Telegram Web Link
Forwarded from O‘zbekchilik podkast
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83
Shokirjonov news
Хатирчида азалдан бир аҳмоқона одат бор. Куёв келинни уйига опкетгани келса йигирма-ўттиз чоғли совмол куёвжўралар куёв бошчилик шартли чимилдиқни ичига кирволишади. Кейин келинни янгалари тўш, қайнатилган тухуму пишириқларни тарелка-лаганларга солиб опкиришади.…
#Комментда_ёзишяпти

«Шу жуда ичимдаги гапни топиб ёзибсизлар.

Яқинда Жиззахда қайинсинглимнинг қизини чиқардик, шу расвогарчиликларни ҳаммаси бор экан шу ерда ҳам.

Энг ёмон удумлардан бири «Куёвни сотиб олиш», деган жойи ҳам бор экан. Тўй маросими тугагандан кейин куёвжўралар куёвни олиб кетишиб, янгадан сотиб олишни сўрашаркан. Бечора янга бир тўда ичиб-сасиб ётган, ким қайси ҳовлида яширинган куёвжўраларни излаб топиб қанча деса, шу пулни бериб «сотиб» оларкан, бўлмаса куёвни юборишмас, янга бормаса куёв жўралари олдида бир тийнлик бўлар экан.

Бу маҳалла аҳли «катталар» қаёққа қарашар экан, билмадим?

Ундан ҳам расвоси — куёвга кийим кийдириши ҳам бор экан. Куёвни ялонғоч қилиб кийимини янгалар кийдиришар экан. Ўлганинг яхши, дейсан. Ўзи шу тўйдан бери бирон жойга ёзиш керак экан, деб юрувдим. Жудаям расво удумлар кўпайиб кетган экан.

Йигитлар шунчалик жирканадиган даражада пастлашиб кетганини шу ерга бориб билиб келдим. Телевизорда бериладиган «оталар сўзи»даги воқеалар ҳаётдан олинар экан. Мен воқеаларни тўқишади, деб юрардим...»

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30💯14😢8😡63
Самарқандда шу кеча кундузда 400 кишилик тўйга кетадиган харажатни ҳисоблаб беришди)

Ортидан муҳим тузатиш беришди:

Бунақа тўй қилаётганларни аксарияти миграция (АҚШ, Европа, Исроил) ва бизнес вакилларидир.
Айнан миграциядагиларга молиявий саводхонлик керакмас. Максимум 1 йиллик ойлигига тўй қилаяпти ва ўз ҳаётини яшашда давом этаяпти. Улар учун бу ўз шахсиятини кўз-кўз қилиш экан.

Енгил тин оламиз)

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😡38😢9👏42😁1
Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахсларнинг шартнома асосида РФ Қуролли кучлари сафида хизмат қилишига рухсат берувчи фармонни имзолади.

Расмий услубдан халқона, тушунарли услубга ўгирилса, энди Россияда кўчада учраган мигрантни ушлаб обориб, қоғозга мажбурлаб қўл қўйдириб, урушга ташлаш бошланади.

Мигрантман деганинг қоч Россиядан!

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😡50👍13🤔8🔥41👎1
Orif Tolipov
Oʻtgan yilgi Pro Liga mavsumi yakuniy jadvali.
Ориф Толипов зўр таққос келтирибди.

Про лигада ҳозир адашмасам 6 тами клуб қолган.

Суперлигада 12 та клуб қолдириб, ҳу бир йилгидек 4 даврали форматга ўтиш керак.

16 клубли формат емаяпти унча. Аутсайдерлар яққол ажралиб қолмоқда. Кучлилар кўпроқ ўзаро ўйнаши керак...

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍158👎1
Миллий чемпионатимизда биринчи давра якунланди

Суперлигада бугун 15-турнинг сўнгги ўйинида "Нефтчи" "Хоразм" устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ўз майдонида сўнгги уч учрашувда етакчиларга қарши ўйинларда атига 1 очко жамғарган "Динамо" эса учинчи ўринга тушиб кетди.

Иккинчи давра августнинг бошида бошланади.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍165👎3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги бўлган фуқаролар учун иш ўринлари яратилмоқда

Иш топиш ҳар ким учун осон эмас. Айниқса, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун. Аммо сўнгги йилларда уларни меҳнат бозорига қайтариш бўйича муайян ҳаракатлар кузатиляпти.

Давлат томонидан меҳнат қилиш истагида бўлган ногиронлар реестри юритиляпти. Иш берувчилар шу орқали тўғридан-тўғри номзод билан боғлана олади.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозиргача 121 мингдан ортиқ инсон айнан шу тизим орқали ишга жойлаштирилган. Бу яхши натижа. Лекин ишга жойлашган одамлар учун шароит қандай?

Мазкур масала Халқ демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган Мунозара майдони лойиҳасида муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг Telegram, Instagram, YouTube ва Facebook саҳифалари орқали жараёнларни кузатиш, фикр билдириш, иштирок этиш мумкин. Оммавий муҳокама — жамиятда соғлом позициянинг бошланғич нуқтаси.

Видеонинг тўлиқ вариантини ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Чет элда 3 ойдан кўп бўлганлар ОИТВ (одам иммунитет танқислиги вируси — ВИЧ/HIV) га мажбурий текширилади

Узлуксиз 90 кун ва ундан ортиқ муддат давомида чет элда бўлиб қайтган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган:

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари,
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

Шунингдек,

- меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикамизга кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — мажбурий равишда ОИТВга тиббий текширувдан ўтказилади.

Қонун қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍242👎2
Қизларингизни ҳамшираликка ўқитинг.
👍14
Centrum Air Душанбега қатновларни йўлга қўймоқда

19 июлдан Centrum Air самоkётлари Тошкент – Душанбе – Тошкент, 20 июлдан бошлаб эса Самарқанд – Душанбе – Самарқанд қатновларини бошлайди.

Ҳозирча Душанбега қатновлар ҳар икки шаҳардан ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11🔥1👏1
Kurbanoff.net
А если бы были пострадавшие? Неужели в XXI веке нет других способов проверки труб кроме подачи высокого давления и ожидания где рванет? Более того смешно выглядят предупреждения в канале: "просим водителей, пешеходов, а также жителей и сотрудников административных…
Яқинда Самарқанддаги маҳалламиз домларига иссиқ сув қувурларини ўтказиб, «ҳали буни опрессовка қилиб синаймиз» дейишгани эсимда.

Энди қўрқаяпман.

Илтимос, опрессовка қиладиган кунларинг огоҳлантиринглар. Бирор жойга кетиб турамиз, уйларимизнинг деразаларини тахталар билан беркитиб...

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁18🔥7👍3
Centrium Air иккинчи А330-300 ни қабул қилиб олди

Centrium Air авиапаркига иккинчи кенг фюзеляжли Airbus А330-300 самолёти келиб қўшилди — UK33032 . Бу учоқ авиакомпания ҳисобидаги ўнинчи ҳаво кемаси.

Янги самолёт салони тўлиқ эконом конфигурацияда бўлиб, 2-4-2 жойлашувда 347 йўловчига ўрнидиғига эга.

Яқин вақт ичида ушбу бортда интерактив мултимедиа тизими жорий этилади ва яқин келажакда мазкур тизим нафақат А330, балки компаниянинг барча самолётларига ҳам ўрнатилади.

Ҳозир Airbus А330 аллақачон Гуангжоу, Бангкок ва Сеул йўналишларида парвозларни амалга оширмоқда. Яқин келажакда эса у Centrium Air очишни режалаштираётган Осиё, Яқин Шарқ ва Европага мўлжалланган янги узоқ масофали йўналишларга ҳам жалб этилади.

Фото: Рустам Маннанов.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍142🔥2👏2
#Ботга_ёзишмоқда

«Ассалому алайкум!

Бир неча кун олдин Шоҳимардонга бордим, ўзбек чегара постларида муаммо йўқ, лекин қирғиз чегараларида аҳвол жуда ёмон: аҳоли 3-4 соатлаб иссиқда навбатда туришга мажбур бўляпти.

Машинада ўтсангиз ҳам шу аҳвол. Дам олгани боргани одам қайтишда ҳам чегарадаги аҳвол сабаб катта чарчоқ билан қайтяпти.

Қўшнилар билан давлатимизнинг алоқаси яхши, лекин қирғиз чегарачилари нега бундай қилиб ўзбек халқини қийнашяпти?

Қирғизистон фуқароси учун чегарадан ўтишда муаммо йўқ уларни шундай ўтказишяпти...»

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥313👍3💯1
Forwarded from O‘zbekchilik podkast
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрулла Ҳамидов тавсия этади: VAQT.UZ — вақтингизни қадрловчи янгиликлар

Айни кунларда дунё жуда катта эврилишлар ва тебранишлар даврида яшамоқда. Жаҳондаги сиёсий ва иқтисодий вазият соат сайин ўзгариб бормоқда.

Бундай шароитда тренддаги воқеа ва ҳодисалардан бехабар қолиб кетмаслик, геосиёсат ва иқтисодиётга оид энг қайноқ янгиликларидан ўз вақтида воқиф бўлишни истасангиз VAQT.UZ сайтини кузатиб боринг.

Сайтнинг Телеграм каналига обуна бўлинг:
👉 www.tg-me.com/vaqtuz_rasmiy

TelegramInstagramYouTubeFacebookX(Twitter)TikTok
👍10😁9
Ҳурматли мутасаддилар.

Билмадим, буни ким ҳал қилади: Республика автойўлми ё Сирдарё вилоятининг ўзими, А373 йўлдан Сардобадан М39 йўлига чиқишда "разворот"ни тўғри йўл қилиб очиб, кенгайтириб қўйиш керак.

Қозоғистонга кетадиган ё у ердан келадиган бирорта машинани кўрмаганман мен, масалан. Балким бордир...

Йўл бизникими, энг аввало бизнинг машиналар учун қулай бўлиши керак эмасми?

Ёки мумкин эмасми?

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯4616
Россияда шу кунларда мигрантларимизни оғир аҳволга солувчи воқеалар рўй бермоқда

Аввало Владимир Путин деган кас РФ фуқароси бўлмаганларни ҳам Россия армиясида ёлланиб хизмат қилишига рухсат берувчи фармонни чиқарди.

Эртаси кунидан бошлаб турли манбаларда бирваракайига 500 талаб марказий осиёлик меҳнат мигрантлари полиция ва ОМОН томонидан ушланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади.

Қолаверса, ушланган ва армияга жўнатишга мажбур қилинган ҳар бир гумондор мигрант учун терговчиларга Москва, Питер шаҳарларида 50 минг ва Ленинград областида 100 минг рублдан мукофот пули берилаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Бошқа ҳудудларда ҳам полициячиларга камроқ бўлса-да мукофотлар берилмоқда экан.

Бундай шумхабарлардан тахмин ва хулоса қилиш мумкинки (Россия ҳеч қачон ўлақолса ҳам буни тан олмайди) — Украина урушига «тўпеми» бўлиш учун ўзбек, тожик, қирғиз мигрантларни мажбурий жалб қилиш бўйича топшириқ Кремлдан туширилган. Демак, фронтга одам етишмаяпти.

Схема оддий: қандайдир ҳуқуқбузарлик учун мигрант ушланади. Полиция бўлинмасида унга қийноқ қўлланилиб, ёки қўрқитиш билан тазйиқ ўтказилиб, урушга боришга мажбурланади. (Катта пул ваъда қилиниши эҳтимоли паст).

Бунақа ҳолатда ватандошларимизни қутқариш, уларга ёрдам кўрсатиш учун Россиядаги консуллик идораларимиз қўл қовуштириб ўтирмасдан, зудлик билан қайноқ линияни ишга туширишлари керак.

Россияда меҳнат муҳожирлигида юрган ҳамюртларимиз эса қонун-қоидаларни имкон қадар бузмасликка, яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини қонуний қилиб расмийлаштиришларига тўғри келади.

Ҳужжати чатоқлар Ўзбекистонга қайтиши шарт. Терговчиларнинг иштаҳаси кун сайин ошиб бораверади.

Энг асосийси — ҳар қандай тазйиқ ва қийноққа қарамасдан, урушга боришга асло рози бўлмасликлари керак.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯34👍53
2025/07/13 08:03:05
Back to Top
HTML Embed Code: