Telegram Web Link
Мени мафтун этган "Лазги" балети Қозоғистонда намойиш этилди

“Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театри саҳнасида қадимий рақсимиз – лазги жонланди”, дея ўз саҳифасида ёзади Саида Мирзиёева.

Президент ёрдамчиси мазкур ҳодисадан қувонгани, қардош мамлакатлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани ҳақида ёзаркан, қуйидаги фикларни билдирди:

Бундай маданий тадбирлар гўзал санъатимизни намоён этибгина қолмай, қардош миллатлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга, ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради”.

Бунгача "Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси" балети Лондон, Москва, Боку каби пойтахтлар опера ва балет театрларида намойиш этилган эди. Чиндан ҳам дунёни забт этишга лойиқ асар.

@shahnozhon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭐️ Umra va Haj ziyoratlariga ketishda aldanib qolmang!

Bugungi kunda litsenziyasi bo'lmasdan turib fuqarolarning ishonchiga kirib ularni Umra yoki Haj ziyoratiga yuboramiz degan shovvozlar ko'payib qolgan. Mazkur holat yuzasidan yurist Akbarshoh Teshaboyevdan huquqiy tushuntirish.

Xabarni Umraga bormoqchi bo'lgan tanishlarizga tez yuborib qo'ying!🛫

⭐️ Akbarshoh ⭐️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, азизлар.

Наврўз айёми муборак бўлсин! Қишдан чиқиб олдик, худога шукр. Баҳор йилнинг баракасини белгилайдиган палла. Йилимиз қут-баракали, самарали келсин! Ҳар бир хонадонга, ҳар бир ватандошга бахт ва саломатлик, юртимизга тинчлик ёр бўлсин!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда саратон касаллигидан даволанаётган аёлга ёрдам керак.

Илтимос, максимал тарқатинглар🙏🙏🙏

Аёлни шахсан таниганим учун ушбу эълонни улашяпман. Аҳволи чиндан оғир. Бир неча йиллардан бери тил саратони билан курашяпти. Ўзи ва яқинлари бор-будини ишлатиб бўлишди. У ёлғиз она, икки фарзандни бир ўзи катта қиляпти, вояга етмаган қизчаси бор.

Ҳозир касаллик зўрайиб, ўсма бўйинга ҳам ўтяпти экан, зудлик билан жарроҳлик қилиш керак дейишмоқда шифокорлар.

Илтимос, эълонни кенг тарқатишга ёрдам беринг, имконингиз бўлса, эҳсон, закот учун муҳтожларни излаётган бўлсангиз, шу инсонни ҳам эътиборсиз қолдирманглар🙏🙏🙏

Дуоларингизда шу мушфиқ аёлни ҳам эслаб шифо тилаб қўйинг. Оллоҳ рози бўлсин🤲

Беморнинг ўзи ва яқинларига тегишли карталар:

Узкарт:

4604720000058227
Исаева Малика (бемор)

8600061025097840
Исматуллаева Мавжуда (онаси)

Виза:
4604720000055280
(Мубина Абдусатторова, қизи)

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлисда фракциялар нима билан шуғулланади?

Қонунчилик палатаси фракция йиғилишлари қандай ўтишини кенг жамоатчилик унча билмайди, шу пайтгача бу тадбирлар кенг ёритилмаган. Ваҳоланки, бизнинг турмушимизга таъсир қиладиган қонунларнинг энг кенг ва қизғин муҳокамаси шу ерда бўлади.

Ушбу узига хос Парламент “ошхонаси”даги жараёнлар сўнгги пайтларда оммага очиқ кўрсатиляпти.

Фракция йиғилишлари давомида қонун лойиҳалари юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар, турли фикрларнинг кесишуви ва тортишувлар бўлиб ўтади.

Эртага соат 18:15 да Ўзбекистон 24 телеканалида навбатдаги фракция йиғилишини томоша қилишингиз мумкин.

@shahnozxon
Планетарий тақдири нима бўлади? Депутат шаҳар ҳокимлигига сўров юборди.

Тошкент шаҳар планетарийси пойтахтимизнинг фахри, унча-бунча катта шаҳарларда йўқ иншоот. Бу ерга келган болаларда коинот ҳақидаги илк тасаввурлари шаклланади, юлдузлар оламига умуман, илмга, аниқ фанларга қизиқиш ортади.

Сўнгги пайтларда Планетарий хусусий секторга ўтиши ва тижорий мақсадларда ишлатилиши мумкин, деган гаплар юрибди.

Бу ҳақда эшитиб, менда ташвиш ва кўплаб саволлар пайдо бўлди. Агар планетарий шахсий бошқарувга ўтса, унинг фаолияти қандай давом этади? У аввалги илмий-маърифий йўналишини сақлаб қоладими ёки навбатдаги бизнес лойиҳасига айланадими? Шаҳар муҳитида кўп йиллик дарахтлари билан ажралиб турувчи бу жойнинг табиий экотизимига ҳеч нима таъсир қилмайдими?

Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Иминов айни масала юзасидан шаҳар ҳокимига депутатлик сўрови юборибди. Яхши иш қилибди. Аммо битта шу депутатнинг ташаббусига қараб ўтирмай жамоатчилик, яъни биз ҳам фуқаро сифатида саволларимизни тўхтовсиз бераверишимиз керак.

Ҳали аниқ қарор қабул қилинмади, лекин бу жараён очиқ ва шаффоф бўлиши, фуқароларнинг фикри инобатга олиниши керак.

Шаҳарда савдо марказлари, тижорат бинолари шундоқ ҳам ҳар йили қурилади. Илм-маърифатга ундайдиган жойлар эса ҳаммага очиқ ва узлуксиз фаолият юритиши керак. Лоақал болаларимиз коинот сирларини ўрганиши учун битта планетарий қолиши керак, шундай эмасми?

@shahnozxon
Газ ва свет нархи 1 апрелдан ошмайди — байрамга яхши хабар!

Электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш 1 майга қадар узайтирилди
- Ҳукумат.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди.

@shahnozxon
Бугун диктант ёздим

Ғалати ҳислар. Ўзи оддий диктант, лекин ўзимни мактаб партасида ўтирган ўқувчидек ҳис қилдим.

Ташкилотлар раҳбарларининг давлат тили бўйича маслаҳатчиларидан оммавий диктант олишди. Оммавий диктант – яхши анъана, бошқа давлатларда кўриб ҳавас қилар эдим.

Россияда, масалан, маълум бир кунда истаган одам бу тадбирда иштирок этиб ўз саводхонлигини текшириб олиши мумкин. Белгиланган жойга боради, рўйхатдан ўтади, диктантни ёзади ва маълум вақтдан сўнг баҳосини билиб олади. Бизда ҳам оммалаштириш керак.

Чунки саводхонлик ва ёзма матн малакаси ҳар бир давлат хизматчиси, умуман, замонавий инсон учун зарур.

Диктантни қандай ёздим?

Қотирдим лекин. Кибримни анча синдирадиган иш бўлди. Маълум бўлдики, ручкада қоғозга ёзишни деярли унутиб қўйибман. 10 йил мактабда ўқиб олган бу зарур малакамни технологияларга қурбон қилиб юбораёзибман. Тўғри ёзишни биламан, лекин қўл ёзақолмайди-да.

Яна кириллда саводи чиққан авлодман, лотин алифбосида ёзишни инглиз тили дарсларида ўрганганмиз, матнларни лотин алифбосида фақат компьютер ва смартфонларда ёзган эканман, ўйлаб қарасам. Охирги йиллар ҳатто аризаларни ҳам компьютерда ёзиб, электрон рақамли имзода имзолаётгандим.

21-асрда ручкада матн ёзиш кимга керак дейишингиз мумкин. Керак! Бу психология. Майда моторика дейиладими, хуллас. Агар анча пайтдан бери ручка билан матн ёзмаган бўлсангиз, бир ёзиб кўринг-да. Миянгизга бошқа юклама тушади, ишламаган жойлари ишлай бошлайди.

“Катта “L”нинг ёзма шакли қандай эди?” “Оббо, “мумкин” сўзини яна (учинчи марта) кириллча “у” билан ёздим-а!”? "Қўштирноқни ёзмада қандай ёзарди?" каби саволу фикрларни агар бугун диктант ёзмаганимда умуман ўйламас ҳам эдим-да. Кўз кўраверар экану, қўл амалда синаб кўрмагунча ёзма савод чиқмас экан.

Мен лотин алифбосида қанчалик тез ўқимай, қанчалик тез ҳарф термай, ручка билан ёзма матн ёзишни билмасам, ҳали тўлиқ бу ёзувни ўргандим дея олмас эканман – бугун шуни англадим.

“Биз “Х” авлодмиз (ҳозиргилар атамаси билан айтганда). Яъни бизнинг авлод интернет, компьютер йўқ пайтларни ҳам, интернет даврини ҳам, ижтимоий тармоқлару сунъий интеллект даврини кўряпти. Янги малакаларни ўрганиш биз учун ҳеч гап эмас, ўрганиб оламиз дарров. Бироқ бу жараёнда эскиларини сақлаб қолиш муҳим.

Матнлар даври ўтяпти, ёзиш нимага керак?

Чиндан ҳам, ҳамма видеога ўтиб кетди, сунъий интеллект овозингизни матнга айлантириб беряпти, ёзаман деб бош қотириш нимага керак?

Агар яхши матн ёза олсангиз, сиз рақобатбардош ходим саналасиз. Фикрни тартибли тизиш, қаерда янги абзац бошлашни билиш, бир марта эшитган нутқини қоғозга тушириш, шунингдек, аргументларни тизиш, изчиллик, керак сўзни ўрнида қўллаш, матн бошида бошланган муждани охиригача етказиб олиб бориш кабилар кўп матн ёзган одамларнинг имтиёзи.

Яхши матн ёзиш сизга жамиятда ва ишхонада керакли одам бўлишингизга ёрдам беради.

Матн кўпроқ ёзаверинглар, ўқишса-ўқишмаса. Саводли одамлар ҳар доим керак. Бундан кейин матн ёзадиганлар камайиб, ноёблашиб бораверади. Ваҳоланки, улар ақллироқ бўлишади.

Диктантни ташкил қилиб ушбу узун постнинг ёзилишига сабаб бўлганларга ҳам раҳмат.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Орол муаммоси қимматга тушган сабоқ

Дунё экспертларининг айтишича, ҳеч бир ерда Оролбўйидагидек экологик фалокат кузатилмаган экан. Бу муаммо маҳаллий аҳолигагина эмас, бутун минтақага жиддий зарар етказаётгани бор гап.

Бунга қарши курашиш ва оқибатларни юмшатиш учун бир қатор ишлар амалга оширилаётгани умид беради. Масалан, Оролбўйида саксовул экиш амалиётини олайлик. Бу ноёб ўсимлик тупроқ ва ҳаводаги заҳарли тузларни ушлаб қолиш хусусиятига эга. Бир туп саксовул дарахти 4 тонна қумни турғунлаштиришга қодир. Бу эса шиддатли чанг тўфонларининг олдини олишда аҳамиятли.

Яна экологик барқарорликни тиклаш учун кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Яшил ҳудудлар ва қўриқхоналар ташкил этиляпти, экотуризмни ривожлантириш бўйича режалар тузиляпти. Қишлоқ хўжалигида иқлимга мос янги экин навларини яратиш ва кўпайтириш ҳам устувор йўналишлардан бирига айланди.

Энг муҳими, Орол фожиаси бизга катта сабоқ берди – табиатга бефарқлик ҳалокатга олиб келади. Лекин агар инсон оқилона ҳаракат қилса, уни қайта тиклаш ҳам мумкин.

Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 11 та резолюция Ўзбекистон ташаббуси ҳисобланади.

Батафсил

@shahnozxon
"Ойина.уз" ўз колумнистлари қаторида мени ҳам эътибордан четда қолдирмабди – ghibli услубидаги фотомни эълон қилибди (трендда қолмайди-да бу ойиначилар).

Катта раҳмат.

"Ойина.уз" билан ҳамкорлик менга ёқади, афсуски, вақт муаммо, кўп ёза олмаяпман. Шунда ҳам мени "ҳурмат тахтаси"да ушлаб туришибди.

Айниқса, Назар Эшонқул, Абдувоҳид Ҳайит, Баҳром Ирзаев каби устозлар қаторида туриш менга шараф.

Сунъий интеллект мени шундай кўряпти экан. Ёқди 😉😊

Сиз нима деб ўйлайсиз, ўхшабманми?

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танлов – масъулият

Ҳаётда ҳар куни танлов қиламиз. Қайси йўлни танлашимиз эса келажагимизга таъсир қилади. “Танлов” анимацион фильми айнан шу ҳақда – баъзан тўғри йўлни топиш қийин, лекин бирлашиб ҳаракат қилсак, муаммоларни осонроқ ҳал қиламиз.

Республика Маънавият ва маърифат маркази кейинги пайтларда креатив ёндашувлари, замонавий контентлари билан ажралиб турибди. Бу жуда яхши тенденция. Чунки бугунги ёшлар ва кенг аудитория маълумотни интерактив, динамик ва таъсирчан тарзда осонроқ қабул қилади. Анъанавий усуллар эса бора-бора ўз самарадорлигини йўқотиб боряпти.

Илм-маърифатни ёшларга кўпроқ етказишни хоҳласак, замон билан ҳамнафас, ҳатто олдинроқ ҳам бўлишимиз керак. Агар Марказ бу шиддатни янада оширса, янги форматлар, креатив медиа лойиҳаларни кўпайтирса, таъсир доираси анча кенгаяди. Бундай контентлар нафақат кўзни қувонтиради, балки инсонни чуқур мулоҳазага ҳам чорлайди.

Видео: https://youtu.be/KDBlmM_CHFQ

#yangiruhiyat

@shahnozxon
2025/06/28 20:36:20
Back to Top
HTML Embed Code: