Telegram Web Link
Депутатлар Қонунчилик палатаси Спикерлигига
муносиб шахсни сайлашди

 
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида депутатлар ўз танловини амалга оширишди –Нуриддин Исмоилов яна Спикер этиб сайланди.

Бу кишини мамлакатимиз жамоатчилиги яхши танийди. Нуриддин Исмоилов миллий парламентаризмнинг тамал тошини қўйишга муносиб ҳисса қўшган етук ҳуқуқшунос.

Сўнгги йилларда парламент фаолияти анча жонланди. Баҳс-мунозаралар янада очиқ, жамоатчилик эса қонунчилик жараёнларида фаол иштирок эта бошлади. Бу ўзгаришлар тасодиф эмас – раҳбарликдаги қатъиятлилик, сиёсий аниқлик ва чуқур тажриба асосий омил бўлган.

Юқоридаги ижобий тенденциялар келажакда ҳам давом этади, деб умид қиламиз.

Ишонамизки, Нуриддин Исмоиловнинг янги муддатдаги фаолияти Қонунчилик палатаси фаолиятини янада самарали ташкил этишмақсадига хизмат қилади.
Еттинчи синфдан юқори ўқийдиган қизлар мактабга бора олмайди.

Аелларнинг олий таълим олиши масаласи мавҳум.

Аёллар овозини баландлатиб бировни чақириши мумкин эмас…

Толибоннинг аёлларга нисбатан қатор тақиқ ва чекловлар белгиланган қонунига афғонистонлик қизлар исён қилишмоқда. “Овозим, суратим аврат эмас” деган флешмоб ўтказишмоқда.

Эрки ва ҳуқуқларидан ўз ихтиёри билан воз кечаётган опа-сингиллар, шу қизларни бир эшитинг. Фикр қилинг.

@shahnozxon
Сенаторлар Сенат Раиси лавозимига аёл кишини сайлашди

Бугун Сенатнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Сенатнинг Раиси этиб Танзила Норбоеванинг қайта сайланди.

Танзила опа сиёсатчи сифатида ўзининг принципиаллиги, ташаббускорлиги, масалага конструктив ёндашуви билан ажралиб туради. Шу билан бирга дипломат, “юмшоқ куч”дан фойдаланишни билади.

Сенат мажлисларида долзарб масалаларни кўтариб, мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидаги муаммоларни ҳам парламент минбарига олиб чиқди. Аҳоли манфаатларига мос қонунлар қабул қилишда қатъий позициясини кўрсатди.

Танзила опа аёл раҳбар, шу билан бирга хотин-қизлар муаммолари билан узоқ вақт ишлаган мутахассис сифатида аёлларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб келади.

Ишончим комилки, Танзила Нарбаева юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида яна кўп йиллар муносиб хизмат қилади.

@shahnozxon
@habikatura нинг ушбу дурдонасини кўпчилик қатори мен ҳам улашяпман, ҳамфикрлигимни билдириш учун.

Бу карикатура бугун кузатилаётган “қаергабўлсаҳамдомқурибсот” номли ғайриинсоний ҳаракатларга норозилигимиз изҳоридир. Буни тўхтатиш керак. Мафкуравий бўшлиқ ўрнини эгаллаётган бу “соққақил
мафкураси бузғунчи ва миллий манфаатларимизга зид “мафкура”дир.

Биз пул учун бобосини сотадиган халқ эмасдик-ку!

@shahnozxon
Тартиб посбонларимиз кўпқаватли уйлар йўлакларидаги болалар аравачалари, велосипедчалари ва самокатчаларини “ҳибсга олишибди”. Қойил👏

Қизиқ, пиёдалар учун йўлакларга қўйиб кетилган автомобилларни ҳам шундай қилишармикан?

Видеони кўриб “Абдуллажон” фильмидаги машҳур “Конфискуйте кетмени” деган буйруқ ва ундан сўнг бутун қишлоқ аҳлининг кетмонлари йиғиштириб олингани ёдга тушди 😃

Пиёдаларнинг кетмони яна учмайдиган бўлди…

@shahnozxon
Forwarded from Uzbekistan’s club
Shahnoza Soatova:
Asli bugungi o‘zbek ayollari aksar huquqlari uchun jadid ayollardan minnatdor bo‘lishi kerak. Shu sababli ham tarixning chodrasi ortida yashirin qolib ketayotgan ushbu dadil, faol va ilmli momolarimizning nomi kengroq targ‘ib qilinishini istayman.

Batafsil👉 https://uzbekistans.club/uz/top/soatova
Тамаки бозоридаги контрабанда: таҳлил ва хулосалар

Ўзбекистондаги ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси бўйича 2024 йилнинг январь-октябрь ойларидаги статистикаси билан танишиб чиқдим. Келинг, бирга таҳлил қилайлик:

Умумий ҳолат:
- Республика бўйича ноқонуний савдо улуши 9.8% ни ташкил этмоқда
- Бюджет 424.1 млрд сўм солиқ тушумидан маҳрум бўлган
- Энг юқори кўрсаткич февраль ойида (19.4%) қайд этилган


Муаммоли ҳудудлар:
- Фарғона водийси "етакчи" - 18.1%
- Наманган шаҳри рекордчи - февралда 77.3% гача чиққан!
- Марғилон шаҳрида ҳам жиддий муаммо - ўртача 25-30%


Вазият оғир бўлмаган ҳудудлар:
- Хоразм вилояти - 1.4%
- Қорақалпоғистон - 4.4%
- Самарқанд вилояти - 4.0%

Хулосалар.
Статистика шуни кўрсатмоқдаки, контрабанда маҳсулотлари муаммоси ҳамон долзарб. Биргина 10 ойда 424 миллиард сўмлик солиқ тушумларининг бой берилиши - бу жуда катта йўқотиш. Бу маблағ ижтимоий соҳа, инфратузилма ёки таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин эди.

Айниқса Фарғона водийсидаги вазият ташвишли. Баъзи ойларда ноқонуний савдо улуши 70-80% гача етгани - бу нафақат иқтисодий, балки ижтимоий хавфсизлик масаласи ҳамдир.

Таклифлар ва ечимлар.
1. Чегара назоратини кучайтириш:
- Замонавий сканер қурилмалари билан таъминлаш

2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш:
- Ички ишлар, божхона ва солиқ органлари ўртасида маълумот алмашинувини автоматлаштириш
- Контрабандага қарши курашувчи махсус гуруҳлар тузиш


3. Қонуний савдони қўллаб-қувватлаш:
- Солиқ имтиёзларини жорий этиш
- Расмий дистрибьюторларга енгилликлар бериш
- Қонуний импорт жараёнларини соддалаштириш


4. Жамоатчилик назоратини кучайтириш:
- "Хабар бериш" тизимини такомиллаштириш
- Фуқароларни контрабандага қарши курашга жалб этиш


5. Профилактика ва тушунтириш ишлари:
- Контрабанда маҳсулотларининг салбий оқибатлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш
- Ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш
- ОАВда мавзуга доир материалларни мунтазам ёритиб бориш


Умуман олганда, контрабандага қарши кураш - бу фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг иши эмас. Бу умумхалқ масаласи. Чунки ноқонуний савдодан келадиган зарар ҳар биримизнинг чўнтагимизга, соғлигимизга ва келажагимизга таъсир қилади. Шу боис, бу муаммони ечишда ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши муҳим.
Сўнгги ойларда пропан нархи 2 баробарга қимматлашди. Бу кўплаб фуқароламизни хавотирга солаётгани аниқ.

Шу сабабли "Адолат" СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини бошлаганига 1 ҳафта ҳам бўлмади. Яхши бошлашяпти. Охиригача — натижагача олиб боришади деган умиддамиз.

@shahnozxon
Ҳайдалди…
Бошқа ишга тайинланди…
Тайинлангани тасдиқланмади…

Ўзбек медиаоламида айни дамда шу пайтгача кузатилмаган ахборот уруши бўляпти. “Пинг-понг”га ўхшайди. Одамлар кўзини бир у томонга, бир бу томонга тикиб, нима бўлар экан деб ўтирибди.

Менимча, бу ёмон нарса эмас, қизиқ жараён бир томондан — одамлар ахборотга дарров ишониб кетавермайдиган бўлади. Бошқа томондан эса ОАВ обрўси деган масала бор — афсуски, кимдир “тасдиқланмаган ахборот тарқатувчи” бўлиб чиқади охирида.

Яна шанба кечга бўлаётгани-чи бу ишларнинг.

“Ҳайдалди” лекин Kun.uz дан кутилмаган сарлавҳа бўлди. Ҳали кўп эсланса керак.

@shahnozxon
Бу тарихда қоладиган вазият бўлди. Бирмунча ойдинлаштирилди.

Абдусалом Азизов “Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди” деган ифода ишлатилди. Тайинлов-истеъфолар эълон қилинганида аввал ҳеч эшитмаган эканман бу ифодани (“ихтиёрига ўтказилди”ни).

Daryo.uz” буни “унинг бирор лавозимга тайинлангани ёки доимий ишга расмийлаштирилганини англатмайди” деб талқин қиляпти. Балки бу вақт масаласидир, жараён, назаримда, ҳали динамикада.

Шунингдек, бошқа бир қатор исиеъфолар ҳақида хабар берилди.

Демак, “Kun.uz”нинг “тайинлангани тасдиқланмади”си тўғри бўлиб чиқди, Айрим нашрлар ва блогерларнинг хабарлари тасдиқланмади (ёки тўлиқ тасдиқланмади).

Қизиқ иш бўлди, хуллас. Қарама-қаршиликлар ойдин кўриниб қолди, ахборот майдони муҳорабаси очиқ ва яққол шаклга ўтди.

Бу яхшими ёки ёмон — бир нарса дея олмайман. Аммо ўзига хос бир кейс бўлди — аввал кузатилмаган ва ҳали кўп эсланадиган.

Ахборот майдонида ҳаққоний ва холис нашрларга эҳтиёжимиз бор. Биз учун битта “Kun.uz” ёки битта “Gazeta.uz” кам, Ўттиз олти миллионлик Ўзбекистон учун жуда кам. Ранг-баранг, кучли ва салмоқли интернет нашрлари кўпайиши керак. Шунда манипуляция қийинлашади.

Тузатилди: Gazeta.uz кеча “ўтказилди” деган экан, бошқа манба “тайинланди” деган экан, ҳозир ўчириб юборилибди у контент. Пост тузатилди ва хато учун узр сўрайман.

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Парклар ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин

Охирги пайтларда парклар ва дарахтзорларни хусусийлаштириш, уларнинг ҳудудини қисқартириш ва бошқа мақсадда фойдаланишга уринишлар кўпайди. Бунинг олдини олиш учун қатъий чоралар етарли эмас эди.

Хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича ташаббус бугун Парламентда қонун лойиҳаси сифатида муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштириш, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтириш тақиқланади.

Бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлигам кучайтириларкан.

Нафақат биз, балки келажак авлод учун ҳам манфаатли лойиҳа экан. Қабул қилинсин ва шу йўлдаги ишлар давомли бўлсин деймиз.
Нимагадир оилавий зўравонликка қарши чиққанларни оилабузар дейишмоқда. Зўравонликка йўқ деганлар эмас, зўравонлик қилганлар оилабузар асли. Чунки сабрнинг охири бор, бир куни барибир тўладиган сабр косасига оиланинг келажагини боғлаб бўлмайди.

Зўравонлик, зулм бошланган куниёқ оила моҳиятан йўқ бўлади, шакли қолади, ичи бўш нарса мўрт бўлади. Бир-бирининг қадрини яксон қиладиган одамлар бир уйда яшаши – бу оила эмас!

Оилани сақлаб қолишни жуфтини қадрлашдан бошлаш керак. Зулм борки, унга нисбатан исён ҳам бўлади, бу оқибат, сабаб – зулм!

Агарки зулмга қаршилар оилани бузяпти деб ҳисобласангиз, зулмга барҳам беринг, унга қаршилар ҳам йўқолади.

@shahnozxon
Президент аёллар орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш бўйича дастурни имзолади.

Бу узоқ кутилган ва зарур дастур бўлиб, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева дастур ижроси шахсан ўз назорати остида бўлишини айтди.


Аёллар орасида энг кўп аниқланадигани — кўкрак бези саратони. Бундан ташқари бачадон бўйни саратони ҳам бор. Агар бачадон бўйни саратони эрта аниқланса, 70 фоиз ҳолларда беморнинг ҳаёти сақлаб қолиниши мумкин экан.

Президент ёрдамчиси ўз саҳифасида бу бўйича тегишли дастур давлат раҳбари томонидан маъқуллангани, эндиликда 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига (бачадон бўйни саратони келтириб чиқарувчи вирус) тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши кераклиги ҳақида ёзди.

“Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади” деган С. Мирзиёева.

@shahnozxon
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

1989 йил 1 декабрда қорақалпоқ тили “давлат тили” мақомига эга бўлди

Қорақалпоқ тили туркий тиллар оиласининг қипчоқ гуруҳига киради. У қозоқ ҳамда нўғой тилларига яқин. Тилда шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий лаҳжалар бор.

Бу улкан фольклор хазинасига эга тил. Дунёга Бердақ, Ажиниёз, Ибройим Юсупов, Тўлепберген Қайипберганов, Муратбай Низанов каби оташқалб, айни дамда инжа дидли адиблар қалами билан буюк асарлар тақдим этган тил. Бугунги кунда Холилла Давлатназаров, Набийра Торешова каби яна қатор адиблар асарларида товланиб яшнаетган тил. Гўзал тил!

Байрам муборак бўлсин, азиз Қорақалпоқ эли, қардошлар.

@shahnozxon
Инсонлар инсонларга керак!

Ўзбекистонда йўқолган одамларни излаш бўйича ягона волонтёрлар гуруҳи бор. Янги Ҳаёт туманидаги Муслима, Паркент кўчасидаги уйнинг лифтида қамалиб қолган Ольга фожиаларини жамоатчилик айнан шу гуруҳ қидирувлари ва эълонлари орқали билди.

"Hudud24" ушбу гуруҳ ҳақида яхши сюжет тайёрлабди.

Контентнинг сифатли ва маърифатли эканини алоҳида эътироф этган ҳолда, қидирув гуруҳлари ҳақида икки оғиз фикримни айтсам.

Қатор мамлакатлада қидирув отрядлари фаолияти анча кенг йўлга қўйилган, уларнинг уюшмалари бор, қурултойлари бўлади, ўзаро кўмаклашиб, тажрибалар алмашиб, йўқолган инсонларни топишда бир-бирига ёрдам бериб юришади.

Давлатлар бу гуруҳлар ҳуқуқларини кафолатлаш ва фаолиятини тартибга солиш учун қонунлар ишлаб чиқишган. Ўзбекистонда эса бу ижтимоий ҳаракат куртаклари эндигина ниш урмоқда.

Гуруҳ шиори "Инсонлар инсонларга керак!" экан. Ўзининг ҳаёти, оиласи, тирикчилиги ва ташвишларидан ортиб бошига иш тушган одамларга беминнат, бепул ёрдам учун шай турган бу инсонларга ҳурматим чексиз!

UzAlert гуруҳи – сизлар қаҳрамонсизлар!

Қаҳрамонлар ҳақида батафсил контентни бу ерда кўринг:
https://youtu.be/Rm3GhTQKqzU

@shahnozxon
2025/07/08 11:55:28
Back to Top
HTML Embed Code: