Telegram Web Link
БУЙРАГИНГИЗДА ШАМОЛЛАШ БОРЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 12 ТА БЕЛГИ
Буйраклар жуфт аъзо бўлиб, қорин парда орти бўшлиғида, умуртқадан икки томонда кўкрак қафасидан бироз пастда жойлашади ва кўриниши жихатидан ловияни эслатиб, инсон муштидек ўлчамга эга.

Хар дақиқада буйраклар ўртача 100 мл қонни тозалаб, қондаги ортиқча сув ва зарарли (токсик) моддаларни сийдик билан чиқариб юборади. Буйраклар организмда минераллар ва озуқа моддалари балансини ушлаб туради, гормонлар хосил қилиб, қон босими ва эритроцитлар миқдорини назорат қилади, суяклар саломатлигини сақлайди.

Буйраклар – организмнинг фильтри хисобланади. Турли хроник касалликлар, ёмон экологик холат, дори препаратлари, озиқ-овқат токсинлари, чекиш, алкоголь, носоғлом турмуш тарзи – буларнинг бари буйраклар саломатлигига салбий таъсир этади.

Кўп холларда буйрак касалликлари сезилмасдан бошланади, симптомлари бирданига намоён бўлмайди. Шундай белгилар борки, кўпчилик уларга эътибор бермайди, негаки бу симптомларни буйракка хос деб хам ўйламайди.

1. Сийдикни кўпикланиши.
Айрим холларда сийдикни кўпикланиши унинг босими (напори) ни кучлилигидан бўлади. Бу нормал холат. Аммо қуйида айтиб ўтиладиган бошқа белгилар хам учраса нотинчланишга сабаб бор хисобланади. Одатда сийдикни кўпикланиши унда оқсил ва токсинлар пайдо бўлганда кузатилади. Бу буйраклар ишини бузилиши, қоннинг компонентлари ва турли бирикмаларни нотўғри фильтрацияланишини англатади.

2. Сийдикни пушти, қизил ёки жигар рангига кириши.
Сийдик ранги нормада оқиш сариқдан то тўқ қахрабо рангигача бўлади. Унинг ранги айрим махсулотлар истеъмол қилинганда масалан, қизилча, малина, маймунжон, ловия ёки дори препаратлари таъсирида ўзгариши мумкин. Улар сийдикни тўқ сариқ, жигар ранг, қизил ва хатто яшил кўк рангга бўяши мумкин.
Муаммо шундаки, сийдик рангини қизариши унга қон аралашганда хам кузатилади. Бу эса ёмон белги. Шундай экан сийдик ранги қизарганда врачга мурожаат қилинг.

3. Сийдикни лойқаланиши.
Бу белги буйракларда йирик туз ва тошлар мавжудлигини ёки сийдик тизимида инфекция ривожланганини англатади. Сийдик шаффофлигини камайишини яна бир сабаби организмнинг сувсизланиши ва сийдикни концентрланиши хисобланади. Шундай экан сийдикни лойқаланишини сезган бўлсангиз кўпроқ суюқлик ичишга харакат қилинг. Агар шундан сўнг сийдик ранги тозаланса ва бошқа хеч қандай шикоятлар пайдо бўлмаса нефрологга учрашни хожати йўқ.

4. Бел сохасидаги оғриқлар.
Буйрак оғриғи – бел сохасида қовурғалар пастида умуртқанинг икки томонида жойлашади. Оғриқ қоринга ва чов сохасига узатилиши мумкин. Бу оғриқларни бел умуртқалари остеохондрозида учрайдиган оғриқлар билан алмаштирмаслик керак.

5. Хроник чарчаш, бўшашиш.
Буйраклар эритропоэтин - эритроцитларни ишлаб чиқарилишини назорат қилувчи гормон ишлаб чиқаради. Унинг камлиги камқонлик, бўшашиш, тез толиқишга сабаб бўлади.

6. Бош оғриши ва бош айланиши.
Буйраклар ишини бузилиши натижасида организмда тўпланган токсинлар бош мия фаолиятини бузади. Бу хотира ва диққат-эътиборни пасайиши, бош айланиши ва оғришига олиб келади. Илгари осонлик билан бажараётган вазифалар эндиликда қийинчилик туғдиради ва узоқ вақт талаб этади.

7. Кўнгил айниши ва қусиш.
Агар овқат пайтида ёки кейин кўнгил айнишини хис қилсангиз, аммо унинг захарланиш ёки ошқозон-ичак тракти билан боғлиқлиги бўлмаса буйракларни текширишни маслахат берамиз. Бу симптомлар буйраклар томонидан токсик моддаларни фильтрлай олмагани учун кузатилиши мумкин.

8. Тез-тез сийишга бўлган хиссиёт
Бу симптом сийдик ажратиш тизимини исталган қисмини яллиғланиши натижасида кузатилиши мумкин. Буйраклар хақида гап кетганда, гап унинг инфекцион зарарланиши (пиелонефрит), тошлар хосил бўлиши ёки организмда суюқлик балансини ушлаб туриш функциясини бузилиши хақида ўйлаш мумкин.

https://www.tg-me.com/tabibasohibahon
БУЙРАК ТОШЛАРИ: ТУРЛАРИ, ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ.
Оксалат тузлари гўшт махсулотларини севувчи, фосфатлар эса ёрма истеъмол қилувчиларда кўп бўлади.

Тошларни пайдо бўлиши схемасини билиш учун қуйидагиларни билиш керак: буйраклар организмда кислота-ишқор мувозанатини бошқарувчи аъзо бўлиб, улар нафақат моддалар алмашинуви махсулотларини чиқариб ташлайди, балки тузлар алмашинувини бошқариб, қоннинг pH ини бир меёрда ушлаб туради. Агарда инсон соғлом хаёт тарзи қоидаларини бузадиган бўлса, организмда муаммолар пайдо бўлади. Буйраклар «зарба»ни охиригача ушлаб туради, қон босимини ошириб-тушириш орқали организмни ортиқча суюклик ва тузлардан халос қилади. Аммо бир хилдаги хаёт ва овқатланиш тарзи натижасида буйракларда хавфли мухит пайдо бўлиб, тошлар хосил бўлиши учун имконият яратилади.

Нималар истеъмол қилиш маън қилинади.
Буйракларда тошлар хосил бўлмаслиги учун кўп суюқлик ичиш, турли туман махсулотлар билан овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, асабийлашмаслик, қон ва сийдикнинг pH мухитини бир меёрда ушлаб туриш учун шароит яратиш керак. Шунингдек, мунтазам равишда сийдик тахлили топшириб туриш, гастроэнтеролог ва уролог маслахатини олиб туриш, белни ва қувуқ сохаларини шамоллашини олдини олиш талаб этилади. Врачлар йўлдош касалликларни хисобга олган холда даво терапиясини белгилаб, тегишли пархезни белгилайди, истеъмол қилиш мумкин бўлмаган махсулотларни инкор қилади. Масалан сийдикда:
Фосфат тузлари аниқланганда қуйидагилар таъқиқланади: сут ва сут махсулотлари (сметанадан ташқари), тухум сариғи, мева ва сабзавотлар, консерва ва дудланган махсулотлар, зираворлар (мурч, қалампир, ерқалампир), алкоголли ичимликлар, кофе ва аччиқ чой, бульонлар ва қайнатмалар, тузланган озиқ моддалар.
Оксолат тузлари аниқланганда қуйидагилар мумкин эмас: шовул, салат, ровоч, мурч, қизилча, узум, гўшт, гўштли ва балиқли бульонлар, холодец, консерваланган ва дудланган махсулотлар, исмалоқ, кашнич, сарсабил, қизил ва брюссел карами, туруп, сельдерей, ловиясимонлар, ясмиқ, қўзиқорин, қовурилган картошка, олхўри, крыжовник, ертут, қизил смородина, какао, аччиқ қора чой, помидор шарбати, нонли квас, хамиртурушли нон махсулотлари, музқаймоқ.

Тошнинг турлари
Кимёвий таркибига кўра буйрак тошлари уч хил бўлади: оксалатлар, фосфатлар ва уратлар. Уларнинг хар бири буйракдаги pH мухитига қараб хосил бўлади. Буни хар бир инсон мустақил равишда аниқлашни имкони мавжуд. Яъни махсус лакмус коғозини сийдикка солинади: қизил ранг – мухитни кислоталилигини, зангори ранг – ишқорий эканини англатади. Ундан ташқари сийдик тахлили топширса хам бўлади. pH миқдори қанча кам булса- кислотали мухит, қанча юқори бўлса – ишқорий мухит хисобланади. pH миқдори 4,5 дан кам бўлса – кислотали, 8 дан ортиқ бўлса –ишқорий дейилади.

Оксолатлар – кислотали мухитда пуринлар алмашинуви бузилиши натижасида пайдо бўлади ва «қироллар» тошлари хисобланади. Негаки улар гўшт ва гўшт бульони, товуқ ва балиқ гўшти, колбаса, паштет ва бошқа дудланган овқатларни кўп миқдорда истеъмол қилувчиларда пайдо бўлади.

Уратлар – улар хам кислотали мухитда пайдо бўлиб, нисбатан агрессивлиги камроқ хисобланади. Улардан қутулиш учун кўпроқ (газсиз, тоза) суюқлик ичиш ва гўштсиз пархезга ўтишни ўзи кифоя қилади.

Фосфатлар - улар ишқорий мухитда ривожланиб, асосан сут махсулотлари, оқ нон, пишлоқ ва ёрмани кўп истеъмол қилувчиларда кузатилади. Бундай тошларни пайдо бўлмаслиги учун сут махсулотларини чеклаш ва врач назорати остида гўшт махсулотларини ейиш тавсия этилади.


https://www.tg-me.com/tabibasohibahon
💊Salomatlik Sirlari💊:
Боланинг тиши чиқаётганда қуйидаги аломатлар юзага келиши мумкин, лекин шарт эмас:

1. Боланинг милки шишиб қолади;
2. Боланинг милки оқсиҳ рангга бўялади;
3. Кўп сўлак оқади;
4. Бола ҳамма нарсани оғзига олиб чайнашни истайди;
5. Тана ҳарорати ошади ( кўпи билан 37-38 градусгача);
6. Бола инжиқроқ бўлиб қолади;
7. Боланинг уйқуси бузилади ёки уйқу режими ўзгаради;
8. Бола она кўкрагини ёки қўлини тишлашни хоҳлайди;
9. Боланинг иштаҳаси йўқолади;
10. Боланинг нажаси суюқлашади, ичи кетади.

Юқоридаги аломатларни айрим касалликлар аломатлари билан адаштириб юборманг. Масалан, боланинг тана ҳарорати ошиб, бола йўталиб, бурни оқаётган бўлса, у ҳолда бола шамоллаган бўлиши мумкин. Ёки боланинг ичи кетиши кучайиб бориб, унга қусиш ҳам қўшилиб кетса, демак бола инфекцион касалликка учраган, уни дарҳол даволаш лозим.
Онанинг ўзи боласи учун биринчи шифокор. Шунинг учун юқоридаги аломатларни болада кузатсангиз ва улар касаллик эмаслигига шубҳаланаётган бўлсангиз, у ҳолда врачга мурожаат қилганингиз маъқул.

@sbarq_tabobati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xalq tabobatini tan ol(ma)ganlar

Butun jahon sog'likni saqlash boshqarmasi uzoq yillar davomida zamonaviy farmasevtika tarafdori bòlib kelgan edi,

19-aprel  2022-yilda Shri Neranda Modi  Gujaratda "Who Global Centre for traditional medicine"ga asos soldi


Bu tashkilot bilan Ilmiy hamkor qilish rejasidamiz

Bu degani xattoki Eng katta soģlikni saqlash tizimi ham Tabobatni ilmiy jihatdan tan olganini ko'rsatadi.


Biz bu sohada faoliyat olib borayotganimizdan,Jamiyatimizga zararsiz va samarali bòlgan uslublarni taqdim qilishdan ģoyat shodmiz.

https://www.tg-me.com/tabibasohibahon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан кеч қоламиз:

Бир пиёла чойга...
Дуо олишга...
Дуо қилишга...
Ҳол сўрашга...
Кўнгил олишга...
Дардлашишга...
Сирлашишга...
...Чой дамлаб кутиб ўтирадиганларимиз
...Дуо берадиганларимиз
...Дуо қиладиганларимиз
...Ҳол сўрайдиганларимиз
...Кўнгил оладиганларимиз
...Дардкашларимиз
...Сирдошларимиз ҳамиша бўлади, деб ўйлаймиз.
Ўртада дунё борлиги,
Ўртада ҳаёт борлиги,
Ўртада тақдир борлиги,
Ўртада яхши-ёмон борлиги
Ва ҳар инсон ўлим ёшида экани эсимизда йўқ...
...Аллоҳим, бизларни кечикканлардан қилма!..


Ҳамиша яқинларингиз билан бирга бўлинг...
Қалбан узоқлашманг...
Яхши кўрган яқинингиз учун дуода бўлинг...

Бу дунёдан ўтган яқинларимизни Роббим раҳматига олсин...
Ёнимиздагилари,қалбимиздагилари ҳамиша соғлом қалбли,соғлом танли бўлиб ёнимизда бўлишсин..
Жондан азиз фарзандларимиз дуогўй бўлиб ортимизда қолишсин...
Аллоҳим берган яқинларим
Ўзига омонатсиз..🤲.


https://www.tg-me.com/tabibasohibahon
БИНАФШАРАНГ МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ҚАНДЛИ ДИАБЕТДАН ХИМОЯЛАЙДИМИ

Финляндиялик олимларнинг таъкидлашича қизил ва бинафшарангли мева ва сабзавотлар ўз таркибида антоцианлар пигментини тутиб, улар қандли диабет ривожланишини олдини олади.
Диабет хавфини камайтириши хусусияти антоцианларнинг глюкоза ва липидлар метаболизмига, ичак микрофлорасига ва яллиғланиш жараёнларига таъсир этиши билан тушунтирилади.

Қайси антоциан пигментини тутишини ўсимлик генотипи белгилайди. Сиёхранг сабзавотлар, айниқса сиёхранг картошканинг финча нави «Synkeä Sakari» да ва черникада антоциан бўёғини кўп миқдорда мавжудлиги Турку университетининг профессори Кан Чен томонидан илмий исботланган.

Бинафшаранг мева ва сабзавотларга қуйидагилар киради:
• қизилча,
• баклажон,
• черника (бута меваси)
• ежевика,
• олхўри
• анжир,
• анор,
• қизил карам,
• бинафшаранг карам,
• спаржа (сиёхранг сарсабил),
• сиёхранг картошка,
• сиёхранг сабзи,
• сиёхранг маккажухори

https://www.tg-me.com/tabibasohibahon
СТРЕСС ВА НОТИНЧЛИКНИ КАМАЙТИРУВЧИ 9 ТАБИИЙ МАХСУЛОТ

Табиат томонидан инъом этилган антидепрессантлар
1. Лосось
Лосось (қизил гўштли балиқ) бош мия учун фойдали кўплаб озуқа моддаларини тутади. Бу D витамини, ёғ кислоталари, омега 3, эйкозапентаен (EPA) ва докозагексаен (DHA) кислоталаридир. Омега 3, EPA и DHA организмда тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи таъсирга эга бўлган дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини таъминлайди. D витамини эса нейрокогнитив бузилишларни камайтириб, рухиятни тинчлантиради.

2. Ромашка
Ромашка чойини тинчлантирувчи хусусияти чиндан мавжудлиги илмий асосда тасдиқланган. Унда кўп миқдорда антиоксидантлар бўлиб, улар яллиғланиш ва нотинчликни камайтиради. Экспериментларни кўрсатишича 8 хафта давомида ромашка чойини истеъмол қилиш хатто «генераллашган хавотир бузилиши» ташхиси қўйилган беморларда хам депрессия ва хавотир симптомларини камайиши кузатилган.

3. Шоколад
Шоколаднинг «Бахт гормонини» тутиши ва стрессни камайтириши хаммага маълум. У серотонин миқдорини ошириб, зўриқиш ва ташвишни камайтиради. Ундан ташқари қора шоколад флавоноллар тутиб, улар бош мия ишини яхшилайди, стресс холатларига мослашувига ёрдам беради. Одатда аччиқ шоколад плиткалари энг фойдали хисобланади. Текшириш натижалари эса аксини кўрсатади, яъни сутли шоколадлар хавотир симптомини яхшироқ камайтиради. Аммо ёдда тутинг шоколад кўп калорияли махсулот ва вазн муаммосини келтириб чиқариши мумкин.

4. Бразилия ёнғоғи
Бразилия ёнғоқлари «бертолетия» дарахтининг меваси хисоблани, жуда кўп миқдорда Е витамини тутади. Маълумки қонда Е витаминини камайиши депрессияга олиб келади. Ундан ташқари ёнғоқ таркибида селен моддаси бўлиб, у антиоксидант хусусиятга эга ва кайфиятни кўтаради. Аммо ортиқча селен истеъмол қилиш хам тавсия этилмайди. Унинг кунлик нормаси 400 микрограмм, яъни кунига 3-4 дона бразилия ёнғоғи ейиш етарли.

5. Куркума
Куркума – куркумин моддасини тутувчи зиравор хисобланиб, бош мия соғлигини мустахкамлайди, хавотир бузилишларини йуқотади. Шунингдек, у кучли антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлиб, организмдаги яллиғланиш маркери хисобланган цитокинларни камайтиради.

6. Банан
Бананлар кўп миқдорда триптофанлар тутиб, бу аминокислоталар организмда серотонин ажралишини кучайтиради. Бу дегани органимни тинчлантириб, хавотирни камайтиради. Ундан ташқари банан таркибида фойдали микроэлементлар магний ва калий жуда кўп.

7. Тухум
Тухум – витамин D манбаси хисобланади. Бу витамин етишмовчилиги депрессияга олиб келади. Тухум истеъмол қилиш кайфиятни кўтаради. Тухумда шунингдек, трипфотанлар хам мавжуд.

8. Йогурт
Йогурт таркибидаги пробиотик ва бошқа фойдали бактериялар инсонни рухий саломатлигига яхши таъсир этади. Текшириш натижалари йогурт таркибидаги махсулотлар нейротоксинлар ва эркин радикалларни камайтириб, бош мия хужайраларини химоялашини кўрсатади. Йогуртни кунда истеъмол қилувчи инсонлар стресс билан осон курашади, хис туйғуларини жиловлай олади.

9. Кўк чой
Кўк чой галлат эпигаллокатехин (EGCG) тутиб, у бош мия саломатлигини мустахкамловчи ва хавотирни пасайтирувчи антиоксидант хисобланади. Ундан ташқари кўк чой таркибида L теанин — аминокислотаси бўлиб, у хам шу каби таъсир этиш билан бирга дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини кучайтиради. L теанин қабул қилган одамларда рухий стресс реакцияларини камайиши, юрак уришлари сонини нормаллашуви кузатилган.
L теанин аминокислотаси шунингдек, стресс гормони хисобланган кортизол миқдорини қонда камайишига сабаб бўлади.

https://www.tg-me.com/tabibasohibahon
ШВЕЙЦАРИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ДОКТОРИ ИБРАҲИМ КАРИМНИНГ БУЮК КАШФИЁТИ

Биогеометрия соҳасидаги бу фанни ривожлантирувчи патентларни ишлаб чиққан машҳур олим, Швейцария университети доктори Ибраҳим Карим буюк бир кашфиёт қилди. Аллоҳ таолонинг гўзал исмларида буюк бир куч, қувват борлигини аниқлади. Улар инсон организмидаги кўзга кўринмас жараён орқали жудаям кўп касалликларни даволайди. У шуни кашф этдики, Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ҳар бири шундай кучга эгаки у инсон танасида иммун тизимини маълум бир аъзода янада яхшироқ ишлашга мажбур қилади. У резонанс – илми воситасида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бирини тилга олиш биланоқ инсон организмида энергик оқимларни ҳаракатланишини яхшиланишини аниқлади. 3 йил машаққат ила тадқиқот қилиш натижасида у қуйидаги хулосага келди:

1.Қулоқ касалликлари учун

السَمِيع Ас-Самииъ (ҳар бир нарсани эшитувчи) –211 марта.

2.Умуртқа поғоналари касаллиги

الجَبَّارُ Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади)

3.Соч касалликлари учун

البَدِيعُ Ал- Бадийъ (ўхшаши йўқ нарсаларни келтирувчи) –117 марта.

4.Аъзолар мушаклари.

القوِي Ал-Қовий (қувватли Зот) –147 марта.

5.Юрак мушаклари касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ берувчи) –339 марта.

6.Артерия ва венадаги касалликлар

الجَبَّارُ Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади) –237 марта.

7.Бурун бўшлиғидаги касалликлар.

اللَّطِيفُ Ал-Латиф (ўта лутф кўрсатувчи. Барча нарсаларнинг нозик ва дақиқ жойларигача билувчи) – 16 марта.

الغَنِي Ал-Ғоний (Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди) – 1091 марта.

الرَحِيمُ Ар-Роҳийм (латиф нематларни берувчи,қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи) – 289 марта

8.Суяк касалликлари.

النَّافِعُ Ан-Наафиъ (манфаат берувчи) – 232 марта.

9.Тизза-бўгин касалликлари

الرَّءُوفُ Ар-Роууф (ўта шафқатли ва меҳрибон) 318 марта.

10.Юрак артерияси касалликлари

الوَهَّابُ Ал-Ваҳҳааб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи зот)

11.Асаб касалликлари

المُغْنِي Ал-Муғний (ҳожатларни раво қилувчи) 1131 марта.

12. Бош касалликлари

الغَنِي Ал-Ғоний (Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди) – 1091 марта.

13.Кўз касалликлари

النُور Ан-Нуур (осмонлар ва ерни ёритгувчи) – 287 марта.

البَصِير Ал-Басийр (ҳар бир нарсани кўрувчи) – 333 марта.

الوَهَّاب Ал-Ваҳҳааб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи зот) 45марта

14. Қалқонсимон без касаллиги

الجَبَّار Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади) – 237 марта.

15. Ошқозон касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ берувчи) – 379 марта.

16. Буйрак касаллиги

الحَيُّ Ал-Ҳай (азалий ва абадий барҳаёт) 49 марта.

17. Ичак касалликлари

الصَّبُور Ас- Собуур (ўта сабрли) 329 марта.

18. Ошқозон ости бези (қанд) касалликлари

البَارِئ Ал-Баари (йўқдан бор қилгувчи) 245 марта.

19. Бачадон ва бефарзандлик касалликлари.

الخَالِقُ Ал-Хоолиқ (Яратувчи) 762 марта

20. Ревматизм (бод)

المُهَيْمِنُ Ал-Муҳаймин (назорат қилувчи) 176 марта.

21.Буқоқ бези

القوِي Ал-Қовий (қувватли Зот) –147 марта.

22. Кўз-нерв касалликлари

الظَاهِرُ (борлиги очиқ-ойдин) 1137 марта.

23.Юқори қон босими

الخَافِضُ (Пасайтирувчи) 1512 марта.

24. Бел касалликлари

الرَّافِعُ Ар-Роофиъ (Кўтарувчи) 283 марта.

25. Кўз капеляр касалликлари

المُتَعَالِي Ал-Мутааълий (нуқсонлардан пок зот) 572 марта.

26. Ҳалқали ичак касаллиги

الرَّءُوفُ Ар-Роууф (ўта меҳрибон) 318 марта.

27. Жигар касалликлари

النَافِعُ Ан-Наафиъ (наф берувчи) 232 марта.

28.Простатит касаллиги

الرَّشِيدُ Ар- Рошийд (тўғри йўлга йўлловчи) 545 марта.

29. Аёл кишининг жинсий аъзосидаги ўсма киста (жировик, липома)

النَافِعُ Ан-Наафиъ (наф берувчи) 232 марта.

30. Сийдик пуфаги (қовуқ) касалиги

الهَادِي -Ҳаадий (ҳидоят қилувчи) 51 марта.

31. Ғуддасимон (Шишкавидная железа) без

الهَادِي -Ҳаадий (ҳидоят қилувчи) 51 марта.

32. Ўпка касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ
берувчи) –339 марта.

https://www.tg-me.com/tabibasohibahon
2024/06/03 14:50:10
Back to Top
HTML Embed Code: