Telegram Web Link
Кеча дугонамнинг тавсиясига кўра ҳиндларнинг “Шапалоқ” (Tappad) фильмини кўрдим.

“Таппад” ўзбек тилидаги “шаппат” сўзига яқин экан. Яқинлик фақат номда эмас, дунёқараш, айниқса, аёлга муносабатда ҳам кўринади.

Бир нарсага қойил қоляпманки, сўнгги йилларда ҳинд киноларида аёллар жиддий ўзгарди: кучли, ақлли, ўзига ишонган, юқори интеллектуал аёллар образлари кўп яратиляпти. Ўн йиллар аввалги “гламур” кўринишли, асосан муҳаббат учун яшайдиган ва керак бўлса ўладиган, она ва уй бекаси қаторини энди ўз ҳақи учун курашадиган спортчи, “айтишник”, адвокат, ўқитувчи... аёллар образлари тўлдирмоқда. Бу халқнинг келажаги янада буюк бўлишига ишона бошладим.

“Шапалоқ” фильми оилавий зўравонлик ва ажралиш ҳақида. Лекин зўравонлик бўлиб бировнинг бирон ери кўкармайди. Шунчаки бахтли яшаб келаётган оилада эр бир куни ҳамманинг кўзи олдида аёлига шапалоқ уради. Биринчи ва... охирги марта.

Битта шапалоқ учун ажрашиш ақлсизлик деб кўпчилик буни тушунмайди. Аммо шу ўринда қизнинг отасига қойил қоласиз. Умуман, битта шапалоқ урадими, ўласи қилиб дўппослайдими – зўравон бунинг хато эканини англамас экан, демак такрорланади, демак бу зўравонлик тўхтамайди. Биз буни Салтанат Нукенованинг аччиқ қисматида кўрдик.

Фильм қаҳрамони эса ҳаммаси шу биринчи шапалоқдан бошланиши ва бу нима учун ёмонлигини вақтида англагани билан кучли.

“Шапалоқ”да зулм ва раҳм, оила ва муҳаббат ҳақидаги кўп стереотиплар синдирилган. Инсон қадр-қиммати биринчи ўринга кўтарилган.

Албатта кўринглар, чуқур психологик ва ижтимоий юки бор фильм.

Қачон бизнинг кино ва сериалларимиз “қайнона-келин-ўйнаш-кўпхотин” мавзуларидан юқорилаб, “Шапалоқ” даражасига кўтарилса, келажагимиз буюк бўлади – ғолиблар жамияти зулмсиз оилалардан пайдо бўлади!

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Панорама" – "Киночилар уйи" – "Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи" – Тошкент зилзиласида қуламаган отахон кинотеатр бу йил 60 ёшга тўлди.

Ўзбек киноси бой тарихга эга. Буни нафақат анча йиллар олдин суратга олинган ажойиб фильмлардан, балки кино инфраструктурасидан ҳам сезиш мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 16 майдаги киночилар билан учрашувида ўзбек кинематографияси учун ҳам, томошабини учун ҳам муҳим объектлардан бири бўлган собиқ "Панорама" кинотеатри номи "Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи"га ўзгартирилди.

Бу йил киносарой ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонламоқда.

"Панорама" деганда менда бир нечта хотиралар бирдан уйғонади. Онам "Панорама"га илк бор 1984 йили олиб тушганлар, ўшанда ёш бола эдим, "Келинлар қўзғолони" ва "Водиллик келин" фильмларини битта қилиб кўрсатишган. У пайтлар кинотеатрлар роса гавжум бўларди, аввал пастдаги қаҳвахонада музқаймоқ еб кейин тепага залга фильм кўргани чиқардик. Ностальгия!

90-йиллар охири "Панорама" ҳувиллаб қолди. Мелис Абзалов талқинидаги "Ўткан кунлар"га тушганимда катта залнинг фақат марказидаги ўриндиқларга ўтириш мумкин, икки четдагиларнинг устига оқ бўз ташлаб қўйилганидан "Кафанланган ўриндиқлар" деган мақола сарлавҳаси туғилганди.

2014 йил қаҳратонида эса "Қудуқ" фильми премьерасига бориб, зал совуқлигидан тишларим такиллаб, оёқларим музлаб, охиригача кўролмай чиқиб кетганим эсимда.

Лекин охирги вақтларда киносарой замонавийлашиб, фойе ўзига хос музейга айлантирилиб, каттаю кичик залларда қишда иссиқ, ёзда салқинлик таъминланди. Интернет кинотеатрлар ва савдо марказларидаги "диджитал кинозал"лар даврида ҳам "Панорама"га одамлар оқиб келиши кузатиляпти.

Юқоридаги видеода Президент Шавкат Мирзиёев киночилардан "ўзини қийнаб" меҳнат қилишни ва тарихни таъсирли жонлантиришни сўраган. Ушбу тарихий кино саройини узук деб олсак (ҳам шаклан, ҳам маъно жиҳатидан), энди унга ёрқин кўз бўлгулик дурдона фильмлар керак. Чунки кино энг таъсирли миллий контент майдонидир. Киночиларимиздан экран дурдоналарини кутиб қоламиз.

@shahnozxon
Авиаҳалокат ва турли авиаҳодисаларда ҳалок бўлган президентлар рўйхати экан.

Бразилияда 10 йил ичида иккита президент авиаҳалокатда ўлган.

Мени энг даҳшатга солгани 2010 йилда Польша президенти ва деярли барча сиёсий элитаси учиб келаётган учоқнинг Смоленск яқинидаги ҳалокати эди. Бир зумда бутун бошли мамлакат президенти ва ҳукумати аъзолари йўқликка кетган. Улар Катин фожиаси 70 йиллигини хотирлаш маросимига кетишаётганди.

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Домла айни ҳақиқатни айтибдилар!

“Ўзбек тили ўзбек халқининг мавжудлиги ва йўқ бўлиб кетмаслигида асосий негиз ўрин эгаллайди".

Тарихчи олим Фарҳод Максудов “Қурултой” подкастида тил ҳар қандай миллатнинг бирлашуви, мавжудлиги ва келажакда яшашини белгиловчи унсур деди. Бу унинг шахсий фикри эмас, балки кўпчилик олимлар томонидан бирлашиб келинган хулоса эканини таъкидлади олим.

Хусусан, либос, муомала, миллий таомлар, дин ва бошқа унсурлар билан қиёслаган ҳолда айнан тил миллий давлатчиликни сақлашда, келажакда йўқ бўлиб кетмаслигида энг аҳамиятли унсур эканини айтмоқда (видеони тўлиқ кўринг – жуда аниқ ва чиройли тушунтирилган👆).

Тилни гапирсанг энсаси қотадиган, бошқа муаммо қолмадими дейдиганларга юбориб қўямиз.

@shahnozxon
👏1
Forwarded from LEGIST
Энди Сен школотрон эмас!

Ҳурматли битирувчи, Сенга шуни афсус билан маълум қиламанки, ҳаётингнинг энг ширин вақтлари ўтиб бўлди. Олдингидек энди ҳеч нарсани ўйламай, беғам яшай олмайсан. Эрталаб уйғонгач, регуляр борадиган маконинг бўлмаслиги мумуин. Тўғри, аввалида ҳаётимда озодлик аталмиш янги босқичга қадам қўйдим, дея хурсанд бўларсан. Лекин хийла вақт ўтгач нималардир сени безовта қила бошлайди. Бундан кейин маҳалладаги оғайниларинг билан ўйнаб-кулишга фурсат бўлмаслиги мумкин. Сабаби баринг ҳар томонга тарқалган, ҳамма ўз ташвиши билан банд бўлади. Сен билан кечагина бошланғич синфда ручка талашиб урушиб юрган Нилу турмушга чиқади. Шунда тўсатдан қолган умринг ҳам мактабдаги 11 йилдек шиддат билан ўтиб кетиши миянгга урилади. Этинг жимирлаб кетади. Ғалати ҳислар ўтади. Ўтиб кетган болаликни қумсашни бошлайсан. Негадир олдинлари эрта саҳардан боргинг келмайдиган мактабингга энди талпиниб қоласан. Қанийди, имкон тополсанг?!. Эсла, эрталаб ойинг мактаб уйғотганда, зўрға турардинг. Севимни мултфилимни тамомлаб, мактаб томон йўрғалардинг. Энди ундай бўлмайди.

Аста секин маиший муаммоларни мустақил ҳал этиш сени чекингга тушади. Ундан сўнг бу муаммолар каттариб бораверади. Ёмон томони — энди олдингидек ҳамма масалада ота-онангдан ёрдам сўрай олмайсан. Мустақил ечим ахтаришинг тақозо этилади. Бунақа пайтларда ёдингда тутки, ҳамма муаммолар вақтинчалик. Бир кун, албатта, ҳал бўлади. Кўп сиқилиб синиб қолмасанг бас. Муаммолар бу ҳаётингнинг бир бўлаги. Уни нормал қабул қилишга ҳаракат қилавер. Сенга омад тилайман.

Шудир Сенга айтар сўзим.

Уелкам ту катта ҳаёт!

@legistuz
Ботиржонни Гарвард университети доктори бўлгани билан табриклайман. Лекин у биринчи эмас.

Шу кунларда бирданига икки ҳамюртимиз жаҳоннинг нуфузли университетлари доктори бўлгани ҳақидаги хабар ҳамма қатори мени ҳам қувонтирди. Юртдошлармизнинг ҳар бир ютуғи билан фахрланамиз.

Бироқ адолат учун айтиш керакки, Гарвардда академик соҳада биринчи PhDни аёл киши қилган экан.

Мана бу ҳаволада 2010 йилда Гарвардда PhD қилган Гулнора Аминова ҳақида қайд этилган. Доктор Гулнора Аминова шарқшунослик йўналишида, “Тақия устидан пардани кўтариш: Оғойи Бузурғ таржимаи ҳолига оид айрим аспектлар” мавзусида докторлик иши ёқлаган.

Бундан ташқари, Гарвардда ҳуқуқшунослик йўналишида ҳам докторлик қилган ўзбекистонликлар ҳақида айтишяпти. Лекин бу амалиётга яқинроқ, академик бўлмаган соҳа деб қаралар экан.

Ҳозирда доктор Гулнора Аминова қаерда? Мен бу аёл ҳақида гуглдан ҳам, Линкедндан ҳам айтарлик маълумот топа олмадим. Фақат Бостонда яшайдиган бир аёл чиқиб келяпти, лекин у айнан биз назарда тутган шахсми, бошқами — номаълум.

Менга айтишларича (бу маълумотларни тасдиқлаш ё рад этиш имкони бўлмади аммо), Гулнора Аминова бир муддат дарс берган, америкаликка турмушга чиққан ва академик доираларда кўринмай қолган (балки фамилияси ўзгарган). Эҳтимол, шунинг учун бугун у ҳақида кам маълумот биламиз.

Бироқ адолат учун бу ҳақида ёзилиши керак эди, ёздим.

Ким нечанчи бўлгани муҳим эмас, ўзбекистонликларнинг ҳар бир муваффақияти фахрли (бироқ фактчекингни ҳам ҳеч ким ман қилмаган-ку, тўғрими?))

@shahnozxon
Бозорлар нега ҳувиллаб қолди?

(ўзимнинг шахсий фикрларим билан бўлишаман)

Бу хақда ёзсам кўп ёзишга тўғри келади, аммо иложи борича билганларимни ёзмоқчиман.

Гурунч бозори:
- чет элдан вагонлаб гурунч олиб келамиз, кўриниши "лазер" навига жуда ўхшаб кетсада таъми бемаза, асосий харидорлар Хоразм гурунч билан оптом савдо қилувчилар.
Улар тозза навли "лазер"га биз олиб келган сохта" лазерни" аралаштириб савдога чиқаришади, биздаги "лазерни" асл "лазерни" нархидан ярим нарх арзонга сотиб олишади,.бу билганим, билмаганларим қанча экан?(бир савдогар танишнинг айтганлари)

Зираворлар бозори:
Тозза зирага сабзи уруғи аралаштириб сотишади (сабзи уруғи кўринишидан зирага ўхшайди, нархи эса капейка туради)
Майдаланган бир кило тозза занжабирга камида беш кило маккажўхори унидан аралаштириб сотишади (занжабил палон сўм, маккажўхори уни эса ўта арзон туради)
Сиркага оддий уксус қўшиб ҳидини ўткирлашади ва 10 -15 йил сақланган дея алдашади (аслида таёрланганига бир йил ҳам бўлмаган)

Хайвон бозори:
Мол ва қўйларни семиртиришда гармон дорилардан фойдаланадиганлар борлиги сир бўлмай қолган.
Бундан ташқари молни сотувга олиб чиқишдан аввал кўп миқдорда туз қўшилган ем беришади ва шўр емдан чанқаган мол 30 литргача (балки ундан ортиқроқ) сув ичади ва тарозига қўйиб сотилганда камида 20 - 30 кило ортиқ оғирлик қўшилади. Қарабсизки харидор камида 800 - 900 минг сўм сув учун пул тўлайди.
Олувчини алдаш учун сохта харидор бўлиб нархни сунъий оширувчилар ва бошқа фирибгарликларни санаб адоғига етиб бўлмайди.

Запчаст бозори:
Энг харидоргир запчастларни хитойга буюртма бериб кўринишини аслдай қилиб таёрлатиб олиб келиб "оргинал завод" деб пуллашади.(албатта ҳамма савдогарлар эмас)

Мошина бозорида:
Мошина бозоридаги қаллобликларни айтмасак ҳам кўпчиликка аён , аммо битта "фишкасини" айтиб ўтаман, сотиладиган мошинани тозза аккумулятори ўрнига "уйгача етиб оладиган" аккумулятор қўйиб , чириган сиденияни устига янги чехол кийдириб "мошина свежий қараб қўйилган" деб харидорларни "кийдиришади"

Кийим дўконларида:
Ўзимизда тикилган кийимларга чет эл фирма ёрлиқларини ёпиштириб "тоза оргинал" деб харидорларни "ёпиштиришади"

Энг ачинарлиси❗️
Энг рахмим келгани дўконларга ёки оптом сотувчиларга мол етказиб бераётган савдогарлардир.

Масалан:
Чет элдан мол олиб келиб ёки ўзимизда ишлаб чиқариб оптовикларга 10 минг доллорлик молни насияга беришади, оптовик эса сотилган молни 2 ёки 3 мингини молни эгасига бериб яна 10 минглик молни насияга олиб кетади.
Молни эгаси оптовикдан аввалги моли учун қатъий ҳисобот талаб қилса оптовик ҳисобот бера олмаслиги аниқ, чунки сотилган молларни асосий қисмига ё мошина олиб миниб олган ёки икки - уч қаватли данғиллама участка қуриб олган бўлади. Қўпол қилиб айтганда мол берувчи оптовикка "ипсиз боғланиб" қолади, чунки молни пули йўқ, омборда эса мол ҳам йўқ, ягона йўл оптовик билан "муроса" қилиб узлуксиз мол бериш бўлади холос, акс холда оптовик "зарда" қилиб қарзини "кечвориши" ва мол эгаси пулини ололмаслиги аниқ бўлиб қолади.

Қандолат бозори:
Ўзимиздаги шоколаду "ирис" қант ишлаб чиқарувчилар қандларини ўзимизда оргиналдай ишлаб чиқарилган таниқли фирмалар номи ёзилган қанд қоғозларига ўраб харидорларга "бу энг тоззаси, хақиқий Россия ёки Украина махсулоти дея алдаб сотишади.
Яна "ёрлиқ" ёки қант қоғоз ясовчилар "люббой фабрикани ёки заводни ёрлиқларини оррггинал қилиб ясаб берамиз, пошшосиям ажратолмайди" деб мақтаниб ҳам қўйишади😔

Эҳҳее, гапирса гап кўп, яна "нега барака йўқ, нега бозорлар бўшаб қолди" дея сабабларни бошқа ёқдан қидирамиз.
Янаям бизни ер кўтариб турибди😔

Кейинроқ "нега касал кўп, нега дориларни таъсири йўқ" деган саволларга тўхталамиз.
Юқорида ёзганларим барча савдогарларга тегишли эмас, албатта юртимэзда халол, ростгўй савдогарлар кўп, аммо "бирники мингга, мингники туманга уради" деган гапларни ҳам остида хақиқат бор эканини ҳаёт кўрсатиб турибди.

Саломат бўлинглар.

Муҳаммад Икром


@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Баҳодир Ялангтўш" фильми келаётган пайшанба Тошкентда ҳам премьера қилинади.

Кечадан бери ОАВда ва тармоқлардаги тасмаларда "Баҳодир Ялангтўш" тарихий фильмнинг Самарқанддаги премьераси ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Премьера катта миқёсда ўтказилган, уни бирданига 3,5 мингдан ортиқ томошабин кўрибди.

Тарихий фильмлар ёрқин, ранг-баранг либослар, саройлар, гўзал маликаю баҳодир шаҳзодалар билан шоу сифатида ҳам, тарихий маълумотларини таъсирчан етказиши туфайли маърифат сифатида ҳам аҳамиятли. Лекин энг катта аҳамияти – халқни умумий миллий хотира орқали бирлаштириши, миллий ғурурни кўтариши ва қаҳрамоникларга ундашидир.

Шердор каби буюк тарихий обидани авлодларга мерос қолдирган Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги жангнома киноасарнинг премьерасини Тошкентда ҳам орзиқиб кутяпмиз.

@shahnozxon
1 июнь куни Миллий кино санъати саройи (Панорама)да болалар учун бепул фильмлар намойиши бўлади.

1 июнь куни Миллий кино санъати саройида болалар учун иккита фильмнинг премьераси бўлиб ўтади. Намойишлар текин экан.

6 ёшдан катта болалар учун эртак жанридаги “Парининг совғаси” фильми, ундан каттароқ болалар учун эса Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган оддий оила ҳақидаги “Қуёш таъми” кинофильмлари намойиш этилади.

Бундан ташқари, ёш томошабинлар учун қизиқарли савол-жавоб ўйинлари, мультфильм қаҳрамонлари иштирокида шоу-дастурлар ҳам уюштирилади.
Таниқли актриса Анастасия Заворотнюк вафот этибди.

"Моя прекрасная няня" ситкоми орқали танилган ва кўпчиликнинг севимли юлдузига айланган актриса 46 ёшида она бўлгач, бош мия саратонига чалинган эди. Актриса узоқ йиллар шу касаллик билан курашди, бир қанча жарроҳлик амалиётларини том маънода бошдан ўтказди (бош миясининг бир қисми олиб ташланганди). Бугун унинг 53-ёшида вафот этгани ҳақида актрисанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилинди.

Бир неча йиллар аввал таниқли қўшиқчи Жанна Фриске ҳам 38-ёшида она бўлгач бош мия саратонига чалиниб, вафот этган эди (2015).

Аёл сифатида марҳумаларнинг фарзандлари ва ўзларига ачиндим, 😥

@shahnozxon
Ўзбек тилининг изоҳли луғати энди алоҳида сайт ва мобил илова шаклида

Шу пайтгача бирор сўзнинг изоҳи керак бўлса интернетда Ziyouz.com сайтидаги pdf шаклдаги файлни бирма-бир варақлаб қидирар эдик.

Бугун тақдимоти ўтказилган izohli.uz сайти ва мобил иловаси орқали сўзлар изоҳини қулай қидириб топиш ва жонли матндан кўчириб олиб фойдаланиш мумкин. Бу анчадан бери кутилган керакли сайт ва илова эди.

Шунингдек, “Замонавий тилшунослик терминларининг изоҳли луғати” ва “Ўзбек тилида дефектология терминлари луғати”нинг ҳам тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодиржон Холбўтаев, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Азиз Эминов, Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти директори Низомиддин Маҳмудов, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори Иномжон Азимов, “Isystem partners” МЧЖ директори Азам Немадалиев, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Энди кейинги босқичга ўтиш керак: ўзбек тилига оид барча фойдали ресурсларни битта умумий порталга бирлаштириш лозим. Шунда ўзбек тили учун катта, амалий аҳамияти юқори майдонча ҳосил бўлади. Ҳозир интернетда тарқоқ ҳолда ётган ва ўз ҳаётида яшаётган исмлар, сўзлар имлоси, онлайн мусаҳҳиҳлар, алифбо ўгиргичлар, атамалар тезауруслари ва яна кўплаб фойдали манбаларни битта жойдан топиш мумкин бўлса қандай яхши эди.

Онлайн изоҳли луғатни мана бу ҳаволадан топасиз:
https://www.izohli.uz/words/A%E2%80%99LAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана бу видеода қаҳрамонлик акс этибди.

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ва Олтинсой тумани, оралиғида жойлашган Ғўтхокин (Кетар ) қишлоғи ҳудуди электр энергияни Бойсундан олар экан.

Қишлоқда 14 хонадон яшайди, автойўл умуман бормаган ва автойўлни олиб боришнинг умуман имкони йўқ. Баланд тоғлар оралиғида жойлашган қишлоқдан авто йўлгача 20 км пиёда юриш керак экан.

Видеода эса ана шунча масофага оғир трансформатор ва бошқа зарур ускуналарни электр таъминоти ходимлари ва қишлоқ аҳолиси биргаликда пиёда (!) тоғ оралаб, сув кечиб, баъзи жойларда эмаклагудек бўлиб, баъзи ерларда эса почани тиззагача шимариб ялангоёқ олиб боришгани акс этган. Кўринг, ҳайратланинг, тасанно айтинг ва лол қолинг! Кино қилса арзийдиган фабула!

Ушбу видеони ўз фейсбук саҳифасига жойлаган электр таъминоти ташкилоти ходими Юсуф Алиев шундай ёзади:

“10 май 2024 йил кучли ёғингарчилик сабабли дарёдан катта сел чиқиб ТЭТК га қарашли трансформаторни ва ўнлаб таянчни сел олиб кетган 12 май куни мен ўзим бошчилигимда 10 нафар ходимларим билан барча керакли сим, трансформатор ва эҳтиёт қисмларини олиб бориб ўрнатдик, носозликни тўлиқ бартараф қилдик, аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминладик.

Мен бу лавҳани йўл қуриб бериш ёки кимнидир ёмонлаш, ўзимнинг ва ходимларимнинг ишини мақтаб чиқармадим, бу ишларни бажариш мен ва ходимларимнинг бурчимиз, қишлоқ аҳлини қаранг, қандай беғубор содда, биз билан қандай ишлаяпти ҳатто кексалар ҳам, аслида биз билан ишлашлашга мажбур эмас, лекин ёрдам берди.

Бизга қараб турганда, бир ойда ҳам ишни бажара олмас эдик.
Бу халққа ўзим ва Бойсун ТЭТК корхонаси ходимлари номидан миннатдорчилик билдираман”.

Бир сўз билан айтганда: ҚОЙИЛ!

@shahnozxon
Бу фикр мени ҳам хаёлимдан ўтди.

Лекин бунинг учун вазирлик, идоралар шундай вазиятларда бир-бири билан оператив - “сообща” ишлай олиши керак. Тахмин қиламан, вертолет хизмати тақдим эта оладиган вазирликлар, аниқроғи уларнинг раҳбарига чиқиш бюрократияси, иерархияси жуда узоқ ва мураккаб жараён.

Кичик ҳудудда электр таъминотига масъул одам марказдаги вазир/ вазир ўринбосарига “бизга вертолет керак қишлоққа трансформатор олиб бориш учун” дея оладими? Ва кейин у вазирликдагилар ФВВ ёки Мудофаага “бизга вертолет беринг” деб сўрашга тайёрми? Ҳа, балки у вазир бу вазирга битта қўнғироқ қилиб, ҳал қилар. Аммо бунгача муаммони кимдир унга ўз вақтида айтишиям керак.

Одамларга эса шу кеча-кундузда чироқ керак. Кутгандан кўра қўлбола йўлни танлаган яхши дейишади.

Қўнғироқлар эмас, аслида бундай ҳолатлар тизимлаштирилган, рақамлаштирилган ҳолда ҳал этилиши керак.

Бир йили видеодаги каби тоғ ошиб, перевалнинг Эртошсойи тепасидаги жуда олис, тоғ бағридаги қишлоққа меҳмонга бордим. Машинада боришнинг ўзи ваҳимали. Сал ғилдирак нари-бери кетса, пастга ағанайсан. Ўшанда катта фарзандимга хомиладор эдим ва менга қизиқ бўлди, мезбондан сўрадим:

- Агар туғадиган аёллар бўлса, нима қиласизлар? Қандай қилиб роддомга етиб борасизлар?

- Олдинлари вертолёт беришарди телефон қилсак, ҳозир у йўқ бўп кетган. Шунинг учун туғишига яқин қолганда пастки, роддомга яқинроқ қишлоқдаги қариндошникига жойлаб келамиз. Хотиним туққанида 8 ойлигидан пастдаги онасиникида яшаб турган.

Хуллас, рельефи мураккаб, тоғ-тоғ ёнбағри, чекка ҳудудларга хизматлар кўрсатишда муаммолар кўп.
Зулмкорлик тугаши, ноҳақликка қарши туриш учун инсонга таянч керак бўлади.

Инсон бу таянчни давлатдан кутади. Агарда кутилган таянч берилса, жамиятдаги ҳар қандай ижтимоий ҳимояга, хавфсизликка эҳтиёжи бўлган одам ҳаётини ўзгартиришга жасорат топа олади. Бу ўринда айнан ҳозир Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими тубдан янгиланаётгани эътиборли.

Бу масала юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш, тазйиқ ва зўравонликка учраганларга индивидуал психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, субсидия ва ижтимоий ёрдамни мақсадли ва айни керакли манзилларга йўналтиришда шаффофликни кучайтириш, муҳтожларга бериладиган протез-ортопедия воситалари турини 5 тага кўпайтириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилган.

Янги ижтимоий ҳимоя тизими фуқароларга шунчаки моддий ёрдам узатишни эмас, муҳтож аҳолини камбағалликдан чиқаришни ва жамиятнинг барча қатламларида бирдек фаровон ҳаётни таъминлашни назарда тутмоқда.

Яъни бу шунчаки ижтимоий ҳимоя эмас, бу ҳар ким ҳаётини ўзгартириш учун бир имконга эга бўлишини таъминлайдиган кўмак. Муҳими, у амалга оширилмоқда.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, савол” подкастида аёлларга нисбатан зўравонлик ва стереотиплар мавзусида гаплашдик.

Фикрларимизни кеча айрим каналларда кузатилганидек контекстдан узмай, тўлиқ кўриб муҳокама қилишингизни сўраб қоламан. Чунки зўравонлик ва камситиш қайси жинсда бўлишидан қатъи назар умумий муаммо. Ҳаммамизда ота, ака-ука, ўғил бўлганидек она, опа-сингил ва қиз бор. Бир жамиятда яшаяпмиз.

Шахсан ўзим шу подкастда олима аёллар Дилфуза Абулҳасан ва Камола Алиевалар билан суҳбатлашиб мазза қилдим. Нурбек Алимов эса ҳақиқий адолатли модератор ролида. Фикрларимиз бир жойдан чиқмаган жойларда ҳам ўзаро ҳурматни унутмай гаплашдик. Шунақа қилса бўлади, ишонинг.

Дам олиш кунлари вақтингиз бўлса, бир кўринг:

https://youtu.be/vxQX7ObuoRo?si=xk8HIVPNjbLYCDIX
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телевизорингизни қўйинг — премьерани ўткпзиб юборманг.

Кеча 1 июнь куни премьера қилинган «Парининг совғаси» фильми телеканаллар орқали намойиш этилмоқда.

Фильм бугун куни қуйидаги вақтларда эфирга берилмоқда:

MY5 TV: соат 08:55;
Sevimli TV: соат 09:20;
Bolajon TV: соат 09:10;
Renessans TV: соат 10:10;
Zoʻr TV: соат 14:15.

«Парининг совғаси» фильми таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов режиссёрлигида суратга олинган. Фильм 6 ёшдан катта бўлган болалар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, эртак жанрида.

Премьералар Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан
Кинематография агентлиги ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан туҳфа этилмоқда.


@shahnozxon
Ўтган ҳафта “Баҳодир Ялангтўш” фильми премьераси бўлди. Фильм ҳақида фикрларимни ёзган эдим..

Тақриз Hudud24.uz да чиқди, бу ерга ўтиб ўқиш мумкин.

@shahnozxon
Инобат Ахатова “Oyina.uz”портали бош муҳаррири этиб тайинланди.

Табриклайман!

Oyina.uz” сўнгги йилларда медиаоламда энг муваффақиятли лойиҳалардан бири бўлди. Фаррух Жабборов ва жамоасининг жонкуярлик билан қилган меҳнатлари буюк Беҳбудийнинг “Ойина”сига мос нашрнинг юзага келишига сабаб бўлди. Ҳақиқий миллий контент!

Дадил, профессионал журналист ва муҳаррир Инобат Ахатова бошчилигида “Oyina.uz” янада ривожланишига ишонаман.

Қолаверса, яна бир раҳбар аёл барчамизга муборак!

@shahnozxon
2025/07/10 14:35:03
Back to Top
HTML Embed Code: