Telegram Web Link
Бугунги кунимиздан бир лавҳа...
👍366🔥3
Бугун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида жойлашган «Agro In Vitro» инновацион комплексида ОАВ воситалари, агроблогерлар ҳамда соҳа мутахассислари учун пресс-тур ташкил этилди.

Жуда қизиқ маъумотлар бор. Кейинроқ бўлишаман кўрган кечирганларимни

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eco Expo 2025 якунига кўра 126 шартнома имзоланди

19–21 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Eco Expo Central Asia 2025 кўргазмаси якунланди. У экологик йўналишда халқаро даражадаги энг йирик тадбирлардан бири бўлди. Кўргазмада 30 га яқин давлатдан мутахассислар, 100 дан зиёд компания ва ташкилотлар, 5 мингга яқин киши қатнашди.

Кўргазма якунида 126 шартнома имзоланди. Улар чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш, экотуризм ва бошқа йўналишларни ўз ичига олади.

Ҳамкорлар орасида Германия, Қозоғистон, Хитой, Болгария, Жаҳон банки, БМТ каби ташкилотлар бор. Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ўз лойиҳалари билан энг фаол иштирок этган павильонлар сифатида эътироф этилди.

Кўргазма жамиятда экологик масалаларга нисбатан онгли муносабатни кучайтириш, экологик маданиятни юксалтиришга йўналтирилган. Бу каби тадбирлар одамларда “бу менга тегишли эмас” деган бефарқ қарашни ўзгартириши мумкин.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍1
Германияда бўлган бир воқеа эътиборимни тортди.

Немис қизи украиналик қочқин йигит билан учрашувга чиқибди. Учрашувдаги еб-ичганларни тўламоқчи бўлганда немис қиз айтибди: «сен ишсизлар учун тўланадиган нафақа ҳисобига яшайсан-ку. Кел, тенг бўлишайлик».

Украиналик йигит: «Йўқ, мен программистман, бу ерда қўшимча ишлар қиляпман, ўзим тўлайман ҳаммасини».

Эртаси куни нафақа тарқатадиган ижтимоий хизматдан украин йигитга қўнғироқ бўлибди:

«Бизга етказилган маълумотларга кўра, сиз Германияда қўшимча даромад топяпсиз экан...»

Хўш, бу ўринда немис қизи ватанпарварми ёки сотқин? ))

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁67👍175🤔3
Ко дну
Полная и безоговорочная победа автомобилей над общественным транспортом! Пассажир, тебе никто не придёт на помощь, твой автобус не остановится на остановке, потому что перед остановкой всегда будут стоять запаркованные там автомобили. Запомните пассажиры…
Токи Автобус учун ажратилган полосада парковка қилганлик учун 10 БҲМ, бекат зонасида машинани қолдириб кетганлик учун 50 БҲМ жарима жорий қилинмас экан, бу майновозчиликлар тугамайди.

Чўнтакка уриш керак, чўнтакка! Бошқа йўли йўқ.

UPD: Саволлар тушяпти экан: шахсий машиналар учун парковка-чи? деган.

Биринчидан, Мамарайим мошина сотиб олаётганида, ҳеч ким унга парковкани кафолатламаган.

Иккинчидан, шахсий машиналар учун парковка фақат унинг проблемаси. Ҳеч қачон аввал мошиналарга парковка қилиниб, кейин жамоат транспорти билан шуғулланилмайди.

Шаҳарларда энг аввало жамоат транспортининг ҳаракати, пиёдалар учун шароит чиройли қиб қўйилади. Шахсий машинага парковга 1000-чи масала.

Шаҳарда шахсий транспортда ҳаракатланиш ўта қийин ва "невыгодно" бўлиши керак. Шундагина шаҳарларда пробка камаяди.

Мен ҳам Тошкентда машинамни уйни олдига ташлаб автобусда юрибман. Бирор жойим камайиб қолгани йўқ.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯47👍105
Автотранспорт воситасини расмийлаштиришда ЙҲХХдаги анув аждарҳо тўловларингни фақат ҳисоб-маълумотнома (янги автолар учун) ва олди-сотди шартномаси (иккиламчи бозордан харид) бўйича қилингларе...

Мерос ва яқин қариндошлар ўртасидаги совға (ҳадя) учун фақат техпаспорт янгиланишининг ўзи етарли-ку?

Инсоф ҳам керак энди!

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36💯84😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Екатерингбургда полициячилар озарбойжон миллатига мансуб бир оиланинг 4 вакилини ўлдириб қўйишганидан сўнг Озарбойжон ТВ Путинни обориб-опкелибди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59🔥7💯3
Омонқўтонга «Туризм қишлоғи» мақоми берилди

Омонқўтон маҳалласи Самарқанд вилоятида энг катта майдонга эга қишлоқлардан бири ва аллақачон минглаб сайёҳларни ўз томонга чорлаб келаётган эди.

Ёз ойларида бу ерга кунига 5–10 минг атрофида меҳмон келади. Чунки табиати мафтунбкор — тоғлар, мусаффо ҳаво ва чуқур булоқ сувлари Омонқўтонга ажиб бир жозиба бағишлайди.

Энди қишлоқда инфратузилма тўлиқ замонавийлаштирилди. Меҳмонлар учун 50 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари, капсулали меҳмонхоналар ва бошқа сервис объектлари иш бошлади.

➡️ www.tg-me.com/shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍155😁2👏1
Сизларга фойдали канал топиб келдим

UZ24'ни кузатсам, умуман бошқа стиль, умуман бошқача ёндашувлар билан куннинг долзарб бўлган янгиликлари бериб борилар экан.

Қисқа лекин батафсил маълумот олиш учун яхши канал деб айта оламан. Чунки ўзбек сегменти учун янгича формат доим қизиқ. Обуна бўлиб олинг — @uz24newsuz

#реклама
👍2
Сизлар ҳам кулинглар))

Зафар акага эса табрикларимиз!

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁69💯4
Сурхондарёда содир этилган шов-шувли жиноятлар айбдорларига ҳукм ўқилди

Бундан 3 йил олдин қишлоқлардан бирига 5 та снаряд отишда иштирок этган Обид Сапаров 16 йилга қамалди.

2022 йил 5 июл куни Афғонистон ҳудудидан бешта реактив снарядни Термизга учиришда қатнашган 40 ёшли О.Сапаров 2024 йилда Покистонда қўлга олинган ва жорий йил бошида Ўзбекистонга олиб келинган.

Суд ҳукмига кўра, О.Сапаров бир нечта моддалар билан айбли деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, маст ҳолатда машина бошқариб, авария содир қилган ва инсон ўлимига сабабчи бўлган Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси Камолиддин Муродовга ҳам ҳукм ўқилди.

Суд ҳукмига мувофиқ К.Муродовга Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташлик белгиланган.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1210
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Ҳолливуд киноларидагидай, аммо Тошкентда — Jalaliddin International School’да! 🌟

Бу видеони кўриб кўзим қувнади.
Ҳақиқий илҳом манбаи.
Ҳар бир муаллим фақат дарс ўтаётгани йўқ — у болаларнинг қалбида илмга муҳаббат уйғотмоқда.
Ҳар бир ўқувчи фақат тақдимот қилмаяпти — у ўзининг келажагини қурмоқда.

🔬 Science Day — бу оддий тадбир эмас, бу илмий руҳнинг байрами бўлди!

Физика, кимё, биология — ҳар бир фандаги билимлар ҳаёт билан уйғунлашди.

Аэродинамика, юракнинг ишлаш принципи, электр токи, кофеиннинг инсон саломатлигига таъсири…

Ўқувчилар тиним билмай тайёрланди, ўйлади, баҳслашди ва намойиш қилди.

🎤 Энг ажойиб жиҳати нима биласизми?
Ҳар бир тақдимот ва савол-жавоб тўлиқ инглиз тилида олиб борилди.
Илм ҳам, тил ҳам ривожланди.
Устозлар ҳаяжонда, ота-оналар мамнун. Биз эса – фахрланамиз.

📚 Келажак шундай шижоатли ва заковатли ёшлар қўлида.
Ҳар бир шундай тадбир бизнинг ишончимизни мустаҳкамлайди.

📍 Жойлар сони чекланган.
🎙Батафсил маълумот учун: +998901311515

#JIS #ScienceDay2025 #InspiredByLearning #YoungScientists #FutureLeaders
5👍2
Ғаллаоролдаги МДҲда ягона кўчатчилик комплекси

Бир гуруҳ журналистлар ва агроблогерлар билан Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида жойлашган, МДҲ давлатларида ҳозирча ягона бўлган Agro In Vitro инновацион комплексига бордик.

Бу ерда замонавий усулда кўчатлар етиштирилмоқда экан.

Айни пайтда тупроқларнинг заҳарлангани, турли вируслар туфайли ҳосилдорлик пасайиб кетган Навлар йўқолиб бормоқда. Бутун дунёда эса ҳосилдорликни ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи долзарб бўлиб турибди. Бу масканда «Агробанк» томонидан бир нечта уникал лойиҳалар экотизими яратилибди.

Агробанкнинг «Agro In Vitro» лойиҳаси энг аввало қишлоқ хўжалигида вируслардан ҳоли серҳосил ва экспортбоп мева кўчатларини етиштиришдан иборат. Лойиҳанинг умумий майдони 20,4 гектарни ташкил этади. Унга лаборатория, иссиқхона, кўчатзор ва оналик боғи киради.

Бу ерда энг серҳосил мевали ва манзаралари дарахтларнинг клонлаштириш йўли билан пайвандтаглари яратилади. Улар Финландиядан келтирилган торфда ўстирилиб, аввал иссиқхонала, сўнгра очиқ майдонда секин-аста маҳаллий шароитга мослаштирилади. Сўнгра оналик боғида ўсиб турган мевалардан новда олиниб, ёрма ёки куртак пайванд усулида кўпайтирилади. Анжир, узум каби евалар эса қаламчалардан етиштириб кўпайтирилмоқда.

Серҳосил навлар борасида Италия, Испания ва АҚШ компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда, барча жиҳозлар ва технологик ускуналар Нидерландиядан келтирилган.

Италия давлатидан эртапишар, кечпишар ва ўзини-ўзи чанглатадиган навларни олиб келиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, сувсизликка чидамли ва юқори ҳосилдорликка эга бўлган навларни кўпайтириш ишлари йўлга қўйиш ҳам режада бор.

70 дан зиёд маҳаллий мутахассис ишлаётган комплекс шу йил 1,2 млн, келгуси йилда 2 млн, 2030 йилга бориб 10 млн дона кўчат етиштириб бериш қувватига эга. AgroInVitro республикадаги умумий кўчат талабининг 5 фоизини қоплайди ва ҳосилдорликни 40 фоизгача ошириш имкониятига эга.

Энг ҳайратланарлиси, бу ерда етиштирилган кўчатларни йилнинг исталган ойида экиш мумкин ва тупроқнинг минерал таркиби талабга жавоб берса 99 фоизлик аниқлик билан ниҳол амал олади.

Эртапишар ҳамда кечпишар гилос, ўрик ва бошқа шу каби мевалар навларини кўпайтириш эвазига бу меваларнинг кетма-кет пишиб етилиш даври уч ойгача давом этади. Яъни дастурхонаимиздан сархил мевалар аримайди.

Комплекс Самарқанд вилоятидан Жиззахга ўтишда («Вишший тўчка»)да шундоққина йўл ёқасида жойлашган. Бемалол йил-ўн икки ой кўчат харид қилишингиз мумкин. Доналаб ҳам сотилади.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍135🔥1
2025/07/14 00:30:42
Back to Top
HTML Embed Code: