Telegram Web Link
#xayrlitunqadrdonim

...Saharga qadar
rangin lahzalarni o'ynab otar tun.

@Shavkat_Rahmon
#xayrlikun


Turkona hovlilar
kunga qaragan,
achchiq mevasidan shirin boli ko'p
...

@Shavkat_Rahmon
#avtobiografiya

...Kirish imtixonlarini ham yaxshi topshirgan shoir Adabiyot instituti talabasi bo'ladi.
U yerda tengdoshlari Halima Xudoyberdiyeva, Murod Muhammad Do'st, Sobit Madaliyev kabi adiblar bilan yonma-yon saboq oladi.Ularning orasida Turkmaniston shoiri Og'akeldi Allanazarov ham bor edi. U shu yil 11-sentabr Shavkat Rahmon tavalludining yetmish yilligi munosabati bilan
www.kh-davron.uz saytida "Shavkatni eslab..." maqolasi bilan chiqdi va o'z xotirlari bilan o'rtoqlashdi...

@Shavkat_Rahmon
🕯📝

БАХТИЁРЛИК

Сен уни севасан, севасан қаттиқ,
сен менсиз яшайсан, усиз йўқ, қийин.
Кунларни санайсан тоқатсиз, интиқ,
очилиб боряпсан кун ўтган сайин.
Серғалва кўчанинг
барча кўчаси
сенга йўл беради, қарар тортиниб.
У ҳақда ўйлайсан доим, кечаси
шивирлаб айтасан унинг отини.
Мен ҳамон гўдакман,
катта гўдакман,
знди на ёнаман ва на ўсаман.
Ҳақсизлик олдида тураман тўниб,
тишни тишга қўйиб,
муштим қисаман.
У мендан кучлироқ,
У мендан дадил,
мен оддий йигитман,
у-чи — баҳодир.
Жуда ҳам қўрқмас у, жуда ҳам одил,
аблаҳлар юзига туфлашга қодир.
Сен уни севавер ардоқла уни,
у билан бу дунё кучга тўлажак.
Дунёни етаклаб юрар бир куни
Сенинг бағрингдаги
митти келажак...

1976 📝

@Shavkat_Rahmon
👍2
#автобиография

Оғакелди Алланазаров хотираларни йод этаркан, бир куни улар рус тилидан таълим бераётган муаллима Лиза Александрова Москва атрофидаги Дмитров шаҳрида поезия муҳлислари билан учрашувга олиб борганлигини таъкидлайди. Шоир рус тилига таржима қилинган ўз намуналарини оҳиста, сокин оҳангда ўқийди: "Назаримда, унинг шеърларида мусиқий нолага монанд, ашула қилиб айтишга жуда қулай сатрлар силсиласи тизилгандай эди",-дейди.

@Shavkat_Rahmon
Shavkat Rahmon Saylanma_v1.0_apkpure.com.apk
534 KB
Телефонингиз учун апк вариант...
Шоирнинг сара шеърлари жамланмаси!

@Shavkat_Rahmon
Shavkat Rahmon
Iqbol Mirzo
IQBOL MIRZO

SHAVKAT RAHMON QAYGA KETTI?

🤝 Do‘stlaringizga ham ulashing
👇👇👇👇👇👇👇

@Shavkat_Rahmon
👍1
Ichingdagi xoinni o'ldir

Shavkat Rahmon

🎤 Abduazimboy

@Shavkat_Rahmon
#автобиография


Шоир 1975 йил(айрим манбаларда 1973 йил деб берилади) ўқишни тугатиб, Тошкентга келади. Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Йозувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлади.

@Shavkat_Rahmon
#yangiruknmaqola

Ушбу мақолада устоз Иброҳим Ҳаққулнинг шоирнинг ватан мавзусидаги шеърлари борасида такрорланмас таҳлилларига гувоҳи бўласиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://kh-davron.uz/yangiliklar/muborak-kin/ibrohim-haqqul-shavkat-rahmon.html/

@Shavkat_Rahmon
#лойиҳа
Эндиликда Шавкат Раҳмон ҳайоти ва ижодига доир маълумотлар берилган мақолалар силкасини, китоблар, эсдаликлар, монографиялар пдф вариантини ҳам каналга жойлаб бормоқчимиз. Бу борада ўз фикрингизни лайклар орқали билдиришингизни сўраймиз, қўшимча фикрларингизни @Shavkat_Rahmon_ijodi гурпамизга ёзишингиз мумкин. Зеро, сизнинг муносабатингиз биз учун муҳим...☺️
Бу борада барча маълумотларигизни гурпамиз орқали ўртоқлашишингизни илтимос қиламиз...

@Shavkat_Rahmon
Ulug'bek Hamdam. Badiiy tafakkur tadriji.pdf
7.1 MB
Китобнинг 3 фасли "Шоир -" тузалмас" ҳақиқатпараст" монографияси билан бошланади. Шавкат Раҳмоннинг асл шахсияти шеърларидаги Ҳақиқат, Озодлик мавзуларини ёритиш билан очиб берилади.
@Shavkat_Rahmon
#ҳайрлитунқадрдоним

... Суриб қўяр вақт кафтгирин,
кундузларни дўндирар тунга...


@Shavkat_Rahmon
1
Суратда Шавкат Раҳмон ўғли Шоҳруҳ, аллома Алоуддин Мансур, устоз Эркин Воҳидов, шоир Муғанний ва Ҳуршид Даврон билан Арслонбобда 1984 йил

@Shavkat_Rahmon
#уйғоқтоғлар

Адирлар, адирлар, адирлар-
ҳорғин, оқ туялар еарвони.
Судралиб йўл олар мозийга,
олдинда оқ кийган сарбони.
Олислаб борадир бу карвон,
изидан боқарман тош бўлиб.
Оғзимни йопаман, кўзимдан
лаҳзалар қуйилар ёш бўлиб.

Янги қор қоплайди атрофни,
кўмилар карвоннинг излари.
Мен кетиб бораман олдинга-
мозийга қадалган кўзларим.

1980, январь

@Shavkat_Rahmon
👍1
#мақола
Ушбу мақолада шоирнинг ўзига хос образ танлаш маҳорати турфа мисоллар орқали очиб берилган.

http://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/shavkat-rahmon-rano-mullaxojayeva.html/

@Shavkat_Rahmon
Iqror

Shavkat Rahmon

🎤 Abduazimboy

@Shavkat_Rahmon
Бугун 10 апрель - Абдулла Қодирий таваллуд топган кун.

ҚОДИРИЙНИ СОТГАН ОДАМЛАР

Миллатим деб ўтдилар бобом,
Миллат учун қўйган қадамлар.
Сизни дея кетдилар бобом,
Қодирийни сотган одамлар.

Сабабмиди «Ўткан Кунлар»и,
Мотам бўлди кетган кунлари.
Қандай отди сўнгги тонглари ?
Қодирийни сотган одамлар.

Иймон борми айтинг-чи, сизда,
Чоҳ қазийсиз тик қараб кўзга,
Юрагингиз ўралган музга,
Қодирийни сотган одамлар.

Охиратда бор сизга сўроқ,
Аросатдан оласиз сабоқ.
Меҳробдаги Чаёнсиз, бироқ,
Қодирийни сотган одамлар.

Воситачи бўлиб ишлайсиз,
Мулозамат қилиб хушлайсиз,
Ҳайвонмисиз, жавоб бермайсиз ?
Қодирийни сотган одамлар.

Ҳар - лаҳзада тайёрсиз жангга,
Сиз ёққан чўғ олар алангга.
Асли душман сизсиз Ватанга,
Қодирийни сотган одамлар.

Буюкдирсиз, номдор маддоҳсиз,
Лаганбардор, осий, гумроҳсиз.
Миллатимиз шаънига доғсиз ?
Қодирийни сотган одамлар.

Дунё сиздан кўрди ранж - алам,
Ер ютсайди «Ҳомид»ларни ҳам,
Кечирмайди Яратган эгам,
Қодирийни сотган одамлар.

Қодирийни "ОТГАН" одамлар!

Абдувоҳид Сувонов

@Shavkat_Rahmon
2👍2
#уйғоқтоғлар
*****


Эсиз шундоқ умр,
уқиб етмабсиз
азалдан нодонга дунё торлигин,
лоақал кексани ҳурмат қил деган
оддий бир мақолнинг борлигин.
Кеча итлик қилиб
донолигидан
сиздайин нодонга пастдан қараган,
нуроний одамни абгор қилдингиз,
қилдингиз нодонга хос бир ҳаракат.
Энди хавфсирайсиз орқага қараб,
не бўлди, бошдан ё ҳумо учдими?
Юрса, юрипти-да изларигиздан
саноқсиз болалар
тугиб муштини.

1985

@Shavkat_Rahmon
👍1
2025/11/05 05:13:07
Back to Top
HTML Embed Code: