Кўпчилик ўйлайди: омонатдан исталган пайтда пул ечиб бўлмайди ёки бу фоизларнинг йўқолишига олиб келади.
Аслида эса ҳаммаси шартларга боғлиқ. TBC Bank’нинг айрим омонатлари қулай шаклда тақдим этилган: даромадни йўқотмасдан маблағ ечиш ва тўлдириш мумкин, йилига 21% гача фоиз олиш имкони бор.
Қайси омонатлар эканини карточкаларда тушунтирдик ⬆️
TBC Bank омонатлари шартлари: go.tbcbank.uz/uzomonatinfo
Reklama

👍4😱2
Forwarded from Zakovat intellektual klubi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўйларимизда келин-куёв бир-бирига торт едириш одати қачондан ва қандай кириб келди, биладиганлар борми?
Бу яхши ёки ёмон одат демоқчи эмасман, ҳар ким ўз тўйида ўзи истаган ишни қилади. Асли торт едиришнинг ёмон жойи ҳам йўқ – биргаликдаги ҳаётни ширинлик билан бошлаш ва бундан кейин нимаики келса бирга баҳам кўриш нияти бор бунда.
Лекин менга масала тарихи қизиқ. Кўпинча тушунмай, кўр-кўрона кўчириб қилишаётгандек. Чунки анъанавий ўзбек оилаларида келин-куёв бир-бирига нисбатан илиқ муносабатларини кўз-кўз қилишмайди. Бу ерда эса бирдан юзлаб одамлар орасида ўзаро меҳр кўрсатишга журъат топишяпти.
Торт едиришга ўзимизга хос зўравонлик, абъюз ҳолатлари аралашаётгани яна бир масала. Асосан келинлар зўравонлик қурбони бунда ҳам.
Яна нимагадир Тошкентда йўқ бу одат, ҳудудларда кузатиляпти фақат.
Меҳнат миграцияси таъсирими ё? У ёқдан кўр-кўрона кўчириб келишяптими?
Ижтимоий ҳолатнинг ижтимоий онгга таъсирини кўрсатувчи яққол мисол бўлса керак, назаримда.
("Тўйда ўзбекча торт едириш" видеоларидан атай илова қилмадим, одамларни яна ортиқча ҳижолат қилиб нима қилдим. Ютубда кўп бунақа видеолар)
@shahnozxon

💯10👍5❤1
Ёшлар Парламентининг янги таркибдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
28 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу жараёндаги энг муҳим воқеалардан бири, шубҳасиз, 2025 йилги Ёшлар парламенти сайлови ҳисобланади.
Бу галги сайловларда 9 531 нафар ёш ўз номзодини илгари сургани ёшлар орасида сиёсий фаоллик ўсиб бораётганининг яққол исботидир.
Сайловлар босқичма-босқич: туман, вилоят ва республика даражасида ташкил этилди. Натижада, сиёсий партиялар томонидан саралаб олинган 150 нафар ёшдан иборат янги чақириқ таркиби шакллантирилди.
Бу жараён ёшларнинг сиёсий жараёнларга қизиқиши ва жавобгарлик ҳисси ортиб бораётганини кўрсатди. Янги таркибдаги аъзолар ўз вазифаларини масъулият билан бажаришга тайёр эканликларини кўрсатишди.

❤1
Қирғизистон киночилари ишлаган “Олов” деган фильмни кўрдим. Жудаям тавсия қиламан. Кечадан бери шунинг таъсиридаман.
Фильмда бир воқеа учта қўшни томонидан уч хил талқинда айтиб берилади. Фактлар ўша, иштирокчилар ўша, финал ҳам ўша, лекин уч киши оғзидан айтилган тафсилотлар, сабаблар ва асослар уч хил.
Гап фақат фактларда эмас, уларга қайси томондан қарашда эканини кўрсатиб берувчи психологик триллер. Ҳар ким ўзи истаган версияга ишонади, лекин бошқа версияларда ҳам ҳақиқат қисман борлигини инкор эта олмагани учун хулосаларини қайта-қайта кўриб чиқаверади, ҳукм чиқаришга шошилмайди.
Аслида ҳаёт шундай, шунинг учун ҳамиша бир неча версияларни, нуқтаи назарларни кўриб, кейин хулоса қилиш керак.
Фильмдан кўплаб хулосалар чиқариш мумкин. Одамлар фикри субъективлиги, зўравонликка нафрат, жиноятга кўз юммаслик, ҳеч кимдан холислик кутмаслик – жуда кўп ахлоқий масалалар қамраб олинган.
Лекин, менимча, фильм лейтмотиви – бу бугунги ахборот майдонида бўлаётган жанглар, манипуляцияларга аллегория яратиш.
“Қочган ҳам, қувган ҳам Худо дейди”, ҳамма ўзининг ҳақиқатини айтади ва ҳар ким ўзи ишонишни истаган томонга ишонади. Лекин оқил ва мулоҳазакор одамларда ўзи ишонган версияга нисбатан ҳам кичик шубҳа қолаверади. Ва бу тўғри.
Қирғиз қардошларимиз охирги пайтлар яхши кинолар олишяпти. “Жаннат оналар оёғи остида” деган шов-шувли фильмни биласизлар. “Олов” ҳам янги бир даража.
Ютубда йўқ, тизери бор фақат. Пуллик платформадан кўрдим. Қиммат эмас, албатта кўринглар ва хулосаларингизни ёзиб қолдиринглар.

👍14❤1🤔1
Тошкентда катта ҳуқуқшунослар виртуал оламда ҳуқуқларнинг таъминланиши ҳақида бош қотиришмоқда
Тошкентда анъанавий “Тошкент ҳуқуқ баҳори – 2025” халқаро форуми бошланди.
Форум бу сафар жуда катта масштабда ўтяпти. Бутун дунёдан ва Ўзбекистондан 1200 дан ортиқ одам иштирок этяпти: турли давлатлар адлия вазирлари, адвокатлар, прокурорлар, ҳуқуқшунос олимлар, таниқли юристлар. 40 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлардан қатнашмоқда. Саудия Арабистони, БАА, Покистон, Россия, Озарбайжон, Қирғизистон каби давлатлар адлия органлари раҳбарлари, Сингапур Бош прокурори, шунингдек, “Жаҳон одил судлов лойиҳаси” ижрочи директори иштирок этишмоқда.
Халқаро миқёсдаги катта ҳуқуқ тадбирига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик нутқи ўқиб эшиттирилди.
Яъни бугунги сунъий интеллекту ижтимоий тармоқлар даврида ҳуқуқларни таъминлаш юристларга янги чақириқ бўлди.
Форумда нутқ сўзлаган адлия вазири Акбар Тошқуловнинг қуйидаги гаплари тадбирнинг асосий мақсадини очиб беради:
Яъни бутун дунёда долзарб бўлиб турган виртуал муҳитда ҳуқуқларнинг таъминланиши ҳақида катта миялар биргалашиб ўйлашмоқда.
Бугун ялпи мажлисдан сўнг куннинг иккинчи ярмида шўъба йиғилишлари режалаштирилган.
Эртага форум доирасида Халқаро ёшлар ҳуқуқий форуми ҳам ўтказилади.

Юксак технологик тараққиёт жараёнида инсон манфаатлари ва адолат тамойилларига амал қилиш, самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш, рақамли суверенитетни таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликни ҳар томонлама кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда" - дейилади нутқда.
Яъни бугунги сунъий интеллекту ижтимоий тармоқлар даврида ҳуқуқларни таъминлаш юристларга янги чақириқ бўлди.
Форумда нутқ сўзлаган адлия вазири Акбар Тошқуловнинг қуйидаги гаплари тадбирнинг асосий мақсадини очиб беради:
Агар фундаментал ҳуқуқларимиз виртуал муҳитда ҳам самарали таъминланмаса, инсон эркинлиги ҳақидаги ғоялар фақат назарий тушунча сифатида қолиб кетиши мумкин. Чунки ҳуқуқ – бу фақат қоғоздаги қоидалар эмас, балки ҳар бир шахс учун реал имконият яратадиган таъсирчан механизмдир.
Яъни бутун дунёда долзарб бўлиб турган виртуал муҳитда ҳуқуқларнинг таъминланиши ҳақида катта миялар биргалашиб ўйлашмоқда.
Бугун ялпи мажлисдан сўнг куннинг иккинчи ярмида шўъба йиғилишлари режалаштирилган.
Эртага форум доирасида Халқаро ёшлар ҳуқуқий форуми ҳам ўтказилади.
@shahnozxon
👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Noqonuniy tamaki savdosi jiddiy nazorat zaruriyatini keltirib chiqarmoqda
Soliq tushumlari – bu davlatning ijtimoiy dasturlar va infratuzilma loyihalarini moliyalashtirishdagi asosiy quvvati. Ammo O'zbekistonda tamaki mahsulotlarining noqonuniy savdosi byudjetga katta miqdorda zarar yetkazishda davom etmoqda. Aksiz markasiz, kontrabanda yo'li bilan kirib kelayotgan bu mahsulotlar qo'ldan-qo'lga sotilishi nazoratning hanuz yetarli darajada emasligini ko'rsatmoqda.
Bu tahdidga qaramay, noqonuniy tovarlarning kirib kelishiga qarshi kurash choralari ham kuchaymoqda. Masalan, Farg'ona viloyati bojxonachilari joriy yilning 4 oyida umumiy qiymati 1 milliard 135 million so'm bo'lgan 106 mingdan ortiq noqonuniy tamaki mahsulotining mamlakatga kirib kelishiga chek qo'yishibdi.
Shunga qaramay, tamaki mahsulotlarining noqonuniy savdo ulushi hududlar bo'yicha hali ham yuqori, ayniqsa Farg'ona vodiysida:
⦁ Eng yuqori ko'rsatkich: Marg'ilon shahri – 35.4%
⦁ Nisbatan past ko'rsatkich: Andijon viloyati – 12.6%
Boshqa hududlarda ham raqamlar salmog‘i yuqoriligi kuzatilmoqda (Namangan sh. 35.2%, Farg'ona vil. 28.5% va b.). Bu raqamlar davlat byudjetini himoya qilish va halol raqobat muhitini ta'minlash uchun nazoratni aslo susaytirmaslik kerakligini yaqqol ko'rsatib turibdi.

❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким эдиму, ким бўлдим?
Самарқандлик фермер Зоҳида қиссаси.
Зоҳиданинг 20 кунлик чақалоғида оғир дард аниқланди, лекин эри ногирон фарзанддан ва Зоҳидадан воз кечди. Аёл таслим бўлмади, ҳамон курашяпти...
Кучли аёл, фарзанди учун курашиб катта фермер бўлиб кетган Зоҳида Кенжаева ҳикояси сизни таъсирлантиради Шу билан бирга, ҳаракатда барака эканини ҳам кўрсатади.
Фильмни албатта кўринг.
Ютубда кўриш учун ҳавола:
https://youtu.be/mzSPlBuCYAI

👍10👏3
Жуда қаттиқ таъсир қилди.
“Ҳаққим бор” деган қисқа метражли фильмни кўрдим. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида.
Болаларга қилинаётган зўравонликлар моделлаштириб, яққол кўрсатиб берилган.
Ташқаридан қарасангиз биз кунда кўраётган ва оддий ҳол деб ўйлаётган нарсаларимиз нақадар даҳшатли, болаларимиз нақадар ҳимоясиз. Фақат биз жараённинг ичида буни кўрмаяпмиз. Болаларга нисбатан зўравонликка жуда тоқатлимиз. Буни ўзгартириш керак. Уларни катталарнинг (аксар ҳолларда, улар ўз оила аъзолари) зўравонлигидан ҳимоя қилишни кучайтиришимиз керак, каррасига!
Болалар зўравонликка учраётганини айтолмайди, нимадир нотўғри, лекин тўғрилаш учун нима қилиш кераклигини билмайди. Шу юкни елкесида ортиб яшайверади. Баъзан бутун оиладаги, жамиятдаги психологик муаммолар йиғилиб муштга айланиб шу мурғакка тегади…
Биз катталар эса “ҳамма бола шундай яшаяпти, бола дегани шу-да” деймиз. Йўқ!!! Ундай бўлмаслиги керак! Боланинг бегонаси йўқ. Қўшними, танишми, нотанишми — бирор бола зўравонлик қурбони бўлаётганини кўрсангиз, хабар беринг.
Фильмни кўринг, атиги 10 дақиқалик. Бу ерда:
https://youtu.be/piS_D_f0Ywk?si=B-BJpcWC7q3iqMmC
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бу фильм учун алоҳида раҳмат! Кўрганни бир титратадиган ва болага муносабатини ўзгартирадиган контент бўлибди.

YouTube
Haqqim bor. I have the right.
"Haqqim bor" filmi Shaxnoza Mirziyoyeva tashabbusi bilan
bolalarni zo‘ravonlikdan himoya qilish missiyasi doirasida yaratilgan
Bu — bolalikda olingan jarohat haqidagi badiiy bayonot. Bu jarohat yo‘qolib ketmaydi, balki yillar davomida bolaning yelkasida…

👍7❤4👏1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳурматли дадамнинг директорлари, иш вақти тугагач дарров дадамга жавоб беринг, ман уларни кўрмай соғиниб қоляпман’.
“Ойимнинг раҳбарлари, ойликларини вақтида беринг, мен сўраган нарсани оберсинлар”.
“Дам олиш кунлари ишга чақирмаанг, илтимос. Дадам мени тоққа оборсинлар…”
Болалар раҳбарларни меҳнат қонунчилигига риоя қилишга ундаб, ўзларининг ҳақларини сўрашяпти. Тўғри айтишяпти. Ходимларни ҳам бола-чақаси бор. Бугун уларга қулоқ тутиладиган кун-ку.
Агар сизни ишдан кейин ушлаб қолишса, ойликларингизни вақтида беришмаса ё дам олиш ва байрам кунлари ишга чақиришса, раҳбарингиз бор гуруҳга шу видеони юбориб қўйинг 😜
@shahnozxon
“Ойимнинг раҳбарлари, ойликларини вақтида беринг, мен сўраган нарсани оберсинлар”.
“Дам олиш кунлари ишга чақирмаанг, илтимос. Дадам мени тоққа оборсинлар…”
Болалар раҳбарларни меҳнат қонунчилигига риоя қилишга ундаб, ўзларининг ҳақларини сўрашяпти. Тўғри айтишяпти. Ходимларни ҳам бола-чақаси бор. Бугун уларга қулоқ тутиладиган кун-ку.
@shahnozxon
👍23❤3😢3👏1
Инсон фикрлаШганда ривожланади.
Биргаликда, овоз чиқариб, бировга фикрини баён қилиб, ундан эшитган саволларига жавоб излароқ фикрини янада бойитиб, сайқаллаб... Бу жараёнда инсон ўз фикрларини эшитади, эшитар экан тафтиш ва таҳрир қилади, Шу тарзда фикрлар ғояларга айланади. Ғоялар ўйлаб топа олган одам ҳар бир ғояси билан ривожланади.
Фикрлашинглар!
Ғийбатлашманглар 😜

👍8🤝3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълим муҳим, деймиз. Лекин бу гаплар ҳақиқатда ҳаётимизда қанчалик акс этяпти?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари таъкидлашича, болаларни мактабга тайёрлашда нодавлат боғчалар анча сифатли ишламоқда. Аммо битта муаммо бор — уларга бориш имконияти ҳаммада йўқ. Чунки улар умумий қамровнинг 10 фоизига ҳам етмаяпти.
Бундан ҳам аламлиси, давлат томонидан 3.3 трлн сўм ажратилган. Лекин бу пуллар натижада кўринмаяпти. Қамров ҳамон кам, имконият ҳамон нотенг.
Фракция вакили фикрига кўра, таълимда тенгликни таъминлаш жамият тараққиёти учун муҳим. Ҳар бир бола қаерда туғилганидан ва яшашидан қатъи назар, сифатли таълимга тенг даражада эга бўлиши лозим.

👍4❤1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисоботда рақамлар бор. Лекин натижа-чи?
Халқ демократик партияси давлат бюджети бўйича ҳукумат ҳисоботини танқидий кўриб чиқди.
Қисқача айтганда, ҳисоботда ижобий ишлар бор. Лекин савол қолдирадиган жойлар ҳам етарлича.
▪️ Баъзи вазирлик ва идоралар — пулни вақтида ўзлаштира олмаган.
▪️ Қатор маблағлар самарасиз сарфланган, баъзи имтиёз ва субсидиялар нотўғри ажратилган.
▪️ Камбағаллик, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бандлик соҳаларида маблағ бор — лекин фойдаси тўлиқ кўринмаяпти.
▪️ Заиф эшитувчи болалар учун зарур операциялар молиялаштирилмаган.
▪️ Оилавий боғчаларга ҳам маблағ берилган, лекин самараси паст.
ХДП нима демоқчи?
— Маблағ ажратиш етарли эмас. Натижа бўлиши шарт;
— Ҳар бир сўм учун жавобгарлик бўлиши керак;
— Самарасиз ишлаган раҳбарларга келаси йил пул ажратилмаслиги зарур.
Ҳисобот қабул қилинди. Лекин тузатилиши керак бўлган нарса қоғозда эмас, тизимдаги ёндашувда.

👍9❤1