Ғалати қўнғироқ бўлди.
Нотаниш рақам, эркак киши рус тилида гапира бошлади. Исм-фамилиямни айтди ва ўзини “милиция ходими” деб таништирди. “Милиция? Бизда милиция бор эканми? Биз уларни бошқача атаймиз-ку” дедим. “Да я по старому просто” (Мен шунчаки эскичасига айтдим) деди.
Фирибгарлик ҳиди кела бошлади. Шартта ўзбекча гапира бошладим. “Ўзингизни таништиринг, қайси бошқарма ва бўлимдансиз, гувоҳномангиз рақамини айтинг” (гувоҳнома рақамини нимага сўраганимни ўзим ҳам билмайман, шунчаки саволлар сонини кўпайтириб ҳужумни кучайтирмоқчи эдим :) )
Телефонни қўйиб қўйди.
Албатта, суҳбатни у истагандек, яъни унинг саволларига жавоб бериш тарзида ўтказганимда қаердадир қайсидир яқиним бир балога йўлиққани ёки ўзимга қандайдир муаммо яқинлашиб келаётгани ҳақида қўрқинчли хабарлар бошланар эди.
Бизнинг ички ишлар ходимлари аксар ҳолларда давлат тилида мурожаат қилишади, ўзбек тилини тушунишади ва ўзларини “милиция” деб аташмайди.
Эҳтиёт бўлинг, қаерлардадир бизнинг телефон рақамларимиз ва исмларимиз ҳақидаги маълумотлар “оқиб ётибди”
Шунинг учун нотаниш рақамдан сизга бошқа тилда мурожаат қилиб, исм-фамилиянгизни айтиб саволлар бера бошлашса, ҳатто ўша тилни билсангиз ҳам, ўзбекча гапиринг. Телефонни қўйиб қўйишса, масала равшан.
Фирибгарлар билан ўзбек тилида гаплашинг, бу ҳам сизни қутқариши мумкин.
@shahnozxon

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда учувчиликни ўрганган сирдарёлик ватандошимиз Ўзбекистонга қайтиб келибди.
Одамлар шопирликдан учувчиликкача ўсяпти, орзусига етяпти. Сиз бугун орзуйингизга етиш учун уйқудан уйғонишдан бошқа нима иш қилдингиз? Ҳеч бўлмаса, ўрнингизни тўғриладингизми?

Китоб улашяпмиз!
Бугундан Адлия вазирлиги ташаббуси билан Республикамиздаги барча давлат хизматлари мараказларида китоб улашиш тадбири – “Зиё улаш” номли акция бошланди.
Асли бу акциянинг иккинчи мавсуми. Биринчи мавсуми ўтган йили адлия органлари ва муассасалари ходимлари томондан амалга оширилган, унда мамлакатимиздаги ҳар бир туманнинг биттадан (жами 208 та) маҳалласида “Зиё улаш” кутубхоналари очилган эди. Бу сафар биз китоб улашиш жараёнини кенгайтириб, кенг жамоатчиликни ҳам жалб қилмоқчимиз. Келинг, биргаликда китобларни ўқиш ва улашиш маданиятини шакллантирайлик.
Акцияда иштирок этиш учун нима қилиш керак?
Агар уйингизда ўзингиз ўқиб бўлган ва бошқаларга манфаати тегиши мумкин деб ҳисоблайдиган китобларингиз бўлса, исталган давлат хизматлари марказига олиб бориб топширинг. Шунингдек, у ерда мавжуд китобардан истаганингизни олиб кетиб ўқишингиз мумкин. Бу ишни такрор-такрор, узоқ вақт давомида қилишингиз мумкин. Акциямиз муддатсиз, яъни ҳар доим бўлади.
Шунингдек, сизлар келтирган китоблардан тўпламлар қилиб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга беминнат тарқатилади.
Битта китобдан юзлаб одамлар баҳраманд бўлиши мумкин.
Китоб улашинг – зиё кўпаяди!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инстаграмда қозоғистонлик вундеркинд Сая Қидиралининг саҳифасига кириб қолдим.
Сая 17 ёшда, оддий оилада дунёга келган, туғилибоқ эгизак акаси оламдан ўтган, оилада ёлғиз қиз, ота-онаси ажрашиб кетишган. Қиз ёшлигидан инглиз тилини ўрганишга қизиққан. Натижа шуки, ҳозир бу ўсмир қизнинг ўз IELTS мактаби, яхшигина даромади (онасига квартира, ўзига машина сотиб олибди) бор. Сая IELTS дан 9 балл олибди ва бутун дундаги IELTS-тренерлар орасида энг ёш 9 баллик IELTS ўқитувчиси сифатида Геннес рекордлар китобига кирибди.
Саянинг видеоларини кўриб эътиборим тушгани, қиз инглиз ва рус тилини яхши билса ҳам, онаси билан мулоқотда қозоқ тилида гапиряпти. Бир неча тилни биладиганлар кўп, лекин одатда она тилини унутиб қўйишади ёки гапга ҳадеб инглизча сўз қўшаверишади. Сая эса она тилида деярли тоза гапиряпти.
Мен бу натижалар ортида Саянинг онаси турибди деб ўйлайман. Она тилини билиш ва сақлаб қолиш учун боланинг тили шу тилда чиққан ва уйда мулоқот она тилида бўлиши керак. Она тили деб бекорга айтишмайди-ку.
Болаларингиз қайси тилни ўрганиб, қай тилда таълим олмасин, ўз она тилида тили чиқишини таъминланг ва шу тилда мулоқот қилинг. Хорижий тилларни ўргатадиганлар кўп, она тилини фақат оилада ота-оналар сақлаб қолади.
Она тили нима учун керак?
Ота-она ўқиган китобларни ўқиш, фильмларни кўриш, буви-боболар билан суҳбатлашиш, ота-онанинг бошқалар билан мулоқот-муносабатини кузатиш, яъни ўзи мансуб жамиятга уйғун қадриятлар билан дунёқараши шаклланиши учун керак. Бегонадек бўлиб қолмаслиги, атрофидан ҳамдард-ҳамфикр топиши учун ҳам керак. Ота-она эса фарзанди катта бўлгач: "болам мени тушунмайди, биз бошқа-бошқа дунёмиз" демаслиги учун ҳам керак.

Бугун Ўзбек миллий академик драма театрида “Биринчи қалдирғоч. Маъсума” спектаклини кўрдим.
Адашмасам, октябрда премьераси бўлган янги саҳна асари. У ёзувчи Исажон Султоннинг “Маъсума” романи мотивларига кўра яратилган пьеса асосида саҳналаштирилган. Бош ролда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева.
Маъсума (Қориева) биринчи ўзбек театр актрисаларидан, чин маънода қалдирғоч. У ҳақида, хусусан, узоқроқ қариндошимиз бўлгани тўғрисида мана бу постимда аввал айтгандим.
Маъсума — ҳақиқий жадид. Биз жадид деганда кўпроқ боболарни эслаймиз. Жойлари жаннатда бўлсин, уларнинг миллатга хизматлари бебаҳо. Лекин бизда жадид момолар ҳам ўтган. Маъсума Қориева уларнинг бири — энг ёрқинларидан.
Театр жадидларимизнинг кенг оммага таъсир қила олувчи энг кучли воситаси эди (ўқиш-ёзишни билмаган кўпчилик театр таъсирида фикри ўсган). Лекин ҳали аёллар паранжи остида бўлган ўша пайтларда саҳнага чиқиш мисли кўрилмаган жасорат, бир ўлимни бўйнига олиш эди, қаҳрамонлик эди. Маъсума шундай қаҳрамонлардан.
Тузум уни бўлаклаб маҳв этди. Эркаклар ғоя учун қурбон бўлса, якка ўз жонини қурбон қилади. Аёллар эса оиласи, фарзандларини ҳам қурбон қилади. Спектаклда маърифат учун борини тиккан жасур аел акс эттирилади.
Лола Элтоева, ҳеч бир муболағасиз, аллақачон замонамизнинг буюк актрисасига айланган. Худди Сора Эшонтўраевадек… худди Римма Аҳмедовадек… зални титратдилар.
Албатта кўринглар, тавсия қиламан.
Мен яна кўрмоқчиман, дублёр Дилноза Кубаеванинг талқини ҳам қизиқ мен учун.

Малайзиялик олимлар Имом Бухорий ва Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендиялар дастурларига жалб этилади
Давлатимиз раҳбарининг Малайзияга ташрифи яхши янгиликлар билан бошланди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Малайзиянинг бир қатор ташкилотлари, шу билан бирга ўзимиздаги маҳаллий илмий марказлар билан бирга "Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк" мавзусидаги халқаро давра суҳбати ташкил қилинибди.
Унда таълим соҳасида малайзиялик олимларни Имом Бухорий ва Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендиялар дастурларига жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Малайзия халқаро ислом университети ўртасида қўшма таълим дастурини ишлаб чиқиш, жумладан, Visiting Professor дастури бўйича ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг Малайзия олий ўқув юртларида иштирокини таъминлаш таклиф қилинди.
Илмий соҳада эса Малайзия Ислом маданияти институти ва Имом Бухорий номидаги марказ ўртасида мусулмон олимларининг тиббиёт соҳасидаги илмий меросини ўрганиш ва қайта тиклаш ҳамда Имом Бухорий меросини тадқиқ этиш таклиф этилди. Бундан ташқари, маънавий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида малайзиялик диндорларга Ўзбекистондаги Имом Бухорий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд билан боғлиқ муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконини берувчи "Умра плюс" махсус зиёрат дастурини ишга тушириш таклиф этилди.

Forwarded from Shokirjonov news
Телеграм мессенжерига гўёки «МИБданмиз» дея хабарнома жўнатиб, одамларни чув тушириш ҳолатлари учраётгани ҳам хабар қилинмоқда
МИБдагиларнинг тушунтиришича, улар ҳеч қачон қарздорлар билан Телеграм мессенжери орқали алоқага чиқишмайди.
МИБ томонидан қарзни ундириш учун қарздорнинг номидаги телефон рақам(лар)ига фақат СМС хабарнома жўнатилади.
1 рақами билан белгиланган шаклдаги СМСда қарздорнинг исм-фамилияси, ижро ишининг 14 та рақамдан иборат ID рақами ва ижрочига боғланиш учун телефон рақами кўрсатилади.
СМСда кўрсатилган телефон рақами орқали ижро ишини юритаётган МИБ ижрочисига боғланиб ёки mib.uz сайтида ID рақамни киритиб, қарз ундируви ҳақида маълумот олиш мумкин.
МИБдан одатда одамларга солиқ, сув ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коммунал тўловлари, суд, экология, ЙПХ, ППХ жарималари ундирилиши борасида огоҳланлантирувчи СМСлар боради.
Шунингдек, кредит тўлов муддати ўтказиб юборилса, банк ёки микрокредит ташкилотлари судга берган бўлса, гарчи кредитни ёпган бўлсангиз ҳам суд давлат божи тўланмасдан қолиб кетган бўлса, у ҳам МИБ орқали ундирилади.
⚠️ Яна бир бор ёдингизда сақланг: МИБдан деб Телеграмдан келган хабарга мутлақо эътибор берманг.
‼️Телефонингизга келган СМСларга эса эътиборли бўлинг.
Чунки 1-рақам билан белгиланган, илк марта келган СМСни беэътибор қолдириб, 5 кунлик муддатни ўтказиб юборсангиз, жаримага ижро йиғими ҳам қўшилади ва мол-мулкларингиз ва хорижга чиқишингизга тақиқ ўрнатилади (2-СМСда бу ҳақда хабар берилади).
3-СМСда эса энди ижро йиғими қўшилиб, кўпайган суммани тўлашингиз кераклиги хабар қилинади.
Ушбу маълумотни гуруҳларда бўлишинг, токи кўпчилик хабардор бўлсин.
Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 5 миллиард сўмлик қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланибди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Иштихон туманида 5 млрд 192 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдоси фош этилган.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда республикада контрабанда ҳолатлари натижасида давлат бюджети тахминан 500 миллиард сўм миқдорида маблағдан маҳрум бўлган. Ўша пуллар жамиятимиз учун қандай фойда келтириши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрайлик. Болаларимиз яхшироқ мактабда ўқирди, касал бўлсак, сифатлироқ даволанардик, қанчадан қанча йўллар равон бўларди!
Савол туғилади: бу қандай содир бўляпти? Нега бундай қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда? Қаерда назорат кучайтирилиши керак? Қинғирликлар фош этилгани яхши, албатта. Лекин асосий мақсад - бу каби маҳсулотларнинг бозорга кириб келишига йўл қўймаслик! Шундагина истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдоси урчиб, аҳоли саломатлиги хавф остида қолмайди. Акс ҳолда, “баракалла” деганимиз билан вазият ўзгармайди.

Китоблар жавонларда чанг босиб ётиши эмас, қўлма-қўл бўлиб ўқилиши керак.
"Зиё улаш" лойиҳасида қатнашинг. Роликда лойиҳа ҳақида батафсил ва содда тушунтирилган.
@shahnozxon
"Зиё улаш" лойиҳасида қатнашинг. Роликда лойиҳа ҳақида батафсил ва содда тушунтирилган.
@shahnozxon
Малайзиянинг ислом санъатига оид нодир коллекцияси Ўзбекистонда намойиш этилади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуси Малайзия Ислом санъати музейи раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Марказ матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистонда ушбу музейнинг ноёб экспонатларини намойиш этишга бағишланган махсус кўргазмалари ташкил этилади. Кўргазмада мамлакатимиз тарихи билан боғлиқ ноёб ислом маданияти асарлари намойиш этилади.
Батафсил шу ерда👉 https://www.tg-me.com/islommarkazi/4128