Одамларга ўзингга тегишли хулоса ва фикрларни айтсанг, буни насиҳат ўрнида қабул қилишади. Кўпчилик кишиларга эса насиҳат ёқмайди. Аммо ўзингга тегишли гапни бирор буюк аллома, таниқли шахс номидан айтсанг, одамлар бунга қонун-қоида, чин ҳақиқат сифатида қарайди. Бу гапни ҳақиқатан ўша одам айтганми, йўқми текшириб ҳам ўтиришмайди. Муаммо ҳам шунда: биз фикрлар, қарашларга эмас, шахсларга эътибор қиламиз. Ҳақ гапни оддийроқ одам айтса, унинг гапи ҳам оддийга айланади. Баъзида эса таниқлироқ одам аҳмоқона гап айтса ҳам унинг гапи қарсаклар билан қабул килинади.
Қисқаси, одамларга ижтимоий келиб чиқишига қараб эмас, дунёқараши, савияси, фикрларига қараб баҳо бериш керак.
👉 @soliyev

Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида айланаётган, бир-бирига боғлиқ бўлмаган хабарлар билан бўлишмоқчиман.
Тошкентдаги мактабда сочи 2 сантиметрдан узун бўлган ўғил бола ўқувчиларга қарши махсус операция ўтказилди. Бу "операция"ни қайчи кўтарган ички ишлар органи ходимлари амалга оширган.
Дунёга машҳур Washington Post Magazine нашрининг охирги сон муқовасида Ўзбекистондаги Орол денгизининг йўқликка юз тутаётгани акс эттирилди.
***
Ростда, денгиз-пенгизи билан қуриб битсин, бизга нима? Муҳими ўқувчиларнинг сочи калта, пайпоғи узун бўлиши керак.

Қайси соҳада бўлишидан қатъи назар кишида илм бўлса унинг елкасидаги юк оғирлашиб бораверади. Илм кўпайган сари оғирлик миқдори ҳам ортади. Баъзида эса бу юк нафақат елкани, юракни ҳам эза бошлайди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсам, демократия аслида қандай бўлиши, бундай жамиятда ҳукумат бошлиқлари қандай бўлишию, халқнинг қандай яшаши ҳақида қандайдир билимга эга бўлгунингга қадар доим қандай бўлса шу тўғри деб билгансан. Бу борада керакли билимларни олгандан кейин эса сен яшаётган жамиятда ҳаммаси ҳам ўз ўрнида эмаслигини тушундинг. Имкон қадар буни тузатиш учун ҳаракат қилдинг. Кучинг етмаса, адолатсизликларни кўриб хўрсиниб қўйдинг. Илминг даражасида ҳолатни таҳлил қилдинг. Кўксингда нимадир ачишди. Чунки зулмат ичида ўтирган ҳолатда чироқни қандай ёқиш мумкинлиги ҳақида илминг бўлсаю, бунга йўл қўйишмаса, руҳинг азобланади, ич-этингни емирасан.
Ҳаммаси керагидан ортиқ даражага етганда эса "бореее" деб қўл силтайсан ва сендан кейинги авлод ҳам шундай яшашга маҳкум. Кучинг етса, охиригача кураш. Лекин мағлубиятинг тайин бўлса, яхшиси ҳозир ўқиганларингни унут. Ўзингни қийнама, бари фойдасиз...

Алихонтўра Соғунийнинг бир гаплари бор эди: "Агар ўзбеклар ош атрофида бирлашгандек бирлашса эди аллақачон эркли бўларди". (Нотўғри жойи бўлса узр)
Шу гапни эслаб ва бугунги кундаги воқеаларни кўриб шунга ўхшаш бир гап ярқ этиб хаёлимга келди: "Агар ўзбеклар бошқа масалаларда ҳам ''Open budget"га овоз йиғиш учун бирлашгандек бирлашса эди, мамлакат ва миллат аллақачон тараққий этган бўларди"...

Таржимоннинг иши қийин
Латифалар, ҳажвиялар, мақолларни таржима қилиш осон иш эмас. Бир куни, икки тараф музокара ўтказаётганда биринчи тараф ҳазил гап айтибди. Бу ҳазилни тўғри таржима қила олмаслигини тушунган таржимон иккинчи тарафга шундай дебди: «Бу одам ўзига кулгили туюлган бир гап айтди. Мен уни сизга ҳам кулгили бўладиган ҳолда таржима қилиб бера олмайман, шунинг учун мен гапимни тугатганимда, сиздан кулиб қўйишни илтимос қиламан».
Таржимоннинг иши қийин, уларнинг меҳнатини ва вақтини қадрлаш керак. Халқаро таржимонлар куни билан табриклайман, ҳурматли таржимонлар!

Охирги вақтлар бир гапни кўп жойда, кўп вазиятларда такрорлаяпман: "Энг асосийси – қалб хотиржамлиги. Қолган ҳамма ишлар фақат шунга боғлиқ". Дархақиқат, хотиржамлик энг бебаҳо неъмат мен учун. Кичиккина бир ғамингиз бўлса ҳам баъзида катта-катта муваффақиятларингиз татимайди. Ёки оддий бир гумон, иккиланиш ёхуд ҳаловатсизлик бўлса, на қўл ишга боради, на кўнгил ниманидир истайди. Ҳеч нарса ёқмайди, бирор юмуш кўнгилга сиғмайди.
Шу сабаб хотиржамлик улуғ неъматдир. Бунга шахсан ўзим сўнгги пайтларда қайта-қайта ишонч ҳосил қилдим. Хотиржамлик ҳақида эҳтимолки, бир китоб ёзса бўлади.
Бир инсондан эшитган гапим бор: "Нима иш қилишингдан қатъи назар шу ишни мароқ билан бажар ва бошқа ҳар нарсани унут! Китоб ўқияпсанми, қарзларингни қандай узишни ўйлама, фақат ўқи. Овқатланяпсанми, ишдаги топшириқни ўз муддатида топшириш ғамини ема, мазза қилиб таомлан. Ишлаяпсанми, мазза қилиб ишла, бошқа ғамларга чалғима. Ана шунда ҳар ишингда барака ва роҳат бўлади".
Бу гаплар мутлақо тўғри деб ҳисоблайман. Лекин шу ишларни бажараётганда борлиқдаги бошқа ҳамма нарсани вақтинча унутиб туриш учун айнан хотиржамлик керак. Акс ҳолда, миянинг бир четида "уйланиш керак", "магистратурани қаерда ўқийман?", "диплом ишини қайси мавзуда ёзсам экан", "бошлиқдан ойликни олдиндан сўрасамми" каби ўй-хаёллар айланаверади-айланаверади. Шундай экан, барчангизга соғлик, бахт, бойликдан ҳам кўра, аввало, қалб хотиржамлигини тилайман. Чунки шу бўлмаса юқорида санаб ўтилган бошқа жиҳатлардаги ютуғингизни чин қалбдан ҳис қила олмайсиз.

Бугун (расман кеча) ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлди. Ва шу муносабат билан кўплаб тадбирлар ўтказилди, нуфузли нашрларда бир қатор мақолалар эълон қилинди ва ҳатто ўзбек тили ойлиги бўлиб ўтди. Кўплаб блогерлар ўзбек тили масаласида асосли ва таҳлилий постлар жойлашди. Мен эса одатда тренддан бироз орқада юрадиган фуқаро сифатида имкон қадар қисқароқ фикрлар билдирмоқчиман.
33 йил бу – айтишга осон лекин жуда катта вақт. Одамлар бу ёшда кичик бир болакайдан етук инсон ва ҳаттоки, миллиардер ёки раҳбар даражасигача етиши мумкин. Бизнинг тилимиз эса ҳануз оёқ остидан муқим ўрин эгаллаган. Дўкондан нимадир харид қилсанг, русча чек чиқариб беради, айрим ташкилотлар фақат рус тилида шартнома тузади, қайсидир операторга қўнғироқ қилсанг, фақат русийзабон киши жавоб беради. Мамлакатни қайсидир маънода ташқи дунё билан боғлаб турадиган вазирлик матбуот хизмати хабарлари баъзан аввал рус тилида, сўнгра ўзбек тилида чоп этилишини айтмай ҳам қўяверай. Чунки бу гапни мендан катталар ҳам айтган. Натижани эса кўриб, кузатиб турибсиз. Жамиятда жаргон сўзлар кўпайиб, "даже" расмий тадбирларда шундай сўзларни эшитсак ҳам "вообще" ўзимизни йўқотмайдиган даражага келдик. Эҳтимол аввалдан шундай бўлгандир. Мен ўзим кўрганим, ўқиганим, билганимни айта оламан холос.
Хуллас, тил масаласи октябрь ойининг иккичи қисми аввалида трендга чиқадиган мавзудан бўлак ҳеч нарса эмас, назаримда. Чунки ҳар йили қарийб бир хил муаммо кўтарилаверади, ҳукумат қандайдир қарорлар чиқараверади. Амалда эса "результать" умуман йўқ. Бу рус тилига нисбатан фобия эмас. Бўлажак таржимон сифатида ҳар қандай чет тилига ҳурматим баланд. Лекин давлат қонунларида белгилаб қўйилган нормаларга кўра, асосий қисми ўзбек миллатидан иборат бўлган мустақил Ўзбекистон ҳудудида тўлиғича ўзбек тили амал қилишини истардим. Лекин афсуски, 21 октябрь бора-бора ўзбек тилини хотирлаш байрами ўтказиладиган кунга айланиб қолади шекилли.
Одамлар гапираверади, катталар эса қонун борку деб қандайдир баҳоналар билан 1-2 кун чидаб берса, уёғига ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонова бор. Одамлар фикрини бошқа томонга буриш бўйича ҳам у киши ўз ўрнига эга бўлиб улгурган.
Пост тугади, гап ҳам тугади. Тил байрами ҳам.

Тошкент. Метрополитен. Аксарият фойдаланувчилари талабалар, ўрта ёки қуйи қатлам аҳолиси ҳисобланадиган ушбу транспорт туридан қарийб ҳар куни фойдаланаман. Умримда бирор марта бошқа давлатга чиқмаганман. Ҳатто, қўшни республикаларга ҳам. Шу сабабли Москва ёки Истанбул метроси қандай, улардаям "текшир-текшир" биздекми, бу борада етарли маълумотим ҳам, тасаввурим ҳам йўқ. Лекин баъзи ҳолатлар энсамни қотириши бор гап.
Адашмасам, бир неча ой аввал Алишер Навоий метро бекатига тушаверишда ички ишлар ходими рюкзагимни текшириш учун мени тўхтатди. Мен эса ҳайрон. Чунки одатда метро бекатига киришда текширишар эди, энди ер ости йўлига тушишда ҳам текширишни бошлашибди. Ҳайратимни яшириб ўтирмадим, ходимга "Пастга тушсам у ерда ҳам текширишадими?" дедим. Ходим тасдиқлади. "Ғирт аҳмоқгарчилик! Фуқаронинг сумкасида нари борса 20 метрлик йўл давомида бомба пайдо бўпқоладими?" дедим ичимда. Ҳай майли деб йўлимда давом этиб, "Буюк ипак йўли" бекатидан чиқар эканман, у ерда ҳам ер ости йўлига тушиш жойида "окахонлар" турганига кўзим тушди. Бизда жиноятчилик ўта юқори ва хавфсизлик чоралари жуда кучли тарзда кўрилиши керакда, деб қўйдим. (Яна ичимда)
Яна бир воқеа эса бундай бўлди. Биз шеригим билан сумкаларни текширтириш учун бораётсак, бир қиз ходим билан тортишиб турибди. Аниқланишича, қиз сумкасини очмаган, ходим эса уни қўйиб юбормаган. Қиз агар сумкасини кўриш зарур бўлса аёл ходим келишини талаб қилган. Ўзбекчилигимизга бордик, ўз ишимизни битириб, ҳеч нарсани кўрмагандек йўлимизда давом этдик. Метрога чиқар эканмиз, шеригим билан ўзаро ҳазиллашдик. Сумкада нима бор деб сўраганида "бомба бор" десак питирчилаб қолишса керак-а, деб. Ўзимизча бирор кун шундай прикол қиламиз деб ҳам қўйдик.
Лекин ҳудди ўша биз ўйлаб кўрган, бироқ амалда қўлламаган гапни 19 ёшли бир қиз айтибди ва 5 суткага қамалибди. Ёлғон ахборот беришда айбланган ҳолда. Тўғри, у шунчаки сарказм қилган, лекин давлат, айниқса, хавфсизлик масаласида ҳазилни тушунмас экан.
Мен на орган ходимини ва на қизни оқлашдан йироқман. Шунчаки баъзида ҳар қандай инсон бу текширувлардан зада бўлиб кетади ва беихтиёр сумкамда бомба бор деган бўлиши мумкин. Янаям вазият мендан кўра ўша қиз ва воқеа жойида бўлганларга яхшироқ аён. Аммо нима бўлганда ҳам қизни шунчаки огоҳлантириш мумкин эди, деб ўйлайман.
Баъзида ўзим ҳам қуйида келтирилган фильмдаги каби "Мен террорчи эмасман" дегим келади. Лекин жуда юмшоқ текширув ҳам юзлаб одамларнинг зарарига ишлаши мумкин. Хуллас бу масалада лекинлар кўп. Якуний гап айтилиши қийин, назаримда...

Ҳамма шундай жинни бўлса...
2020 йил март ойи. Пандемия бошланиб, уйда ўтириб қолдик. Деразадан баҳор манзараларига қараб, аввал учратмаган бир ҳодисанинг гувоҳи бўлдим. Ҳар куни бир кампир чиқиб, қоғоз, бир марталик буюмлар, ниқоб, қўлқопларни кўчадан теради. Ахлатхонага олиб бориб ташлайди ва қаёққадир кетади. Бу ҳол кўп такрорланди. Дўконга турмуш ўртоғим чиқиб келади. Уларга шу онахонни кўриб қолсангиз огоҳлантиринг, бирор касал юқтириб олмасин, балки маош учун ишлар, унда қўлда олмасин, айтинг, ҳар ҳолда тиббиёт ходимисиз, дедим. Бир гал кўчага чиққанида ширкат раисини кўриб қолиб, шу момо ҳақида сўрабдилар. Ширкат раиси у аёл ақли заиф экани, лекин озодаликни севишини айтибди. Кўчада бир қоғоз тушиб қолса ҳам бориб олиб ташлаб кейин уйи деразасидан кўчани томоша қилар экан...
Кейин ҳаммаси изга тушди. Биз ишга, болалар ўқишга чиқиб кетди. У момо ҳақида унутдик. Ҳозир кўчамизда ҳар нарса ётади, момо чиқмайди. Балки хастадир, балки... билмайман.
Аммо ҳамма ҳам шунақа жинни бўлса, қани эди, деб ўйлайман. Кўчани йиғмаса ҳам, нарса ташламас эди...
© Манзура ШАМС

Ўзбекистонда Телеграм мессенжери фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Телеграмдаги Ўзбекистон расмийсининг айтишича, муаммо улар томонда эмас.
Демак, ё биздаги Ўзкомназорат давлат инспекцияси телеграмни блокка равона қилган ёки Дуров ва унинг шотирлари хатони тан олмасликни ўрганиб олган. Ҳудди бизни айрим амалдорлар, давлат ташкилотлари каби. Муаммо ўзида, лекин бизни алоқамиз йўқ дейди. Ҳаммаси изига тушгандан кейин бу муаммо одамларга қизиқ бўлмай қолади. Шунда ҳеч ким "позор" бўлмайди.
Сизларда нима гап? Твиттерга ўтамизми ёппасига?)
UPD: блокланмаган дейишяпти.

Ёстиқ бойнинг ҳам, камбағалнинг ҳам, катта ва кичикнинг ҳам, қўриқчи ва амирнинг ҳам, жаллод ва асирнинг ҳам бошини кўтаради. Лекин тинч уйқуга фақат кўнгли хотиржамгина эришади.
Мубашшир Аҳмад
👉 @soliyev
Мубашшир Аҳмад
👉 @soliyev
Қишлоқда туғилганман. Бизда "шаҳарда яхши ўқитади (билим беради)" деган стереотип шаклланган эди. Ҳа, сиз учун қандай билмадим, лекин мен учун бу стереотип. Чунки мен оиламдан узоқда ихтисослашган мактабда ўқиганман. Яхшироқ ўқитади деган сабаб билан. (Аслида бошқа сабаб ҳам бор). Қайсидир дўстларим эса қишлоғимиздаги мактабда ўқиган. Мактаб тугагач, мен олийгоҳга кира олмадим, улар кирди. Мактаб вақтида ҳам ўзаро кўришганимизда уларнинг билими мендан кам эмаслигини сезганман. Тўғри, шаҳар кўриб, турли инсонлар билан мулоқотда бўлиб дунёқараш жиҳатдан улардан фарқланардим. Аммо билим масаласида ўзимни устун деб билмайман. Аниқроғи, ўқийман деган одам шаҳар-қишлоқ, оддий-ихтисослашган деб ўтирмайди, демоқчиман.
Хуллас, иккинчи йили бир амаллаб университетга кирдим. Ҳозир Тошкентда ўқийман. Нуфузли университетда. Лекин мен ҳам, курсдошларим ҳам бу жой янгиликларда кўрсатилганидек орзудаги университет эмаслигини биламиз. Қайтанга, Фарғонада ўқийдиган бир дўстим жуда ибратли воқеани айтиб берди. Ўқитувчининг илмга рағбати, талабаларни қизиқтириш даражасига шунчаки тасанно айтдим. Тўғри, талаба ёш бола эмас, профессорлар уни қизиқтиришга мажбур эмас. Лекин истаса, шундай қилиши мумкин.
Илмни Чинга бориб бўлса ҳам ўрганинглар дейилган. Бу бор гап. Керак бўлса Америками, Европами, бориш керак. Лекин ялтираган ҳар нарсага олтин деб ёпишиб олмасдан, аввал ўз атрофингизиздаги имкониятдан максимал фойдаланиш керак. Ахир излаган имкон топар...

Кўриб турганингиз футбол бўйича 1986 йилги жаҳон чемпионатида олинган расм. Унда афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона футболкасига "Йўқолсин наркотик", собиқ футболчи ва УЕФА президенти Мишель Платинининг футболкасига эса "Йўқолсин коррупция" ёзувлари туширилган.
Футбол мухлислари яхши билишади, кейинчалик Марадона наркотик моддаларни истеъмол қилганликда, Платини эса коррупция билан боғлиқ воқеаларда айбланишади.
Шиорбозликнинг асл юзи.
© Mr. Freeman

Сиз бебаҳосиз!
Машҳур нотиқ йигирма долларлик қоғоз пулни тутганча семинарни бошлади. Аудиториядаги 200 кишидан сўради:
– Ким мана шу 20 долларлик купюрани яхши кўради?
Бирин кетин қўллар кўтарила бошлади.
– Мен ҳозир мана шу купюрани сизлардан бирингизга бермоқчиман, бироқ бундан олдин мана бундай қиламиз.
Шундай дея у пулни ғижимлай бошлади ва сўради:
– Ҳали ҳам бу сизлар учун севимлими?
Кўтарилган қўллар ҳамон ҳавода турар, бу ижобий жавобни билдирарди.
– Хўш… Мана бундай қилсамчи? – У пулни ерга ташлади ва туфлиси билан топтай бошлади. Сўнгра ғижимланган, чанг босган купюрани ердан олди ва тағин сўради?
– Ҳали ҳам уни хоҳлайсизларми?
Қўллар ўша-ўша ҳавода қолаверди.
– Дўстларим, мана шу нуқтада муҳим сабоқ олмоғимиз мумкин. Пулга нима қилган бўлсам ҳам, ҳануз уни қадрлаяпсизлар. Чунки, бу нарсалар унинг қадрини тушира олгани йўқ. У ҳали ҳам 20 долларлик пул.
Ҳаётимизда шундай онлар бўладики, баъзи нотўғри амалларимиз ва тақдир тақозосига биноан биз топталамиз, ерга итқитиламиз. Шундай пайтларда ўзимизни беқадр санай бошлаймиз. Бироқ, билингки, нима бўлгани ёки бўлишидан қатъи назар сиз ўз қадрингиз, баҳойингизни йўқотмайсиз: иркит ҳолдамисиз ёки тоза, топталганмисиз ёки йўқ – сизни чиндан суядиган кишилар учун бебаҳо ҳисобланасиз.

Ушбу расмдаги қиз — Наджад Валло-Белкасем — Франция таълим вазири (2014-2017 йиллар).
Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оиланинг қизи. Ўнг тарафда Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция вазири.
Ушбу сурат бизга бир ҳақиқатни очиб берди, яъни инсон камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, балки ҳаракат қилмасдан, илм олмасдан камбағал бўлиб яшаш ҳамда дунёдан камбағал бўлиб ўтиши айбдир. Бугунги кунда юртимизда камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бир нарсани билишимиз керак камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли бу — ИЛМдир.

«Менга қизиқ туюлгани, китобларда мард-жасур дея таърифланган халқимиз адолатсизликка жим қараб туриб, ҳақиқатни гапира олмаётганида эди. Одамларнинг аксарияти ўзаро гаплашганда Файзуллоҳ уларни тирикчилигидан маҳрум қилгани ҳақида соатлаб гаплашиб, унинг сиёсатини қоралаб ўтирар, аммо журналистларга камера қаршисида интервью бераётганида Файзуллоҳни пайғамбарга менгзаб, уни дунёдаги энг пок мусулмонлардан дея кўкларга кўтаришарди».
Малала Юсуфзойнинг «Мен Малаламан» китобидаги ушбу жумлалар негадир баъзи нарсаларни ёдга солди. Ҳудди биз ҳақимизда ёзилгандек...