Telegram Web Link
Мушаклар зўриқиши кальций етишмаслиги билан боғлиқми?

📌 Бугун ер юзи аҳолисининг аксарият қисми оёқ томир тортишининг у ёки бу туридан азият чекади.

🔶 Мутахассисларнинг таъкидлашича, қон-томир касалликлари, бўғимларда туз йиғилиши, ревматизм, веналарнинг варикоз кенгайиши, склероз, асаб хасталикларининг ривожланиши каби бир нечта омиллар томир тортишишига сабаб бўлиши мумкин.

🟢 — Бу нохуш ҳолат беихтиёр юз беради ва бир неча сониядан бир неча дақиқагача давом этиши мумкин, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова. — Тасодифий оғриқлар мушаклар зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, организмда минераллар, биринчи навбатда, қонда Д витамини ва кальций миқдори кам бўлганда юз беради.

❗️Шунингдек, мушаклар тонусининг ошиши асаб зўриқиши, камҳаракатлик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриш ёки сувда сузиш, организмнинг сувсизланиши ва турли касалликлар билан ҳам боғланиши мумкин.

🫳🏻 Одам ўтирганда, юрганда томири тортишса, бир қўл билан оёқ панжасини ёзиб, болдир мушакларини аста-секин пастга томон силаш лозим.

📌 Баъзилар оёқ томирида спазм юзага келаётганини олдиндан ҳис этади. Сиз ҳам улар сафида бўлсангиз, оғриқ қўзғалаётганини сезган заҳотингиз, оёқ мушакларини бўшаштиринг.

👣 Шунда ҳам томир тортишиши келиб чиқса, ўтирган ҳолда оёқ учини ўзингизга қаратиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Ёки ўрнингиздан туриб, аста ҳаракатланинг. Имкони бўлса, пол устида оёқяланг юринг.

‼️ Агар оёқ оғриб, томир тортишиши такрорланаверса, шифокор кўригидан ўтиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔬 Дунёда аллергик хасталикларга чалинган беморлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида касалликка ташхис қўйиш, даволаш ҳамда профилактика қилиш бўйича илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишни тақозо этади.

📋 Президентимизнинг 2023 йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизда бу борадаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар хусусида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏞 Шу йил 17-18 май кунлари қадимий Бухоро шаҳри “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференциясига мезбонлик қилади.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари иштирок этади.

🟢 Конференцияда соҳа олдида турган муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, унинг ечимларига доир янги ташаббус ва амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐Согласно данным Всемирной организации здравоохранения, около 40% населения планеты страдает аллергическими заболеваниями. У каждого третьего человека аллергический ринит, а у каждого десятого — бронхиальная астма.

📋Следует отметить, что подписанное 23 ноября 2023 года постановление Президента «О мерах по повышению качества профилактики и лечения аллергических заболеваний» вывело работу в этом направлении на совершенно новый этап.

📹В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения, говорится о проводимой работе в рамках исполнения данного постановления.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏞 17-18 мая нынешнего года в древнем и современном городе Бухара пройдет XX конференция онкологов и радиологов Узбекистана на тему «Женское здоровье: скрининг и профилактика рака молочной железы и шейки матки».

🏢 Ожидается, что в этом престижном мероприятии, проводимом Министерством здравоохранения и Республиканским специализированным научно-практическим медицинским центром онкологии и радиологии, примут участие более 300 международных делегатов, среди которых ведущие эксперты из более чем 10 стран, в том числе США, Великобритании, Франции, Дании, Российской Федерации, Турции и Индии.

♻️ На мероприятии состоится обмен мнениями по вопросам внедрения в сферу самых современных методов диагностики и лечения, охраны здоровья населения и дальнейшего усиления профилактики онкологических заболеваний.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👩🏻‍⚕️ Ҳамширалик иши — сўнгги йилларда ўзбек тиббиётида энг кўп такомиллашган йўналишлардан бири десак, муболаға бўлмайди.

🩺 Хусусан, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида катта қадамлар ташланди.

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали юртимизда ҳамширалик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Аёллар саратоннинг қай турлари билан кўпроқ касалланади?

🩺 “Оториноларингология, бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашув” мавзусида анжуман бўлиб ўтди

🏥 Тиббиётнинг корейс модели бўйича ташкил этилган муассаса

🍄🟫 Қўзиқориннинг заҳарли турларини ажратиш жуда мураккаб

📍Фарғонада бошланган мураккаб операциялар Қўқонда давом эттирилди

🔬 Қандай одатлар саратонни келтириб чиқариши мумкин?

🤱 Республика неонаталогия анжуманида қандай масалалар муҳокама қилинди?

🥇 "Ҳамшира – 2024" Республика кўрик-танловининг якуний босқичлари ўтказилди

💊 Мушаклар зўриқиши кальций етишмаслиги билан боғлиқми?

📈 Аллергология ва клиник иммунология соҳаси янги босқичга кўтарилмоқда

▶️ Бухоро шаҳри Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференциясига мезбонлик қилади

🗓 12 май — Халқаро ҳамширалар куни!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Ҳар йили дунёда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

Бугун ушбу касб байрамига бағишланган асосий тадбир пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган мазкур тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган асосий байрам тадбири бошланди.

Маросим аввалида Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров юртимиздаги барча ҳамшираларни ушбу сана билан табриклади.

"Кейинги йилларда ҳамширалик фаолияти тиббиётимиз билан бирга, жадал ривожланиб бормоқда. Соҳада янги ихтисосликлар пайдо бўлаяпти. Айниқса, бугунги кунда бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар доя ҳамширасининг фаолият юритаётгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги муҳим воқеа, соғлом авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижаси", — деди у ўз табригида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, фидойи ўрта тиббиёт ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Тадбирнинг асосий қисми бўлган тақдирлаш маросимига навбат берилди.

Даставвал 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Сана муносабати билан ўтказилган бугунги тадбирда 15 та номинация бўйича тақдирланган энг яхши ҳамширалар рўйхати:

I. “Йилнинг энг яхши ҳамшираси”

1-ўрин: Досжанова Жадира Файзуллаевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар шифохонаси Жарроҳлик бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Раҳмонбердиева Алфия Таштемировна — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Касимова Мавжуда Насировна — Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси Суяк йиринг хасталиклари ва жароҳат оқибатларини даволаш бўлими ҳамшираси.

II. “Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси”

1-ўрин: Юсупова Нигора Муҳаммадалиевна — Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий бригада амалиёт ҳамшираси;

2-ўрин: Маҳмудова Дилдора Пиримкуловна — Сирдарё вилояти Гулистон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Бешбулоқ оилавий шифокорлик пунктининг тиббий бригада ҳамшираси;

3-ўрин: Толипова Назира Гаппаровна — Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси, марказий кўп тармоқли поликлиникасининг тиббий бригада патронаж ҳамшираси.

III. “Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси”

1-ўрин: Қурбонова Феруза Абдувахобовна — Наманган вилояти Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Абдураупова Холида Ўктамовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиали Гинекология бўлими муолажа ҳамшираси;

3-ўрин: Аҳмедова Санобар Эркинбоевна — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона комплекси Чақалоқлар бўлими ҳамшираси.

IV. “Йилнинг энг яхши операция хонаси ва блоки ҳамшираси”

1-ўрин: Халтурсунова Наргиза Сейдилла қизи — Болалар миллий тиббиёт маркази Операцион блок ҳамшираси;

2-ўрин: Ваисова Меҳринисо Фахриддин қизи — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиали Жарроҳлик бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Исламова Муаззам Турабековна — Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази Операцион блок ҳамшираси.

V. “Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси тиббий бригада ҳамшираси”

1-ўрин: Шукурова Шамсинур Баҳодир қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиали Сall-маркази диспетчери;

2-ўрин: Жумаев Абдувоҳид Ҳамроқулович — Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилоят филиали Қизилтепа туман тез тиббий ёрдам станцияси тиббий оғаси;

3-ўрин: Қодирова Гулолла Муталибжон қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиали Тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси.

Давоми👇

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Давоми👇

VI. “Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси”

1-ўрин: Исхакова Разия Ирисбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали Анестезиология ва реанимация бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Ибайжанова Мафтуна Иззатилло қизи — Фарғона вилояти Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси Қабул EMERGENSY DEPARTMENT бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Жўраева Зулхумор Холмурзаевна — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез тиббий ёрдам Реанимация бўлими катта ҳамшираси.

VII. “Йилнинг энг яхши катта ҳамшираси”

1-ўрин: Юсупова Зияда Сапарбаевна — Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси;

2-ўрин: Зухурова Умида Исроиловна Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника катта ҳамшираси;

3-ўрин: Ядгарова Нигора Аҳматовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали Нейрореанимация бўлими катта ҳамшираси.

VIII. “Йилнинг энг яхши дояси”

1-ўрин: Азизова Наргиза Тураевна — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-сон оилавий поликлиникаси патронаж дояси;

2-ўрин: Хожаниязова Гулбазар Сагиевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси Туғуруқ бўлими дояси;

3-ўрин: Мирзолимова Маъмурахон Одиловна — Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника “Қайима” оилавий шифокорлик пункти патронаж дояси.

IX. “Йилнинг энг яхши тиббий лаборанти”

1-ўрин: Раҳманова Ҳурматой Илҳомжоновна — Андижон вилояти Улуғнор туман тиббиёт бирлашмаси Диагностика бўлими лаборанти;

2-ўрин: Қурбонова Анора Журақуловна — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиник лаборанти;

3-ўрин: Фозилова Наргиза Муҳиддин қизи — Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиали Серологик лаборатория лаборанти.

X. “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”

1-ўрин: Аҳмедова Шаҳло Абдумўминовна — Жиззах вилояти Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси;

2-ўрин: Ўрақова Нигора Норсаматовна — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси;

3-ўрин: Хабибова Муқаддас Келдибаевна — Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-сон оилавий поликлиникаси умумий амалиёт ҳамшираси.

Давоми👇

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Давоми👇

XI. “Йилнинг энг яхши фельдшери”

1-ўрин: Жўрақулов Муҳаммаджон Аҳмаджон ўғли — Бухоро вилояти Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери;

2-ўрин: Эргашева Юлдуз Чори қизи — Қашқадарё вилояти Муборак туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери;

3-ўрин: Зулфикарова Дилара Яхшиевна — Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиали фельдшери.

XII. “Йилнинг энг яхши фармацевти”

1-ўрин: Кучкарова Нафиса Араловна — Тошкент шаҳар 1-сон руҳий асаб касалликлар диспансери фармацевти;

2-ўрин: Тоғаймуродова Оқила Ўктам қизи — Навоий вилояти асаб-руҳий касалликлар диспансери фармацевти;

3-ўрин: Нурманова Разия Максетбаевна — Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Ички дорихонаси фармацевти.

XIII. “Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрта тиббиёт ходими”

1-ўрин: Жўраева Лобар Туймуратовна — Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Овқатланиш гигиенаси бўлими санитария врач ёрдамчисии;

2-ўрин: Мамадалиева Жанонхон Иқболовна — Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази Услубий, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш бўлими санитария врач ёрдамчиси;

3-ўрин: Абдуғаниева Шохиста Атхамовна — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими эпидемиолог врач ёрдамчиси.

XIV. “Йилнинг энг яхши болалар ҳамшираси”

1-ўрин: Норбутаева Ирода Шокировна — Самарқанд вилояти Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Узухова Рохила Абдухалимовна — Сирдарё вилояти Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Солиева Муаттар Нурматовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Шошилинч болалар реанимация бўлими ҳамшираси.

XV. “Йилнинг энг яхши анестезиология ва реанимация ҳамшираси”

1-ўрин: Толипова Зулҳумор Эркиновна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Комбустиология ва токсикология реанимация бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Нурметова Орзигул Сапарматовна — Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси Реанимация бўлими анестезист ҳамшираси;

3-ўрин: Парпиева Арифахон Турсунбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали Реанимация бўлими ҳамшираси.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири қизғин давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Шундан сўнг энг ҳаяжонли лаҳзалар — “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходими орасидан шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага белгиланган мукофотлар тақдим этилди.

1-ўринни:

МИРСАЪДИЕВА Назокат Мирдавлат қизи — Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси;

2-ўринни:

ҚОЗОҚБОЕВА Ҳулкар Музаффар қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси;

3-ўринни:

КИМСАНОВА Озодахон Зафаржон қизи — Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими кундузги ҳамшираси эгаллади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

🏢 Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

💐Унда бу шарафли касб эгаларининг заҳматли меҳнати алоҳида эътироф этилиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

🏆 Тантанали маросимда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Минздрав: Достойно отметили праздник представителей одной из самых благородных профессий

🗓В столичном Дворце кино имени Алишера Навои состоялось праздничное мероприятие, посвященное 12 мая — Международному дню медицинской сестры.

Церемонию с поздравительной речью открыл и.о. министра здравоохранения Узбекистана Асилбек Худаяров.

Также самоотверженных медицинских сестер с праздником поздравил председатель Республиканского совета профсоюза работников здравоохранения Узбекистана Фарход Ханапияев.

На мероприятии было отмечено, что сестринское дело является одной из наиболее усовершенствованных направлений узбекской медицины за последние годы. Прежде всего, немало изменений произошло в сфере подготовки, переподготовки и повышения квалификации средних медицинских работников, затем были предприняты огромные шаги в направлении применения зарубежного опыта.

👩🏻‍🎓Кроме того, важным событием стало создание в нашей стране Академии медицинских сестер, дающей высшее образование медсестрам, и формирование совместного факультета с Университетом медицинских наук Турции.

📎Немаловажным событием является налаживание с 2024 года деятельности патронажных акушерок в первичных лечебно-профилактических учреждениях страны.

🎉В ходе праздничного мероприятия торжественно памятными подарками были награждены обладатели первого, второго и третьего мест конкурса «Лучший средний медицинский и фармацевтический работник года» в 15 номинациях (всего 45 человек).

📌Также были названы имена трех медсестер, отобранных на основе прозрачных и справедливых условий и критериев из числа 15 работников, занявших первые места на региональных этапах Республиканского смотра-конкурса «Медсестра — 2024».

📝Среди них Назокат Мирсадиева из Ташкентской области (первое место), Хулкар Казакбаева из Республики Каракалпакстан (второе место) и Озодахон Кимсанова из Андижанской области (третье место).

🎊После церемонии награждения состоялась художественная часть мероприятия, в рамках которой известные артисты, звезды эстрады исполнили песни, воспевающие любовь к Родине, добро и благородство.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2024/05/14 04:33:37
Back to Top
HTML Embed Code: