Telegram Web Link
«[Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи] Акмал Аҳмедов Турмуш ўртоғига тегишли Malibuʼга ёзиган 106 та жарималарини асоссиз ўчиришни буюрганми ёки ходимларнинг ўзининг ташаббуси бўлганми, бу ҳозирча аниқ эмас», деб хулосалабди Kun.uz.


Бунақа иккиланишнинг ўзи нотўғри. Албатта бу — ярамас ходимларнинг ўз ташаббуси. Бошлиқ «святой»ку, бунақа ноқонуний ишларни буюрмайди ҳеч қачон. Тўғрими?

👉 www.tg-me.com/shokirjonov
Shokirjonov news
«[Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи] Акмал Аҳмедов Турмуш ўртоғига тегишли Malibuʼга ёзиган 106 та жарималарини асоссиз ўчиришни буюрганми ёки ходимларнинг ўзининг ташаббуси бўлганми, бу ҳозирча аниқ эмас», деб…
Фақат бир савол кўнгилни ўртамоқда: содир этилган қоидабузарликларнинг аксарияти светофорнинг қизил чироғига ўтиш экан.

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун бевосита масъул «ОблГАИ»ни хотини правасидан маҳрум қилинармикан йўқми? Чунки бир йил ичида уч марта қизилдан ўтган ҳайдовчи правасидан маҳрум қилинади, маълум бир муддатга.

Ё қонун қоида бу хоним-афанди учун ёзилмаганми?

Комментда ўқувчиларимиздан бири ёзганидек: ўз оиласида қоидабузарликни эплай олмаган одам бутун вилоятни эплармиди?

Срочно ишдан олиш керак!

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд темирйўл вокзали олдидаги 16 йил аввал кўмиб юборилган ерости ўтиш йўлини яна кавлаб очишяпти экан. (Кўмиб юборилган дўконлар очилмаскан лекин, чунки устида дарахтлар ўсиб ётибди аллакай)

Аввалроқ Амир Темур ва Алишер Навоий (Мустақиллик) кўчалари кесишмасидаги "туалетга айланиб кетди" баҳонаси билан кўмиб юборилган ерости ўтиш йўлини очишганди.

Самарқандда ўзи шунақа. Тунелларри мустаҳкамроқ бўлсин деб уч-тўрт йилга тупроқ билан кўмиб қўйишади. Шуниси сал чўзилиб кетди...

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/07 08:14:59
Back to Top
HTML Embed Code: