Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кулиш ва уйқу — табиий шифо манбаи!

Илмий тадқиқотларга кўра, чин дилдан кулганингизда ва етарлича ухлаганингизда организмда окситоцин деган гормон ажралади.

Бу модда стрессни камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди ва оғриқни табиий равишда енгиллаштиради.
Кулиш – иммунитетни кучайтиради.
Уйқу – мия фаолиятини тиклайди ва гормонал мувозанатни таъминлайди.

Шунинг учун:
Ҳар куни кўпроқ кулинг, яхши ухланг – табиат сизнинг энг яхши шифокорингиз!

Telegram | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​​​АЁЛИМ ИШЛАМАЙДИ

Эр ва психолог ўртасида суҳбат


— Муаммоингиз нима?
— Чарчоқ ва оғир иш.
— Нима иш қиласиз?
— Банкда ҳисобчи.
— Аёлингиз нима иш қилади?
— Ишламайди. Фақатгина уй бекаси.
— Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди?
— Аёлим. Чунки, у ишламайди-да.
— Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз?
— Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади.
— Болаларни мактабга ким олиб боради?
— Аёлим. Чунки, у ишга бормайди.
— Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз?
— Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан.
— Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади.
— Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди.
— Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, қўлқопсиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан малолланмайдиган, шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни «бекорчи» дейилади.


🔔
Telegram   | Instagram | Youtubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​“ХЎЖАЛАР" ВА "ЭШОНЛАР” БОШҚА ОДАМЛАРДАН УСТУНМИ?

САВОЛ
: - “Хўжалар" ва "Эшонлар” ўзларининг қайсидир жиҳати билан бошқа одамлардан устунми?

ЖАВОБ:
- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбар авлодлари “саййид” дейилади. Саййид – ўзбек тилида хўжа, улуғ, мустақил, ҳукмдор, жаноб маъноларида келади (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3-жуз). Эшон форс, тожик тилларидан олинган бўлиб, “улар” маъносида келади. Айрим ўзбеклар орасида хўжалар – тўралар ҳам дейилади. Саййидлар, хўжалар ва эшонлар пайғамбар авлодлари сифатида қараш одат бўлган.

Охир замон пайғамбари, сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар:
“Эй одамлар, Албатта сизнинг Роббингиз бирдир. Албатта, сизнинг отангиз бирдир. Албатта, арабнинг ажамдан фазли йўқ, ажамнинг арабдан фазли йўқ, қизилни қорадан, қорани қизилдан афзаллиги йўқ. Фақатгина тақво ила (Аллоҳ ҳузурида) устунлик бордир”.

Ушбу ҳадисда бутун инсониятнинг Роббиси якка ягона эканлиги, ҳамда уларнинг оталари битта яъни Одам Ато бўлгани айтилмоқда. Одам Ато эса тупроқдан яратилган. Шундай экан кибр-ҳаво, мақтанчоқлик, фахр туйғусига берилмаслик керак. Арабнинг ажамдан афзаллиги йўқ ибораси илоҳий мезонга кўра ҳеч бир шахснинг ва миллатнинг бошқасидан устунлик тарафи йўқ эканлигини англатади. Яъни барчалари бу борада тенгдирлар. Фақатгина афзаллик Аллоҳдан қўрқиш билангина бўлади. Ким Аллоҳдан кўпроқ қўрқса, ўша киши фазилатда ортиқ бўлади. Бундан келиб чиқадики, инсонлар наслу насабда кимнинг авлодлари бўлишларидан қатъий назар Аллоҳ таолодан қўрқишлари, Унинг буюрганларини сўзсиз бажариб, шариатда қайтарилган ишлардан тийилишлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/28 08:21:09
Back to Top
HTML Embed Code: