Podkastimizning 4-soni suratga olindi. Lekin hali uchinchisi e'lon qilinmadi)
Mehmonni toping-chi?..)
➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Mehmonni toping-chi?..)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6😁4👍3👎1
Сурхондарёда ҳайдовчилар учун қийин йўллар якунланмоқда: Термизда автодром қурилиши бошланди
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун Қашқадарёга қатнаётган сурхондарёлик фуқаролар энди ўз вилоятида имтиҳон топшириши мумкин бўлади — автодром қурилиши бошланди.
Сурхондарё вилоятида автомактаблар фаолият юритмагани ва лицензиялар берилмагани сабабли фуқаролар ҳайдовчилик ҳуқуқини қўлга киритиш учун қўшни Қашқадарё вилоятига қатнашига тўғри келаётгани жамоатчиликда кескин эътирозларга сабаб бўлган эди.
Бу муаммони бартараф этиш мақсадида Термиз шаҳрида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва имтиҳондан ўтказишга мўлжалланган янги автодром қурилиши бошланди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов объектда амалга оширилаётган ишлар билан танишар экан, у ердаги шароитларни замон талабларига мос равишда жиҳозлаш ва имтиҳон тизимини тўлиқ йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

👍10👎2😁2❤1
Кеча Самарқандда Республикадаги Мактаб ва мактабгача таълим ҳудудий бошқармалари раҳбарлари (ОблОНО мудирларига) BYD хизмат автомобиллари Саида Мирзиёева томонидан топширилибди.
➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎115👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ботга_ёзишмоқда
Шуҳрат ака, илтимос, бу видеони чиқарсангиз.
Бу — Бойсун Термиз йўли. Сув сепилмаганининг ҳисобидан йўл ёмон чанг бўляпти.
Қўшшатут деган жойда эса йўлни тупроғи кетиб фақат тоши қолган. Мошиналаримизни ўзини ҳам, балонини ҳам адо қиляпти.
Шу йўлга кунлик сув сепиб, тошларини бир қириб беришсин, илтимос.

😢12❤4👍2👎1
Бунинг учун яхна (яхни) гўшт бозорни А380 трассаси бўйига — Кўкдала тумани марказига олиб келиш керак. Ҳар куни ишлайдиган бозоржой очиб бериш керак.
Китоб довонидани "Катта тош тандир"нинг мижозини қаранг.
➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Китоб довонидани "Катта тош тандир"нинг мижозини қаранг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Есо Expo — бу шунчаки кўргазма эмас, муҳим мулоқот майдони»
«Eco Expo Central Asia 2025» — нафақат технологик ечимлар намойиши, балки сиёсий ирода ва минтақавий мулоқот учун платформага айланди.
Кўргазмага ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Экология вазири Йерлан Нисанбаев ўз сўзларида буни очиқ таъкидлади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон экология вазирлари ташриф чоғида барқарор ривожланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил боғлар яратиш ва экологик кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича ҳамкорликни ҳам муҳокама қилдилар.
➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
«Eco Expo Central Asia 2025» — нафақат технологик ечимлар намойиши, балки сиёсий ирода ва минтақавий мулоқот учун платформага айланди.
Кўргазмага ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Экология вазири Йерлан Нисанбаев ўз сўзларида буни очиқ таъкидлади.
«Expo — бу шунчаки кўргазма эмас, балки муҳим мулоқот майдонидир. У дунё бўйлаб атроф-муҳитни яхшилашга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сўнгги ютуқ ва инновацияларни ўз ичига олган», — деди вазир.
Ўзбекистон ва Қозоғистон экология вазирлари ташриф чоғида барқарор ривожланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил боғлар яратиш ва экологик кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича ҳамкорликни ҳам муҳокама қилдилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Индонезияда «осмондан тушган булут» одамларни ҳайратга солди
Маълум бўлишича, яқин атрофдаги заводдан ҳавога чиқарилган моддалар оқибатида осмондаги маълум бир нуқтада жуда кўп конденсат тўпланиб, у ўз оғирлигига дош бера олмай ерга тушиб кетган. Бу — турли саноат чиқиндиларининг атмосферада қандай физик намоён бўлишини кўрсатувчи яна бир мисол.
➡️ @shokirjonov
Маълум бўлишича, яқин атрофдаги заводдан ҳавога чиқарилган моддалар оқибатида осмондаги маълум бир нуқтада жуда кўп конденсат тўпланиб, у ўз оғирлигига дош бера олмай ерга тушиб кетган. Бу — турли саноат чиқиндиларининг атмосферада қандай физик намоён бўлишини кўрсатувчи яна бир мисол.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁20❤5👍4
Абдуқодир Ҳусанов клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди
У «Манчестер Сити»нинг гуруҳ учрашувлари 2-тури доирасида БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши ўтган ўйин (6:0) да 60 дақиқада (сариқ карточка олгани сабабли) алмаштирилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 1/8 финал масаласини ҳал қилди.
➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
У «Манчестер Сити»нинг гуруҳ учрашувлари 2-тури доирасида БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши ўтган ўйин (6:0) да 60 дақиқада (сариқ карточка олгани сабабли) алмаштирилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 1/8 финал масаласини ҳал қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32❤6👏1
Shokirjonov news
Фуқаролик ишлари бўйича Ургут тумани суди раиси Рустамов Тимур Алишерович автоҳалокатда вафот этди. Олий суд жамоаси ҳамдардлик билдирди. ➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФИБ Ургут туманида суд раиси Темур Рустамовнинг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ тасвири тарқалмоқда.
Тасвирдан кўриш мумкинки, Т.Рустамов қувиб ўтишда мўлжални тўғри ололмаган. Юк машинаси ҳам катта тезликда ҳаракатланиб, тўқнашувдан қочиш ўрнига, қарама-қарши йўналишга рулни бурган.
➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Тасвирдан кўриш мумкинки, Т.Рустамов қувиб ўтишда мўлжални тўғри ололмаган. Юк машинаси ҳам катта тезликда ҳаракатланиб, тўқнашувдан қочиш ўрнига, қарама-қарши йўналишга рулни бурган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢32❤5👍3😁1
Олдимдан сўнгги воқеаларга бир муносабат чиқиб қолди. Таржима қилиб, сизларга илиндим...
Эроннинг ядровий амбициялари АҚШ ва Исроил томонидан сўндирилди.
Лавров даҳшатда: суверен давлатни бомбалаётган энди битта ўрислар эмас.
Эрон сунъий интеллект ёрдамида ясалган интиқом роликлари билан таҳдид қилмоқда.
Буларнинг барчаси бир нарсани исботлайди: Путин чиндан ҳам жаҳондаги тартиб-интизомни ўзгартира олди. Фақат битта нюанс бор: ўзгариш у истагандек эмас.
22 июн куни АҚШ Эронга ҳужум қилди. Американинг оғир бомбардимончи самолётлари Фўрду, Натанз, ва Исфаҳондаги ядровий объектларга камида 6 та бункертешар бомбалар ва Арабистон денгизидаги сувости камаларидан учирилган ўттизтача Tomahawk қанотли ракеталари билан ҳужум қилди.
АЭХА раҳбари Рафаэл Гросси Исфаҳон ва Натанздаги уран бойитувчи заводлар жиддий зарар кўрганини айтмоқда. Фўрдудаги ерости мажмуасига етказилган зарар кўлами ҳали тўлиқ баҳоланмаган.
АҚШ президенти, ўзига бино қўйган шоумен Доналд Трамр ўзига тегишли Truth Social ижтимоий тармоғида уялмасдан мақтанишга ҳам улгурди: «Йўқ қилиш – энг мос термин! Мўлжалга уришди!» деб ёзди у. Токи Эроннинг ҳозирги режими мамлакатни яна буюк қила олмас экан, уни алмаштириш кераклигини ҳам қўшимча қилди.
Трамп ҳазил тариқасидами ёки жиддий тарздами, янги шиор ҳам ўйлаб топди: MIGA — Make Iran Great Again. Гарчи Пентагон раҳбари операциядан кўзланган мақсад ҳокимиятни алмаштириш эмас, ядровий таҳдидга нуқа қўйиш ва тинчликка эришиш эканлигини тасдиқлаган бўлса-да.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам шуни такрорлади: гўёки АҚШ Эрон билан эмас, унинг ядровий дастурига қарши уруш олиб бормоқда. Лекин Трамп режимни алмаштириш мақсади ҳам борлигини «гуллаб» қўйди, шу сабабли анавиларнинг гапига эътибор бермаса ҳам бўлади. Нима бўлганда ҳам, демилитаризацияга эришилди, энди Эронни «денацификация» қилишни бошлаш мумкин.
Бу ерда муҳим жиҳат ракеталар ҳам эмас, Трамп ҳам эмас. Бу мушакбозликнинг асосий сабабчиси — Кремлда, ядровий жомадончасини қучоқлаганча титраб ўтирибди. Ҳа, ҳа, Эрон ушбу «шоу» учун айнан Путинга «раҳмат» айтиши керак.
Биринчидан, Путин ўзининг «спецоперация»си билан бутун дунёга ядровий қуролга эга тентак нақадар хавфли эканини кўрсатиб қўйди. Энди Ғарб давлатлари ортиқ бирорта диктаторга атом бомба насиб эмаслиги хусусида қатъий қарорга келиб бўлди.
Иккинчидан, Путин идеал прецедент яратди: агар «хавфсизликка таҳдид» баҳонасида Украинага бостириб кириш мумкин экан, нега барчанинг бурни остида атом бомба яратаётган Эрон бомбаланмаслиги керак?
Агар Россия тажовузи бўлмаганида, Эронда савдолашиш, инспекторларни алдаб чалғитиш ва ядровий статус сари секин аста ҳаракат қилиш имконияти сақланиб қолган бўларди. Бироқ энди Кремлнинг шарофати билан ҳеч ким резинкани чўзишга имкон бермайди. Қолаверса, дунё сўнгги 4 йил ичида урушларга анча кўникиб ҳам қолди…
Теҳрондагилар куйиб кул бўлган центрифугаларни тиклаш билан, Москвадагилар занглаган ядровий ракеталарни қучоғлаганча мушт дўлайтириш билан банд экан, қолган бутун дунё жимгина янги режа қурмоқда: ҳеч қандай янги путинлар ва оятуллолар атом калтагига эга бўлмайди.
Хуллас, эронликликлар бомбалашлар учун кимгадир «раҳмат» айтмоқчи бўлса, айнан Путинга ташаккурнома жўнатишлари керак. У дунёдаги тартибни ўзгартиришни жуда-жуда истаганди. Ўзгартирди ҳам. Лекин ўзи орзу қилганидек эмас.

🤔25👍17👎13❤10😁2🔥1
Доналд Трамп барчаси тугагани ва буёғига тинчлик бўлишини эълон қилди.
Telegram
Donald J. Trump
CONGRATULATIONS WORLD, IT’S TIME FOR PEACE!
😁20👍12❤2👎2🤔1
Shokirjonov news
Абдуқодир Ҳусанов клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди У «Манчестер Сити»нинг гуруҳ учрашувлари 2-тури доирасида БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши ўтган ўйин (6:0) да 60 дақиқада (сариқ карточка олгани сабабли) алмаштирилди.…
Абдуқодир Ҳусанов Клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашган илк ўзбек футболчиси эмас экан. Бироқ майдонга тушган илк футболчи.
КЖЧ-2017 да БААнинг «Ал Жазийра» клуби сафида Сардор Рашидов заявка қилинган, бироқ 5 та ўйиндан бирортасида майдонга тушмаган.
Шунингдек ҳакамимиз Равшан Эрматов КЖЧнинг бир нечта ўйинларини бошқарган.
➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
КЖЧ-2017 да БААнинг «Ал Жазийра» клуби сафида Сардор Рашидов заявка қилинган, бироқ 5 та ўйиндан бирортасида майдонга тушмаган.
Шунингдек ҳакамимиз Равшан Эрматов КЖЧнинг бир нечта ўйинларини бошқарган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥5❤1👏1
CentrumAir Самарқанддан Владивосток ва Урганчга янги авиақатнов очди
Air Marakanda ва CentrumAir авиакомпанияси ўртасидаги ҳамкорлик самараси сабаб энди Самарқанддан Тинч океани бўйидаги Владивосток шаҳрига тўғридан тўғри авиапарвозлар амалга оширилади.
Самарқанд халқаро аэропорти терминалида Янги йўналишнинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилди. Парвозлар ҳафтанинг ҳар душанба куни амалга оширилади: Самарқанддан учиб кетиш вақти соат 00:25.
Бугундан бошлаб CentrumAir авиакомпанияси Самарқанд – Урганч йўналиши бўйича ҳам қатновларни бошлади. Урганчга авиақатновлар ҳафтада уч марта — сешанба, чоршанба (соат 08:50) ва шанба кунлари (соат 08:10) амалга оширилади. Ушбу йўналишда самолёт Бухорога ҳам қўниб ўтиши маълум қилинмоқда.
Бу юртимиздаги уч марказий туристик манзилни бирлаштирувчи муҳим кўприк бўлади.
Шундай қилиб, CentrumAir авиакомпанияси Самарқанддан Москва, Истанбул, Владивосток ва Урганч шаҳарларига қатновларни амалга ошира бошлади.

👍10❤2👏1
⚡️«Эрон Исроил устидан ғалаба қозонди ва Исроилни бир тарафлама тартибда мағлубиятни тан олишга, тажовузкорликни тўхтатишга мажбурлай олди» — Эрон Хавфсизлик кенгаши.
Тарқаламиз. Эрон ютибди жангда.
➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Тарқаламиз. Эрон ютибди жангда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁92🔥12💯9👍7❤4👎1