Telegram Web Link
🔴 🟦🟦

Саломатлик марафонида ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда...


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

———————————-
Молодежь также активно участвует в Марафоне здоровья...


Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦

📊 Саломатлик марафони асосида Нукус шаҳри аҳолисини 7 турдаги скрининг текширувлари ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш режалаштирилган.

🩺 Айни пайтда Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва 12 та оилавий поликлиникада аҳоли тиббий кўриклардан ўтиб, тегишли тавсиялар олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

——————————————

📊 В рамках Марафона здоровья планируется охватить жителей города Нукус 7 видами скрининговых исследований и профилактических осмотров.


🩺 В настоящее время жители проходят медицинские осмотры и получают соответствующие рекомендации в клинике Медицинского института Каракалпакстана и 12 семейных поликлиниках.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

Нукус шаҳрида бошланган Саломатлик марафони доирасида пойтахтдан келган бир гуруҳ етакчи мутахассислар томонидан ҳудуддаги оилавий поликлиникалар тиббиёт бригадалари аъзолари малакаси оширилмоқда.


📌 Воркшоп форматидаги машғулотларда кардиология, эндокринология, онкология, педиатрия, гинекология каби қатор йўналишлар бўйича скрининглар ўтказиш, рақамли технологиялардан фойдаланишда эътибор қаратиладиган жиҳатлар юзасидан маҳорат дарслари ташкил этиляпти.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Қорақалпоғистондан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳаси ушбу жараён тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️ССВ: Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцияга қарши халқаро стандарт жорий этиш бошланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) дастурига мувофиқ амалга оширилаётган “ҳуқуқий эксперимент” доирасида рўёбга чиқарилмоқда.


🖥 Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) дастури раҳбари В. Кесслер ҳамда “Alfakon Systems” инновацион бошқарув компанияси ходимлари билан учрашди.

🔎 Унда соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш доирасида коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандартини (ISO 37001:2025) жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

🔺 Учрашувда вазир ўринбосари “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида тизимда амалга оширилган ишлар ва режалар хусусида айтиб ўтди.


💻 Жумладан, бу халқаро стандарт талабларини вазирлик тизимида қўллаш учун коррупцияга қарши курашишга қаратилган 14 та ички локал ҳужжат янги таҳрирда қабул қилиниб, идоравий механизмлар жорий этилди ҳамда амалга оширилмоқда.

🚀 Тизимда коррупция фактлари ҳақида хабар бериш бўйича “1203” қисқа рақамли алоқа ва www.tg-me.com/ssvantikor_bot телеграм бот канали, шунингдек, вазирликнинг расмий веб-сайтида ssv/pages/komplaens-xizmati номли саҳифа ҳамда “ssvuz/compliaence” электрон почтаси ишламоқда.

🔄Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида 4 та ахборот тизими яратилди, 2 таси такомиллаштирилди ҳамда 3 та мобиль илова ишга туширилди. Республикадаги 3 838 та тиббиёт муассасаcи DMED тизимига уланиб, 33,0 млн. нафар аҳолининг ягона электрон тиббий картаси шакллантирилди.


‼️ Суҳбат давомида вазирликнинг Коррупцияни олдини олиш ва курашиш бўлими ҳамда “Alfakon Systems” инновацион бошқарув компанияси билан ҳамкорликда халқаро стандартни жорий этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

🏥 Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 4-сон шаҳар болалар клиник шифохонаси кенг кўламли таъмирлаш ишларидан сўнг фойдаланишга топширилди.


🔬 Капитал таъмир, янги жиҳозлар, рақамлаштириш технологиялари туфайли шифохона мутахассислари замонавий стандартларга тўлиқ жавоб берувчи тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди.

📎 Буларнинг барчаси кичик ёшли беморларнинг тезроқ тузалиб, оиласи бағрига соғлом қайтишини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада муассасанинг ҳозирги кўриниши билан танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴  🟦🟦🟦

❗️ Нукус: Саломатлик марафони ўтказилаётган тиббиёт муассасалари локацияси

  Хабар берганимиздек, бугун Нукус шаҳрида Саломатлик марафонига старт берилди.


🩺 Ушбу акция доирасидаги скрининг ва профилактик кўриклар бир вақтнинг ўзида Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида бўлиб ўтмоқда.

⬇️ Қуйида ушбу тиббиёт муассасаларининг локацияси келтирилмоқда:

🗺 Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси

🗺 1-сон оилавий поликлиника

🗺  2-сон оилавий поликлиника

🗺 3-сон оилавий поликлиника

🗺 4-сон оилавий поликлиника

🗺 5-сон оилавий поликлиника

🗺 6-сон оилавий поликлиника

🗺 7-сон оилавий поликлиника

🗺 8-сон оилавий поликлиника

🗺 9-сон оилавий поликлиника

🗺 10-сон оилавий поликлиника

🗺 11-сон оилавий поликлиника

🗺 12-сон оилавий поликлиника.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴  🟦🟦🟦
🔴 No_comment

Хабар берганимиздек, айни кунларда Нукус шаҳрида Саломатлик марафони бўлиб ўтмоқда.


📌 Ушбу тадбир доирасидаги воркшопларда ҳудуддаги оилавий поликлиникалар тиббиёт бригадалари аъзолари учун DMED ягона ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, кардиология, эндокринология, онкология, педиатрия, гинекология каби йўналишларда скрининглар ўтказиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этиляпти.

🔎 Машғулотлар қизғин давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
🔴 ✏️✏️✏️

❗️Нукусда HealthTech Hackathon старт олди

Нукус шаҳрида мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасидаги илк миллий HealthTech Hackathon синов босқичи бошланди. Лойиҳа Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park ва "Uzinfocom" ҳамкорлигида, йирик хусусий компаниялар кўмагида ўтказилмоқда.


📊 Хакатон 2025 йил октябрдан 2026 йил декабргача 14 та ҳудудда давом этади ва 5 мингдан ортиқ иштирокчи, 140 дан зиёд жамоани қамраб олади.

➡️ Тадбирнинг асосий мақсади — тиббиёт ва IT мутахассисларини бирлаштириб, рақамли соғлиқни сақлаш ечимларини яратиш. Энг яхши лойиҳалар, грантлар, акселерация дастурлари ва инвестиция имкониятларига эга бўлади.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣2️⃣2️⃣

Самарқанд шаҳрида офтальмологларнинг V халқаро  конгресси бўлиб ўтмоқда.


🔗 Унда юртимиздаги малакали офтальмологлар билан бирга АҚШ, Россия, Германия, Буюк Британия, Туркия, Грузия, Польша, Швейцария, Озарбайжон, Украина, Арманистон, Қозоғистон каби 20 дан ортиқ хорижий давлатдан 120 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда.

📖 Анжуман дастурида ушбу йўналишдаги долзарб муаммолар, кенг тарқалган кўз касалликлари диагностикаси ва даволаш усуллари қамраб олинган. Конгрессда юртимизнинг ёш офтальмолог олимлари ўз маърузалари билан чиқиши учун алоҳида секция ташкил этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
2025/10/26 02:50:10
Back to Top
HTML Embed Code: