Telegram Web Link
Шу кунларда ҳамма 14 январ тараддудида, қизлар ҳамкасбларини табриклашга тайёргарлик кўришяпти.

Бир эслатма: ҳарбий либос ва бош кийимларда табрикламоқчи бўлсангиз, ўзимизнинг миллий армияга хосларидан фойдаланинглар. Ўроқ-болға, қизил юлдуз каби рамзлар туширилган кийимлар
14 январнинг мафкурасига ҳам. миллий мустақиллик мафкурамизга ҳам хос эмас.

Ҳарбий кийимларимизнинг ранглари ҳам бошқача, эътибор беринг. Унутманг, 14 январ – Миллий армиямиз ташкил топган кун.

(сурат интернетдан олинди)


@shahnozxon
Forwarded from Muhrim / Муҳрим
50 та китоб таржимаси тайёр https://www.tg-me.com/mingkitobuz/154

Бир йилда 50 та янги илмий-оммабоп китобнинг ўзбек тилига таржима қилиниши, менимча, тарихда ҳам бўлмаган.
Бугун ўғлим IELTSдан олган 7.5 баллининг илк фойдасини кўрдик – имтиҳонга тўлаган пулимизни давлат қайтариб берди. Ўтган йили SAT имтиҳонидан 1450 олганида ҳам имтиҳон пули қайтарилган эди. Бу катта рағбат бўлди ўғлимга ҳам, буни кўриб турган синглисига ҳам. Сизларга ҳам рағбат бўлсин деб ёзиб қўйдим.

@shahnozxon
Ватан қаердан туриб ҳимоя қилинади?

Менимча, биринчи ҳимоя юракда бошланади. Ватанни яхши кўриш, унга қалбдан жой бериш ва шу жойнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ҳимоянинг тамалидир. Ватанини қалбидан севгувчи ва унинг учун керак бўлса жонини беришга тайёр ҳар бир ватандошнинг байрами бугун.

Кейинги ҳимоя онгда – ватанни нима учун севиш кераклигини тушуниш, уни фикрда асраш, ёт ўй-ғоялардан ҳимоя қилиш, ватаннни хаёлда бировга бермасликдир бу. Демак, ҳар бир тафаккур қилаётган ва ватанини онгли равишда севадиган фуқароларнинг байрами бугун.

Ватанни сўзда ҳимоя қиладиган – бошига қилич келса ҳам ватан учун рост гапирадиган ёки ватан учун сукут қиладиган ҳурфикрли ва иродали инсонларнинг байрами бугун.

Ватанини амалда ҳимоя қиладиган, пора олмайдиган, ўғирламайдиган, ўз ваколатини халқнинг зараригаю ўзининг фойдасига қўлламайдиган, ҳалол меҳнат қилиб оила ва бола-чақасини боқаётган ҳар бир ваколат ва куч эгаси – ватан ҳимоячисидир. Бугун ҳалол ватандошларнинг байрами.

Албатта, асосий қаҳрамонлар – юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун ҳаётини тикиб, ҳаловати, иссиқ ўрни, ширин оила даврасидан ҳам кечиб, қаҳратону саратонда қатъий ирода билан хизматга шай турган мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг байрами, уларнинг ҳеч бир моддий қиймат билан ифодалаб бўлмайдиган хизматларини эътироф этадиган кун. Агар улар сарҳадларни ҳимоя қилишмаса, тартибларни ҳимоя қилмаса, ҳуқуқларни ҳимоя қилмаса, ватаннинг ожизлашгани, заифлашгани ва бой берилгани шу бўлади. Уларнинг хизмати нақадар беқиёс эканлигини тушунадиган кун бугун.

Барчангизга ташаккур, борингизга шукр, сизлар учун дуодамиз ва миннатдормиз.

Азиз юртдошлар, барчангизни Ватан ҳимячилари куни ҳамда Қуролли кучларимиз ташкил топганининг 33 йиллиги билан чин қалбдан табриклайман!

Байрам муборак, азиз ватандошлар!

@shahnozxon
Абу-Даби Глобал Барқарор Ривожланиш Ҳафталиги тадбирларида яна бир муҳим янгиликка гувоҳ бўлдик.

Ҳафталик тадбирларида БМТнинг 6 расмий тили билан бир қаторда, ўзбек тили синхрон таржима қилинган ягона тил бўлди.

Бу албатта ўзбек тилимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётгани, Ўзбекистонга кўрсатилган ҳурматни тасдиқлайди.

Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” (Abu Dhabi Sustainability Week Summit) саммитида 13 давлат раҳбари, 140 дан ортиқ вазир ва ҳукумат амалдорлари иштирок этмоқда.

Унда рақамли-иқлим алоқаси, келажакни молиялаштириш, энергияни сақлашдаги инновациялар каби мавзулар муҳокама қилинади.
"Гендер-чемпионлар" тақдирланди!

Кеча Олий Мажлис Сенатида “Гендер тенглик фаоли” Республика танловининг 2024 йилги ғолиблари тақдирланди.

Ғолиблар қаторида менга таниш-қадрдон “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази қошидаги медиамарказ ҳам борлиги қувонарли.

Шунингдек, севимли “Заковат” ННТ ва клуб президенти Абдурасул Абдуллаев, Миллий масс медиа фонди ва раҳбари Шерзодхон Қудратхўжа, “Ойина.уз” портали ва Инобат Ахатова, “Ўзкимёсаноат” ва ташкилот раҳбари маслаҳатчси Санобар опаларнинг ғалабаси кўзимни ва қалбимни нурга тўлдирди. Жами 7 та асосий номинация бўйича 1,2,3-ўрин эгалари тақдирланди. Барча ғолибларни самимий қутлайман.

Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” МҲАМнинг Медиамаркази ҳуқуқий мавзудаги медиаматериаллар тайёрлаш билан шуғулланади. Шу пайтгача Марказ томонидан тайёрланган “Алоҳида назоратда”, “Объектив”, “Аёллар кўрсин”, "Қароқчи" “Ҳуқуқшунос аёллар”, “Матонат” каби кўрсатув ва ҳужжати фильмлар тилга тушди, юксак мукофотлар, хусусан, “Олтин хумо”га ҳам сазовор бўлди.

Кеча “Гендер тенглик фаоли” Республика танловида “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ-дастур” номинацияси бўйича қўлга киритилган
1-ўрин ҳам ютуқлар қаторида алоҳида қадрли бўлиб, қалбимизни фахрга тўлдирди.

Сўнгги йилларда Медиамарказ жамоасига ёш ва креатив ходимлар келиб қўшилди – бу сезиляпти. Ҳар доим ғоялар ва фикрларни муҳокама қилиб юрувчи, нуқул бир янгилик билан омманинг назарига тушаётган жамоани бу салмоқли ютуқ билан табриклайман. Сизлар билан фахрланамиз!

"Гендер тенглик фаоли" танлов Олий Мажлис Сенати томонидан 4 йилдан бери ўтказиб келинади. Сенат раиси Танзила Норбоева кеча ҳақли таъкидлаганларидек, танлов аёлларни эмас, иш берувчилар, яъни раҳбарларни ўз ташкилотида гендер тенгликни таъминлашга оид ишларини баҳолайди. Гендер тенглик - бу аёллар масаласи эмас, бу ҳамманинг, хусусан, қарор қабул қилувчиларнинг масаласидир.

@shahnozxon
Бугун “Art house Xamsa” театрида Озарбайжон драматурги Исмоил Имоннинг “Ота” пьесаси асосида саҳналаштирилган спектаклни томоша қилдик.

Пьеса халқаро театр доираларида юксак эътироф этилган, мукофотлар олган ва интернетда бир қанча ижобий тақризларга кўзим тушди.

Асар оила, унда отанинг ўрни, хусусан, қиз фарзанд ҳаётида отанинг аҳамияти ҳақида.

Биронта эркак иштирок этмайдиган, иккита олов аёл (она ва қиз) зиддияти ва туйғулари асосига қурилган сюжет анча эмоционал ва жўшқин. Отасини эрта йўқотган қиз онаси билан тил топиша олмайди, марҳум отасини соғинади ва ҳаетда бахтсиз. Онаси ҳам бахтсиз, аммо буни турли юзни намлантирувчи ниқоблару тутуриқсиз сериаллар ортига яширган. Бу икки жўшқин дарёнинг бош урар қирғоғи, қояси — оиланинг отаси эканини тушунасиз.

Бош қаҳрамон Саидани кўп ўринларда тушундим. Қиз бола учун отаси — ҳаётидаги энг муҳим эркак. У ўзига отасининг кўзи билан баҳо беради, отасининг муҳаббати орқали ўзини яхши кўради. Отаси урган қиз бахтсиз бўлади деган гап ҳам бежиз айтилмаган. Саиданинг бахтсизлиги айнан отасини бевақт йўқотган давридан бошланади.

Отамиз ва онамиз — ўзлигимиз, “мен”имизнинг бир бўлаги. Улар бўлмаса, тўкис бўлмаймиз.

Пьесани ёзган муаллифга ва ундаги жавҳарни пайқаб ўзбек томошабинига тақдим этган режиссёр Сайфиддин Мелиевга ташаккур. Албатта, актрисалар Илмира Раҳимжонова ҳамда Моҳичеҳра Исломоваларга ижро учун 10 дан 10 балл.

75 дақиқалик томоша давомида яхши қиз бўлиб ўтирган яна бир Саида (Азиза Қурбонованинг 2 яшар қизчаси) мен учун бугунги кун қаҳрамони! Қойил, лекин.

Бугун “Заковат” профлига ўйини баҳридан ўтиб шу спектаклга борганимга арзиди лекин.

@shahnozxon
Каналимнинг ҳурматли кузатувчилари, бир савобли ишда ёрдамингиз керак.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети докторанти ижтимоий тармоқлар ва блоглар ҳақида илмий иш қилаётган экан, илтимос қилган эди.

Илмий иши учун каналим ҳақида бир сўровнома ишлаб чиқибди. Бир неча дақиқа вақтингизни аямасдан, шу сўровга жавоб берсангиз, илмий иш учун фойдангиз тегар эди.

Баҳонада ўзим ҳам сизлар ҳақингизда ва каналимга муносабатингиз ҳақида айрим маълумотларни билиб олар эдим. Бу канални ривожлантириш ва сизлар учун фойдали контентлар тайёрлашда менга қўл келади.

Сўровнома бу ерда:

https://docs.google.com/forms/d/1MpuHdX7k3b7G1IM4h5XDW8BWlqI59gGHiw7UbiSviCM/edit


@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Январь ойи бизнес учун қийин келади.

Бу менинг укам. У жалюзи ва карнизлар ўрнатади. Бўш вақтида шунақа вайнлар ижод қилиб туради, зерикканидан. Январда ижоди айниқса “гуллаб-яшнаяпти” :)

Жалюзи керак бўлса, чиқаверинглар. Менинг промокодим билан чиқсанглар, 10 фоиз чегирма қилиб бераркан.

Промокод: “Яё” (энди тили чиққанида “Шаҳноз” дегани эди бу. Ҳалиям эркаланиб баъзан “Яё” деб туради, шу сўзни айтсанглар эриб кетади).

Каналига ўтиб ишларини кўришингиз мумкин. Тепасидаги изоҳида алоқа маълумотлари бор.

https://www.tg-me.com/panorama_blinds

Реклама таниш-билиш ҳуқуқи асосида эълон қилинмоқда 😃

@shahnozxon
Депутатлар қўли ампутация қилинган чақалоқ воқеаси сабаб Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўров юборди.

Тошкент шаҳрида чақалоқнинг гангрена ривожланиши оқибатида қўли кесилгани билан боғлиқ ҳолат жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

“Адолат” СДП депутатлари вазирлик олдига кескин саволлар қўймоқда. Бундай аянчли воқеа сабабчиларини аниқлаш ва уларнинг қонун олдида жавоб беришига эришиш шарт. Бунинг учун депутатларнинг ваколати ва қўлларидаги “инструментлари” етарли. Депутатларимиз фуқароларнинг реал муаммоларини ечиш учун ҳаракат бошлаганлари таҳсинга сазовор.

Бу ҳолатда депутатнинг сўрови тиббиёт соҳасида назорат ва масъулият қай даражада эканини юзага чиқарувчи омил бўлиши мумкин.

Шу ўринда депутатларнинг фуқаролар ҳаётида бўлаётган қийинчиликларга ўз ваколатлари орқали ёндаша бошлагани жуда аҳамиятли. Илгари фуқаролар бундай ҳолатларда соғлиқни сақлаш тизими муаммолари қаршисида якка ўзи қолар эди.

Депутатларимизга вазиятга тезкорлик билан муносабат билдиришгани учун ташаккур. Ишни охиригача етказиб, айбдорлар жазоларишига эришишларини тилайман.

Инсон саломатлиги масаласида жиддий ёндашув ҳар қандай тизимнинг асоси бўлиши шарт аслида. Хатоларни камайтириш учун энг аввало кучли ва аниқ ислоҳотлар зарур бизга.

@shahnozxon
Буюк ўзбек алломаларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси CNN да

Илм-фан тарихи инсоният тараққиётига беқиёс таъсир кўрсатган олимлар номлари билан бойитилган. Уларнинг математикa, астрономия, география ва тиббиёт соҳаларидаги кашфиётлари ҳозирги замон технологиялари ва илмий ютуқларининг асосига айланган.

CNN ўз мақолаларида ана шу буюк мутафаккирларнинг бой мероси ва уларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаган. Мухаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али Ибн Сино каби афсонавий олимлар асарлари ҳақида қатор мақола эълон қилиб келади.

Ушбу ҳавола орқали дунёнинг машҳур нашларидан бири — CNN ўзбек алломалари ҳақида эълон қилган мақолалар билан танишишингиз мумкин.
Тамаки контрабандаси: 2024 йил рақамларда

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандаси жиддий муаммога айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. 2024 йил ҳолатига кўра, мамлакат бозоридаги ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши - 12,4%ни ташкил қилган. Айниқса Фарғона водийсида бу борада вазият жиддий (Наманган (38,8%), Фарғона (24,5%), Андижон (11,2%)). Бундан ташқари - Жиззах (18,2%), Навоий (12,8%) ва Қашқадарё (9,7%) вилоятларида ҳам ҳолат мақтангулик бўлмаган.

Контрабанда натижасида давлат бюджети таҳминан 500 миллиард сўмдан маҳрум бўлди. Бу кичкина пул эмас, ундан самарали фойдаланса, анча-мунча ижтимоий объектларга эга бўлишимиз мумкин эди. Бу тўғридан-тўғри ўзимизнинг зараримизга ишлайдиган ҳолат, шундай экан, унга қарши курашда фуқароларимиз ҳам фаоллик кўрсатиши мақсадга мувофиқдир. Контрабанда маҳсулотларини сотиб олиш орқали биз нафақат давлат бюджетига зарар етказамиз, балки жиноий фаолиятни рағбатлантирамиз. Қолаверса, сифати кафолатланмаган маҳсулотлар соғлигимизга ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин.

Контрабандага қарши курашиш - бу нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки ҳар биримизнинг бурчимиз. Шубҳали маҳсулотлар савдоси ҳақида тегишли идораларга хабар бериш ёки уларни харид қилмаслик орқали, биз қайсидир маънода келажакдаги фаровон Ўзбекистон учун хизмат қилган бўламиз. Чунки бу йўқотилган маблағлар янги мактаблар, шифохоналар, спорт мажмуалари қурилишига сарфланиши мумкин эди.

Келинг, қонунбузарликка кўз юммайлик - бу ҳар биримизнинг фуқаролик масъулиятимиздир!
Битта ёқмайдиган гап айтаман, узр энди.

Менимча, бу жазавани бас қилиш керак. Абдуқодир Ҳусановга баттар босим қилиб ташлаяпмиз, ана келди, ана футболка кийди, ана ётди, ана турди, ана нафас олди… фанатизмсиз, илтимос.

Қаҳрамоннинг қаҳрамонликлар қилишига тек қўйиб бериш керак, ортиқча кутилмаларимиз билан унга юкни оширмай.

@shahnozxon
Onlayn-kundalik uchun to‘lovni payme orqali amalga oshiring

Bolalaringizning yutuqlarini kuzatish juda oson. Buning uchun uchta oddiy qadam kifoya:

1. "To‘lovlar" bo‘limiga kiring.
2. "Xizmatlar uchun to‘lov" bo‘limidan e-maktabni toping.
3. Ma’lumotlarni kiriting: e-maktab logini va to‘lov summasini.

Bir necha daqiqa — va barchasi tayyor
Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги сержанти Раъно Фатқулова эканлар. Чиройли, назокатли, оилали, икки фарзандли – ҳамма cтереотипларни синдирадилар.

Ҳарбий либосдаги аёллар ҳаммани таъсрлантиради.

Жон деб мен ҳам ҳарбий кийим кийган бўлардим.


@shahnozxon
2025/07/07 02:40:02
Back to Top
HTML Embed Code: