Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дебат бўлади!

Икки кундан кейин 27-сентябрь куни соат 17:00 да сиёсий партиялар раисларининг дебатлари жонли эфирда Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида бўлиб ўтади. Улар ўз позицияларини эълон қилиш ва рақибларига саволлар бериш имкониятига эга бўлади.

Қизиқ бўлади, деб умид қиламиз. Эмас осон бу майдон ичра турмоқ…

#sаylоv24
@shahnozxon
Ўзбек халқи номинг ўчгур «Док-1 Макс» фожиасида 65 нафар фарзандидан айрилганини ҳали унутгани йўқ. Умуман олганда, бу 100 йил ўтса ҳам мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг катта фожиа бўлиб қолаверади.

Бундай оғир мусибат қайта бошимизга тушмаслиги учун йўл қўйган хатоларимизни такрорламаслигимиз, бир лаҳза бўлса ҳам лоқайдликка берилмаслигимиз керак. Зеро, статистикага кўра, биз каби аҳолисининг даромади ўртача ва ўртачадан паст бўлган мамлакатларда тиббий маҳсулотларнинг ҳар ўнтадан биттаси ё сифатсиз ёки сохталаштирилган бўлар экан.

Шу боис, «Халқ» демократик-партияси илгари сураётган фармацевтика соҳасида давлат назоратини кучайтириш ташаббуси ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга.

Партия дори-дармонлар ва тиббий воситалар нархи давлат томонидан тартибга солиниши таклиф қилмоқда. Мен бу ташаббусга буткул қўшилган ҳолда, дори-дармонларнинг савдоси ҳам уларнинг мамлакатимизга кириб келиши ҳам жиддий назорат қилиниши керак, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон яна битта «Док-1 Макс» воқеасини кўтара олмайди. Энди ҳеч бир бола дори туфайли ҳаётдан кўз юмишига йўл қўйиб бўлмайди.

#sаylоv24
@shahnozxon
Бугун бизни эътироф этишди!

Каналимиз ва Фейсбук саҳифамда эълон қилинган материаллар "Энг яхши миллий контент" Республика танловида болаларни китобхонликка қизиқтириш йўналишида ғолиб деб топилди.

Танлов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ташкил қилинди ва ўтказилди.

Бугунги кунда ўзбек тилида ижод қилиб, ушбу тилни қизиқарли ва маърифатли манбага айлантиришга ҳисса қўшаётган профессионал ва миллатпарвар жонкуярлар қаторида туриш ҳамда устозлар қўлидан ғолиблик нишонини қабул қилиб олиш мен учун фахр!

Ўзбек тилида кўпроқ ижод қилинг, қизиқали контентлар яратинг, азизлар ("Кўк жигули" ва "Лада" дан баландроққа чиқишимиз керак, лекин). Тилимиз учун ва жамият учун қилаётган энг катта ишингиз шу бўлади.

Сифатли миллий контент яратишга рағбат уйғотишни мақсад қилиб танлов ўтказган ташкилотчиларга раҳмат.

"Бизни эътироф этишди" деб гап бошлаганим эса бежиз эмас, ушбу ютуқ аввало каналим ўқувчилари ва постларимни кузатадиган ҳамманинг ҳиссаси бор: Сизларнинг эътиборингиз менга рағбат.

@shahnozxon
Алишер Қодировни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Ўзбекистон фуқароси бўлган болага нисбатан Ўзбекистон мактабида қилинган зўравонликка муносабат билдирибди, муносабат чўққисида яна ўша тил масаласи.

Депутат Алишер Қодиров унга "Ўзимизнинг масаламизни ўзимиз ҳал қиламиз, фитна қилманг" деган мазмунда жавоб берибди.

Унинг бу фикрини тўлиқ қўллаб қувватлайман.

Болаларга нисбатан зўравонликни доим қораганман. Бироқ бу масаланинг сиёсийлаштирилишига ва ташқаридан сиёсий шахслар тилни баҳона қилиб бунга аралашишига қаршиман.

Биз ўз болаларимизни қайси тилда гапиришидан қатъи назар ўзимиз ҳимоя қила оламиз. Бу воқеа юзасидан ҳам Болалар Омбудсмани вазиятни назоратга олгани айтилди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлашмоқда.

Пайтдан фойдаланиб масалани сиёсийлаштириб, унга ташқаридан аралашиш умуман керак эмас.

@shahnozxon
Бугун ижтимоий тармоқларда бир видеони кўриб, ўқитувчиларга қанчалик қийин бўлиб кетаётганини яна бир бор англадим. Унда ўқувчи йигитнинг хурмача қилиқлари сабабли дарс бўлинаётганини кўриш мумкин. Ўқитувчи аёл ундан жим ўтиришини сўраганда ҳурматcиз тарзда жим ўтирмаслигини билдирган. Бу ҳам етмаганидек, ойлигингизни оляпсиз, дарс ўтишга мажбурсиз, деб муомала қилган.

Тўғри, сўнги вақтларда ўқувчини калтаклаётган ўқитувчилар ҳақида хабарлар ўқиб, уларни кескин қоралашга тушяпмиз. Лекин танганинг иккинчи томоничи?

"Миллий тикланиш" партияси Таълим кодексини қабул қилишни ўта муҳим вазифа эканини ўз сайловолди дастурида таъкидлаб ўтибди. Тўлиқ қўллаб қувватлайман.

Партия педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатиш жамият тараққиёти учун жуда муҳим эканини қайд этган. Кодекснинг қабул қилиниши таълим тизимини янада ривожлантириш, жамиятнинг барча жабҳаларида ижобий ўзгаришларга туртки беради.

#sаylоv24
@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агар ўзингизни бирон оламшумул дурдона асар билан ифодалаш имкони бўлса, қайси асарни танлар эдингиз?

Режиссёр мени машҳур "голланд Жакондаси" – Вермеернинг "Марварид зиракли қиз" асарига ўхшаш деб топибди, мен учун шу образ танланди.

Uzbekistan's Club журналининг 2-сони ва “Ўзбекистонлик” фильмининг 5-эпизоди тақдимоти бўлиб ўтди.

Аввало, журнал ҳақида. Ушбу сони учун жуда қизиқ концепция танланган: жамиятимиздаги таниқли шахслар – фаоллар, амалдорлар, тадбиркорлар, спортчилар, ёзувчилар – жаҳонга машҳур санъат асарлари қаҳрамонлари қиёфасида чиқишди. Мен Ян Вермеернинг "Марварид зиракли қиз" ролида.

Бу лойиҳада катта маърифий юк бор. Мен, масалан, жадид момоларимиз ҳақида мақолам билан чиқдим. Журналда шунингдек, Шерзодхон Қудратхўжа (ЎзЖОКУ ректори), Сурайё Раҳмонова (Болалар омбудсмани раҳбари), Ҳикмат Абдураҳмонов (тадбиркор), Жавлон Жовлиев (ёзувчи), Оксана Чусовитина (спортчи), Лола (қўшиқчи), Отабек Бакиров (жамоатчилик фаоли) каби кўплаб машҳурларни жаҳон дурдоналари образида кўрасиз. Шахсан менга ушбу ижодкор жамоа билан ишлаш ҳузурбахш бўлди.

"Ўзбекистонлик" фильмининг 5-эпизоди қаҳрамонлари: Ҳарвард Университети докторанти, Техас Университети профессори Ботир Қобилов ҳамда АҚШ ССВ киберхавфсизлик мутахассиси Фароғат Эшбекова.

Мени кўпроқ Фароғатнинг ҳикояси таъсирлантирди. Ҳақиқий триллер! Солиштиришингиз мумкин, бир аёл ва бир эркак, бир хил стартда йўлни бошлашган, иккиси ҳам бугун муваффақиятли, бироқ аёлнинг ҳаёт йўли мураккаброқ. Нимага деган савол кўп оғриқли жавобларни келтиради.

Спойлер бермайман, келаётган дам олиш кунлари фильмни албатта кўринг.

@shahnozxon
Шерзодхон Қудратхўжа «Дебат Холл» медиа-маркази расман очилганини эълон қилди ва марказ ташкил этилган кўчани рамзий маънода «сайловлар кўчаси» деб атади.

Бу марказ Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик доирасида сиёсий дебатлар ўтказиш учун Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида ташкил этилган.

Бугун 27-сентябрь куни соат 17:00 да сиёсий партиялар раисларининг дебатлари жонли эфирда Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида бўлиб ўтади.

#sаylоv24
@shahnozxon
Энди эса Вермеернинг "Марварид зиракли қиз" асари ҳақида бафуржа...

Ушбу асарни мен жуда яхши кўраман, марваридни ҳам. Лекин Uzbekistan's club журнали жамоаси ва лойиҳа продюссери Мухлиса Азизова бу фактларни билмас эди – каминани образ учун танлашганида нимага таянишганини билмайман. Менга таклиф ёқди – асосийси шу!

"Марварид зиракли қиз" (тахминан 1665 йил) барча дурдоналар каби қизиқарли ўтмишга ва муносиб бугунги кунига эга. Ҳозирда у Гаагадаги Маурисхёйс галереясида сақланади. 2020 йили Гаагада бўлганимда, афсуски, бу фактни билмас эдим, бўлмаса картина билан албатта селфи тушиб келардим :)

Ян Вермеер (1632–1675) Нидерландиянинг Делфт шаҳрида яшаган. Ўлганидан кейин унинг номини деярли унутиб, асарларини бошқа одам чизган деб ҳам ўйлашган. Аммо санъатшунослар ва тарихчилар туфайли 19-асрда Вермеер номи ва ижоди ҳақли равишда қайта тикланди.

"Марварид зиракли қиз"ни айримлар "голланд Жакондаси" дейишади, нигоҳдаги ва асар яралишидаги сирлилик сабаб. Лекин машҳур Мона Лизадан фарқли равишда "Марварид зиракли қиз портрет эмас (яъни асосида реал шахс турмайди), балки трони жанрида ишланган (мавҳум инсоннинг белгача тасвири). Шунга қарамай Вермеерга бирор қиз натурачи бўлган, рассом тасаввуридаги образни жойлаши учун "идиш" сифатида унга мурожаат қилган дейилади.

Ушбу картина ҳақида 2003 йилда режиссёр Питер Уэббер айни номдаги фильмни суратга олган. Бош ролларда Скарлет Йоханссон, Колин Фёрт, Киллиан Мёрфилар чиққан.

Нимага айнан марварид? 17-асрда марваридларнинг табиийси ҳам, сунъийси ҳам урфда бўлган. Картинада марварид сунъий бўлса керак, чунки бунақа йирик табиий марваридни топиш деярли имконсиз. Вермеернинг ўзи марваридларни чизишни жуда яхши кўрган шекилли, 36 та асаридан 18 тасида марварид сурати бор.

Албатта, суратдаги менинг талқинимни шунчаки асарга ва ижодкорга эҳтиром изҳори деб қабул қилгайсизлар. Ёки 17-асрда туғилган "Марварид таққан қиз" бизнинг асримизга келиб бироз улғайибди дерсизлар😊

@shahnozxon
“Тарбия — партиямиз учун энг устувор масала — Алишер Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловлари учун сиёсий дебатлар бошланди

“Дебат Холл” доирасида ўтказилган бугунги сиёсий дебат давомида бешта партия ўз дастур ва стратегиялари билан тақдимот қилди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Алишер Қодиров дебатдаги чиқишида шундай деди:
“Биз сайловларга “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори билан кириб келганмиз. “Миллий тикланиш” учун энг устувор масала, шубҳасиз, тарбия масаласидир!”

Кўринадики, “Миллий тикланиш” тарбия ва қадриятлар масаласини ўзининг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаяпти.

#sаylоv24
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зўр чиқибди!

Мастура опа, раҳмат Сизга!

Манба

@shahnozxon
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти янги биноси очилиш маросими ҳамда педагоглар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Каналимиз ўқувчилари учун тадбирдан бевосита онлайн матнли репортажларни имкон қадар узатиб боришга ҳаракат қиламиз. Педагоглар учун муҳим хабарларни кузатиб боринг.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гэдди Мишел Дениз —“Янги Ўзбекистон” университети доценти, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси, кимё фанлари фалсафа доктори. “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Шахсан Президент қўлидан олди мукофотни.

Видеода ўзбек тилида гапиряпти. Беш йил бўлибди Ўзбекистонга келганига.

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
 
“Афсуски, бугунги кунда, давлат таълим муассасаларида 46 минг нафар (7 фоиз), хусусий ташкилотларда эса 38 минг нафар педагог 5 йил давомида малака оширмаган.

Бу йил аттестация жараёнлари шаффоф бўлиши учун сунъий интеллект ва рақамли технологиялар қўлланди.

Натижада 198 минг ўқитувчидан 21 минг нафари (10 фоиз) малака бўйича етарли балл тўплай олмади.
Афсуски, бундай ҳолатлар ўқувчиларнинг билимига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу йил битирувчиларнинг 130 минг нафари (30 фоизи) олийгоҳларга киришда энг паст57 балл ҳам тўплай олмаган.

Бу барчамизни ташвишга солиши керак”.

Шавкат Мирзиёев

@shahnozxon
“Муаллимларни қўллаб-қувватлашни, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни албатта давом эттирамиз.

Мана, 1 октябрдан педагог ходимлар
иш ҳақини
15 фоизга оширдик.

Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш
йўлга қўйилади.

Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади.
Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади”.

Шавкат Мирзиёев

@shahnozxon
“Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилиб, 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади”.

Шавкат Мирзиёев

@shahnozxon
“Халқаро даражада фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилади.
Рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади.

Бунда нуфузли халқаро олимпиадада олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун 68 миллион сўм мукофот пули берилади.
Шу билан бирга, ана шу ўқувчиларнинг ўқитувчилари 50 миллиондан 150 миллион сўмгача мукофотланиб, уларга бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилади.

Илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Ҳар бир бронза, кумуш, олтин медаль учун 5 миллиондан 15 миллион сўмгача мукофот пуллари берилади”.

Шавкат Мирзиёев

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан байрам учун ишланган махсус ролик. Унда санъаткорлардан тортиб ҳоким ўринбосарларигача иштирок этибди. Барчаси таълим даргоҳида ўз мактаб даврини ёдга олган.

Ўқитувчилар партиянинг электорати ҳисобланади. Уни устига, ўқитувчилар шаънини ҳимоя қилишда, таълим тизими яхшиланиши учун жон куйдиришда «Миллий тикланиш» етакчилардан ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас.

Мен ҳам барча муваффақиятларимиз ҳаммуаллифи бўлмиш устоз ва мураббийларни байрам билан чин қалбимдан табриклайман. Шаънингиз улуғ бўлсин, азиз устозлар!

#sаylоv24
@shahnozxon
2025/07/05 21:38:11
Back to Top
HTML Embed Code: