Telegram Web Link
Миллий жамоамиз сардори Элдор Шомуродов анчадан буён Европа майдонларида тўп тепиб келмоқда.

Қатарга қарши сўнгги учрашувда унинг ўзга хос тарзда рақибдан илдамлаб кетиб, чиройли гол ургани албатта диққатга сазовор. Бу айниқса Президент Ш.Мирзиёев ҳамда шу куни юртимизда меҳмон бўлиб турган Болгария президенти Румен Радев, Словакия бош вазири Роберт Фицо кўз ўнгида содир бўлгани янада қувонарли.

Учрашувни давлат раҳбарлари билан биргаликда қўшни давлатлар ҳукумат раҳбарлари — Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон ҳукумати раиси Адилбек Қасималиев; Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбойжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев ҳам ҳавас билан кузатишди.

Сергеевнинг голи эса, албатта, «торт устидаги гилос» бўлди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир хусусий такчиси энди машинасининг авторақамида қайси ҳудуд кўрсатилган бўлса ўша ерда қонуний фаолият кўрсата олади.

Яъни, 30 рақамли машиналар фақат Самарқандда, 01 рақамли машиналар фақат Тошкентда. 70 рақамлилар эса фақат Қашқадарёда ва ҳ.к.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги «Автомобил транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 200-сонли қарорининг 1-иловаси — Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш тўғрисида Низомнинг 14-бандига кўра, ҳайдовчи фаолиятини лицензия варақасида кўрсатилган ҳудудда ва унга туташ ҳудудда амалга ошириши мумкин.

Бунда лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд автотранспорт воситасига берилган давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодларидан келиб чиқиб аниқланади.

Кимлардир шаҳарлардаги пробкалардан безган кўринади. Лекин бу чора йўллардаги пробкаларни йўқ қила олмайди.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонда Дримлайнер ҳалокатга учради

12 июн куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Air India авиакомпаниясининг Boeing 787 Dreamliner самолёти ҳалокатга учради. Самолёт Лондоннинг Гэтвик аэропортига учиш учун ҳавога кўтарилганидан сўнг қисқа вақт ичида қулаб тушган.

Учоқ саҳнида жами 242 нафар йўловчи, жумладан 2 пилот ва 10 борт кузатувчиси бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Бироқ ҳалокатдан омон қолганлар тўғрисида маълумотлар бор.

Air India расмий баёнотида, AI171 рейси «инцидентга учрагани» маълум қилинди ва қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинишини билдирди.

Қайд этиб ўтиш керак, Boeing 787 Dreamliner самолётининг мазкур авиаҳалокати авиаҳодисалар тарихида илк марта рўй берди. Шу пайтгача 1100 дан зиёд ишлаб чиқарилган мазкур самолёт авиаҳалокатга учрамаган.

UPD1: Камида 110 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аҳмадободдаги авиаҳалокат: самолётда ўзбекистонликлар бўлмаган

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, ҳалокатга учраган самолёт бортида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган. Бу дастлабки текширувлар натижасида маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган ушбу фожеа муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, яқинларига ва бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Президент жароҳат олганлар тезроқ соғайиб кетишини ҳам тилади.

BBC тарқатган маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган самолётда 169 нафар Ҳиндистон, 53 нафар Британия, 7 нафар Португалия ва 1 нафар Канада фуқароси бўлган.

Ҳозирда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Ҳиндистон расмийлари ва халқаро мутахассислар иштирокида суриштирув олиб борилмоқда.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёрдам ҳақиқий бўлса, миннатдорлик кўзда намоён бўлади

Яқинда мухолифат фракцияси депутати унга тикув машинаси совға қилди. Бу катта гап эмасдек туюлиши мумкин, лекин у аёл учун бутун бир оилани боқиш имконияти.

Қандай бўлганда ҳам, солиқларимиз шундай амалий, самарали ишларга сарфланса розимиз! Бу меҳнат қилишга интилаётган, ўз тирикчилигини ҳал қилишни истаган инсонларга берилган ҳақиқий ёрдам.

Депутат фақат қонун қабул қилувчи эмас. Депутат халқ дардини эшитадиган, эҳтиёжни англайдиган ва ечим қидирадиган одам бўлиши керак.

Биз гап эмас, амал кутамиз. Вақтидаги эътибор, керакли ёрдам ҳар қандай қонундан таъсирли бўлади.

Тўлиқ видео:
https://www.youtube.com/watch?v=IFJADQ4qfRU

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳокимларнинг яна эски замонга қайтаётгани, ўша замонларни қўмсаётганидан далолат.

Эсингларда бўлса, Самарқанднинг Пайариқ туманида ҳам шундай қилиб, суд қарорисиз, ичидаги буюмларга зарар етказилган ҳолда (ноқонуний деб топилган) мойка эгасининг ҳайҳайлашига қарамасдан бузиб ташланган эди.

Ҳокимнинг мелисага ўшқиришини қаранг. Ўзи мелиса умуман бунақа жойда турмаслиги керак, магарки ҳокимни биров пичағлаб қўйиш хавфи бўлмаса.

Ўша боғчада ноқонуний қурилишга рухсат берган одамлар бор. Яхшилаб суриштирсаларинг айтади. Ўшаларга чора кўриш керак, дарҳол қурилма устига булдозер солмасдан.

Аслида ноқонуний қурилган ҳожатхона ҳам суд қарорисиз бузилмаслиги керак. Лекин суд деганлари бу ҳокимларнинг оёғига боғланган икки пуд тошдек. Шунга суд-пуд деяпти, мана.

«Суд қарорисиз ҳатто ноқонуний қурилган туалетни ҳам бузишга ҳақилмасман», деб ҳокимларга кунига 1000 марта такрорлашни мажбурий қилиш керак. Шундагина эси кирар... Судни ҳурмат қилар. Суд улардандан баландроқ ҳокимият эканини англаб етар.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзи биз ғирт тупой халқ эканмиз. Ҳокимнинг гапини, Транспорт вазирнинг қарорини нотўғри талқин қилиб, тушунамиз эканмиз. Ана бўлмаса!» — деб ёзибди биттаси комментда

Аҳа, тупоймиз-да! Бўлмаса, Бухоро вилоят ҳокимининг «Бугунни ўзида бузиб ташлайсан, нарсалари билан, ичидаги одами билан [пулу зарга] кўмиб ташлайсан, к чёрту [кетса кетибди-да биздан шунча пул]», деганини шунча ёмон олармидик?!

Сатр оралаб ўқишни, тушунишни билмаймиз. Ўрганмадик-ўрганмадик шуни…

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов вилоятлик ҳайдовчилари учун Тошкентда таксичилик қилиш тақиқланмаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат қарори нотўғри талқин қилинган

Транспорт вазирлиги томонидан тайёрланган, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги «Автомобил транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 200-сонли қарорининг 1-иловаси — Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш тўғрисида Низомнинг 14-бандига кўра, ҳайдовчи фаолиятини лицензия варақасида кўрсатилган ҳудудда ва унга туташ ҳудудда амалга ошириши мумкин, деб кўрсатилган.

Лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд эса автотранспорт воситасига берилган давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодларидан келиб чиқиб аниқланади.

Қандай тушундингиз?

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биз оми халқ яна бир нарсани нотўғри талқин қилаётган эканмиз: Ўзбекистонда ичимлик суви билан машина ювганликни суратга олиб жўнатганлик учун жаримадан мукофот пули тўланмас экан.

Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги тушунтириш берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва баъзи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда ичимлик суви билан машина ювганликни ҳолати видеога олиниб, жўнатилса, бундай фаол фуқароларга мукофот берилиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

7 июндан кучга кирган Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, мукофот пуллари фақат қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолатларни аниқлаш учун белгиланган. Масалан, каналлар ва дренаж тизимларидан рухсатсиз сув олиш, ноқонуний насос ўрнатиш ёки суғориш сувини белгиланмаган мақсадларда ишлатиш каби ҳолатлар назарда тутилган.

Янги тартибга мувофиқ, жисмоний шахслар юқорида санаб ўтилган ноқонуний ҳаракатларни тасдиқловчи фото ёки видео материалларни 48 соат ичида v-nadzor.gov.uz сайтига юборишлари мумкин. Агар бу ҳолат тасдиқланса, мурожаат қилувчи шахсга жарима суммасининг 25 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эроннинг Исроилга ҳужуми оқибатлари

Эрон тунда Исроилга қарата 5 тўлқинда юзлаб ракета учиргани маълум қилинмоқда. 4 киши ўлган, 70дан ортиқ инсон жароҳатланган
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайёрамиз тақдирига қайғурасизми? Унда халқаро эко-кўргазма айнан сиз учун!

Eco Expo Central Asia 2025 — келажакни сақлаб қолишга қаратилган глобал мулоқот майдони. Кўргазма 19–21 июнь кунлари Тошкентдаги “CAEx Uzbekistan” мажмуасида бўлиб ўтади. Унда иқлим ўзгаришига қарши кураш, ресурсларни оқилона бошқариш ва барқарор ривожланишга оид ечимлар намойиш этилади.

Тадбирда кўкаламзорлаштириш, ҳаво ва сув тозалиги, қайта тикланадиган энергия, чиқиндиларни қайта ишлаш каби соҳалардаги энг илғор лойиҳалар муаллифлари ҳам бўлади. Кўргазмага келиб нафақат томоша қиласиз, балки амалиётга татбиқ қилиш мумкин бўлган билим ва тажрибалар ҳам оласиз.

Кириш бепул. Қолаверса, шаҳар бўйлаб бир нечта йўналишларда бепул автобуслар ҳаракати ташкил этилган.

Жадвал билан танишиш учун ҳавола.

Тадбирда иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш керак: 👉 ecoexpo.uz

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Vaqt.uz | Rasmiy
Бассейн тўлдирганлик учун жарима борми? Ичимлик сувидан фойдаланишга доир изоҳлар берилди

Ёзнинг иссиқ кунларида болалар учун каркасли бассейнлар ўрнатиш одатий ҳол. Аммо ичимлик суви билан тўлдирилган бу бассейнлар кўпинча жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Батафсил 👉 https://vaqt.uz/?p=4823

TelegramInstagramYouTubeFacebookX(Twitter)
Эрон ҳаво ҳудуди батамом ёпиқлиги туфайли ҳожиларимиз Покистон-Афғонистон ҳаво ҳудуди орқали Ўзбекистонга қайтарилмоқда...

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қаранг, доим тепадагилар чиройли бир нарсаларни ўйлашади, тупой халқимиз мудом нотўғри талқин қилишда давом этаверар экан.

Бу сафар Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эътироз билан чиқибди. Гап давлат мактабларидаги пуллик синфлар ҳақида.

Отабек Бакиров эса тўғри савол қўйган:

«Мактабнинг пулли синфига қўшимча хизматдан фойдаланмай ҳам кирса, ўқиса бўладими?»

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
SamAuto Isuzu машинаси базасида кўчма қаҳвахона ишлаб чиқараётган экан.

Сал баландроқдек, назаримда...

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Shokirjonov news
Оддий, оми халқни қўя туринг, булар бутун бир ҳаракатни нопрофессионализм ва нотўғри талқин қилишда айблаворибди. https://www.tg-me.com/uzsuv/32329
Бобур Бекмуродов эса маладес!

Кўнгилдаги гаплар. Матбуот котиблари деган "авлиё"лар принтердан чиқариб, катта рамкага солиб, кабинетига осиб қўйиши керак.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отам тасвирга олиб ташладилар: қишлоқда эккан ўригим чунонам мева солибдики, шохлари кўтаролмай мажнунтолдек эгилиб қолибди...

Ҳали мевалари тўлиқ пишиб етилмаган ҳам)
Бугун шопирлар учун иккита яхши, битта ёмон янгилик бор.

Яхшилари:

1. Президент камералар фақат жарима ёзиш учун ишлаётганини танқид қилди. Мирзиёев аслида камералар транспорт оқимини бошқариш ва ҳалокатларни камайтириш мақсадида фойдаланилиши керак эди, деди.

2. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда Йўл ҳаракати қоидаларига оид енгил ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш бериш тартибини назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Ёмони (биз учун яхшиси):

3. «Хавфсиз болалик» дастури доирасида 2025 йил якунига қадар магистрал ёқасидаги 410 та мактаб олдига радарлар ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Ургут тумани суди раиси Рустамов Тимур Алишерович автоҳалокатда вафот этди. Олий суд жамоаси ҳамдардлик билдирди.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Клублар ўртасидаги ЖЧ умуман қизимаяпти. Плей-офф босқичида бир нарса бўлмаса энди...

Аслида, 16 та клуб ва 4 та гуруҳ етиб ортарди.

9 та УЕФА, 2 та Ж.Америка, 1 та Африка, 1 та Осиё, 1 та Океания, 1 та Ш,Америка, 1 та мезбон етарди. Шунда қайсидир гуруҳга 3 та Европа клуби тушиб қоларди ва ўша ўлим гуруҳи бўларди) Ана интрига!

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/06 21:10:37
Back to Top
HTML Embed Code: