Контент яратувчилар учун муҳим хабар
Энди блогерлар, инфлюенсерлар ва веб-сайт эгалари қонун билан ҳимояланади!
🎯 Улар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
✅ Контентингиз ноқонуний ўчирилганда шикоят қилиш;
✅ Платформалар фаолияти ва контент чекловлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш;
✅ Нохуш контентни чеклаш ва онлайн муҳит устидан назоратни ошириш.
📌 Энг муҳими – эндиликда Сиз ўз ижодий ва тижорат фаолиятингиздан расман даромад олиш имкониятига ҳам эга бўласиз!
Фойдаланувчи ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган янги қонун – контент яратувчилар ва фойдаланувчилар учун янги имкониятлар эшигини очади!

Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда…
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Халима Худойбердиева таваллудига 78 йил тўлди. “Запрет”га тушган кам сонли, балки ягона шоира эди раҳматлик. Қуйидаги фалсафий шеъри бугун шоира оламдан ўтганидан кейин янада чуқур маъноли туюлади.
БИЛМАСЛАР
Кўрдим қишлоқ, гўзал шаҳарлар кўрдим,
Оҳорлари кетиб борар, билмаслар.
Жамалаксоч пари-пайкарлар кўрдим,
Баҳорлари кетиб борар, билмаслар.
Тугмак бўлса етмас белбоғ учлари,
Дунё молин маҳкам тишлар тишлари -
Боғларининг ширинзабон қушлари -
Олқорлари кетиб борар, билмаслар.
Отлари-я, қорабайир отлари
Гижинглайди, деб ўйласам, додлади.
Ёли бўрон бўлганлигин ёдлади -
Шунқорлари кетиб борар, билмаслар.
Кузатиб бу дунёнинг ўр-қирини,
Билмай қолдим келмак, кетмак сирини.
Ёлғон ёрлар ялашиб бир-бирини,
Чин ёрлари кетиб борар, билмаслар.
Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда.
Бу талатўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда,
Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.
«Буюк қушлар» китобидан
Шоирамизнинг жойлари Жаннатда бўлсин. Юз йилда бир дунёга келади бундайлар.
@shahnozxon

Сиз интернетда шахсий маълумотларингизни қандай ҳимоялайсиз?
🌍 Янги қонун лойиҳасига кўра онлайн платформаларга (масалан, Facebook, Telegram, Instagram ва ҳк) фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юкланяпти.
Нима ўзгармоқда?
🔹 Онлайн платформалар фойдаланувчилар маълумотларини қонуний равишда ҳимоялаши керак;
🔹 Шахсий маълумотлар рухсатсиз тарқатилса, жавобгарлик белгиланади;
🔹 Ҳар бир фойдаланувчи интернетдаги ҳуқуқларини билиши ва ҳимоя қилиши зарур.

Нега Урганчдаги новвойхоналарда нон сотилмайди?
Кеча Урганчда эдим. Бир маҳаллада “Новвойхона” деган жойга яқинлашганда иссиқ тандир нон ҳиди димоққа урилди, егим келиб “Нон нечпул” десам сотилмайди деди новвой. Унда нега новвойхона деб пешлавҳа илинганига тушунмадии.
Кейин билсам, Урганчдаги “Новвойхона”лар нон ёпиб сотадиган савдо нуқтаси эмас, нон ёпиб бериш хизмати, яъни сервис экан. Одамлар хамир қилиб опчиқишаркан, бу ерда ёпиб беришаркан.
Одамлар кўп қаватли уйда яшайди ёки шунчаки тандирга киргиси йўқ, балки ишлайди, банд. Хуллас, ажойиб стартап экан. Қўйиб берса аҳоли ўзи учун иш ўрни ҳам яратяпти, аёлларнинг уйдаги оғир юмуши ҳам камайяпти, бир қизиган тандирда бир нечта буюртмани ёпиш мумкинлиги эса ресурсларни тежаяпти, экологияга ҳам фойда.
Менга бу ғоя ёқди.
Фақат Хоразмда “Новвойхона”да нон сотилмаса ҳайрон бўлманг :) Лекин бирам ранг-барангки нонлари: помидорли, гўштли, қоқовли, қатпатир... мммм, мазалии!

“Экологияни болаларга ўргатиш керак” деймизу, ўзи ўргатадиган ўқитувчиларимиз кимдан, қаердан, қандай билим оляпти — шуни ўйлаймизми?
Президентимизнинг қарорида жуда муҳим бир нуқта бор: экология соҳасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва докторантлар энди ривожланган хорижий давлатларда стажировкага юборилади. Бу “меҳнатга мукофот”мас, илмий фронтга тайёргарликдай гап.
Дунё ўзгаряпти. Табиатни нафақат қўриқлашга, балки уни ҳимоя қилишни илмий асосда тушунтиришга муҳтож бўлган давр келди. Бир пайтлар аудиторияда “чиқиндини сарлаш”ни муаллим оғзаки айтган бўлса, энди шундай муаллим керакки, у MIT, ETH Zurich ёки Tokyo University'да шу чиқинди билан боғлиқ инновацион лойиҳаларни кўриб, ўз талабасига илмий ва ҳаётий тарзда етказа олсин.
Таълим тизимида энг катта ресурс – инсон. Ва бу инсонни ривожлантиришга йўналтирилган ҳар қандай ташаббус стратегик сармоя ҳисобланади.
Қарор орқали юртимизда фақат ўқитувчи малака оширмай, экологик масалага ёндашувнинг ўзи ўзгаради. Диққатни ёшларга эмас, уларга йўл кўрсатувчи устозларга қаратиш — узоқни кўзловчи сиёсат намунаси бўлади.
Энг муҳими, бу стажировкалар бир ёки икки кишини эмас, бутун таълим тизими, жамият ва экотарбияни ўзгартиришга хизмат қилади.

Қонунчилик янги тушунчалар билан бойимоқда
Қонунлар ҳаётимизни тартибга солувчи муҳим ҳужжатлар ҳисобланади. Янги тушунчаларнинг ҳуқуқий базада ўз аксини топиши нафақат қонунчиликни мустаҳкамлаш, балки жамиятдаги аниқ масалаларни ҳал этишга хизмат қилади.
Қонун доирасида:
✔️ Янги ижтимоий ва гуманитар тушунчалар расман тан олинмоқда;
✔️ Давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар замонавий мезонларга асосан тартибга солинмоқда;
✔️ Қонунчилик рақамли технологиялар даврига мослашмоқда.
Янги ҳужжатга кўра, масалан, «контент» атамаси онлайн-платформаларда жойлаштириладиган маълумотлар ва материаллар – матн, тасвир, товуш, видео ва бошқа ахборотлар сифатида тавсифланган. Қонунда контентнинг ишончлилиги ва ҳимояланиши таъминланиши қайд этилган.
#ҚонунВаТартиб
#ҲуқуқийТушунчалар
#МедиаСаводхонлик

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарбия — ё ҳаёт, ё мамот (с)
Тарбияда хато — бутун умрга татигулик хато. Ҳеч бир ота-она фарзандим ёмон бўлсин демайди, лекин бу кам. Тарбияда мақсаду ниятнинг ўзи етарли эмас. Ота-она кўп нарсалардан воз кечиши, керак бўлса, ўзини ўзгартириши орқали яхши ибрат кўрсатиши керак.
Роликда ўсмир болалар билан ишлаш осон эмаслиги кўрсатилган. Баъзан ўқувчилар бирор “ишкал” қилса, синф раҳбари ва мактаб маъмуриятига қандай қийин бўлишини ўйлайман. Аслида “дунёда мендан бошқа ҳамма ноҳақ” деб ўйлайдиган бу ёшда болаларни керак бўлса ўзларидан ҳам ҳимоя қилиш учун ота-она ва мактаб бир “команда” бўлиши лозим.
Шу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази видеоролик намойиш этди. Видеони барчага улашиш керак деб ҳисоблайман, чунки тарбия — умумий масъулият. Фарзандларимизни асрайлик — уларнинг тарбиясига етарли вақт ва эътибор ажратайлик.
#yangiruhiyat

Бугун ҳамма битирувчиларга тилак билдиряпти. Менинг бу йил тилакка тилим тутиляпти, одатдагидек бурро эмасман. Чунки бугун менинг тўнғичим — ўғлим ҳам мактабни битиряпти. Нимаики ёзмай, у ўқийди ва амал қилади, ҳеч бўлмаса эслаб қолади ва орадан йиллар ўтиб эсимга (балки “юзимга” ҳам) солади. Бу гал ўғлимга нимаики десам, ҳамма битирувчиларга ҳам шуни раво кўраман.
Ҳурматли битирувчилар, энди сизларни “сен” деб гапиришга ҳам истиҳола қиламиз, вояга етиб катта одам бўлдинглар. Сизларга қанчалик ҳавас қилаётганимизни тасаввур қилолмайсизлар. Олдингизда ҳали бой берилмаган ва фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Истасангиз илм ўрганинг, истасангиз ҳунар. Ўрганаётиб бир босқичга етганда бу менинг ишим эмас экан, ўзимни бошқа соҳада синайман энди десанглар ҳам бўлаверади — сизларга айрим тажрибалар ва хатолар ҳам ярашади.
Хато қилмайман деб ўйламанглар, хатолар барибир бўлади. Хатоларга етук инсондек муносабатда бўлинглар, тўғри хулоса чиқаринглар.
Ҳали касб танлашга улгурмадингларми — бу нормал. Чунки 17-18 ёшда бутун умрга таъсир қиладиган қарорни қабул қилишга барибир ёшлик қилишингиз мумкин. Яна бирор йил ўзингизга вақт беринг — ўқинг, соҳаларни шунчаки ўрганишни бошланг, мабодо бу сизнинг соҳа бўлмаса, бакалаврни тугатиб магистратурага аниқ қарор билан киришингиз мумкин.
Асосийси, умрнинг энг самарали бу даврини бекорчиликка сарфламанг. Унутманг, сизларни боқадиган ва юзага чиқарадиган касб — бугун энг “тренддаги” ёки энг кўп пул келтираётган соҳалар эмас, фақат сизга ёққан ва кўнглингизга ўтирган, ўзингиз мазза қилиб шуғулланадиган соҳадир. Ўзингизни ўрганинг ва кўнглингизга ўтирган соҳа билан чуқур шуғулланинг — муваффақият сири шу.
Қаерда бўлманг, нимаики қилманг, дуодамиз. Сизлар бизни юксалтирадиган авлод бўлишингизга ишонамиз!

Кўпчилик ўйлайди: омонатдан исталган пайтда пул ечиб бўлмайди ёки бу фоизларнинг йўқолишига олиб келади.
Аслида эса ҳаммаси шартларга боғлиқ. TBC Bank’нинг айрим омонатлари қулай шаклда тақдим этилган: даромадни йўқотмасдан маблағ ечиш ва тўлдириш мумкин, йилига 21% гача фоиз олиш имкони бор.
Қайси омонатлар эканини карточкаларда тушунтирдик ⬆️
TBC Bank омонатлари шартлари: go.tbcbank.uz/uzomonatinfo
Reklama

Forwarded from Zakovat intellektual klubi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўйларимизда келин-куёв бир-бирига торт едириш одати қачондан ва қандай кириб келди, биладиганлар борми?
Бу яхши ёки ёмон одат демоқчи эмасман, ҳар ким ўз тўйида ўзи истаган ишни қилади. Асли торт едиришнинг ёмон жойи ҳам йўқ – биргаликдаги ҳаётни ширинлик билан бошлаш ва бундан кейин нимаики келса бирга баҳам кўриш нияти бор бунда.
Лекин менга масала тарихи қизиқ. Кўпинча тушунмай, кўр-кўрона кўчириб қилишаётгандек. Чунки анъанавий ўзбек оилаларида келин-куёв бир-бирига нисбатан илиқ муносабатларини кўз-кўз қилишмайди. Бу ерда эса бирдан юзлаб одамлар орасида ўзаро меҳр кўрсатишга журъат топишяпти.
Торт едиришга ўзимизга хос зўравонлик, абъюз ҳолатлари аралашаётгани яна бир масала. Асосан келинлар зўравонлик қурбони бунда ҳам.
Яна нимагадир Тошкентда йўқ бу одат, ҳудудларда кузатиляпти фақат.
Меҳнат миграцияси таъсирими ё? У ёқдан кўр-кўрона кўчириб келишяптими?
Ижтимоий ҳолатнинг ижтимоий онгга таъсирини кўрсатувчи яққол мисол бўлса керак, назаримда.
("Тўйда ўзбекча торт едириш" видеоларидан атай илова қилмадим, одамларни яна ортиқча ҳижолат қилиб нима қилдим. Ютубда кўп бунақа видеолар)

Ёшлар Парламентининг янги таркибдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
28 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу жараёндаги энг муҳим воқеалардан бири, шубҳасиз, 2025 йилги Ёшлар парламенти сайлови ҳисобланади.
Бу галги сайловларда 9 531 нафар ёш ўз номзодини илгари сургани ёшлар орасида сиёсий фаоллик ўсиб бораётганининг яққол исботидир.
Сайловлар босқичма-босқич: туман, вилоят ва республика даражасида ташкил этилди. Натижада, сиёсий партиялар томонидан саралаб олинган 150 нафар ёшдан иборат янги чақириқ таркиби шакллантирилди.
Бу жараён ёшларнинг сиёсий жараёнларга қизиқиши ва жавобгарлик ҳисси ортиб бораётганини кўрсатди. Янги таркибдаги аъзолар ўз вазифаларини масъулият билан бажаришга тайёр эканликларини кўрсатишди.

Қирғизистон киночилари ишлаган “Олов” деган фильмни кўрдим. Жудаям тавсия қиламан. Кечадан бери шунинг таъсиридаман.
Фильмда бир воқеа учта қўшни томонидан уч хил талқинда айтиб берилади. Фактлар ўша, иштирокчилар ўша, финал ҳам ўша, лекин уч киши оғзидан айтилган тафсилотлар, сабаблар ва асослар уч хил.
Гап фақат фактларда эмас, уларга қайси томондан қарашда эканини кўрсатиб берувчи психологик триллер. Ҳар ким ўзи истаган версияга ишонади, лекин бошқа версияларда ҳам ҳақиқат қисман борлигини инкор эта олмагани учун хулосаларини қайта-қайта кўриб чиқаверади, ҳукм чиқаришга шошилмайди.
Аслида ҳаёт шундай, шунинг учун ҳамиша бир неча версияларни, нуқтаи назарларни кўриб, кейин хулоса қилиш керак.
Фильмдан кўплаб хулосалар чиқариш мумкин. Одамлар фикри субъективлиги, зўравонликка нафрат, жиноятга кўз юммаслик, ҳеч кимдан холислик кутмаслик – жуда кўп ахлоқий масалалар қамраб олинган.
Лекин, менимча, фильм лейтмотиви – бу бугунги ахборот майдонида бўлаётган жанглар, манипуляцияларга аллегория яратиш.
“Қочган ҳам, қувган ҳам Худо дейди”, ҳамма ўзининг ҳақиқатини айтади ва ҳар ким ўзи ишонишни истаган томонга ишонади. Лекин оқил ва мулоҳазакор одамларда ўзи ишонган версияга нисбатан ҳам кичик шубҳа қолаверади. Ва бу тўғри.
Қирғиз қардошларимиз охирги пайтлар яхши кинолар олишяпти. “Жаннат оналар оёғи остида” деган шов-шувли фильмни биласизлар. “Олов” ҳам янги бир даража.
Ютубда йўқ, тизери бор фақат. Пуллик платформадан кўрдим. Қиммат эмас, албатта кўринглар ва хулосаларингизни ёзиб қолдиринглар.