Гулнора Каримовадан мусодара қилинган яна $182 млн Ўзбекистонга қайтарилади
Ўзбекистон Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим” имзоланди
Битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.
Маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг траст жамғармаси орқали қайтарилади.
2022 йил августда имзоланган биринчи битим тахминан 131 млн доллар миқдоридаги маблағларни Ўзбекистонга қайтарилишини назарда тутади. Янги битим имзоланиши билан Ўзбекистон аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтарилган маблағларнинг жами миқдори 313 млн долларга етади.

Telegram
Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
Oʻzbekiston Hukumati va Shveysariya Federal Kengashi oʻrtasida “Musodara qilingan aktivlarni taqsimlash toʻgʻrisidagi bitim” imzolandi
Bugun, 6-fevral kuni Toshkent shahrida Oʻzbekiston tomonidan adliya vaziri Akbar Toshqulov hamda Shveysariya…

Forwarded from Otabek Hasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Adliya vazirligi yaxshi tashabbus boshlagani haqida eshitib qoldim. Respublikamizdagi barcha davlat xizmatlari markazlarida kitob ulashish tadbiri – “Ziyo ulash” nomli aksiya o‘tkazilmoqda ekan.
Bugun men ham shu aksiyada ishtirok etib, o‘zim o‘qigan kitoblarimdan hamma foydalanishi uchun ulashib keldim.
Tashabbus menga juda yoqdi. Ziyo ulashishga qaratilgan bunday harakatlar soni qancha ko‘p bo‘lsa, shuncha yaxshi.
Bu kabi g‘oyalar jamiyat, ziyolilar tomonidan qo‘llab-quvvatlanishi, keng yoyilishi zarur, deb o‘ylayman. Shunda maqsadga birgalikda tezroq yetgan bo‘lamiz.
Agar sizning ham uyingizda o‘zingiz o‘qib bo‘lgan va boshqalarga manfaati tegishi mumkin bo‘lgan kitoblar bo‘lsa, istalgan davlat xizmatlari markaziga olib borib topshiring. U yerda mavjud kitoblardan xohlaganingizni olib, mutolaa uchun olib ketishingiz mumkin.
Yaxshi tarafi, aksiyada muddat yo‘q. Uning davomli bo‘lishi esa siz-u bizga bog‘liq. Kitob ulashishdan to‘xtamaylik.
@otabek_khasanov

Эрталаб турсам – сюрприз!
Каналимга админ қилиб уланган аккаунтларга киришга уриниш бўлган. Бир вақтнинг ўзида ҳали Алматидан, ҳали Франкфуртдан кирмоқчи бўлишибди. Смс-код юбордик, кодни киритишди, аммо паролни нотўғри киритишди деяпти Телеграм. Телефонимга смс-код ҳам келган.
Мендек беозор бир одаминг телеграми кимга керак бўлди экан-а? Барака топинглар, жонингиз соғ бўлсин-да :)
Ўзи нимага телеграм аккаунтларга ҳужум қилишади? Қўлга киритишса, кейин қандай фойдаланишади? Фикрлар бўлса, ёзинглар.
@shahnozxon

Сўнгги йилларда оталикни аниқлаш бўйича ДНК-тестлар ўтказиш кўпайган эмиш.
Яна ҳеч бир жиноятни бирон из қолдирмай қилиб бўлмасмиш, барибир нимадир топилармиш.
Днк-лаборатория ходими эса суякларни арралаётганида нимани ҳис қилишини айтиб берибди. Яна 20 йил балкондаги девор орасида қолган (устидан ғишт териб юборилган) мурданинг кимлигини қандай анқлагани ҳақида гапиряпти, менинг этим музлади.
Хуллас, бу репортажни юраги бўшлар кўрмасин.
Журналист Сардорбек Исроилов Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг бу томонидан кириб у томонидан чиқибди. Суд экспертизаси ва криминалистикага қизиққанлар учун 18 дақиқалик қизиқ кўрсатув тавсия қиламан. Бу ерда:
https://www.youtube.com/watch?v=Y31St1OfyZQ&ab_channel=Hudud24

YouTube
Balkondan chiqqan jasad
#ekspertiza #news #jinoyat #huquq #xadichasulaymonova
20 yilda shaxsi aniqlangan murda, tilxatdagi ortiqcha nol va yosh oilani yarashtirgan rasm: ekspertizalar qanday o‘tkaziladi? Yuridik lokatsiya bu gal X.Sulaymonova nomidagi sud-ekspertiza markazida.

Biz – tarixchi olim Bahrom Irzayev hamda filolog Eldar Asanov uchovimiz A’zam Qahramoniyning "NQE" podkastida chiqdik va jadidlarimiz haqida suhbatlashdik. Suhbat yozib olinganidan beri uning ta’siri va kayfiyati meni hali ham tark etgani yo‘q. O‘ylaymanki, sizlarni ham podkast (A’zamning iborasi bilan aytganda) "changlantiradi".
Nimalar haqida gaplashdik?
Jadidlar kim boʻlgan oʻzi?
Amir Olimxonning xalq orasida qanday obrazi bor?
Jadidlar oddiy xalq orasidan chiqqanmi?
Gaspirinskiy jadidchilikning otasimi?
Jamoliddin Afgʻoniy kim boʻlgan?
Behbudiy nega jadidchilikda markaziy figuralardan biri?
Muxtoriyat nima?
Behbudiyning yutugʻi nima edi?
Jadidlar ham hate boʻlganmi?
Bu yerda ko'ring:
https://www.youtube.com/watch?v=O42xsE0UqJ4&ab_channel=AzamQahramoniy

Jadidlar aslida kim boʻlgan? | Teacher Aʼzam, Shahnoza Soatova, Eldar Assanov, Baxrom Irzayev
Tarixchi Baxrom Irzayev, tilshunos Eldar Assanov, filolog Shahnoza Soatova bilan jadidlar haqida gaplashdik.
Jadidchilik harakati qanday paydo boʻlgani, aholiga qanday qilib oʻz gʻoyalarini yetkazgani, xonlik va amirlik jadidchilik harakatiga qanday yordam…

Хабарингиз бор, кеча Президент бошчилигида ўтказилган ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича йиғилишда IT ва туризм соҳаларини ҳам ривожлантириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
Йиғилишда 3 йил олдин қабул қилинган хизматлар секторини ривожлантириш бўйича катта дастур бугун натижасини бераётгани таъкидланди.
Маълумотларга кўра, қўшимча 1,5 миллион аҳоли сервис соҳасида доимий даромадга эга бўлди. Хизматлар 2018-йилдаги 19 миллиарддан 65 миллиард долларга ошди (ўсиш – 3,5 баробар). Айниқса, IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида “катта сакраш” бўлди.
Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмаматова IT ва туризм соҳаларини ривожлантириш халқимизни фаровон турмушини таъминлашда, мамлакатимизни глобал миқёсда рақобатбардош марказга айлантиришда, стратегик муҳим ёндошувлардан бири эканини таъкидлади.
"Эндиликда IТ хизматлари экспорти 30 фоизга ошириб, 80 триллион сўмдан ортиқ даромад қилиш режалаштирилаётгани жуда катта қадамдир. Ёшларимизни бу борадаги қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 миллион долларлик стартап жамғармаси ташкил этилади. Бу эса келажакдаги IT тадбиркорларини ўз лойиҳаларини бошлаш ва халқаро бозорга чиқиш имкониятини янада кенгайтиради" - дейди депутат.
Шунингдек, у мамлакатимизнинг туризм салоҳиятидан унумли фойдаланиш уни тўлиқ ишга солиш орқали йиғилишда белгиланган марра 10 миллиард долларлик туризм экспортига тўлиқ эришиш мумкин эканини айтиб ўтган.

“Парим бўлса, учиб борсам”
Видеода Алишер Навоий ҳақида гапириб, унинг ғазалларини тўрт тилда ўқиётган инсон навоийшунос олим эмас, туман ҳокими.
Навоий шаҳрида Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуди 584 йиллигига катта халқаро анжуман бўляпти.
Туркия, Эрон, Бельгия, Озарбайжон, Марказий Осиё мамлакатлари ва яна ўнлаб диёрлардан номдор олимлар йиғилган. Албатта, ўзимизнинг навоийшунос, манбашунос олимлару адибларимизнинг ҳам аксари шу ерда.
Навоий вилоят туманлари ҳокимлари Навоий ғазалларидан ғазалхонлик қилишибди. Нурота ҳокими Азамат Файзиев тўрт тилда ғазал айтибди — (мен бу одамни шахсан танийман, ўтган йили ёзда гаплашганимда, ўқимишли-зиёли одамлигини билгандим).
Анжуманда Навоийни нафақат кенг тарғиб қилиш, балки чуқурроқ ўрганишга эътибор қаратиляпти экан. Навоийни биз шу пайтгача очган қатламларимиз балки ҳали айсбергнинг учидир.
Мени бундай интеллектуал-ижодий тадбирлар руҳлантиради. Улар ҳақида албатта нимадир айтгим келади. Қанийди, Навоий бобомиз таъбирларини сал мослаштириб айтганда “Парим бўлса, учиб борсам” Навоий шаҳрига ҳозир👏
Навоий таваллуд куни барчамизга муборак бўлсин. Бу чиндан ҳам бутун халқни табриклашга арзийдиган кун.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Тошкент шаҳридаги “Заковат-арена”да одатдаги ўйинларимиздан бирини ўйнаб ўтирувдик, бошловчи орада Абдуқодир Ҳусановнинг голи ҳақида хабар бeрди. Залнинг реакцияси видеода👆
Ҳусанов ҳаммамизнинг ушалган умидларимиздек: руҳлантирувчи ва бирлаштирувчи омилга айланди.
“Ҳусанов таъсири” деган феномен ҳақида ҳали кўп гапирсак керак.
@shahnozxon
Ҳусанов ҳаммамизнинг ушалган умидларимиздек: руҳлантирувчи ва бирлаштирувчи омилга айланди.
“Ҳусанов таъсири” деган феномен ҳақида ҳали кўп гапирсак керак.
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзордаги мактабда дарсга кириб ўқувчиларга дўқ қилган маҳалла раиси мавзуси кенг муҳокама бўляпти.
Тарқалган видеода икки жиҳат бор: бири раиснинг хулқи-муомаласи бўлса, иккинчиси бу иш дарс пайти бўлгани.
Видеода раис ўзини анча "бемалол", тўғрисини айтганда, қўпол тутган, "ота-онангга дўнқайтириб пол арттираман" деган хунук сўзларни ишлатган. Бу кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўляпти.
Таълим масканида вояга етмаган болаларга ота-онасини аралаштириб бундай хунук гапириш ўсмирларга ёмон таъсир қилиши табиий. Шунинг учун умумтаълим ва тарбия билан шуғулланишни мутахассис-педагогларга берганмиз. Айнан улар билади болалар билан қандай ишлаш, қандай гаплашиш кераклигини. Бунақа сўзлар дарсхоналарда айтилмаслиги керак!
Яна бир масала: раис кириб мулойим маданият билан болаларга "партага чизма" деганида нима бўларди, масалан?
Қанчалик маданиятли-маданиятсиз бўлмасин, нияти қандай бўлмасин, дарс жараёнига ташқаридан аралашувга йўл қўйилмайди.
Мендаги маълумотларга кўра, мактабга, дарс жараёнига бундай аралашувлар ҳамон тизимли равишда давом этмоқда.
Масалан, Миробод туманидаги мактаблардан бирига турли ташкилотлар томонидан 10 дан ортиқ текширувлар ўтказилган. Бечора мактаб педагог жамоасининг қандай стресс ва босимда бўлганини ва бу таълим жараёнига қандай таъсир қилганини тасаввур қилиш қийин эмас.
Майли, агар бу текширувлар ёшларнинг тарбияси учун эътибор ва масъулият дейилса ҳам, бунинг ўз қонун-тартиби бор ва энг асосийси, дарсни бузмасдан қилиниши шарт.
Ҳукуматнинг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сон қарори билан мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартибга солинган.
Унга кўра, ваколатли органлар таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш жараёнида: 1) текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этиши; 2) таълим-тарбия жараёнларига халақит бермаслиги керак.
(Ўзи маҳалла раиси мактабни текширишга қандай ваколати бор?)
Умуман, дуч келган одам эшикни шарт очиб кириб келиб фалон жойданман дейиши, ўқитувчи бунга хўп деб бир чеккада қўл қовуштириб туриши ва у одам дарсда истаганини қилиши мумкин эмас.
Дарс бу ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги жараён. 45 дақиқа айнан ўқитувчи ва ўқувчига ДАРС учун берилган.
Ҳурматли умумтаълимга масъул органлар, мактаб директорлари, ўқитувчилар! Мактаб ва синфхоналар эшиги тепасига катта ҳарфлар билан ушбу ёзувларни ёзиб қўйинглар: "ДАРС КЕТЯПТИ. КИРМАНГ!" деб.
Кейин ким келса марҳамат деб дарсга киритаверманглар, ҳимоя қилинглар дарсни, ҳеч бўлмаса, шу иши ёқмаётганини кўрсатиш орқали. Бир четда қўл қовуштириб туриш нимаси?
Албатта, ҳаётда турли вазиятлар бўлади. Баъзан болаларни эплаш қийин. Баъзан ўқитувчилар ўзи кучи ҳам етмайди, ўқитувчига турли нарсалар улоқтирган, ёмон сўзлар айтган, ҳатто қўл кўтарган ўқувчиларни ҳам кўрдик. Шундай пайтда ўқитувчи ўзи мурожаат қилсагина, ваколатли одамлар кириши керак дарсхонага.
Дарсхона муқаддас! Ким бўлса ҳам қонунда белгилангандан ортиқ аралашмасин, қонунда белгиланган тартибга кўра аралашсин, видеодаги каби ўқувчиларнинг ота-онасига нисбатан ёмон сўзлар ишлатиб босим қиладиганлар эса тегишли жавобгарликка тортилсин.
Чунки дарсдан олиб қўйилган ўша 5-10-30 дақиқалар бизга кейин қимматга тушади.

Фейсбукда журналист Раъно Алиева ёзмоқда:
“Истъдодли ўзбек ўғлони, таниқли халқаро журналист Бобур Комиловнинг акаси Ўткир Комиловга жигар кўчириб ўтказиш операциясига маблағ борасида шу дамларгача кўпгина жойларга мурожаат қилиб кўрдик... Аммо сўнгги чора сифатида қанчалик қийин бўлмасин, яна сизларга юзланишга мажбурмиз. Оз-оз тўпланиб, дарё бўлганидек, сизларнинг мурувватингиз, қўлловингиз ҳозир энг ҳал қилувчи паллада жуда зарур.
Хабарингиз бор – Ўткир Комилов ҳиндистонлик шифокорнинг дорилари ёрдамида операциясиз даволанишни танлаган эди. Бошида бир оз ижобий ўзгариш бўлгандай бўлдию, аммо кейин вазият яна ёмонлашди. Охири шифокорлар жигар инплантациясидан бошқа чора йўқ, деб узил-кесил айтишгач, бошимиз жуда қотиб қолди. Донор топилганда ҳам Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга 30 минг доллар атрофида пул керак, бунча маблағни эса топишимиз имконсиз эди. Ўткирнинг аҳволи эса кундан кунга оғирлашмоқда.
Буни қарангки, биз бош қотириб турганимизда президент ташаббуси билан 2023 йилда ташкил қилинган Миллий Тиббиёт Марказидаги шифокор дўстлардан яхши хабар олдик. Давлатимиздаги жонкуярлар туфайли Ҳиндистонлик энг малакали хирург Ўзбекистонга келиб, жуда муҳтож бўлган касалларни ордер асосида бепул операция қилишига имкон туғилибди. Ўткир бу имкониятни қўлдан бой бера олмаслигини тушунди ва операцияга рози бўлди. Аммо энди донор муаммо эди. Донор албатта қариндош бўлиши шарт экан. Донор муаммоси узун ҳикоя, шунинг учун охирини айтаман. Узоқ изланишлар ниҳоясида Ўткирнинг синглиси, уч фарзанднинг онаси, айни пайтда қўлида бир ёшли гўдаги бор Зуҳра Комилова акасига ўз жигарини беришга аҳд қилди. Бундай жасоратни ҳамма сингиллар ҳам қила олмайди. Илоҳим икковларини ҳам Аллоҳ паноҳида асрасин, илоҳим режадаги амалиёт омадли, муваффақиятли кечсин.
Зуҳра Тошкентга келиб, керакли текширувлардан ўтди, шифокорлар унинг жигари акасига тўғри келишини айтишди. Аммо бир муаммо бор экан. Давлат асосий бемордан пул олмайди. Аммо донор учун, унга сарфланадиган дори-дармон учун 60.000.000 (олтмиш милён) сўм миқдорида тўлов қилиш керак экан. Айни пайтда бунча маблағни излаб тополмадик. Ўткир Комилов шу кунларда Вирусалогия Марказига операцияга тайёргарлик кўриш учун ётқизилди. Ҳатто операция куни ҳам аниқланди. Агар ҳаммаси жойида бўлса, 17 февраль куни Ҳиндистонлик хурургнинг навбатдаги ташрифи вақтида режадаги операция ўтказилади. Бироқ...
Бироқ донор учун керакли маблағ йўқ. Боримизни йиққанимизда, қарз- қавола қилганимизда ҳам бунча пулни тополмаймиз. Шунинг учун яна бир бор Сизларга – ҳиммати баланд, оқибатли, саҳоватли, беминнат, бағрикенг инсонларга юзланаяпмиз. Кўп бора айтганимиздек, аввало Ҳақдан, қолаверса, шу азиз Халқдан бошқа нажоткоримиз йўқ. Сиз учун арзимас бўлган сумма бугун энг ҳал қилувчи паллада турган Ўткир Комилов учун ҳаёт–мамот масаласи бўлиши мумкин. Майли, ўзингиз оғринмайдиган кичкина сумма бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг онаси номидаги мана бу 8600061053537824 (Муслима Комилова) картага ташласангиз🙏!
Ҳеч бирингиз хаста бўлманг, ишингиз шифокорга тушмасин, ҳамиша соғ- саломат бўлинглар. Сизларнинг дуоларингиз ва кўмагингиз билан Аллоҳим Ўткир Комиловга ҳам шифо берса, жигарим деб ўз жигарини акасига илинаётган Зуҳрага ҳам енгиллик берса ажабмас. Хуллас, сизга суянамиз ва ишонамиз🙏🙏🙏. Ўтган галги мурожаатларимизга лаббай деган барча юртдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Гарчи йиғилган маблағ Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга етмаган бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг шу кунгача даволанишига катта кўмак бўлди.
Яна бир илтимос ушбу постни имкон қадар бўлишсангиз. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин!🤲🤲🤲
Ўткир Комиловнинг онаси Муслима Комилованинг карта рақами:
8600061053537824”
Пост тугади.
Раҳматлик Бобур Комилов ҳақида аввал ёзгандим. Бир оиладан учинчи ўғилнинг бошига шу ёмон дард келди. Саховат қилиш имконингиз бўлса, аяманг, яхшилар.

Кечаги дарсни бўлиш мавзусига мос видео чиқиб қолди. Афсуски, бу ҳазил эмас, бу сатира, аччиқ кулгули ҳақиқат яъни.
P.S. Видеодаги "шапалоқ уриш" жойини оқламайман, зўравонликка қаршиман.
@shahnozxon
P.S. Видеодаги "шапалоқ уриш" жойини оқламайман, зўравонликка қаршиман.
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янги тартиб омонатчиларни ҳимоя қилиш учун жорий этиляпти” — Мақсудбек Қурбонбоев
Бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида банкларни ихтиёрий тугатиш тартиби ҳақида гапирилди. Илгари бу жараён бир босқичли бўлган бўлса, энди Марказий банк рухсатномани икки босқичдан сўнг беради. Депутат Екатерина Смесова бу ўзгариш сабабларини ўзбек тилидаги саволи билан аниқлаштирди.
Қонунни ишлаб чиқувчиларнинг жавобига кўра, мақсад – омонатчилар маблағларини биринчи навбатда тўлиқ қайтарилишини таъминлаш. Чунки аввалги тартибда банк тугатилгандан сўнг, омонатчилар ўз пулларини олишда муаммоларга дуч келиши мумкин эди.
“Омонатчиларни ўз эгаларига қайтариш лозим. Бироқ ҳозирги омонатларни биринчи бўлиб тўланишини назорат қиладиган механизм мавжуд эмас. Икки босқичли рухсат бериш амалиёти айнан шу муаммони бартараф этиш мақсадида жорий этилмоқда”,
— деб жавоб берди Қонун лойиҳасига масъул қўмита аъзоси, депутат Мақсудбек Қурбонбоев.