Telegram Web Link
Shahnoza Soatova blogi
Секторлар ишига баҳо берар экан, Президент улар эришган натижаларни эътироф этгани ҳолда, айрим соҳаларда муаммолар пайдо бўлганини қайд этди. Саккиз йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди. Бу тизим йиллар…
"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди",
- деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.
Лекин "сектор ишидан озодман" деб билганини қилишмас экан. Президент аниқ вазифаларни қўйди:

Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Туманда жиноятчиликни жиловлашга ҳоким бош бўлиб, барча ишларни мувофиқлаштириши, унинг бу борадаги ўрни ҳеч қаерга йўқолмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳар ҳафтада прокурор ва ички ишлар бошлиғи билан ҳудуддаги вазиятни муҳокама қилиб бориши шарт ва зарурлиги қайд этилди.
👍5
Президент амалдорларга хорижий қиммат автомобиллардан воз кечишини айтди.

Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилди.

"Kun.uz" эса бу хабарни қиммат "амалдорча" қора "Мерседес" сурати билан чоп этди :)

@shahbozxon
👏1
Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилади, ноқонуний бойлик орттирганлари эса жавобгарликка тортилади – Президент топшириғи.

Йиғилишда Президент кўп йиллардан бери бот-бот кўтарилиб келаётган, лекин ҳали ечим топмаган ушбу масалага тўхталиб, тегишли органлар ва ташкилотларга бу ҳақидаги қонун лойиҳасини 1 апрелгача жамоатчилик муҳокамасига қўйиш вазифасини топширди.

Узоқ уч ё олти ой эмас, мана шу келаётган
1 апрелда лойиҳани кенг жамоатилик кўриши ва муҳокама қилиши керак. Муҳокамада фаол бўламиз.

Асосийси, эндиги уринишда бу жараён охирига етиши ва дабдабали тўй қилаётган, хотинининг ё қизининг туғилган кунини қиммат шаҳарлардаги қиммат ресторанларда ўтказиб инстаграмида мақтанаётган, оила аъзолари қиммат машиналарида юқори тезликда юриб тармоққа жойлайдиганлар тийилади, камида бунча пулни қаердан олганини тийинма-тийин асослаб кўрсатиб бериши керак бўлади.

Ўшал кун яқин (умид қиламиз).

@shahnozxon
👍72👏2
Тунов куни каналимда "Қайси банкка омонат қўйган маъқул" деган сўровнома ўтказгандим, асосан "Доллар сотиб оламан" деган вариантларга кўпчилик овоз берибди.

Яъни аҳоли банкларга омонат қўйишга шошмаяпти, қўйган маблағлари учун кафолат борлигига ишонмайди чунки. Демак, кафолатлар керак.

18 феврал куни Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида"ги Қонун имзоланди.

Унга кўра, давлат кафолатлари энди ҳар бир банкда 200 миллион сўмгача бўлган суммага татбиқ этилади. Бу қонун кучга киргандан сўнг очилган янги омонатларга тааллуқли. Илгари жойлаштирилган барча маблағлар, суммасидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда кафолатланишда давом этади.

Эндиликда давлат кафолатлари нафақат жисмоний шахсларнинг омонатларини, балки тадбиркорларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг депозитларини ҳам қамраб олади.

Маблағлар 4 баробар тезроқ қайтарилади. Агар илгари омонатларни қоплаш 83 кунгача чўзилган бўлса, энди бу муддат 20 иш кунигача қисқартирилди. Келажакда у 7 иш кунигача қисқаради, бу эса омонатларни ҳимоя қилиш тизимини янада самаралироқ қилади.

Агар омонат суммаси 200 миллион сўмдан ошса, нима қилиш керак?

InfinBANK омонатлар миқдорини чекламайди. Бироқ давлат кафолати фақат 200 миллион сўмга тааллуқли. Шу сабабли, банк тугатилган тақдирда, Банк омонатчига банк капитали ёки мол-мулки ҳисобидан 200 миллион сўмдан ортиқ маблағни тўлаш мажбуриятини олади.

Банк омонатлар ҳимоясини кучайтириш ва компенсация тўловларини тезлаштиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

❗️ Омонатларни ҳимоя қилиш ҳақида батафсил маълумотни Марказий банкнинг расмий веб-сайти, finlit.uz платформаси ва Омонатларни кафолатлаш агентлигидан олишингиз мумкин.

InfinBANKдаги омонатлар ҳақида батафсил маълумотни веб-сайти ва мобил иловадан топишингиз мумкин.
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍2
Тошкентнинг меъморий мероси ва модернизм услубидаги ўзгаришларига бағишлаб чоп этилган “A Modernist Capital” китоби АҚШда тақдимот қлиинди.

Нью-Йоркдаги Rizzoli нашриёт-матбаа уйида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда чоп этилган ушбу китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида шаҳарнинг меъморий юксалиши, унинг модернист нафосати ҳамда “Панорама” кинотеатри (1964), Давлат санъат музейи (1974) ва “Ўзбекистон” меҳмонхонаси (1976) каби диққатга сазовор бинолари ҳақида шўба муҳокамаси бўлиб ўтди.

Мунозарада Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Метрополитен музейининг архитектура ва дизайн бўйича санъат арбоби Абраҳам Томас ва “Cartier” жамғармасининг стратегик лойиҳалар директори Беатрис Грене иштирок этдилар. “The Grand Tourist” подкастининг бошловчиси Ден Рубинштейн модераторлик қилди.

Бундай китобларнинг чоп этилиши ва халқаро майдонда тарғиб қилиниши жуда муҳим ва зарур деб ҳисоблайман. Улар юртимиздаги меъморий бирликлар ва иншоотларнинг бузилмай сақланиб қолиши учун қайсидир маънода балки кафолат бўлади деган умидим бор. Шунинг учун Жамғарманинг бу каби ишларини олқишлайман ва қўллаб-қувватлайман.

@shahnozhon
👍5👏21
Барча опа-сингиллару ака-укаларни бугунги байрам билан табриклайман.

Бугунги кун фақат аёллар учун эмас, бутун жамиятимиз учун муҳим байрам — эркинлик, ҳурлик, тенглик ва бирдамлик куни.

Ҳар бир хонадонда ва ҳар бир эркакнинг ҳаётида аёл бор — демак, бу ҳамманинг байрами. Бекорга календарда қизил қилиб белгиланмаган-ку.

Бизда аёлларни ардоқлаш ва эъзозлаш бобомерос анъана. Вақтида Тўмарисни саркарда ва давлат раҳбари сифатида бошига кўтарган эл бу. Шунга кўра бизнинг байрам — ҳаммамизнинг байрам билан ҳаммани қутлайман.

@shahnozxon
23👍9👏2
Суратдаги пиёлани кеча совға қилишди, тарихи қизиқ

Концепцияли бизнесни ҳурмат қиламан. Яъни бизнесини бирор ғоя устига қурган, фойда кўришдан ташқари қандайдир миссияни ҳам бажаришни зиммасига олган тадбиркорларни.

Кеча шундай жойлардан бирида ифторлик қилдик (реклама бўлмаслиги учун жой номини айтмайман).

Арт-чойхона Риштон кулолчилик мактаби анъаналарини кенг ёйишга аҳд қилган экан.

Раҳбари Сардор биз билан бироз суҳбатлашди, Риштон кулолчилиги ҳақида жуда батафсил ва илмий манбаларга таяниб гапираётган бу йигит, кейин билсак, олий маълумотли санъатшунос экан.

Бизда музейларга одамларнинг бориши жуда кам кузатилади, афсуски. Яқинда бир машҳур кулолнинг кўргазмасида бўлдим, кўргазмага келганлар орасида мен ва ўша кулолдан бошқа бирор ўзбекзабонни кўрмадик, кўпи хорижлик меҳмонлар ва юртимиздаги турли миллат вакиллари эди” -

деди бироз хафа бўлиб.

Сардорнинг айтишича, ҳозир Риштонда ўнга яқин устозода кулоллар кулолчилик анъаналарини сақлаб, давом эттириб келяптилар. У ўз ресторанида айнан Риштондан келтирилган ва Риштон кулолчилигига хос зумрадранг сопол идишлардан фойдаланар экан. Чорсуда ҳам кўп-ку бундай идишлар деманг. Мутахассис Сардорнинг айтишича, Чорсудаги аксар маҳсулотлар фабрикаларда оммавий ишлаб чиқилган, бошқача технологияда яъни. Улар 900+ даражага дош бера олади, шу сабабли четлари тез учиб, бўёғи кўчади. Риштоннинг асл маҳсулоти эса 1000 даражадан баландроққа дош беради, яъни яхшилаб оловда пишади, шу сабабли бўёғи ва сири мустаҳкам.

Бухоро амири олийнасаб меҳмонларига айнан Риштон кулоллари ясаган сервисларда дастурхон безатган. Ҳар бир меҳмондорчилик учун алоҳида тўплам ясалган, яъни ҳеч кимнинг лаби тегмаган идишларда таомлар тортилган. Кейин эса шу идишларни Амир меҳмонларга совға қилиб бериб юборган. Тасаввур қиляпсизми, сайёҳ дунёнинг қайсидир чеккасига борса, зумрадранг пиёлани кўриб қолса, ҳаа, демак сиз ҳам Амирнинг меҳмони бўлган экансиз-да дейди.

Сиз чой ичаётган пиёла ҳам яп-янги ва кетаётганда уни сизга совға қиламиз”

деди арт-чойхона эгаси.

Кетаётганимизда ростан ҳам пиёлаларимизни олиб кетдик эсдаликка.

Алихонтўра Соғунийнинг ўша гапи: “Ўзбеклар бошқа ишлар устида ҳам ош устида бирлашгандек бирлашсалар эди…”

Сардор музейга бормаётган, тарихни ва ўзликни кўрмаётган, эсламаётган одамларни ош баҳона ўз арт-чойхонасига чақириб олиб шу ерга музейни кўчириб келгандек. Шу ерда одамларга ўзликни англатяпти.

Қойил қолдим бу санъатшунос рестораторга! Бир кун балки подкастга чақирармиз.

Суратдаги ўша биз чой ичган бир жуфт пиёла.

Пост реклама учун эмас, чин дилдан миннатдорчилик изҳори сифатида ёзилди.

Арт-чойхонани таниган бўлсангиз, номини шарҳда ёзинг.

@shahnozxon
👍44👏3🤝1
Тошкентда 132 минг қути ноқонуний тамаки йўқ қилинди, бироқ вазияти ҳали ҳам жиддий

Тошкентда 132 минг қути тамаки маҳсулотининг йўқ қилиниши мамлакатимизда тамаки контрабандаси муаммосининг жиддийлигини яна бир бор кўрсатди. Ўзбекистонда 2024 йил давомида 512 та ҳолатда қиймати 61,6 миллиард сўмлик, 2,9 миллион қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари аниқлангани контрабанда ҳажмининг ортиб бораётганидан далолат беради.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, 2025 йилнинг феврал ойи ҳолатига кўра ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдодаги улуши 11.1 %ни ташкил қилган. Контрабанда тамаки маҳсулотлари ҳудудлар кесимида ҳисобланганда, энг катта кўрсаткич Фарғона водийсига тўғри келмоқда — 29,4 %.

Тамаки контрабандаси нафақат давлат бюджетига салбий таъсир кўрсатади, балки аҳоли саломатлигига ҳам хавф туғдиради. Ноқонуний маҳсулотлар сифат назоратидан ўтмагани сабабли, уларнинг истеъмоли оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, контрабанда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга рақобатбардошликни пасайтиради ва иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади.

Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, контрабанда ҳажмининг ортиши ташвишланарлидир. Масалан, 2025 йилнинг шу давригача бўлган муддат давомида 137 та ҳолатда 9,3 млрд сўмлик (305 000 қути) тамаки билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Бу эса, амалдаги қонунчилик ва назорат механизмларини янада кучайтириш зарурлигини, контрабандага қарши қурашни янгни босқичга олиб чиқиш зарур эканлигини кўрсатади.

Контрабандага барҳам бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, чегара назоратини кучайтириш ва аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш зарур. Фақат шундагина биз тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосини чеклаб, жамият саломатлиги ва мамлакат иқтисодий барқарорлигини ҳимоя қила оламиз.
👍4😱1
Кеча бир дилбар, бир баланд суҳбат бўлди.

Кеча шоира Гулжамол Асқарованинг ижодига бағишланган мушоира кечасида қатнашдим.

“Миллий ифтор” шаклида ўтказилган кечага ҳақиқий мумтоз миллий либосларда бориш керак экан. Мен-ку иш билан бўлиб зарур либосларни топа олмадим, лекин бошқа иштирокчилар бу шартни бажаришибди. Худди Бибихоним, Нодирабегим, Увайсий, Хонзода бегиму Анбар Отинлар даврасига тушиб қолгандек бўлдим.

Фаол ва адабиётга мафтун аёллар: олималар, шоиралар, журналистлар, шифокору раҳбар аёллар – хуллас, дилбар шахслар йиғилди.

Гулжамол Асқарованинг шеърларини ўқидик, мумтоз қўшиқлар тингладик, Дилноза Кубаевадан кечамиз қаҳрамонинг ижод намуналарини эшитдик, шеърият, адабиёт, миллий либослар ҳақида суҳбатлашдик – мазза қилдик.

Яъни “Миллий ифтор”да нафақат оғиз очдик, Ҳамза таъбири билан айтганда, “фикр очдик”, маънавий озуқа олдик.

Бизга шундай шаклдаги маданий йиғинлар кўпроқ керак, бу миллий анъаналар фақат таому либос билан эмас, адабиёт, илм, санъат ва маданиятда ҳам намоён бўлишини, бу бизнинг миллий генетик кодимиз эканини кўрсатувчи муҳим тадбирлардир.

Йиғин деса фақат овқат ейишу рақс тушишни (бунга қаршилигим йўқ) тушунилмаслигимиз керак. Ёки расмий кийимда минбардаги зерикарли маърузаларни тинглаш ҳам биз истаган нарса эмас. Мушоира, адабий суҳбат, илмий мунозара, интеллектуал ўйинлар – булар мулоқотнинг замонавий ва савияли шакллари.

Шундай шаклларни оммалаштириб, миллий қадриятларимизни тарғиб қилаётган “Ўзбеклигим – ўзлигим” такшилотига кўплаб ташаккурлар!

Гулжамол Асқарова эса беназир!
Халқ шоираси унвонига лойиқ.
Видеода ўқилган шеърининг ўзиёқ айтиб турибди.

#milliyiftor

@shahnozxon
👍2310👏3
2025/07/09 08:19:22
Back to Top
HTML Embed Code: