“Ойдинлар одамлар орасида” номли лойиҳамизга шарҳлар ва мулоҳазалар.
Эътибор ва эътирофлар учун раҳмат.
Ҳаваскор талабалар ишига бундай юксак баҳоларни кутмаган эдик.
Эътирозлардан хулоса қиламиз!🙏
@shahnozxon

❤10👍7👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Заковат”нинг мен юлдуз бўлган сони ютубга чиқди. Ҳамма кўрсин!
Камтарлик таътилга чиқди😃
Ҳавола
https://youtu.be/KeDd-idqAs0
Ҳавола
https://youtu.be/KeDd-idqAs0
❤23👏12👍8🤝3
Олимжон Абдуллаевни Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани билан чин қалбдан қутлайман.
Олимжон Суюнович билан Берлиндаги “Ўзбекистонлик” форумида танишганмиз. Ўз ишининг билимдони, самимий ва тажрибали дипломат сифатида таассурот қолдирганлар.
Айниқса, ўша машҳур “йўқолган чемоданим”ни топиш ва Ўзбекистонга қайтаришда менга катта ёрдам берганлар. Мусофирчиликда муаммоимиз билан ёлғиз қолдирмаганлар🙏
Шунақа, менинг дайди чемоданим ҳали кўп эсланади😁

Telegram
davletovuz
Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
О.Абдуллаев лавозимга тайинлангунга қадар мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).

👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХДП сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларга квота масаласини кўтармоқда
Наманганда ўтказилган партиянинг оммавий тарғибот тадбирида бу ҳақда сўз юритилди. Бу сафарги сайловолди дастурида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ-манфаатларига алоҳида эътибор қаратилиши баробарида Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда ҳамда давлат фуқаролик хизматида “ногиронлиги бўлган шахслар учун квота” жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Ижтимоий йўналишларни ўзи учун бош мақсад қилиб олган сиёсий партия ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишлари ва ўз имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун жавобгарликни ҳис қилаётгани эътирофга лойиқ.
#saylov24

😭4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Адолат" партияси парламентда энг кўп ўрин олади!" – партия раҳбари шундай деяпти.
Кеча, Андижонда "Адолат" социал демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири ўтказилди. Тадбир партия раиси Робахон Маҳмудова бошчилигида бўлиб ўтган.
Аёллардан ягона партия раҳбари бўлган Робахон Маҳмудова анча дадил гап айтибдилар:
Кутамиз, кузатамиз, кўрамиз!
Лекин сайловолди ташвиқоти қизияпти. Кечаги Андижондаги учрашув ҳам кенг миқёсда ўтказилибди. Партияларимиз тинмаяпти, хуллас. Кўз тегмасин. Сайловдан кейин ҳам шундай қизғин фаолият кутиб қоламиз – тўхтаб қолишмасин.

"Адолат" социал-демократик партияси бўлажак сайловда сиз азиз сайловчиларнинг юксак ишончига сазовор бўлган ҳолда парламентда энг кўп ўрин олади. "Адолат" ғолиб бўлади!
Кутамиз, кузатамиз, кўрамиз!
Лекин сайловолди ташвиқоти қизияпти. Кечаги Андижондаги учрашув ҳам кенг миқёсда ўтказилибди. Партияларимиз тинмаяпти, хуллас. Кўз тегмасин. Сайловдан кейин ҳам шундай қизғин фаолият кутиб қоламиз – тўхтаб қолишмасин.
#saylov24
@shahnozxon
👍7🤔7😢2
Forwarded from Abror Zohidov
👁 Шу беғуборлик Сизнинг эътиборингизга тушса эди!
☘️ “Сен кучлисан” жамоаси бемор болажонлар иштиёқини ошириш учун янги танлов эълон қилди. Шарти жуда оддий – кузги барглардан чиройли нарсалар ясаш.
✅ Ҳозир https://www.tg-me.com/senkuchlisanm телеграм каналимиз ҳақиқий санъат асарларига тўлиб тошган. Бола болада барибир. Битта мақтов, бир оғиз ширин сўзга маҳтал (аслида биз катталар ҳам шундаймиз). Сиздан илтимосимиз, шу каналга киринг ва болалар ижодига бир эътибор қаратиб қўйинг. Имконингиз бўлса оддий совғалар билан йўқланг, қўлланг. Имкон қадар ҳамма иштирокчиларни рағбатлантиришни режалаштирганмиз.
🍃 Асарларнинг фақат айримларинигина эътиборингизга ҳавола қиляпман. Кўринг, завқланинг.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

👏9👍3
Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашишда рақамлар нима дейди?
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли давлат бюджети анчадан бери миллиардлаб зарар кўриб келаётгани ҳақида кўп ёздим. Ҳамюртларимиз саломатлиги эса алоҳида мавзу. Яқинда контрабандага қарши курашиш бўйича охирги рақамлар эълон қилинди. Унга кўра масалан, 2024 йил 1 сентябр ҳолатига, бюджет йўқотишлари 353,2 млрд сўмга етган, 1 октябрга келиб эса, бу рақам 390,6 млрд сўмгача ошиб кетган.
Ҳудудлар кесимида олсак, контрафакт тамаки маҳсулотлари савдоси бўйича Водийдаги аҳвол мамлакатдаги энг ёмони. Айниқса, Наманганда бу кўрсаткич 41,8% га етибди. Фарғона вилоятида эса, йил бошидан шу пайтгача 1 млрд 958 млн сўмлик қарийб 187 минг қадоқ ноқонуний тамаки маҳсулотларининг Ўзбекистонга олиб кирилишига чек қўйилган. Бундан ташқари, контрафакт маҳсулотларни йўқ қилиш бўйича 5 та рейд тадбирлари ўтказилиб, умумий суммаси 919 млн сўмга тенг 76 000 қадоқ контрафакт сигаретлар йўқ қилинибди.
Андижон вилоятида эса 2024 йил август ҳолатига кўра, 18 та ҳолатда умумий суммаси 23 млн 700 минг сўмга тенг тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланмасининг олди олинган.
Ҳолат ҳали бу борада қилиниши керак бўлган ишлар кўп эканлигидан дарак берптди. Тегишли давлат органлари янада фаолроқ бўлишлари ва биз ўзбекистонликлар ҳам уларга ёрдам беришимиз керак. Бундан бошқа йўли йўқ.

xabar.uz
Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашиш бўйича энг янги рақамлар
Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандаси нафақат давлат бюджетига, балки фуқаролар соғлигига ҳам катта зарар етказмоқда. Яқинда
😭1
Туркияда Имом Бухорийнинг 825 йиллик “Саҳиҳи Бухорий” қўлёзмаси нусхаси топилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган ҳафталикнинг бугунги тадбирида Туркиянинг Памуккала университетида топилган Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» қўлёзмаси ҳақида сўз борди.
Профессор Маҳмуд Язичининг маълум қилишича, мазкур қўлёзма 825 йиллик тарихга эга бўлиб, Памуккала университети кутубхонасида сақланади. Ушбу нусха дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири саналади.
26 октябргача давом этиши белгиланган Ўзбекистон халқаро маданий мероси ҳафталиги давомида бугунгача Ўзбекхон Қуръони, Темурийзода малика Шодмалик Султон қўли билан ёзилган Қуръон мусҳафи, Сомонийлар даврига оид Қуръон қўлёзмаси, шунингдек, Бобурийлар даврига оид муҳташам альбом каби ноёб топилмалар ва илмий янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди.

👍11❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тоза ҳаво, яшил макон, соғлом авлод учун
Экология партияси вакиллари шаҳар кўчалари бўйлаб тарғибот олиб бормоқда.
Сайловга бир кунгина вақт қолди, тарғиботда фаоллик эса ортгандан ортиб бормоқда.
Мафкураси экологизм бўлган партия сиёсий майдонда ўзининг “сўл” позициясини қатъийлик билан давом эттирган ҳолда янги Сайловолди дастурида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат узвийлиги устувор бўлган ривожланган жамият барпо этиш ғоясини илгари суради.

😢3❤2🤔2👍1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда ўзбекистонлик 110 минг нафар ўғил-қизлар хорижда таҳсил олмоқда.
Шунингдек, ишлаш, таълим олиш ва бошқа мақсад ҳамда сабаблар билан узоқ муддатга ишлашга кетаётган мигрантларимизнинг сони анчагина.
Статистикага қарасак, Ўзбекистондан хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган мигрантлар сони 2 млн 346 минг нафарни ташкил қилади.
Улар Ўзбекистон фарзандлари ва бизнинг ваатандошларимиз.
"Миллий тикланиш" партияси хориждаги ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб қўвватлашини таъкидламоқда.
Партия хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги давлат сиёсатини қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан узвий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокига зарурат мавжудлигини айтмоқда. Бу борада ҳам партия дастурида қатор масалалар илгари сурилган.
#sаylоv24

👍3