Telegram Web Link
Авокадо на фақат мазали, балки аёллар соғлиғи учун жуда фойдали мевалардан бири ҳисобланади. ❤️

Ҳар ҳафта бир дона авокадо истемол қилиш:

Гормонлар мувозанатини сақлашга ёрдам беради
Организмдаги зарарли ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради
Жинсий аъзоларнинг соғлом фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлайди
Баъзи тадқиқотларга кўра, бачадон бўйни саратони ривожланиш хавфини камайтиради

Қизиғи шундаки, авокадонинг шакли аёллар бачадонига ўхшаб кетади. Бу табиатнинг аёллар соғлиғига бўлган яна бир гўзал ишораси деса бўлади. 🌸


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ne’matning shukri qanday ado qilinadi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Ювилмаган кўкатдаги паразитларни кўринг! Кўкатни ишлатишдан аввал 5-10 дақиқага шўр сувга солиб қўйинг

👉Аёлларимизга видеони юборинг!


🔔
Telegram   | Instagram | Youtubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСАБИНГИЗНИ СИНАБ КУРИНГ



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🤩3
⚡️Бугун 19-июнь — Халқаро тиббиёт ҳодимлари куни!

Кўплаб мамлакатларда бугун жафокаш ва жонкуяр шифокор ҳодимлар куни

Медицина соҳасида кунни кун, тунни тун демасдан ишлаб келаётган юртдошларимизни Байрамлари билан қутлаймиз. СИЗЛАР ҚАҲРАМОНСИЗЛАР!
👏👏👏
"ШИФО инфо" жамоаси
1
🌻 Кунгабоқар уруғи — сочингизнинг яқин дўсти


Унда:
✔️ Темир — қон айланишни яхшилаб, соч фолликулларига кислород олиб боради
✔️ Цинк — янги соч ҳужайраларини тиклайди
✔️ Витамин E — сизнинг сочингизга табиий ёғ ва ёруғлик бахш этади

🟢 Ҳар куни бир чимдим ейилса — сочга ҳаёт қайтиб келади!

⚠️Теша тегмаган маълумот:
Кунгабоқар уруғидаги биотин ҳам соч ўсишига кучли таъсир қилади, лекин бу сирни ҳамма билмайди…


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАР БИР ЭРКАК АЁЛИНИНГ КЎНГЛИНИ КЎТАРИШНИ БИЛИШИ КЕРАК!

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
👌2
Ялпиз ва лимон дамламаси — қон томирлар учун табиий ёрдам


🍋 1 ош қошиқ майдаланган ялпиз + 2 ош қошиқ лимон шарбатига 250 мл қайноқ сув қўшилади. 20 дақиқа дамлаб, илиқ ҳолда оч қоринга ичилади.

Фойдаси тиббий жиҳатдан исботланган:
✔️ Қонни тозалайди
✔️ Қон босимини барқарорлаштиради
✔️ Инсульт ва инфаркт хавфини камайтиради
✔️ Ичак, буйрак ва жигар фаолиятини яхшилайди
1 ойда 5–10 кунлик курс билан ичиш тавсия этилади.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😱Ушбу видеода шифокор ҳақиқатни айтиб ташлади:
- сохта дорилар;
- кар ва соқов болалар туғилётгани;
- соддагина қишлоқликлар:
- цефазалин, цефтрацион оладиганлар ҳақида эшитинг!

‼️ Бу видеони кўришга ҳечам эринманг, ишонаманки, афсусланмайсиз!

‼️ Дўстларингиз билан бўлишинг


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
👍41👏1
🍒 Кексаликдан ҳимоя қилувчи шарбат


🍒 Гилос шарбати тананинг қаришига қарши туришга ёрдам беради. Гилос таркибида кўплаб антиоксидантлар мавжуд. Маҳсулот қанчалик ёрқинроқ бўлса, унда қаришдан ҳимоя қилувчи пигментлар ва антиоксидантлар шунчалик кўп.

🍒Гилос қондаги қанд миқдорини ҳам пасайтиради.
Кекса одамларнинг уйқусизликдан азият чекиши одатий ҳол эмас ва табиий равишда уйқу гормони мелатонинни ўз ичига олган гилос шарбати бу муаммони бартараф этишга ёрдам беради. Кечқурун ичиш етарли бўлади.

🌷Ойгул Розиқова, тикувчи, Асака тумани

Telegram | Instagram | Youtube
5👍2
Руҳий чарчоқдан қутулишнинг арзон ва осон йўли — тозалик!

Агар кайфиятингиз йўқолган, бошингиз хира, ҳаётдан завқ олмаётгандек бўлсангиз —
дорихонага югурманг, латта ва совунни олинг! 🧼

Тадқиқотларга кўра:
хона тозалаш — асабни тинчлантиради, тушкунликни камайтиради, уйқуни яхшилайди.

💪Чунки тоза муҳитда тана ҳам, онг ҳам дам олади!


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👌10👍53
🍑 Шафтолининг 7 та ажойиб фойдаси!

Иммунитетни кучайтиради – С витамини вирусларга қарши курашади!
Терини ёшартиради – антиоксидантлар терини намлайди ва парвариш қилади.
Ҳазмни яхшилайди – толага бой, ичаклар учун фойдали.
Юракни қувватлайди – кали қон босимини барқарорлаштиради.
Кўз учун фойдали – A витамини ва бета-каротин кўришни оширади.
Организмни тозалайди – буйрак ва жигарни ёрдамчи тозаловчи.
Соғлом парҳез учун идеал – кам калория, кўп фойда!

Шафтоли мавсумида ундан тўғри фойдаланинг — соғлиғингиз сизнинг энг катта бойлигингиз!

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
МАННИ БЎТҚАСИ ЕЙСИЗМИ?


Тибет табобати тавсия қилади: “умрингизни сут ва бўтқа билан бошлаган эдингиз, шундай тугатинг”.
Ёши 40 дан ошган ҳар бир киши кунда ҳеч бўлмаганда бир неча қошиқ манни бўтқасидан еб туриши зарур.

👉 Бу:
Суяклар;
Ошқозон;
Ичаклар;
ва мушакларга
яхши таъсир этиб, табиий дармон омили ҳисобланади.

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
1
ИЧ КЕТИШИНИНГ ОДДИЙ ЕЧИМЛАРИ


🔴 1 л сувга 2-3 бўлак қуритилган анор пўсти солиб, 10-15 дақиқа қайнатилади. Кун давомида ана шу дамламадан 3-4 пиёла ичилса, ич кетиши барҳам топади.

🥚 2 дона қайнатилган тухум истеъмол қилиш (қон босими ошадиган ва аллергияси бўлган инсонларга тавсия қилинмайди) ҳам ич кетишини тўхтатади.

💧 0,5 л. илиқ сувга 1 чойқошиқ ош тузи, 4 чойқошиқ шакар солиб эритилади. Яхшилаб аралаштирилади.
Кунига 3 маҳал овқатдан олдин ёш болаларга 1 чойқошиқдан, катталарга 50 мл.дан ичирилади. Бу муолажа орқали бир кунда дарддан фориғ бўлиш мумкин.

🍚 Ич кетган пайтларда қайнатиб пиширилган гуручни тузсиз истеъмол қилиш ҳам яхши самара беради.


🔔Telegram | Instagram | Youtube
2
🩸КИСЛОРОД ҚОНГА ЯХШИ ЕТИБ БОРМАСА...


☝️Кам ҳаракат қиладиган, доим ўтириб ишлайдиган одамлар қони кислород билан етарли таъминланмайди. Тўқималари, аъзолари кислородга ёлчимайди.
Натижада одам тез чарчайди, толиқиб қолади.

💪🏻Кислород эса куч-қувват манбаидир.
Ақлий меҳнатда кислород кўп сарф бўлади.
Асаб ҳужайралари бир неча дақиқа ҳам кислородсиз тура олмайди.

Шунинг учун ақлий меҳнат билан шуғулланадиган кишиларга:
🏃🏻 дам-бадам жисмоний машқлар бажариш,
👨🏻‍💻 жуда узоқ вақт бир жойда ўтириш ишламаслик,
🌀 вақти-вақти билан туриб ҳаво алмаштириш,
🧠 мияга, кўзга дам бериш тавсия этилади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
😇ҲАЯЖОНЛАНИШ КАСАЛЛИКМИ?


Олтиной МУСАЕВА, психолог:

☝️Ҳаяжонланиш руҳий ҳолат бўлиб, бунда инсон ҳам руҳий, ҳам жисмоний босим остида бўлади. Бу юрак уришининг тезлашиши ва қонга адреналин гормони кўп ишлаб чиқарилишининг ортиши билан характерланади.
Инсонда бу ҳолат бирорта салбий натижани кутиш ёки бирорта нохуш воқеа юзага келишидан чўчиш оқибатида кузатилади. Инсоннинг узоқ муддат бу ҳолатда бўлиши невроз ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

🫥
Стрессми ёки ҳаяжон?

Ҳаяжонланишнинг стрессдан фарқли томони, у касаллик эмас ва маълум даволанишни талаб этмайди. Бирозгина тинчланиб олиш ва диққатни тўплаш муаммонинг ечими бўлиши мумкин.
Стресс эса руҳий зўриқишнинг бир тури бўлиб, вақтида даволанишни талаб этади. Стресс организм учун нафақат руҳий зарба, балки фазиологик зўриқишни ҳам келтириб чиқаради.

💪🏻Ўзига ишонганлар ҳаяжонланмайдими?

Айримлар ўзига ишонган одамлар ҳаяжонланмайди, деб ўйлашади. Аммо бу умуман нотўғри фикр. Ҳар бир инсон озми кўпми ҳаяжонланишни ҳис қилади. Айниқса, бу ҳолат кўпчилик олдида гапиришга тўғри келганда ёки маъруза ўқиганда, имтиҳон топшириш вақтида юзага келади.

👉
Ҳаяжонланиш вақтидаги ўзгаришлар

• юракнинг тез-тез уриши;
• қўл ёки оёқ қалтираши;
• тер ажралишнинг кўпайиши;
• кислород етишмаслиги, бош айланиши;
• оғиз ва томоқ шиллиқ қаватининг қуриши;
• тери шиллиқ қаватларининг қизариши;
• қон босимининг кўтарилиши каби бир қанча аломатлар пайдо бўлади.

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥤 СТАКАНДА СОҒЛОМ ҲАЁТ

Танангизга керакли энергия, тозалик ва енгиллик — битта стаканда!



⚡️ ЭНЕРГИЯ МАНБАИ

🥕 Сабзи – 5 дона (300 г)
🍋 Лимон – 1 дона (100 г)
🫚 Занжабил – 10 г

📍 Қачон ичилaди: Эрталаб оч қоринга ёки машқдан олдин
📊 КБЖУ: 120 ккал / Оқсил 2 г / Ёғ 0,6 г / Углевод 25 г
💪 Фойдаси:
— Энергия беради
— Модда алмашинувини тезлаштиради
— Қон томирларини мустаҳкамлайди



💚 ҲАЗМ ҚИЛИШ УЧУН

🍐 Нок – 1 дона (150 г)
🥒 Бодринг – 2 дона (200 г)
🍎 Олма – 1 дона (150 г)

📍 Қачон ичилaди: Овқатдан 30 дақиқа олдин, кундузи
📊 КБЖУ: 105 ккал / Оқсил 1 г / Ёғ 0,3 г / Углевод 25 г
🌿 Фойдаси:
— Ҳазмни яхшилайди
— Ичакни тозалайди
— Шишишни камайтиради



🧬 ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛАШ

🍠 Лавлаги – 1 дона (180 г)
🍏 Яшил олма – 1 дона (150 г)
🍒 Қоратут (клюква) – 1 ҳовуч (50 г)

📍 Қачон ичилaди: Кундузи ёки кечқурун
📊 КБЖУ: 130 ккал / Оқсил 1 г / Ёғ 0,2 г / Углевод 30 г
🔄 Фойдаси:
— Қонни тозалайди
— Жигар фаолиятини қўллаб-қувватлайди
— Токсинлардан халос қилади



💡Сиз қайсисини синаб кўрмоқчисиз?
Комментда ёзинг ёки дўстларингиз билан улашинг! 💬👇


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
🙌Қўллар увишса...


👐 Агар қўлларингиз увишса, бошингизни секин айлантиришни бошланг. Кўпинча қўл увишишлари бўйин мушаклар асаб толаларининг қисилиши сабаб рўй беради. Бундай ҳолатда бош айлантириш қисилган толани «бўшаштиради» ва қўл таъсирчанлигини қайта тиклайди.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
👍3👌1
АРҚОНДА САКРАШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

 
Дилфуза ИСМОИЛХЎЖАЕВА, психолог:

Озишнинг йўллари  кўп. Улардан бири ва энг арзони арқон (скакалка)да сакраш десак балки сизга кулгили туюлар.  Бироқ бу ҳақиқат.
Арқонда сакраш орқали соғлом ва мафтункор бўлай десангиз қуйидаги нарсаларни билишингиз даркор.

✔️ Калорияларни йўқотиш ва қон-томир тизимини ривожлантириш учун жуда керакли машғулот.

✔️Агар кўпинча ўтириб ишлайдиган бўлсангиз ёки аксинча, доимий оғир нарсани кўтариш туфайли белингиз тез-тез оғрийдиган бўлса, бу ҳолатда ҳам сакраш  қўл келади.  Бу орқа томон учун жуда яхши восита, чунки бу жараёнда умуртқа поғонаси чўзилади. Натижада сколиоз муаммосини унутиш мумкин.

✔️Юрак мушакларини рағбатлантиради. 

✔️Қон тезроқ айланиб, қон босимига ижобий таъсир қилади. 

✔️ Доимий машғулотлар кексайганда юрак хуружи олдини олишга имкон беради. 

✔️Чидамлиликнинг сезиларли даражада ўсиши кузатилади, чунки сакраш пайтида сиз бир маромга бардош беришингиз керак, бу унчалик ҳам осон эмас. 

✔️Вақт ўтиши билан кун бўйи чарчоқ нималигини ҳам унутасиз. 

✔️Бундан ташқари, бу нафас олиш ва мувозанатни сақлаш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади.

✔️Кўпчилик арқонда сакраш -  бу ажойиб стрессга қарши кураш эканини билмайди.  Бундай машқлар асаб тизимига ижобий таъсир этади. Руҳий кайфият яхшиланади.

✔️Сакраш натижасида организмдаги токсин ва тошқол(шлак)лар чиқиб кетади, қон томирлари варикози кучаймайди.

❗️Эслатма! Сакраётганда имкон қадар тезроқ нафас олишни ўрганишга ҳаракат қилинг, бу машқдан кейин ўпкада юз берадиган оғриқдан сақлайди.
Муҳим! Овқатланишдан олдин ёки овқатдан икки соатдан кейин машқ билан шуғулланинг
.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
6🙏1
НАЪМАТАК ШИФОЛАРИ


Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:

Танага қувват бериш, унинг чидамлилигини оширади.  Бунинг учун термосга 1 ош қошиқ наъматак мевалардан солиб, уни устига қайнаб турган сув қўшиб, кечасига дамлаб қуйилади. Эрталаб сузиб олинади-да, кейин кунига дамламадан 3 маҳал таомдан ярим соат олдин ярим пиёладан ичилади.

Ўт қопи оғриганда, наъматакни дамлаб ичиш яхши ёрдам беради.
Совуқ ошиб кетмаслиги учун унга туршак ва новвот қўшиш лозим.

Наъматак мевасидан ҳар куни 3-4 дона ейиш мия тиқилмаларини очиб, уни қувватлантиради.

  Наъматакли чой оғиз қуришининг олдини олади.
Наъматакли дамлама уйқусизликда яхши ёрдам беради. Бунинг учун 1 ошқошиқ қуритилган наъматак меваси 1 стакан қайноқ сувда дамланади ва 1 соат давомида термосда сақланади. .
Дамлама уйқуга ётишдан олдин ичилади.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3
2025/07/14 22:29:47
Back to Top
HTML Embed Code: