Telegram Web Link
Jamol Bobo
Video message
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍745🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏25👍15😁42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍29👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1411
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍566👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Изланишларимиз зое кетмади. Ҳотелданам шикалад хона тегди)

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍323😁85🔥3025
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иш ўрни йўқотилиши — оила барқарорлигига таҳдид

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат бюджети ижросига оид Ҳукумат ҳисоботи муҳокамасида аҳоли турмушига бевосита таъсир кўрсатаётган долзарб масалалардан бири — айрим корхоналар фаолиятининг тўхташи ва у ерда ишлаган фуқароларнинг даромадсиз қолиши масаласи кўтарилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, солиқ ва божхона тўловларида имтиёзлар жорий этиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилганига қарамай, баъзи корхоналарнинг ёпилиши депутатларда асосли саволлар туғдирди.

Хусусан, Халқ демократик партияси депутатлари бу ҳолатга эътибор қаратиб, берилган имтиёз ва яратилган имкониятларга қарамай, корхоналар нима сабабдан фаолиятини тўхтатмоқда, нега бу муаммолар олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмаяпти, деган саволларни кўтарди. Бу партиянинг ижтимоий йўналтирилган позицияси ва кенг аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган мақсадларига мос ҳолда билдирилган фикрдир.

Аслида, бу муаммо статистик ёки иқтисодий ҳисоботларда эмас, балки юзлаб, минглаб оилалар ҳаётида намоён бўлаяпти. Корхона ёпилса, ишчи ишсиз қолади, оилавий даромад йўқолади, кредитлар, ижара, болалар таълим харажатлари — барчаси муаммога айланади.

Депутатлар томонидан айнан шундай ҳаётий муаммонинг кўтарилиши халқнинг муаммоли кундалик турмушига ечим излаш ҳаракатидир.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13👍6
Кўпчиликни Абу Дабидаги об-ҳаво қизиқтирса керак.

Ҳа бироз иссиқ, айнидамда маҳаллий вақт билан соат 16:00 га яқин +33 даража атрофида. Лекин асло ҳолдан тойдирадиган иссиқ эмас. Бемалол футбол ўйнаса бўлади.

Ҳамкасбим Усмон Ибодов иккимизнинг март ойидан буён режалаштираётган сафаримиз идеал бўлаяпти: аэропортдан тўсиқсиз бемалол чиқдик. Кўнглимиздагидек, ҳотел топдик.

Энди йигитлар ҳам эртага иншааллоҳ идеал ҳисобни тақдим этиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишса, бир умр ёдда қолгулик идеал сафар бўлади.

Омад тилаймиз, йигитларга!

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
108👍81👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мухлисларимизга фақат ғалаба керак
👍474
Forwarded from Vaqt.uz | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ва етакчи футболчиларимиздан бири Жалолиддин Машарипов ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этишди.

Футболчиларимиз эртанги ўйинда ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишларини айтишди.

Матбуот анжуманидан сўнг футболчиларимиз «Ан-Наҳаён» стадионида ўйинолди машғулотини ўтказишди.

👉 www.tg-me.com/vaqtuz_rasmiy
30👍10
#botga_yozishmoqda

«Urgut tuman Tibbiyot birlashmasiga kelgan mijozlarga xizmat koʻrsatish uchun qoʻyilgan 2 ta bankomat ham ishlamayapti 3-4 kun oldin ham ishlamayotgan edi.

Yaqin atrofda boshqa bankomat yoʻq, eng yaqin bankomatgacha 2 km masofa mashinangiz boʻlsaku yaxshi agar boʻlmasa yaxshigina ovora boʻlishingiz tayin».

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😡144👍3🤔1
БАА кўплаб мухлислар ва айрим журналистларни мамлакатга киритмагани билан, ўйинни ёритиш учун 50 дан ортиқ журналистлар келишди.

Юзлаб футбол мухлисларимиз ҳам етиб келишган. (Бечоралар ўйинга чипта тополмай юришибди: бир қанчаси ўзимга ҳам алоқага чиқди).

Яна бир тўда инстаблогерларимиз ҳам келишяпти экан. Андижондан 200 дан зиёд «Ултрас Бургут» фанатлари ҳам чартер рейс билан келишяпти. Стадион ҳам, ижтимоий тармоқлар ҳам ёнади, хуллас.

Буларнинг барчасини футболчиларимиз ҳам кўриб, билиб туришибди.

Чиндан ҳам, ҳайит арафасида тарихий натижа остонасида турибмиз. Бир тасаввур қилинг-а: бугун ютқазмасак бас, ЖЧ-2026 йўлланмаси қўлга киритилади.

Лекин йигитларимиз мундиал йўлланмасини албатта ишончли ғалаба орқали қўлга киритади, деб қаттиқ ишонаяпман. Чунки йўлланма айнан шундай қўлга киритилиши керак. Футболчиларимиз шунга лойиқ.

Барчамиз учун дуода бўлинглар!

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
95👍49🔥6💯6👏5
Араблар «Ол Наҳаён» стадионини омад келтиради, деб танлашдими?

ЖЧ-2002 саралашида БАА Ўзбекистон устидан Абу Дабида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўшанда ҳам ўйини мана шу «Ол Наҳаён» стадионида бўлган, деган икки хил маълумотлар бор.

Масалан, Wikipediaʼда ўйин Абу Дабидаги «Шайх Зойид спорт сити» стадионида бўлгани қайд этилган. ОФК сайтидаги протоколда эса «Ол Наҳаён» стадиони кўрсатилган.

Ўйиннинг Youtubeʼга юкланган видеосидан кўринишича, стадион «Ол Наҳаён»га ўхшамаяпти. Бироқ, «Zayed Sports City Stadium»га ҳам ўхшамаяпти.

Унда ўйин қаерда бўлган?

«Ол Наҳаён» стадиони 2019 йилги Осиё кубогини ўтказиш учун реконструкция қилинган. Югуриш йўлаклари олиб ташланиб, стадион сиғими оширилган.

Юқорида келтирилган, 2012 йил 4 февралда спутникдан туширилган фотода стадионнинг реконструкциядан аввалги ҳолатини кўришингиз мумкин. Стадиондан чиқиш йўлаклари олдидаги характерли «балкончалар»га эътибор қилинг.

Ўйин айнан шу стадионда бўлган ва ягона голни Николай Ширшов урган. (Ёмонам урган лекин)

Лекин биз ирим-сиримларга ишонмаймиз, тўғрими?) Фақат ғалаба!

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🔥23995👍41😁23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйиндан аввал шоир Жамшидий ҳам жўшиб шеър ёзворибди.

Орқасида бонуси ҳам. Қизиқроқ ва кулгилироқ.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁492
Байрам арафасида эҳсон қилишнинг замонавий, шаффоф йўли — HUMANS for Humans

Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ва HUMANS компанияси ҳамкорлигида “HUMANS for Humans” хайрия платформаси ишга туширилди.

Энди HUMANS иловасининг “Одамларга ёрдам” бўлими орқали меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бевосита ёрдам кўрсатишингиз мумкин.

Озиқ-овқат, маиший техника ёки зарур буюмлар аниқ манзилга етказилади — бу ёрдам шаффоф ва тезкор.

Байрам олдидан меҳр-оқибат улашинг.
👎3👍2🔥1👏1
2025/07/09 18:11:04
Back to Top
HTML Embed Code: