraph
MOF-3 ob'yektidagi holat bo‘yicha Enter Engineering bayonoti
Ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan gap-so‘zlar munosabati bilan kompaniya quyidagilarni maʼlum qiladi. Xodimlarning ish haqi bevosita buyurtmachi oldida bajarilgan ish hajmini muvaffaqiyatli asoslab berilishiga to‘g‘ridan-to‘g‘ri bog‘liq. Shunga ko‘ra, hozirgi…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Payme’ иловасида янги бўлим пайдо бўлди. Унда пойтахтдаги кўп қаватли биноларга туширилган мозаикаларнинг фотосуратлари жойланган.
Баланд биноларнинг фасадларига туширилган мозаика ва паннолар моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди, уларни тўсиб турган реклама баннерларини олиб ташлаш бошланди. Payme ушбу ташаббусни кўллаб-қувватлаш мақсадида мозаикаларни ишлаган муаллифлардан расмларини сотиб олиб, юқорида айтганим бўлимга жойлашяпти.
Бўлимни суратлар кўргазмасининг ўзига хос мобил кўриниши деса ҳам бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир мозаика тагида у жойлашган манзил ҳам кўрсатилган. Кўп мамлакатларда бунақа жойларга шаҳарларнинг ташриф қоғози, сайёҳлар эътиборини тортадиган локациялар сифатида қаралади. Шу маънода Payme’ нинг ушбу ишини маданий меросни оммалаштиришнинг замонавий усули десак ҳам бўлади. Бизнес ўзининг ижобий қиёфасини шакллантиришда ижтимоий йўналишлар, хусусан, маданият ва санъатга юз бурганини алоҳида эътироф этиш керак.

"Дув-дув гап" кўрсатувининг (Миллий ТВ) кечаги сонидан лавҳа.
Кўрсатувга келган оилада онанинг паспорти йўқ, фарзандларига ҳам туғилганлиги ҳақида гувоҳнома расмийлаштирилмаган. Шу сабабли болалар мактабга чиқа олмаяпти, оналар расман ишга жойлаша олмайди, ижтимоий ҳимоя ҳам ололмайди...
Адлия вазирлиги аралашуви билан онага паспорт олишига кўмаклашилди, 7 нафар болага суд тартибида туғилганлиги қайд этилишига ёрдам берилди. Видеода ҳужжатларнинг топширилиши жараёни. Энди болажонлар мактабга бориши, таълим олиши ва келажаги ўзгариши мумкин.
Икки ой давом этган "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" акцияси натижасида кўплаб тақдирлар ўзгарди.
❇️ 1 639 нафар бугунги кунга қадар туғилиши қайд этилмаган шахсларга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди;
❇️ 10 314 нафар бирга яшаб келаётган фуқароларнинг қонуний никоҳи қайд этилди;
❇️ 4 083 нафар шахсларга нисбатан суднинг қайд этилмаган никоҳдан ажратиш ҳақидаги қарорлари рўйхатдан ўтказилди;
❇️ 3 246 нафар бугунги кунга қадар ўлими рўйхатга олинмаган шахсларнинг ўлим қайд этилиб, яқин қариндошларига гувоҳномалари тақдим этилди;
❇️ 11 357 нафар фуқароларга ID-карталар берилди;
❇️ 29 118 нафар фуқароларнинг тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди;
❇️ 15 312 нафар фуқароларнинг тадбиркорлик субъектлари қайта давлат рўйхатидан ўтказилди;
❇️ 24 480 нафар фуқароларнинг кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди;
❇️ 15 817 нафар фуқароларга йўқотилган ҳужжатлари ўрнига такрорий гувоҳномалар берилди;
❇️ 1 049 нафар фуқароларнинг туғилиш ва ўлими ҳақидаги юридик фактларни тасдиқлаш юзасидан судларга аризалар киритилди.
Ҳужжати йўқ бўлганлиги сабабли 10-13 ёшида ҳам умумтаълим мактабларига чиқолмаётган болалар акция натижасида бу йил 1-синфга қабул қилинди, 20, 30, 40 ва ҳаттоки 90 ёшга кирганда ҳам туғилиши қайд қилинмаган ва фуқаролик паспорти ёки ID-карта ололмаган шахслар эндиликда тегишли ҳужжатларга эга бўлдилар.
Шундай савобли бир акция якунига етди. Барча бош қўшганларни дуо қилиб қўясизлар деган умиддаман.

Shuningdek, sizga foydali shartlarda:
- hisob raqami ochish - bepul
- mablag’lar o’tkazish va naqd pul yechish - komissiya to’lovlarisiz
- abonent to’lovisiz amalga oshiriladi.
Taklif Kapitalbankning yangi mijozlari uchun 2024 yil 30 iyunga qadar amal qiladi.
Menejer bilan uchrashish uchun www.business.kapitalbank.uz ga ariza qoldiring yoki (+998) 78–148–11–33 telefon raqamiga qo’ng’iroq qiling.

Бугун икки карра тарихий сана: 1) Амир Темур таваллуд куни (688 йил); 2) Ziyouz.com портали ташкил топган кун (20 йил)
Амир Темур ҳақида бугун кўпчилик ёзяпти, янги гап айтиш мушкул. Ziyouz.com ҳақида гапираман.
Портал муаллифи Давронбек Тожиалиев "афсонанинг яратилиш тарихи"ни баён қилибди.
Мен уни 2005 йил ўзим учун кашф қилганман. У пайтлар google да ўзбек тилида қидирув бериш бефойда деб ўйлардим, бирор контент чиқишига шубҳам бор эди. Нимадир қидирсанг, форумларга ҳавола чиқарди. Бироқ баъзи-баъзида чиқмаган жондан умид деб қидирув қаторига ўзбекча асарлар, журналар номини ёзиб кўрардим. 2005 йили ўзбекча асарлар, мақолалар топила бошлади, айнан Ziyouz.com порталидан. Бу нақадар катта иш, муҳим натижа эканини бугун англаб турибмиз. Вақтида эса бир талабанинг шахсий ташаббуси билан бошланган, бировдан бирор сўм ойлик олмай, фақат ўзини сарфлаб, тинмай меҳнат қилиб яратилган макони, боғи, виртуал кутубхонаси эди.
Ҳозир у ердан 20-асрда чоп этилган китоблар, луғатлар, журналлар, газеталар, илмий тўпламлар – жуда кўп нарсаларни топиш мумкин. Ҳақиқий номоддий хазина!
Давронбек эккан дарахт бугун катта чинор бўлди – бир ўзи манаман деган ташкилотлар қилмаган ишни қилди. Унинг номи тарихда қолади. Тармоқда кўпчилик ҳақли равишда "авлодлар 21-аср жадиди деб эслашади сизни" дейишяпти.
Ziyouz.com ни 100 йиллик, 200 йиллик ва минг йилликлари ҳам нишонлансин. Ёзма (босма) меросимизни рақамли дунёга олиб кирган ва уларга янги умр беришга катта ҳисса қўшган замонамиз қаҳрамони Давронбекнинг ишларига омад. Доим юзи ёруғ бўлсин!

O‘zbekistonlik.Podcast лойиҳасининг иккинчи сони премьера қилинди. Унда АҚШ ва Канадада юрист бўлиб фаолият юритаётган ўзбекистонликлар ушбу мамлакатларда қонуний фаолият юритиш учун айнан қандай хатоларга йўл қўймаслик кераклиги ҳақида гапиришган.
Деярли кунора АҚШга ноқонуний йўл билан кетганлар ёки уларга “ёрдам бермоқчи бўлган” фирибгарлар ҳақидаги хабарларга кўзимиз тушади. Уларнинг сафари жуда эрта қариётганлигининг асосий сабаби ҳам аслида иммиграцияга оид қонунларнинг бузилишидир. Агар сиз ушбу мамлакатларда яшаётган ёки у ерга кетишни режалаштираётган бўлсангиз, подкаст сиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди деб ўйлайман. Қаерга борсаншиз ҳам, ҳуқуқий саводхонлигиншизни ошиоиб, ўша мамлакатга доир тартибларни ўрганиб ва уларга қатъий амал қилишга аҳд билан боринг.
Подкастни бу ерда томоша қилишингиз мумкин.

YouTube
Oʻzbekistonlik.Podcast #2| AQSH & Kanada. Viza olish qiyinligi nolegal boʻlish variantini oqlaydimi?
Oʻzbekistonlik.Podcast loyihasining ikkinchi epizodida mikrofon qarshisiga oʻz ishining professionallari, immigratsiya masalalari boʻyicha advokatlar Rahmad Sobirov (Kanada) va Mirakmal Niyazmatovni (AQSH) taklif qildik.
Unda koʻtarilgan mavzulardan ayrimlari:…

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир пайтлар мен ҳам кўпқават уйларда эмас, сўлим, ям-яшил маҳаллада яшаганман, катта бўлганман. Ҳайит кунлари Тошкент маҳаллалари бошқача яшнаб кетади: эрталаб болалар сурнайлари овозидан уйғонасиз.
Боболар, дадалар ҳайитномоздан қайтишда хўрозқанду сурнайчалар олиб келишарди (бошқа пайт шу сурнайчалао умуман сотилмасди).
Катталар бу кунни "фотиҳага юриш" билан ўтказишса, биз хўрозқанд еб, сурнай чалиб, қизалоқлар билан "келин кўриб" ўтказардик. Бир-биримизга кўрган келинларимиз сонини айтиб мақтанардик. Қўлимиз тўла ширинлик бўлса ҳам, келиннинг дастурхонидаги шоҳтаом — чакчак устида қадди баланд турган хўрозқандга ошиқ эдик, ким шуни қўлга киритса — ғалаба ўлжаси бўларди.
Келинларнинг дастурхонлари ҳам уйда тайёрланган, кимёвий қўшимчалар қўшилмаган ширинликлар билан безатиларди. Ширинлик еявериб томоқ оғриб ҳам қоларди. Ширин байрам эди бу.
Ҳамон шундай, ширин. Улғайиб, идрок ўсгани сайин унинг таъмини фақат тил билан эмас, қалбан ҳам ҳис қиладиган бўлдик. Аразлар тарқаши, уришганлар ярашиши, узрлар сўралиши, эзгуликлар тиланиши, ғазаблар чекинишию қучоқлар очилиши...
Одамларни яқинлаштириб, ҳаммамизни яхшироқ, эзгуроқ бўлишга рағбатлантирадиган, нафсдан ва кибрдан тепароққа кўтарилишимизга сабаб бўладиган айём бу.
Рамазон ҳайити барчангизга муборак бўлсин, азизлар.
(Фото:Gazeta.uz)

Яхши иш – Ўзбекистондаги 2000 та обида битикларини бир тўплам китобларга жамланди.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳомийлигида ҳамда Фанлар академияси Шарқшунослик институти олимлари меҳнати самараси ўлароқ Ўзбекистоннинг барча вилоятларида жойлашган 2000 дан ортиқ обиданинг битиклари китобга туширилди.
"Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" номи остида 20 жилдда чоп этилган китоблар энди вазирлик, идора ва ташкилотларга ҳам тақдим этилади. Лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз маданий-тарихий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган шахсий ташаббуси ортидан амалга оширилди.
8 апрель куни ушбу китоб-альбомларнинг тақдимоти ҳамда ташкилотлар, вазирликлар ва идораларга 20 жилд китоб-альбомларни олиш имконини тақдим этувчи сертификатларни топшириш маросими ўтказилди. Нашрлар орасида Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри меъморий ёдгорликларидаги эпиграфик битикларга бағишланган китоб-альбомлар, Самарқанд меъморий тарихий мажмуалари – Регистон ва Шоҳизиндага бағишланган альбомлар бор.

Тил ўрганмоқчи бўлганларга устоздан лайфхак
Андижонлик чет тили ўқитувчиси Искандар Саттибоев хорижий фильмларни дубляж эмас, субтитр билан кўришни тавсия этмоқда.
"Агар ҳамма фильмларнинг ўзбек тилига таржимаси субтитрда берилса, мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганишда катта ўзгариш бўлади" дейди етти хорижий тилни биладиган Искандар устоз.

Аҳоли учун свет ва газнинг янги тарифлари тасдиқланди. Ижтимоий меъёрлар ҳам белгиланади.
1 майдан электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун ўзгаришсиз — 1 кВт/соат учун мос равишда 1000 сўм ва 900 сўмдан қолдирилмоқда. Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда.
❗️Ноябрдан февралгача, иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометр нархи қуйидагича белгиланди:
• 500 куб метргача истеъмол учун 380 сўмдан 650 сўмгача;
• 500дан 2500 куб метргача 1500 сўмдан;
• 2 500дан 5 минг куб метргача 1950 сўмдан;
• 5 мингдан 10 минг куб метргача 2275 сўмдан;
• 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун 2 600 сўм.
❗️Март-октябр ойларида газ истеъмоли учун тарифлар қуйидагича белигиланди:
• 100 куб метргача — 650 сўм;
• 101 куб метрдан 2500 куб метргача — 1500 сўм;
• 2500 куб метрдан 5000 куб метргача 1950 сўм;
• 5 минг куб метрдан 10 минг куб метргача — 2275 сўм;
• 10 минг куб метрдан ва ундан юқори истеъмол учун — 2600 сўмдан.
Бундан келиб чиқадики энди энергияни ишлатилганига қараб, тариф белгиланади. Қанча кўп ишлатилинса, шунча кўп пул тўланади.
Энди токни ҳам, газни ҳам тежаб ишлатамиз.

Водийдаги киносеварлар кўчасида байрам
Кинематография агентлиги ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган "Кинокарвон" акциясининг навбатдаги манзили Фарғона вилояти бўлади.
18–20 апрель кунлари вилоятнинг Тошлоқ, Қўштепа, Қувасой, Фарғона шаҳри, Бувайда, Учкўприк, Бешариқ, Фурқат туманларида таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ўтказилади.
Яна бир ажойиб имконият, тадбирлар доирасида аҳоли учун миллий фильмларимиздан "Якшанба", "Абдулла Орипов", "Ўзбек қизи", "Самурай", "Доктор Абдуллаев" каби қатор фильмлар қўйиб берилади.

Муҳрим апрелда янги китоблар чоп этилиши ҳақида хабар беряпти. Рўйхат чиндан ҳам салмоқли. Кўп китоб таржима этилгани яхши – бу ҳам миллий контент, ҳатто аксари таржима китоблар бўлса ҳам.
Мен асарлар таржима қилинишига умуман қарши эмасман, буни филолог сифатида ёқлайман ҳам – ҳар бир таржимон ва ҳар бир таржима қилинган асар тилимизга янги тушунчалар, тафаккуримизга янги фикрлар олиб киради.
Лекин китоб бозоримиздаги трендлардан хулоса қилсак, бизнинг ижтимоий онгимиз ҳозир асосан ташқаридан кириб келаётган (таржима қилинаётган) ғоялар билан бойияпти, ўзимизнинг миллий тафаккур негизидан туриб яратилаётган муаллифлик асарлари кам. Буни жиддий ўйлаб кўриш керак.
Ғояга қарши ғоя, ҳатто ғояни қўллаш учун ҳам янги ғоялар керак. Нимага ўзбек тилида миллий асарлар кам яратиляпти?
Юқоридаги видеода мен бунинг сабабларидан бири сифатида муаллифлик ҳуқуқига риоя этилмаслигини келтирдим. Лекин сабаблар бундан кўпроқ.
Жамиятда мана шу муҳокама очилишини истар эдим: нимага миллий романлар кам ёзиляпти, "Темир хотин" ё "Кичкина табиб" каби халқ дардини айтувчи фильмлар кам суратга олинмоқда, "Шайтанат" каби сериаллар чиқмаяпти ва ҳоказо?
Сизнингча, нимага?